Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/1152 Дата решения 16.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Насаф Агро Импекс масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "Камронбек Мухаммад бизнес" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1179660 Claim ID 2964421 PDF Hash 108eb4b499017843... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
ИПКнинг 67-моддаси ИПКнинг 67 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
зининг ваколат доирасида ФКнинг 326-моддаси зининг ваколат доирасида ФК 326 law
зР ИПКнинг 118-моддаси зР ИПК 118 law
Текст решения 8 501 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 2023 йил 16 май 4-1806-2301/1152-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсуновнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳақбердиевнинг котиблигида, даъвогар «Nasaf agro impeks» МЧЖ манфаатида жавобгар «Kamronbek Muxammad biznes» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 15 520 000 сўм асосий қарз, 776 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили Н.Хасанов (19.09.2022 йилги №16-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Х.Маманазаров иштирокида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар «Nasaf agro impeks» МЧЖ жавобгар «Kamronbek Muxammad biznes» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат этиб, тарафлар ўртасида 2020 йил 15 июнь куни №3/06-сонли шартнома имзоланганлигини, шартномага кўра, жавобгарнинг 50 га ер майдонида узумзорни томчилатиб суғориш технологиясини монтаж қилиш ишлари, ҳайдаш, бараналаш ва кўчатлар экиш мажбуриятини олганлигини, шартномага асосан даъвогар томонидан 155 020 000 сўмлик ишлар бажарилганлигини, ушбу бажарилган ишлар учун жавобгар томонидан 139 500 000 сўмини тўлаб, қолган 15 520 000 сўм тўланмаганлигини маълум қилиб, жавобгардан 15 520 000 сўм асосий қарз ва шартноманинг 7.3-бандига кўра, 776 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг сўрови билан иш бўйича мутахассис ажратиш белгиланган ва мутахассис хулосаси олинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Х.Насимов даъвони қуватлаб, уни қаноталантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвога эътироз билдириб, даъвогар томонидан у раҳбарлик қиладиган “Kamronbek Muxammad biznes” масъулияти чекланган жамиятига ишлар бажарилиб берилганлигини, даъвогар томонидан ишларнинг бажарилганлиги бўйича ҳужжатларни, лойиҳа-смета ҳужжатларини топшириши кераклигини, лойиҳа-смета ҳужжатларини бергандан кейин пулларни тўлаб беришини маълум қилди. Суд тарафларнинг вакилларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2020 йил 15 июнда ишларни бажариш тўғрисида №3/06-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар тоомнидан жавобгарнинг 50 га ер майдонида томчилатиб суғориладиган узум экиш ишларини бажариш, жавоьгар эса ишларни қабул қилиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандига шартноманинг умумий суммаси 155 020 000 сўмни ташкил этиши белгиланган. Шартноманинг 3.2-бандига кўра, буюртмач шартнома имзоланган кундан 30 календарь куни ичида шартноманинг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда тўлов қилиши, 3.3-бандига кўра, ишларни бажариш бошлангандан кейин 40 кун ичида шартноманинг 40 фоизи миқдорида, қолган 10 фоиз қисми ишлар бажарилганлиги тўғрисида далолатнома имзолангандан кейин тўланиши белгиланган. Шартномага асосан, даъвогар томонидан жавобгарга тегишли ер майдони 155 020 000 сўмлик ишлар бажарилганлиги тўғрисида ҳужжатлар расмийлаштирилган. 2020 йил 15 июндаги 3/06-сонли шартномага асосан 155 020 000 сўмлик ишлар бажарилганлиги тўғрисида 2021 йил 29 ноябрь санаси билан 13-сонли электрон счёт-фактура жавобгарга юборилган ва ушбу электрон счёт-фактура жавобгар томонидан тасдиқланган. ФК 680-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари тарафлар ўртасидаги 2020 йил 15 июндаги 3/06-сонли шартномадан келиб чиққан. ЎзР Фуқаролик кодексининг 631-моддаисга кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 67-моддасига кўра, исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суднинг сўровига кўра, Яккабоғ туман Халқ таълим бўлими мутахассиси А.Хасановнинг берган хулосасида даъвогар томонидан жавобгарнинг 20 га ер майдонида ишлар бажарилганлиги тўғрисида расмийлаштирилган ҳужжатга кўра, ишларнинг жами қиймати 155 110 000 сўмни ташкил этиши маълум қилинган. Даъво талабида шунингдек жавобгардан даъвогар фойдасига шартноманинг 7.3-бандига кўра, 776 000 сўм пеня ҳам ундириш сўралган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.3-бандига кўра, муддати ўтган қарздорлик учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,01 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бунда пенянинг умумий суммаси тўланмаган сумманинг 5 фоизидан ошиб кетмаслиги белгиланган. Шу сабабли, даъвогар тўланмаган 15 520 000 сумнинг 5 фоизи миқдорида, яъни 776 000 сўм пеня ундиришни сўраган. ЎзР Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд жавобгар томонидан унга тегишли ер майдонида узум экилганлиги ва экилган узум кўчатлари ҳали ҳосилга кирмаганлигини, инобатга олиб, ўзининг ваколат доирасида ФКнинг 326-моддаси тартибида камайтириб, пенянинг 465 600 сўм қисмини қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим деб ҳисоблайди. ЎзР ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга асосан, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 15 520 000 сўм асосий қарз, талаб қилинган пенянинг 465 600 сўмини қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини суд ўзининг ваколат доирасида рад этишни, иш бўйича даъвогар томонидан олдиндан давлат божи учун тўланган 325 920 сўм ва почта ҳаражати учун 24 000 сўм суд ҳаражатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни ҳамда даъвогарга ортиқча тўланган 274 080 сўм давлат божини қайтариш бўйича маълумотнома беришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 112-113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар «Nasaf agro impeks» МЧЖнинг жавобгар «Kamronbek Muxammad biznes» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъвоси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «Nasaf agro impeks» МЧЖ фойдасига «Kamronbek Muxammad biznes» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 15 520 000 сўм асосий қарз, 465 600 сўм пеня, олдиндан давлат божи учун тўланган 325 920 сўм ва почта ҳаражати учун 24 000 сўм суд ҳаражати ундирилсин. Пенянинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар «Nasaf agro impeks» МЧЖга ортиқча тўланган 274 080 сўм давлат божини қайтариш бўйича маълумотнома берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Қашқадарё вилоят судига шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья С.А.Турсунов