Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2201/1951 Дата решения 16.05.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Арипов Аъзам Азизович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение «GYM-POWER» масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "GYM-POWER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1084345 Claim ID 3275054 PDF Hash 06b56bc141a77a83... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онун 7-моддаси онун 7 law
онуннинг 8-моддаси онуннинг 8 law
онун 5-моддаси онун 5 law
онун 40-моддаси онун 40 law
ИПК 155-моддаси ИПК 155 law
онун 46-моддаси онун 46 law
онуннинг 53-моддаси онуннинг 53 law
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
илишни ва ИПК 107-моддаси илишни ва ИПК 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1102-2201/1951-сонлииқтисодийиш Биринчи инстанция судидаишни кўрган судья –А.Пайғамов Апелляция инстанциясисудида маърузачи судья - А.Арипов ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 16 май Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судья А.Икромовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ж.Суяров ва А.Ариповдан иборат таркибда, И.Алимарданованинг котиблигида, аризачи “Gym-Power” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси И.Юлдашева, тугатиш бошқарувчиси Х.Раимназаров, кредитор АТ “Халқ банки” вакили Б.Ходжимуродов (2023 йил 4 январдаги 03-33-3/5-сонли ишончнома асосида) иштирокида, аризачи “Gym-Power” масьулияти чекланган жамиятининг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси бўйича қўзғатилган Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарори устидан кредитор АТ “Халқ банки” томонидан тақдим қилинган апелляция шикояти асосида вилоят суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Gym-Power” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни сўраган. Суднинг 2022 йил 1 августдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилинган ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига 2022 йил 8 август кунига қадар муваққат бошқарувчисини тайинлаш учун номзод кўрсатиш вазифаси юклатилган. Суднинг 2022 йил 4 октябрдаги ажрими билан қарздорга муваққат бошқарувчи этиб, тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Парсаханов Хаким Исмаиловичнинг номзоди тасдиқланган. Суд бошқарувчиси Х.Парсаханов 2022 йил 28 октябрдаги 06-сонли илтимоснома билан судга мурожаат қилиб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизликнинг умумий тартибидаги кузатув ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, ушбу тартибдаги ишларда унинг ваколати йўқлиги сабабли, кузатув ишлари олиб борилаётган қарздор муваққат бошқарувчилигидан озод этишни ҳамда ушбу таомилни олиб боришда махсус тоифага эга бўлган ваколатли суд бошқарувчисини тайинлашни сўраган. Суднинг 2022 йил 1 ноябрдаги ажримига кўра, суд бошқарувчиси Х.Парсахановнинг илтимосномаси қаноатлантирилиб, қарздор муваққат бошқарувчиси сифатида биринчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Санжаров Жобир Хасанбаевич тайинланган. Суд бошқарувчиси Ж.Санжаровнинг кузатув таомили жараёнининг якуни тўғрисидаги ҳисоботи қарздор кредиторлари реестри 978 486 586,28 сўм миқдорида тасдиқланиб, қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилиб, ариза бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 9 мартдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Иш юзасидан қабул қилинган суд қарори устидан кредитор АТ “Халқ банки” томонидан апелляция шикояти келтирилган ва унда биринчи инстанция суди қарздорнинг кредиторлар олдида қанча миқдорда қаздорлиги кўрсатилмаганлигини ҳамда аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидаги илтимоси рад этилганлиги баён этилиб, аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Кредитор АТ “Халқ банки” вакили апелляция шикоятидаги важларни қувватлаб, биринчи инстанция суди аризани қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келганлигини баён қилиб, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган суд бошқарувчиси кузатув таомили жараёнининг якуни тўғрисидаги якуний ҳисоботига кўра, қарздор кредиторлар реестри 978 486 586,28 сўм миқдорида тасдиқланиб, қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этиш ва ариза бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини инобатга олиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 169-моддасининг учинчи қисмида суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин. Судлов ҳайъати жамият таъсисчисининг мазкур аризасида келтирилган важи билан қуйидагиларга кўра келиша олмайди. Сабаби, аввалги суд мажлисида иштирок этган қарздор ишончли вакили сифатида иштирок этган Б.