← Назад
Решение #595655 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| улович ИПК | 48 | — | law | |
| кодекси | 22 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ари жавобгар ФК | 236 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 237 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | 1 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QUMQO’RG’ON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
190900, Qumqo’rg’on tumani O’zbekiston shoh
ko‘chasi,
Tel: (+99876) 465-20-78,
KUMKURGAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190900,Qumqurgon , O’zbekiston shoh
Street
Fax: (+99876) 465-20-76
е-mail: i.qumqurgon@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 17 май
4-1904-2202/2701-сонли иш
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Холмуминов
раислигида, Р.Хамдамованинг котиблигида, даъвогар – “SCT CLUSTER
GRENHOUSE” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – «KARVON TST
» масъулияти чекланган жамияти зиммасига 2022 йилнинг 29 январь
кунидаги олди-сотди шартномаси асосида 7 400 000 000 (етти миллиард
тўрт юз миллион) сумга Қизириқ туман, Зарбдор маҳалла фуқаролар
йиғини, Ойбек кўчаси 5-уй манзилидаги сотилган нотурар жой-иссиқхона
учун “SCT CLUSTER GRENHOUSE” масъулияти чекланган жамиятига ҳисобфактура тақдим қилиш мажбуриятини юклаш ва суд харажатларини
ундириш тўғрисидаги 4-1904-2202/2701-сонли иқтисодий ишни
тарафлардан даъвогар раҳбари О.Жалилов (паспорт асосида), даъвогар
вакили О.Азимов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари З.Тўхтамишев
(паспорт асосида) иштирокида Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, қуйидагилар
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар – “SCT CLUSTER GRENHOUSE” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда даъвогар) судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар – «KARVON TST » масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда жавобгар) зиммасига 2022 йилнинг 29 январь кунидаги олдисотди шартномаси асосида 7 400 000 000 (етти миллиард тўрт юз миллион)
сумга Қизириқ туман, Зарбдор маҳалла фуқаролар йиғини, Ойбек кўчаси 5уй манзилидаги сотилган нотурар жой-иссиқхона учун “SCT CLUSTER
GRENHOUSE” масъулияти чекланган жамиятига ҳисоб-фактура тақдим
қилиш мажбуриятини юклаш ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 12 майдаги ажримига асосан, Термиз шаҳридаги
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи учинчи нотариус Гаффоров Бекзод
Хамроқулович ИПКнинг 48-моддаси тартибида низо предметига нисбатан
мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
этилган учинчи шахс иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг 3-қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, ИПКнинг 128-170-моддалари талабларидан келиб чиқиб, ишни
учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ўз тушунтиришида
даъво аризасини қувватлаб, “SCT CLUSTER GRENHOUSE” масъулияти
чекланган жамияти ва «KARVON TST» масъулияти чекланган жамияти
ўртасида 2022 йилнинг 29 январь кунида қиймати 7 400 000 000 (етти
миллиард тўрт юз миллион)сўмлик, Қизириқ тумани, Зарбдор МФЙ, Ойбек
кўчаси, 5-уй манзилидаги, умумий ер майдони 20 000 000 кв.м бўлган
нотурар жой-иссиқхона олди-сотди шартномаси тузилиб, нотариал
тасдиқланганлиги, мазкур иссиқхонанинг қиймати даъвогар “SCT CLUSTER
GRENHOUSE” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022 йил 21
февралдаги 2-сонли ва 9-сонли тўлов топшириқномалари билан «KARVON
TST » масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисоб рақамига
7 400 000 000 сўм тўлиқ тўлаб берилганлиги, жавобгар «KARVON TST »
масъулияти чекланган жамияти иссиқхонанинг пулини тўлиқ олган
бўлишига қарамасдан ўзининг сотган нарсаси учун тақдим қилиши лозим
бўлган ҳисоб варақа-фактурани ҳозирги кунга қадар на қоғоз вариантида,
на электрон тарзда тақдим қилмасдан келаётганлиги, жавобгар «KARVON
TST » масъулияти чекланган жамияти фактур тақдим қилишини сўраб
