← Назад
Решение #595645 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФК | 264 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
12 721 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 17 май
4-1802-2301/858-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаров
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси палата аъзоси Ўзбекистон Республикаси АТ "Халқбанки"нинг
манфаатида, жавобгар "DESIGNER CITY" хусусий корхонасидан ва қўшимча
жавобгар "BLACK LABEL" хусусий корхонасининг гаров мулки ҳисобидан
160.500.000 сўм кредит асосий қарз, 22.000.000 сўм муддати ўтган асосий
қарз, 2.000.000 муддати ўтган фоиз қарзи жами 184.500.000 сўм қаздорликни
муддатидан олдин ундириш ҳамда ундирувни қўшимча жавобгарга
тегишли бўлган Китоб тумани Али Қушчи МФЙ, Катта йўл кўчасида
жойлашган 2 қаватли, 5 хондан иборат, майдони 108,18 кв.м, қурилиш
майдони 108,18 кв.м, фойдали майдони 258,88 кв.м бўлган савдо ва ҳизмат
кўрсатиш шахобчасига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
даъвогар вакили И.Рахматова (2023 йил 03 мартдаги 10-03/16-сонли
ишончномага асосан) ва жавобгарлар раҳбари Ш.Холиқов, жавобгар вакили
Қ.Эргашев (2023 йил 10 майдаги 05-сонли ишончномага асосан) иштирокида,
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида иш ҳужжатлари билан биргаликда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар АТ “Халқбанки” (бундан кейин матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар –
«DESIGNER CITY» хусусий корхонаси (бундан кейин матнда жавобгар деб
юритилади) ва "BLACK LABEL" хусусий корхонаси (бундан кейин матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан гаров мулки ҳисобидан 160.500.000 сўм
кредит асосий қарз, 22.000.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 2.000.000
муддати ўтган фоиз қарзи жами 184.500.000 сўм қаздорликни муддатидан
олдин ундириш ҳамда ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли бўлган Китоб
тумани Али Қушчи МФЙ, Катта йўл кўчасида жойлашган 2 қаватли, 5 хондан
иборат, майдони 108,18 кв.м, қурилиш майдони 108,18 кв.м, фойдали майдони
258,88 кв.м бўлган савдо ва ҳизмат кўрсатиш шахобчасига қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз кўрсатмасида,
тарафлар ўртасида кредит шартномаси тузилганлигини, давогар жавобгарга
шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида кредит
ажратилганлигини, бироқ жавобгар шартнома шартларига амал қилмасдан
кредит ва фоиз қарзларини ўз вақтида қайтармаганлигини, кредит таъминоти
сифатида қўшимча жавобгарга тегишли бўлган мулк гаровга қўйилганлигини,
жавобгарга кредит қарздорликларини ўз вақтида қайтариш бўйича талабнома
юборганлигини, бироқ талабнома жавобсиз қолганлигини, ҳозирда қисман
тўловлар амалга оширилганлигини билдириб, жавобгарни бугунги кундаги
кредитдан қарздорлиги тўғрисидаги маълумотномани судга тақдим этиб,
жавобгардан қолган кредит қарздорлиги ва фоизларини, гаровга қўйилган
мол-мулклар ҳисобидан ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгарлар раҳбари ва унинг вакили ўз
кўрсатмасида, ҳақиқатдан ҳам банкдан шартномада қайд этилган миқдорда
кредит олганлигини, олинган кредит маблағи мақсадли ишлатилганлигини,
ҳозирда қисман тўловлар амалга оширилганлигини, кредит тўловларига
график бўйича етиб олишини билдириб, қолган кредит қарздорлигини тўлаш
учун бир ой муҳлат беришни сўради.
Бугунги суд мажлисида палата вакили ишни кўриш куни ва вақти хақида
хабари бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаблари
юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасида иш муҳокамаси-нинг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар, даъвогар вакиллари суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги кўрсатилган.
Шу сабабли суд, ишни палата вакилининг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, даъво аризасида
келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишда иштирок этган даъвогар
вакилининг тушунтиришлари ва фикрини тинглаб, қуйидагиларга кўра
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2019 йилнинг 29 ноябрь кунида №27-сонли кредит шартномаси
расмийлаштирилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар томонидан
жавобгарга шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари бериш мажбуриятини, қарздор (жавобгар) эса ўз навбатида
олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул
маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш мажбуриятини,
2.1-2.2-бандларида 60 (олтмиш) ой муддатга (12 ой имтиёзли давр билан)
7 (етти) фоиз устама тўлаш шарти билан 350.000.000 сўм миқдорида реклама
ва типограф хизматлари ташкил этишга асбобва ускуна сотиб олиш учун
кредит маблағи ажратиш мажбуриятини олган.
Шартноманиниг 4.3.3-бандида жавобгарни бундан буён кредит-лашни
тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан
олдин, шунингдек ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш
кредитдан мақсадсиз фойдаланганда, 30 (ўттиз) кундан ортиқ муддатда
кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар тўланмаганда ва бошқа ҳолатларни
қайд этиб ўтган. Бундай ҳолатларда даъвогар (банк) олдиндан 10 (ўн) кундан
кўп бўлмаган муддат ичида жавобгарни (қарздорни) хабардор қилади, аммо
жавобгарнинг даъвогар томонидан огоҳлантирилмаганлиги даъвогарнинг
бундан буён кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича
асосий қарзни муддатидан олдин ундиришга бўлган ҳуқуқига ўз таъсирини
кўрсатмаслиги қайд этилган.