Юсупхонов иқтисодий иш билан танишиб чиқиш ва керакли ҳужжатларни тақдим қилиш учун суд мажлисини кейинга қолдиришни сўраган бўлса-да, бугунги кунга қадар у ўзининг процессуал ҳуқуқидан фойдаланмади ҳамда тақдим қилмоқчи бўлган ҳужжатларини тақдим қилмади, жамият таъсисчиси орқали ҳам тақдим этилмади. Шу сабабли иш ҳужжатларига илова қилинган мавжуд хужжатлар асосида апелляция шикоятини кўриш мумкин деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантирмасликни лозим деб ҳисоблайди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонун 7-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Қонуннинг 8-моддасига асосан ушбу Қонун 5-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда қарздор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли. Агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздор юридик шахс ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки мол-мулки эгасининг қарори ёхуд мол-мулкининг эгаси томонидан вакил қилинган органнинг қарори асосида қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этади. Қонун 40-моддасининг иккинчи қисмига кўра, қарздорнинг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қарздор юридик шахс муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг қарздор ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиши ҳақидаги қарори ҳам илова қилинади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор ягона таъсисчисининг 2022 йил 1 июлдаги қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан Тошкент туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиши ҳақидаги қарори илова қилинган. Лекин мазкур қарор қонунда белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган, яъни қарор фақат қарздорнинг таъсисчиси Н.Турдиева томонидан имзоланган бўлиб, ушбу масалада умумий йиғилиш баённомаси расмийлаштирилганлиги ва у йиғилиш раиси ҳамда котиби томонидан имзоланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган. Аммо ушбу ҳолатга биринчи инстанция суди тегишли ҳуқуқий баҳо бермаган. ИПКнинг 210, 211-моддаларига асосан юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, қонунчиликда белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади. Банкротлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунга мувофиқ қарздор, кредиторлар ва бошқа манфаатдор шахслар қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли. Аризага банкротлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунда назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинади. Мазкур ҳолатда қарздорнинг аризасига қонунда белгиланган тартибда расмийлаштирилган қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) қарздор ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиши ҳақидаги йиғилиш баённомаси илова қилинмаган. Ваҳоланки, ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига кўра, мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни даъвогар тақдим этмаган бўлса, судья даъво аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтаради. Биринчи инстанция суди ИПКнинг мазкур талабларига эътибор бермасдан, аризани иш юритишга қабул қилиб, уни мазмуман кўриб, хатоликка йўл қўйган. Бундан ташқари, суд бошқарувчисининг ҳисоботида қарздор жамиятнинг директори 2019 йил 1 апрелдаги 23 К-сонли буйруғига асосан Юлдашева Илмира Баходировна кўрсатилганлиги, бироқ биринчи инстанция суди судга тақдим этилган ариза жамият директори сифатида Н.Турдиева томонидан имзоланганлигига аниқлик киритилмаган ҳамда ишнинг объектив ҳолатларини аниқлаш ва тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган қўшимча далилларни тақдим этишни таклиф қилиш орқали ўрганилмаган. Шунингдек, биринчи инстанция суди мазкур иш юзасидан тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритувига қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилган бўлса-да, аммо кузатув тартиб-таомили жорий этилмаган. Ҳолбуки, Қонун 46-моддасининг учинчи қисмига кўра, судья қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритувига қабул қилар экан, кузатув тартиб-таомилини жорий этиши, 49-моддасининг иккинчи қисмида қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза тушган кундан эътиборан судья беш кундан кечиктирмай кузатув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги масалани ҳал қилиши, 85-моддасида қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилганлиги ҳақидаги хабарни муваққат бошқарувчи ўзи тайинланган пайтдан эътиборан уч кун ичида оммавий ахборот воситаларида ушбу Қонуннинг 53-моддасида назарда тутилган тартибда эълон қилиш учун юбориши шартлиги белгиланган. Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг хулосаси билан келишмайди. ИПКнинг 279-моддаси иккинчи қисмига асосан, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 107-моддасининг 5-бандига биноан агар даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Бундай ҳолатда, биринчи инстанция судлари иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, аризани мазмунан кўриб чиқиб, нотўғри қарор қабул қилган. Шу сабабли, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва ИПК 107-моддасининг 5-бандини қўллаб, қарздорнинг аризасини кўрмасдан қолдиришни, суд харажатларни аризачи зиммасига юклатишни лозим топади. Демак ариза билан мурожаат қилишда аризачи томонидан олдиндан тўланган 900 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилиши, аризачидан АТ “Халқ банки” фойдасига апелляция шикояти билан судга мурожаат қилишда АТ “Халқ банки” томонидан олдиндан тўланган 450 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатлари (ишни апелляция инстанцияси судида кўриш учун) АТ “Халқ банки”га ундирилиши лозим. Юқорида баён этилганларга ҳамда ИПКнинг 107, 118, 279-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: АТ “Халқ банки”нинг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. “Gym-Power” масьулияти чекланган жамиятининг ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. “Gym-Power” масьулияти чекланган жамиятидан АТ “Халқ банки” фойдасига 450 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. 6 Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Ушбу қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Икромов ҳайъат аъзолари Ж.Суяров