Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/268 Дата решения 16.05.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Тўйчиев Акбар Нуриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жиззах вилояти божхона бошқармаси Ответчик / Подсудимый Саидилхом чорваси фермер хўжалиги
Source ID 1084191 Claim ID 3273955 PDF Hash 386899a20bc1bf3b... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 274-моддаси тисодий процессуал кодекси 274 code_article
кодексининг 246-моддаси кодекси 246 code_article
Божхона кодексининг 201-моддаси Божхона кодекси 201 code_article
Божхона кодексининг 294-моддаси Божхона кодекси 294 code_article
ушбу Кодекснинг 201-моддаси ушбу Кодекс 201 code_article
Божхона кодексининг 56-моддаси Божхона кодекси 56 code_article
амда БКнинг 289-моддаси амда БК 289 law
Божхона кодексининг 296-моддаси Божхона кодекси 296 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 278-моддаси тисодий процессуал кодекси 278 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2302/268-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – О.Эргашев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Тўйчиев ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ 2023 йил 16 май Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати И.Умаров раислигида, ҳайъат аъзолари С.Қувватов ва А.Тўйчиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Бобошев котиблигида, даъвогар Жиззах вилоят божхона бошқармаси вакили М.Мухамматов (2023 йил 6 январдаги 20/03-23-00054-сонли ишончномага асосан), жавобгар “Саидилҳом Чорваси” фермер хўжалиги вакиллари Д.Суюнов (2023 йил 3 майдаги 1-сонли ишончномага асосан), Ш.Эргашев (2023 йил 11 апрелдаги 18-сонли ордерга асосан) иштирокида, “Саидилҳом Чорваси” фермер хўжалиги томонидан Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шиокоятини Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Жиззах вилоят божхона бошқармаси (кейинги ўринларда матнда даъвогар деб юритилади) Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Саидилҳом Чорваси” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда жавобгар деб юритилади) номига олиб келинган “Трактор Беларус-82.1” товарига нисбатан қўшимча ҳисобланган жами 40.972.538 сўм божхона тўловларини Жиззах вилоят божхона бошқармаси ҳисоб-рақами орқали давлат бюджетига ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 10 мартдагидаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган. Апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг 2023 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция шикоятидаги важларни қувватлаб, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар божхона органи томонидан нотўғри талқин қилинаётганлигини, амалдаги қонунчилигимизда давлат органи ва тадбиркор ўртасида тушунмовчилик юзага келса табдиркор манфаатига талқин қилиниши белгиланганлигини, божхона органи, АТ “Халқ банки” ва “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳаси имтиёз қўлланилмаслиги бўйича тадбиркорга нотўғри маълумот берганлигини, давлат ташкилотларининг хатоси учун тадбиркор жавоб бераётганлигини маълум қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғри талқин қилинаётганлигини, амалдаги қонун ҳужжатларида божхона имтиёзи қўлланилиши шартлари аниқ ёзиб қўйилганлигини, декларант тақдим қилган ҳужжатлар ва банк томонидан тақдим қилдинган маълумотнома асосида чет элдан олиб келинган тракторлар эркин муоммалага чиқарилганлигини, имтиёз қўлланилмаслигида божхона ходимларининг айби йўқлигини, тракторлар сотиб олинган пул маблағи қайта молиялаштирилган маблағ эканлиги ҳақида ваколатли ҳисобланган Молия вазирлигининг хати мавжудлигини маълум қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Ўтган суд мажлисида иштирок этган АТ “Халқ банки” Дўстлик филиали вакиллари “Саидилҳом Чорваси” фермер хўжалигига “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олиш учун имтиёзли кредит ажратилганлигини, кредит шартномаси 2022 йил 10 августда тузилганлигини, ажратилган кредит маблағи қайта молиялаштириладиган маблағ ҳисобланишини маълум қилган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва Чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси иштирокидаги “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 274-моддасига асосан судлов ҳайъати мазкур апелляция шикоятини уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топади. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгар номига Беларусь давлатидан 2022 йил 7 октябрдаги 1-сонли инвойс асосида фактура қиймати 24.500 АҚШ долларига тенг “Трактор Беларус-82.1” товари олиб келиниб, 08004/20.10.2022/0006768-рақамли божхона юк декларацияси билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 246-моддаси 9-бандига асосан божхона тўловларидан 40.972.538 сўм имтиёз қўлланилган ҳолда Жиззах МЭД божхона постида “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган. Божхона кодексининг 201-моддасига мувофиқ товарлар чиқариб юборилганидан кейин божхона органлари, агар божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишлари мавжуд деб тахмин қилиш учун етарли ва тасдиқланган асослар мавжуд бўлса, божхона назоратини амалга оширишга, шу жумладан божхона аудити усуллари асосида амалга оширишга ҳақли. Шундан келиб чиқиб, божхона