Кредит қайтариш таъминоти сифатида 2019 йилнинг 02 декабрда
расмийлаштирилган ипотека ва гаров шартномасига асосан қўшимча
жавобгарга тегишли бўлган Китоб тумани Али Қушчи МФЙ, Катта йўл
кўчасида жойлашган 2 қаватли, 5 хондан иборат, майдони 108,18 кв.м,
қурилиш майдони 108,18 кв.м, фойдали майдони 258,88 кв.м бўлган савдо ва
ҳизмат кўрсатиш шахобчалари, баҳолаш ҳисоботига кўра 843.935.000 сўмга
баҳоланган бўлиб, АТ Халқ банки Китоб филиалининг кредит комиссиясига
томонидан баҳолаш натижалари мувофиқлаштирилиб, 437.500.000 сўмга
кредитнинг навбатдаги таъминоти сифатида гаровга қўйиш тўғрисида
келишилган.
Даъвогар томонидан жавобгарларга кредит қарздорликни ўз вақтида
қайтаришлик юзасидан 2023 йил 17 январда талабнома юборилган бўлсада,
жавобгар томонидан ушбу талабнома хати оқибатсиз қолдирилган.
Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилишга мажбур
бўлган.
Даъвогарнинг даъво талаби асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Даъвогар шартнома шартларига амал қилиб жавобгарга 350.000.000 сўм
кредит маблағи ажратган, жавобгар эса шартнома бўйича тўловларни ўз
вақтида амалга оширмаганлиги натижасида, унинг банк олдида 2023 йил
18 апрель ҳолатида 160.500.000 сўм кредит асосий қарз, 22.000.000 сўм
муддати ўтган асосий қарз, 2.000.000 муддати ўтган фоиз қарзи жами
184.500.000 сўм қарздорлиги юзага келган.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши, ушбу
модданинг учинчи қисмига кўра, агар ушбу параграфнинг қоидаларида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг
моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан
ушбу боб 1-параграфининг қоидалари қўлланилиши назарда тутилган.
ФК 736-моддасида агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиббўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Шунингдек,
тарафлар
ўртасида
расмийлаштирилган
кредит
шартномасининг 4.3-бандига кўра, кредит асосий қарзи ёки фоиз кечиктириб
тўланиши, кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг 30 (ўттиз) кун
давомида тўланмаган ҳолларда, банк қарздорликни муддатидан олдин
ундириш ҳуқуқига эга эканлиги келишилган.
Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар, иш ҳужжатлари ҳамда
даъвогарнинг суд мажлисида тақдим этган банк томонидан 17.05.2023 йилда
берилган маълумотномага кўра, жавобгарнинг бугунги кунда банк олдида
131.250.000 сўм кредит асосий қарз, 22.500.000 сўм муддати ўтган асосий қарз,
450.000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи жами 154.200.000 сўм қаздорлиги
мавжуд.
Шу сабабли суд даъвогарнинг кредит қарздорлигини ундириш
тўғрисидаги талабларини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига
131.250.000 сўм кредит асосий қарз, 22.000.000 сўм муддати ўтган асосий қарз,
450.000 муддати ўтган фоиз қарзи жами 153.700.000 сўм қарздорлигини
ундиришни лозим топади.
ФК 264-моддасининг иккинчи қисмига биноан, гаровга кўра қарздор
гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор
(гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган молмулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга
қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда
қаноатлантирилишига қонунда назарда тутилган тартибда ҳақли бўлади.
Ўзбекистон
Республикаси
“Гаров
тўғрисида”ги
Қонунининг
26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини
қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни
ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада
бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган
ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратиш мумкин.
ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаиназаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 153.250.000 сўм
асосий кредит қарз, 450.000 сўм кредит фоизи, 30.000 сўм почта харажати
ҳамда Республика бюджетига 3.690.000 сўм миқдорида давлат божи
ундиришни, ундирувни гаров таъминотига қаратишни, даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «DESIGNER CITY» хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар АТ
“Халқбанк” фойдасига фойдасига 153.250.000 сўм асосий кредит қарз,
450.000 сўм кредит фоизи, 30.000 сўм почта харажати;
Ундирув қўшимча жавобгар "BLACK LABEL" хусусий корхонасига
тегишли бўлган Китоб тумани Али Қушчи МФЙ, Катта йўл кўчасида
жойлашган 2 қаватли, 5 хондан иборат, майдони 108,18 кв.м, қурилиш
майдони 108,18 кв.м, фойдали майдони 258,88 кв.м бўлган савдо ва ҳизмат
кўрсатиш шахобчаларига қаратилсин.
Жавобгар «DESIGNER CITY» хусусий корхонасидан Республика
бюджетига 3.690.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан қарор қабул қилинган кундан кейин бир ой
муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин.
А.Сафаров