қилинган барча оғзаки ва 2022 йил 21 июндаги 3-сонли хат орқали қилган
ёзма мурожаатлари жавобсиз қолганлиги, ваҳоланки, жавобгарнинг сотган
иссиқхона учун “SCT CLUSTER GRENHOUSE” масъулияти чекланган жамияти
ҳисоб варақа-фактура тақдим қилиш мажбурияти Ўзбекистон
Республикаси Солиқ кодексининг 22-моддаси 4 – хатбошисида “Солиқ
тўловчилар: товарларни (хизматларини) реализация қилишда харидорга
ҳисоб варақа-фактураларни, чекларини ёки уларга тенглаштирилган
бошқа
хужжатларни
бериши”-мажбурият
сифатида
белгилаб
қўйилганлиги, шунингдек,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236-моддасида мажбуриятларни бажариш белгилаб қўйилган
бўлиб, унга кўра, “мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак”лиги, бундан ташқари жавобгар
ФКнинг 236-моддаси талабларига кўра, ўз мажбуриятини бажаришдан бош
тортишга ҳақли эмаслиги, жавобгар «KARVON TST » масъулияти чекланган
жамиятининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида корхона
фаолиятини тўлақонли юритиб билмаётганлиги, сотиб олинган
иссиқхонани корхона балансига олиш имкони бўлмаётганлиги,
юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгар – «KARVON TST » масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар) зиммасига 2022
йилнинг 29 январь кунидаги олди-сотди шартномаси асосида 7 400 000 000
(етти миллиард тўрт юз миллион) сумга Қизириқ туман, Зарбдор маҳалла
фуқаролар йиғини, Ойбек кўчаси 5-уй манзилидаги сотилган нотурар жойиссиқхона учун “SCT CLUSTER GRENHOUSE” масъулияти чекланган
жамиятига ҳисоб-фактура тақдим қилиш мажбуриятини юклаш ва суд
харажатларини ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқаришни сўради.
Даъвогар вакили ўз тушунтиришида даъво талабларини қувватлаб,
даъвогар
раҳбари
келтирган
важларни
такрорлаб,
даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида жавобгар раҳбари ўз тушунтиришида, даъво
талабини тан олмасдан, ҳақиқатдан ҳам “SCT CLUSTER GRENHOUSE”
масъулияти чекланган жамияти ва «KARVON TST» масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 2022 йилнинг 29 январь кунида қиймати 7 400 000 000
(етти миллиард тўрт юз миллион) сўмлик, Қизириқ тумани, Зарбдор МФЙ,
Ойбек кўчаси, 5-уй манзилидаги, умумий ер майдони 20 000 000 кв.м бўлган
нотурар жой-иссиқхона олди-сотди шартномаси тузилиб, нотариал
тасдиқланганлиги, мазкур иссиқхонанинг қиймати даъвогар “SCT CLUSTER
GRENHOUSE” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022 йил 21
февралдаги 2-сонли ва 9-сонли тўлов топшириқномалари билан «KARVON
TST » масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисоб рақамига тўлиқ
тўлаб берилганлиги, бироқ даъвогар томонидан шартномада қўшимча
қиймат солиқ солиғини ундириш масаласи очиқ қолдирганлиги, ўзи буни
тушунмаганлиги, ҳозирги кунда даъвогар билан
ушбу олди-сотди
шартномаси бўйича қўшимча
қиймат солиғини тўлаш масаласида
келишмовчилик мавжудлиги, шу сабабли сотилган нотурар жой-иссиқхона
учун
даъвогар “SCT CLUSTER GRENHOUSE” масъулияти чекланган
жамиятига ҳисоб-фактура тақдим қилмаслигини баён этди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий
баҳо
бериб,
қуйидагиларга
кўра,
даъвони
талабини
тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Судда аниқланишича, даъвогар “SCT CLUSTER GRENHOUSE”
масъулияти чекланган жамияти ва «KARVON TST» масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 2022 йил 29 январь кунида қиймати 7 400 000 000 (етти
миллиард тўрт юз миллион) сўмлик, Қизириқ тумани, Зарбдор МФЙ, Ойбек
кўчаси, 5-уй манзилидаги, умумий ер майдони 20 000 000 кв.м бўлган
нотурар жой-иссиқхона олди-сотди шартномаси тузилиб, нотариал
тартибда тасдиқланган.
Давлат кадастрлари палатсининг Сурхондарё вилоят бошқармаси
томонидан 2022 йил 29 январда Қизириқ тумани, Зарбдор МФЙ, Ойбек
кўчаси, 5-уй манзилидаги, умумий ер майдони 20 000 000 кв.м бўлган
нотурар жой-иссиқхона даъвогар “SCT CLUSTER GRENHOUSE” масъулияти
чекланган жамиятининг кучмас мулки сифатида давлат рўйхатидан
ўтказилган.
