Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2302/782 Дата решения 17.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TOSHKENTDONMAHSULOTLARI акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Манапов Азизбек Абдурасул ўғли якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1090574 Claim ID 3271686 PDF Hash 6f276a2452cd5b26... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
онунининг 15-моддаси онуни 15 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПКнинг 108-моддаси ИПКнинг 108 law
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1105-2302/782-сонли иқтисодий иш ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида) 2023 йил 17 май Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.М.Эшмирзаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насировнинг суд мажлиси котиблигида, тарафларсиз, даъвогар “Тоshkentdonmahsulotlari” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Manapov Azizbek Abdurasul o’g’li” якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан 24.649.873 сўм асосий қарз, 12.324.936 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, A Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Тоshkentdonmahsulotlari” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар “Manapov Azizbek Abdurasul o’g’li” якка тартибдаги тадбиркор (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 24.649.873 сўм асосий қарз, 12.324.936 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар, жавобгар ва палата суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади, палата ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тилхат орқали хабардор қилинган. Жавобгар ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган Шундан келиб чиқиб, суд низони даъвогар, жавобгар ва палата вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишдаги ҳужжатлар билан ҳамда тақдим қилинган медиатив келишув билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 131-моддасида тарафлар низони медиатив келишув битимини тузиб ҳал этиши, медиатив келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкинлиги белгиланган. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасида медиация низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкинлиги, 29моддасида эса медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилиши, медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилиши, медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли эканликлари белгиланган. Мазкур иқтисодий ишни кўриш жараёнида тарафлар ўзаро келиб чиққан низони профессионал медиатор О.Самандаров кўмагида медиация орқали ҳал қилишган бўлиб, тарафлар ўртасида 2023 йил 15 майда медиатив келишув тузилган. ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. ИПКнинг 108-моддасига кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин. Демак, тарафлар медиатив келишувга эришганликлари боис даъво кўрмасдан қолдирилади, “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18моддаси талабига мувофиқ давлат божи ундирилмайди, 30.000 сўм почта харажати жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилади. Юқорида баён этилганларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддасининг 53-банди ҳамда 108, 128, 170, 195- ҳамда 196моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Жавобгар “Manapov Azizbek Abdurasul o’g’li” якка тартибдаги тадбиркордан даъвогар “Тоshkentdonmahsulotlari” акциядорлик жамиятига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ажрим устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья З.М.Эшмирзаев