← Назад
Решение #595551 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2220/6541-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Н.Байзақова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Султонов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ
ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ
ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 17 май
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев
ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
“Fincom” МЧЖ вакили Т.Джамалов (2023 йил 12 майдаги 1326-сонли
ишончномага асосан) ва “JM Doors” МЧЖ вакили А.Маҳманазаров
(2022 йил 6 июндаги 65-сонли ишончномага асосан) иштирокида, мазкур
иш бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 июндаги қарори устидан Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Fincom”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “JM Doors” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 69 984 459,92 сўм қарз,
9 934 254,09 сўм фоиз ва 4 832 077,82 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 12 апрелдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар
фойдасига 67 956 347,35 сўм лизинг қарздорлиги ундирилган. Даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган.
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 6 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор
қилиниб, иш бўйича янги қарор қабул қилинган. Даъвогарнинг даъво
талабларини қаноатлантириш рад этилган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг
қарори устидан Палата кассация шикояти билан мурожаат қилган. Кассация
шикоятида шартнома бекор қилинганида, у бекор қилинган кундан кейинги
1
мажбуриятлар бекор бўлиши, яъни низо юзага келган шартноманинг қолган
даврлари учун белгиланган тўловларни тўлашдан жавобгар озод бўлиши,
аммо шартнома бекор қилинган кунгача бўлган мажбуриятларини жавобгар
бажариши шарт эканлиги ҳақида важлар келтирилиб, апелляция
инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида
қолдириш сўралган.
Суд
мажлисида
даъвогар
вакили
кассация
шикоятини
қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни ва апелляция инстанцияси
судининг қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни
сўради.
Суд
мажлисида
жавобгар
вакили
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Аниқланишича, даъвогар билан Абдурахмонов Шерзод Бахтиёрович
ўртасида 2019 йил 4 декабрда 0412-2-F-сонли автотранспорт воситасини
молиявий ижарага бериш шартномаси тузилган бўлиб, унга асосан “LADA
VESTA” русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами
0112158, кузов рақами XTAGFK320LY377698, шасси рақамсиз, “boshqa
pluton” рангли, давлат рақами 01868 RGA бўлган, 157 756 038,28 сўмлик
автотранспорт воситаси ижарага олувчига топширилган.
Кейинчалик,
тарафлар
ўртасида
2019
йил
7
декабрда
201900146059849-сонли лизинг шартномаси (бундан буён матнда шартнома
деб юритилади) ҳамда 2020 йил 17 декабрда даъвогар, жавобгар ва
Абдурахмонов Шерзод Бахтиёрович ўртасида уч томонлама қўшимча
келишув (бундан буён матнда қўшимча келишув деб юритилади) тузилган.
Ушбу келишувга кўра, 2020 йил 17 декабрдаги топшириш ва қабул
қилиш далолатномасига асосан Абдурахмонов Шерзод Бахтиёрович
(дастлабки ижарага олувчи) томонидан жавобгар (янги ижарага олувчи)га
шартнома объекти топширилган.
Мазкур қўшимча келишувнинг 1.7-бандига асосан жавобгар даъвогар
олдида дастлабки ижарага олувчининг 24 765 902,35 сўм асосий қарз,
30 608 227,15 сўм фоиз, 12 044 307,85 сўм пеня, 537 910 сўм қарздорлик,
жами 67 956 347,35 сўм қарздорликни ўз зиммасига олганлиги, 2021 йил
22 апрелда даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартларини
бажаришни рад этиш тўғрисида хабарнома юборилганлиги, тарафлар
ўртасидаги 2021 йил 26 апрелда автотраспортни қайтариш тўғрисида икки
томонлама далолатнома тузилиб, 2021 йил 28 апрель ҳолатига
жавобгарнинг даъвогар олдида жами қарздорлиги 84 750 791,83 сўмни
ташкил этиши, жавобгар томонидан мазкур қарздорлик тўлаб
берилмаганлиги сабабли Палата томонидан даъвогар манфаатида судга
даъво ариза билан мурожаат қилиниб, жавобгардан 69 984 459,92 сўм қарз,
9 934 254,09 сўм фоиз, 4 832 077,82 сўм пеня ундириш сўралган.