Мазкур олди-сотди шартномасига асосан, даъвогар “SCT CLUSTER
GRENHOUSE” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022 йил 21
февралдаги 2-сонли тўлов топшириқномаси билан 1 100 000 000 сўм ва 9сонли тўлов топшириқномаси билан 6 300 000 000 сўм «KARVON TST »
масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисоб рақамига иссиқхона
қиймати учун тўлиқ тўлаб берилган.
Даъвогар “SCT CLUSTER GRENHOUSE” масъулияти чекланган жамияти
томонидан жавобгар «KARVON TST » масъулияти чекланган жамиятига
2022 йил 21 июнда расман хат билан мурожаат қилиниб, 2022 йилнинг 29
январь кунидаги олди-сотди шартномаси асосида 7 400 000 000 (етти
миллиард тўрт юз миллион) сўмга Қизириқ туман, Зарбдор маҳалла
фуқаролар йиғини, Ойбек кўчаси 5-уй манзилидаги сотилган нотурар жойиссиқхона учун “SCT CLUSTER GRENHOUSE” масъулияти чекланган
жамиятига солиқ тизими орқали 10 муддатга ҳисоб-фактура тақдим қилиш
сўралган.
Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарнинг таклиф хати оқибатсиз
қолдирилган. Шу сабабли мазкур низо келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 22- моддаси 1-қисмида
солиқ тўловчилар товарларни (хизматларни) реализация қилишда
харидорга
ҳисобварақ-фактураларни,
чекларни
ёки
уларга
тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериши шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддаси
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 237-моддаси
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома
шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонунчиликда
ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Суд муҳокамасида жавобгар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси
22- моддаси 1-қисмида назарда тутилган солиқ тўловчилар товарларни
(хизматларни) реализация қилишда харидорга ҳисобварақ-фактураларни,
чекларни ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериши
шартлиги белгиланган қоидага амал қилмаганлиги, яъни “SCT CLUSTER
GRENHOUSE” масъулияти чекланган жамияти ва «KARVON TST» масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 2022 йилнинг 29 январь кунида қиймати
7 400 000 000 (етти миллиард тўрт юз миллион)сўмлик, Қизириқ тумани,
Зарбдор МФЙ, Ойбек кўчаси, 5-уй манзилидаги, умумий ер майдони
20 000 000 кв.м бўлган нотурар жой-иссиқхона олди-сотди шартномаси
тузилиб, нотариал тасдиқланганлиги, мазкур иссиқхонанинг қиймати
даъвогар “SCT CLUSTER GRENHOUSE” масъулияти чекланган жамияти
томонидан 2022 йил 21 февралдаги 2-сонли ва 9-сонли тўлов
топшириқномалари билан
«KARVON TST » масъулияти чекланган
жамиятининг банкдаги ҳисоб рақамига 7 400 000 000 сўм тўлиқ тўлаб
берилганлиги, жавобгар «KARVON TST » масъулияти чекланган жамияти
иссиқхонанинг пулини тўлиқ олган бўлишига қарамасдан ўзининг сотган
нарсаси учун тақдим қилиши лозим бўлган ҳисоб варақа-фактурани
даъвогарга тақдим этмаганлиги ўз исботини топди.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво
талабинини асосли деб ҳисоблаб, тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг 1-қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгилаб қўйилган.
Юқоридагиларга
асосланиб,
суд
даъво
талабини
тўлиқ
қаноатлантиришни ва даъвогар томонидан олдиндан тўланган давлат
божи ва почта харажатини жавобгардан ундиришни лозим деб топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар–«KARVON TST» масъулияти чекланган жамияти зиммасига
2022 йилнинг 29 январь кунидаги олди-сотди шартномаси асосида
7 400 000 000 (етти миллиард тўрт юз миллион) сумга Қизириқ туман,
Зарбдор маҳалла фуқаролар йиғини, Ойбек кўчаси 5-уй манзилидаги
сотилган нотурар жой-иссиқхона учун “SCT CLUSTER GRENHOUSE”
масъулияти чекланган жамиятига ҳисоб-фактура тақдим қилиш
мажбурияти юклатилсин.
Жавобгар-«KARVON TST » масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар-“SCT CLUSTER GRENHOUSE” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига олдидан тўланган 3 000 000 сўм давлат божи ва
24 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Сурхондарё вилоят судига
апелляция тартибида шикоят, прокурор эса (протест) беришлари мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Холмуминов