органининг 2023 йил 15 февралдаги қарори қабул қилиниб, жавобгарга божхона тўлови бўйича қўлланилган имтиёз ўрганилганида, жавобгар ва акциядорлик тижорат “Халқ банки” ўртасида 2022 йил 10 августда 4-сонли кредит шартномаси имзоланганлиги, унга кўра банк томонидан жавобгарга Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёт жамғармасининг “Ўзбекистон сутни қайта ишлаш тармоғида қўшилган қиймат тизимини ривожлантириш” лойиҳасига асосан ажратилган кредит линияси маблағлари ҳисобидан Беларус 82.1 русумли қишлоқ хўжалик техникаси сотиб олиш учун 23.300 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилиши белгиланганлиги, бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги ПФ-101-сонли Фармонининг 9-бандида 2022 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича 2020 йил 1 июлга қадар маъқулланган ва Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан олинадиган товарлар (хизматлар) бўйича солиқ ва божхона имтиёзлари бекор қилинганлиги, мазкур норма тижорат банклари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида янги тузиладиган битимлар (расмийлаштириш шакли ва усулидан қатъий назар) асосида олинадиган товарларга (хизматларга) татбиқ этилиши қайд этилганлиги ҳисобга олинмасдан жавобгар томонидан юқорида қайд этилган товарни “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш жараёнида, божхона органи томонидан 40.972.538 сўм қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар нотўғри қўлланилганлиги аниқланган. Шунга кўра, даъвогар божхона тўловларини суд тартибида ундириш мақсадида Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво тақдим этган. Божхона кодексининг 294-моддасига мувофиқ божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбурият: товар божхона тўловларини тўлаш назарда тутилган божхона режимига жойлаштирилганда, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда; ушбу Кодекснинг 201-моддасига мувофиқ товарлар чиқариб юборилганидан кейин божхона назоратини амалга ошириш натижасида божхона тўловлари қўшимча ҳисобланган тақдирда юзага келади. Божхона кодексининг 56-моддасига кўра, божхона тўловлари тўланган ва иқтисодий сиёсат чораларига риоя этилган тақдирда, товар эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилади ва божхона ҳудудида эркин муомалада турган товар мақомини олади ҳамда БКнинг 289-моддасига асосан товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда импорт божхона божи, акциз солиғи, қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимлари ундирилади. Божхона кодексининг 296-моддасига кўра, ушбу Кодексга, бошқа қонунларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига биноан юридик ва жисмоний шахсларга тариф имтиёзлари, қўшилган қиймати солиғини, акциз солиғини ва божхона йиғимларини тўлаш бўйича имтиёзлар, тариф переференциялари берилиши мумкин деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги ПФ-101-сонли Фармонининг 9-бандига мувофиқ жавобгарга кредит маблағлари ажратиш тўғрисидаги шартнома тузилган ҳамда олиб келинган товарни божхона режимига расмийлаштириш жараёнида Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан олинадиган товарлар (хизматлар) бўйича солиқ ва божхона имтиёзлари бекор қилинган ҳамда мазкур норма тижорат банклари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида янги тузиладиган битимлар (расмийлаштириш шакли ва усулидан қатъий назар) асосида олинадиган товарларга (хизматларга) татбиқ этилиши белгилаб қўйилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2023 йил 27 февралдаги 38-01512-сонли хатида “Ўзбекистон сутни қайта ишлаш тармоғида қўшилган қиймат тизимини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ажратилган пул маблағлари 2017 йил 19 апрелда АТБ “Халқ банки”, АТБ “Микрокредитбанк” ва АТБ “Қишлоққурилишбанк”га қайта кредитлаб берилганлиги маълум қилинган. Юқоридагиларга асосан биринчи инстанция суди жавобгардан 40.972.538 сўм божхона тўловларини ундириш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Шу боис, апелляция шикоятида келтирилган важлар билан келишиб бўлмайди ва уни қаноатлантиришни рад қилиш лозим бўлади. Суд муҳокамаси давомида жавобгар вакили апелляция шикоятидаги важларни қувватловчи ҳужжатлар ва далилларни тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эьтирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати апелляция шикоятидаги важлар билан келишмайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 278-моддаси биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Ушбу ҳолда ҳал қилув қарори қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги сабабли, суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга кўра судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаганлигини эътиборга олиб, суднинг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг 2023 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 409.726 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118, 260, 274, 276, 278 ва 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайьати қ а р о р қ и л а д и: Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарори қарори ўзгаришсиз, жавобгар “Саидилҳом Чорваси” фермер хўжалигининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи И.Умаров ҳайъат азъолар С.Қувватов А.Тўйчиев