Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/1151 Дата решения 16.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Насаф Агро Импекс масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Абдулазиз Марданов лалмиси ишлаб чиқариш корхонаси
Source ID 1179661 Claim ID 2964425 PDF Hash 2096f84a17edc5d0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Суд ишни ИПКнинг 170-моддаси Суд ишни ИПК 170 law
аролик кодексининг 631-моддаси аролик кодекси 631 code_article
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
ИПКнинг 67-моддаси ИПКнинг 67 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
зининг ваколат доирасида ФКнинг 326-моддаси зининг ваколат доирасида ФК 326 law
зР ИПКнинг 118-моддаси зР ИПК 118 law
Текст решения 8 124 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 2023 йил 16 май 4-1806-2301/1151-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсуновнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳақбердиевнинг котиблигида, даъвогар «Nasaf agro impeks» МЧЖ манфаатида жавобгар «Абдулазиз Мардонов лалмиси» ишлаб чиқариш кооперативига нисбатан 227 550 000 сўм асосий қарз, 11 377 500 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили Н.Хасанов (19.09.2022 йилги №16-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар «Nasaf agro impeks» МЧЖ жавобгар «Абдулазиз Мардонов лалмиси» ишлаб чиқариш кооперативига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат этиб, тарафлар ўртасида 2020 йил 5 августь куни №2/06-сонли шартнома имзоланганлигини, шартномага кўра, жавобгарнинг 50 га ер майдонида узумзорни томчилатиб суғориш технологиясини монтаж қилиш ишлари, ҳайдаш, бараналаш ва кўчатлар экиш мажбуриятини олганлигини, шартномага асосан даъвогар томонидан 387 550 000 сўмлик ишлар бажарилганлигини, ушбу бажарилган ишлар учун жавобгар томонидан 160 000 000 сўмини тўлаб, қолган 227 550 000 сўм тўланмаганлигини маълум қилиб, жавобгардан 227 550 000 сўм асосий қарз ва шартноманинг 7.3-бандига кўра, 11 377 500 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд ишни ИПКнинг 170-моддасига кўра, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суднинг сўрови билан иш бўйича мутахассис ажратиш белгиланган ва мутахассис хулосаси олинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Х.Насимов даъвони қуватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд даъвогар вакилининг вакилларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2020 йил 24 августда ишларни бажариш тўғрисида №10/08-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар томонидан жавобгарнинг 50 га ер майдонида томчилатиб суғориладиган узум экиш ишларини бажариш, жавоьгар эса ишларни қабул қилиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандига шартноманинг умумий суммаси 387 550 000 сўмни ташкил этиши белгиланган. Шартноманинг 3.2-бандига кўра, буюртмач шартнома имзоланган кундан 30 календарь куни ичида шартноманинг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда тўлов қилиши, 3.3-бандига кўра, ишларни бажариш бошлангандан кейин 40 кун ичида шартноманинг 40 фоизи миқдорида, қолган 10 фоиз қисми ишлар бажарилганлиги тўғрисида далолатнома имзолангандан кейин тўланиши белгиланган. Шартномага асосан, даъвогар томонидан жавобгарга тегишли ер майдони 387 550 000 сўмлик ишлар бажарилганлиги тўғрисида ҳужжатлар расмийлаштирилган. 2020 йил 24 августдаги 10/08-сонли шартномага асосан 387 550 000 сўмлик ишлар бажарилганлиги тўғрисида 2021 йил 30 сентябрь санаси билан 8-сонли электрон счёт-фактура жавобгарга юборилган ва ушбу электрон счётфактура жавобгар томонидан тасдиқланган. ФК 680-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари тарафлар ўртасидаги 2020 йил 24 августдаги 10/08-сонли шартномадан келиб чиққан. ЎзР Фуқаролик кодексининг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 67-моддасига кўра, исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суднинг сўровига кўра, Яккабоғ туман Халқ таълим бўлими мутахассиси А.Хасановнинг берган хулосасида даъвогар томонидан жавобгарнинг 50 га ер майдонида ишлар бажарилганлиги тўғрисида расмийлаштирилган ҳужжатга кўра, ишларнинг жами қиймати 387 550 000 сўмни ташкил этиши маълум қилинган. Даъво талабида шунингдек жавобгардан даъвогар фойдасига шартноманинг 7.3-бандига кўра, 11 377 500 сўм пеня ҳам ундириш сўралган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.3-бандига кўра, муддати ўтган қарздорлик учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,01 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бунда пенянинг умумий суммаси тўланмаган сумманинг 5 фоизидан ошиб кетмаслиги белгиланган. Шу сабабли, даъвогар тўланмаган 227 550 000 сумнинг 5 фоизи миқдорида, яъни 11 377 500 сўм пеня ундиришни сўраган. ЎзР Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд жавобгар томонидан унга тегишли ер майдонида узум экилганлиги ва экилган узум кўчатлари ҳали ҳосилга кирмаганлигини, инобатга олиб, ўзининг ваколат доирасида ФКнинг 326-моддаси тартибида камайтириб, пенянинг 4 500 000 сўм қисмини қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим деб ҳисоблайди. ЎзР ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга асосан, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 227 550 000 сўм асосий қарз, талаб қилинган пенянинг 4 500 000 сўмини қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини суд ўзининг ваколат доирасида рад этишни, иш бўйича даъвогар томонидан олдиндан давлат божи учун тўланган 4 778 550 сўм ва почта ҳаражати учун 24 000 сўм суд ҳаражатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 112-113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар «Nasaf agro impeks» МЧЖнинг жавобгар «Абдулазиз Мардонов лалмиси» ишлаб чиқариш кооперативига нисбатан берган даъвоси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «Nasaf agro impeks» МЧЖ фойдасига «Абдулазиз Мардонов лалмиси» ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобидан 227 550 000 сўм асосий қарз, 4 500 000 сўм пеня, олдиндан давлат божи учун тўланган 4 778 550 сўм ва почта ҳаражати учун 24 000 сўм суд ҳаражати ундирилсин. Пенянинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Қашқадарё вилоят судига шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья С.А.Турсунов