2
Биринчи инстанция суди даъво талабларини қисман қаноатлантириш
тўғрисида асоссиз хулосага келган.
Чунки, 2020 йил 17 декабрдаги қўшимча келишув асосида топшириш
ва қабул қилиш далолатномасига асосан даъвогар томонидан автотранспорт
воситаси жавобгарга топширилган.
Кейинчалик ушбу лизинг объекти 2021 йил 4 январь куни жавобгар
томонидан даъвогарга қайтариб топширилган.
2021 йил 22 апрелда даъвогар томонидан жавобгарга шартнома
шартларини бажаришни рад этиш тўғрисида хабарнома юборилган бўлиб,
шу муносабат билан 2021 йил 26 апрелда иккитомонлама далолатнома
тузилиб, автотраспорт воситаси даъвогарга қайтариб топширилган ҳамда
лизинг шартномаси бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Лизинг
муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини
иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида”
2015 йил 27 ноябрдаги 289-сонли қарорининг 6-бандида берилган
тушунтиришларга асосан лизинг олувчи лизинг шартномасини жиддий
тарзда бузган тақдирда, лизинг берувчи бир вақтнинг ўзида ҳам барча
лизинг тўловларини муддатидан илгари ундириш, ҳам гаров нарсасини
ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига
қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб
қилиш ҳуқуқига эга эмас. Агар лизинг берувчининг даъво аризасида
етказилган зарарларни ундириш ва гаров нарсасини ундириш учун назарда
тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ҳолда шартномани
бекор қилиш талаблари билан бирга барча лизинг тўловларини муддатидан
илгари ундириш талаби ҳам қўйилган тақдирда, суд лизинг олувчи
томонидан лизинг шартномаси жиддий тарзда бузилганлиги ҳақида
хулосага келса, у ҳолда ушбу талаблардан бири — ёхуд лизинг тўловларини
муддатидан илгари ундириш талаби ёхуд етказилган зарарларни ундириш
ва гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни
лизинг объектига қаратган тарзда шартномани бекор қилиш тўғрисидаги
талаб қаноатлантирилиши керак. Бу қоида, агар лизинг берувчининг даъво
аризасида бир вақтнинг ўзида ҳам лизинг тўловлари бўйича вужудга келган
қарз ва неустойкани ундириш, шунингдек, гаров нарсасини ундириш учун
назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган тарзда
шартномани бекор қилиш талаби қўйилган ҳолда ҳам қўлланилади.
Даъвогарнинг даъво аризасида фақат лизинг тўловлари бўйича
вужудга келган қарз ва неустойкани ундириш талаби қўйилган бўлса-да,
лизинг объекти судга қадар қайтариб олинган, тарафлар ўртасида
имзоланган шартномавий муносбат эса ўзаро бекор қилинган бўлган.
Лизинг объектини қайтарилиши, шартноманинг бекор қилинишига айнан
мазкур қарздорликлар жавобгар томонидан тўланмаганлиги сабаб бўлган.
Қайд этилганларни инобатга олиб, апелляция инстанцияси суди ҳал
қилув қарорини бекор қилиш, янги қарор қабул қилиб, даъвогарнинг даъво
3
талабларини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида асосли хулосага
келган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини)
эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция инстанция
судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, даъвогардан республика бюджетига
678 000 сўм давлат божи ва Олий суд депозит ҳисоб рақамига 82 500 сўм
ишни суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан
боғлиқ суд харажатларини ундиришни, ижро варақаларини беришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 6 июндаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Fincom” масъулияти чекланган жамиятидан:
- республика бюджетига 678 000 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
Т. Аннаева
ҳайъат аъзолари
О. Халмирзаев
Б. Убайдуллаев
4