← Назад
Решение #595736 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 259 | — | law | |
| суд шикоятни ИПК | 269 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1903-2201/726-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – С.Қултўраев
Апелляция шикоятини қайтарган
судья – С.Аллабердиев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
май
2023 йил 16
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва
Б.Исрайловдан
иборат
таркибда,
А.Бахшуллоевнинг
котиблигида,
жавобгарнинг вакили Х.Самархонов (2022 йил 30 декабрдаги 30/12-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Узун пахта тозалаш”
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Денов текстил кластер”
масъулияти чекланган жамиятидан 1 019 640 952 сўм асосий қарз, 285 257 657
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
қабул қилинган Сурхондарё вилоят судининг 2023 йил 27 январдаги ажрими
устидан “Денов текстил кластер” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади)нинг даъвогар “Узун
пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Денов
текстил кластер” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)дан 1 019 640 952 сўм асосий қарз ва 285 257 657 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Сариосиё туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил 1 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 1 019 640 952 сўм асосий қарз ҳамда 85 000 000 сўм пеня ундириш
белгиланган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Сурхондарё вилоят судининг 2023 йил 27 январдаги ажрими билан
жавобгарнинг апелляция шикояти қайтарилган.
Мазкур ажрим устидан жавобгар томонидан берилган кассация
шикоятида суднинг ажримини бекор қилиш ҳамда ушбу иқтисодий ишни
апелляция инстанциясига қайтариш сўралган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгарнинг вакили кассация
шикояти важларини такрорлаб, уни қувватлаб, ҳал қилув қарорининг
85 000 000 сўм пеня ундириш қисмидан норози бўлиб апелляция шикояти
берилганлиги, шу сабабли 850 000 сўм давлат божи тўланганлигини қайд этиб,
кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар ва палата суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни уларнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати, жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қаноатлантиришни,
суднинг ажримини бекор қилиб, апелляция шикоятини, ишни кўриш учун
апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади.
Аниқланишича, жавобгар Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 1 декабрдаги ҳал қилув қарорининг 85 000 000 сўм пеня ундириш
қисмига нисбатан апелляция шикояти билан судга мурожаат қилган.
Бироқ, мазкур шикоят Сурхондарё вилоят судининг 2023 йил 27 январдаги
ажрими билан қайтарилган.
Бунга, апелляция шикояти учун 850 000 сўм давлат божи тўланганлиги,
давлат божи етарли миқдорда яъни 13 048 986,09 тўланмаганлиги асос қилиб
кўрсатилган.
ИПК 259-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, суднинг ҳал қилув қарори
устидан тўлиқ ёки қисман шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” иккинчи қисмининг
“д” кичик бандига кўра апелляция, кассация ва назорат тартибида берилган
шикоятларга биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар
берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи
тўланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар
бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил
19 декабрдаги 36-сонли Қарори 20-бандининг иккинчи хатбошисида агар
апелляция, кассация шикояти берилганда суд ҳужжатининг фақат ундириш
ёки ундиришни рад этиш қисми шикоят қилинаётган бўлса, давлат божи
низолашилаётган суммадан келиб чиқиб ҳисобланиши ҳақида тушунтириш
берилган.
Жавобгар томонидан ҳал қилув қарорининг 85 000 000 сўм пеня ундириш
қисми устидан апелляция шикояти берилган ва бунинг учун белгиланган
миқдорда (850 000 сўм) давлат божи тўланган бўлса-да, суд шикоятни
ИПК 269-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан қайтариб хатоликка
йўл қўйган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор,
апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни
(протестни) кўриш натижалари бўйича апелляция инстанцияси судининг
апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш
тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги,
апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти
(протести) бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш
юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция
шикоятини (протестини), ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига
юборишга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантириб, суднинг апелляция шикоятини қайтариш тўғрисидаги
ажримини бекор қилишни ва апелляция шикоятини, ишни кўриш учун
апелляция инстанцияси судига юборишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини ундириш масаласини ҳал қилишни апелляция инстанцияси
судининг зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 302, 305-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
“Денов текстил кластер” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қаноатлантирилсин.
Сурхондарё вилоят судининг 2023 йил 27 январдаги ажрими бекор
қилинсин.
“Денов текстил кластер” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция
шикояти, ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборилсин,
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов