Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/1582 Дата решения 17.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "AGROXIM BIO" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "AL HILOLNUR" фермер хўжалиги
Source ID 1137018 Claim ID 3301105 PDF Hash 3657de5131170b5d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
аролик кодексининг 437-моддаси аролик кодекси 437 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 14 693 символов
4-1104-2301/1582-сонли иш ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўртачирчиқ тумани 2023 йил 17 май раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили А.Рахимов (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида) иштирокида, даъвогар – ХХХ “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 380 000 сўм асосий қарз, 690 000 сўм пеня ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – ХХХ “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 380 000 сўм асосий қарз, 690 000 сўм пеня ва суд харажатини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд муҳокамасида қатнашиб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга топширилган маҳсулотлар учун, жавобгар шартномадаги тўлов мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида даъвогарнинг олдида 1 380 000 сўм асосий қарз юзага келганлигини билдириб, даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгардан ундирилиши сўралган асосий қарзни тўлиқ ва пеняни эса амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ундириб беришни сўради. Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: 1 суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш жилдида жавобгарнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд. Шу боис, суд ишни жавобгар шахснинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд мажлисида тарафларнинг вакилларининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, “ХХХ” хусусий корхонаси ва “ХХХ” фермер хўжалиги ўртасида 2020 йил 3 мартда №79-сонли “Фермер хўжаликларига биомаҳсулот етказиб бериш шартномаси” тузилган (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади). Судга тақдим этилган, Бўка тумани Давлат хизматлари Марказининг “Юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги” 130272рақамли ва 2022 йил 6 октябрдаги 130271-рақамли маълумотларига асосан, “ХХХ” хусусий корхонасининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилиб, “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига айлантирилган. Шу билан бирга, 2 “ХХХ” хусусий корхонасининг ҳуқуқ ва бурчлари “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига ўтган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Етказиб берувчи”, “ХХХ” фермер хўжалигига – “Сотиб олувчи”га шартлашилган муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган биомаҳсулотларни “Буюртмачи-сотиб олувчи”га етказиб бериш, “Сотиб олувчи” эса ушбу товарларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.2-бандига кўра, жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги олинадиган маҳсулот учун олдиндан 100 фоиз миқдорда маҳсулот ҳақини тўлашлигига томонлар ўзаро келишишган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, тарафлар ўртасида электрон кўринишда тузилиб, тасдиқланган ҳисобварақ-фактураларига кўра, яъни даъвогар томонидан 2020 йил 15 августдаги №203-сонли (500 000 сўмлик, ҚҚС билан), 2020 йил 06 августдаги №176-сонли (880 000 сўмлик, ҚҚС билан) электрон ҳисобварақ-фактураларига асосан “ХХХ” фермер хўжалигига жами 1 380 000 сўмлик маҳсулотларни топширган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 522-сон қарорининг 2-бандига асосан республика ҳудудида 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини мажбурий тартибда жорий этилган. Ушбу Қарор билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) 14-бандига кўра, товарларни (ишлар, хизматларни) сотувчи томонидан махсус дастурий маҳсулот орқали ЭҲФ шакллантирилади ҳамда сотиб олувчи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб оператор орқали роуминг операторига юборилади. Низомнинг 16-бандига кўра келиб тушган ЭҲФ сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилади. Бунда ЭҲФ «етказилган»дан «рад этилган» мақомига ўзгаради. Шу билан бирга, Низомнинг 17-бандига асосан сотиб олувчи тасдиқлаган ЭҲФ оператор томонидан роуминг оператори орқали товарларни (ишлар, хизматларни) сотувчига юборилади. Бунда ЭҲФ мақоми автоматик равишда «етказилган»дан «тасдиқланган» мақомига ўзгаради. Шу пайтдан бошлаб ЭҲФ икки томонлама тасдиқланган ҳисобланади ва роуминг оператори томонидан ЭҲФга QR-код бириктирилади. Ушбулардан келиб чиқиб, иш ҳужжатларидаги тарафлар ўртасида тузилиб тасдиқланган электрон ҳисоб-фактурани Низомнинг 14-17-банди талаблари асосида икки томонлама тасдиқланганлиги ва роуминг оператори томонидан ЭҲФга QR-код бириктирилганлигидан ва жавобгарнинг раҳбари томонидан электрон кўринишда имзоланганлигидан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг иш ҳужжатларига 3 тақдим этган электрон ҳисоб-фактураларига кўра, даъвогар томонидан “ХХХ” фермер хўжалигига жами 1 380 000 сўмлик маҳсулотларни топширилган деб ҳисоблайди. Бироқ, жавобгар “ХХХ” фермер хўжалиги томонидан олинган маҳсулот учун тўловни амалга оширмаганлиги боис, жавобгарнинг даъвогар олдида 1 380 000 сўмлик асосий қарздорликка йўл қўйганлиги суд муҳокамасидаги ҳисоб-китобларга, даъвогар вакилининг кўрсатмасига ва унинг томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан аниқланди. Ушбу ҳолат, тарафлар ўртасида 2020 йил 14 сентябрь ҳолатига томонлар ўртасида тузилиб, тасдиқланган икки томонлама ўзаро ҳисобкитобларни солиштириш далолатномасида ҳам ўз аксини топган. Даъвогар томонидан жавобгарни ёзма ва оғзаки равишда юзага келган қарздорликни бартараф этиш бўйича талабномаси ҳамда огоҳлантирилишига қармасдан қарздорлик бартараф этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 380 000 сўм асосий қарздорликни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тарафларни вакилларининг кўрсатувларига асосан ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, даъвогар ўз даъво аризасида ва даъвогар вакили суд муҳокамасида тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг талабларига ва Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг талабларига кўра, жавобгар - “Сотиб олувчи” томонидан ўз вақтида тўловларни амалга оширмаганлиги учун, даъвогар жавобгар ҳисобидан 690 000 сўм пеня ундириб беришни сўраган. 4 “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда, суд шартномаларнинг шартларига кўра, топширилган маҳсулотлар учун жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Бунда неустойканинг энг кам миқдори Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олиб, суд жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеняни 200 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 5 Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, мазкур иқтисодий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 326, 327, 333, 437-моддаларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан: - даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 380 000 сўм асосий қарз, 200 000 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин; - Республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогарнинг қолган даъво талаби рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Равшанов 6