← Назад
Решение #595768 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 157 | — | law | |
| нинг | 875 | — | law | |
| ФКнинг | 878 | — | law | |
| ФК | 881 | — | law | |
| ФКнинг | 890 | — | law | |
| онуни | 25 | — | law | |
| онуннинг | 25 | — | law | |
| Сабаби ФК | 262 | — | law | |
| ари ФК | 263 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1803-2202/2042-сонли иш
Биринчи инстанцияда
ишни
кўрган судья Н.Хўжақулов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья
Ҳ.Турсунов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья
Б.Исрайлов
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
йил 16 май
2023
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Махмудов раислигида,
судьялар А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда,
А.Бахшуллоевнинг
котиблигида,
“Kattakurgan
Сluster”
масъулияти
чекланган
жамияти
вакиллари Б.Раббимов (2022 йил 18 августдаги 301-сонли
ишончнома асосида) ва Д.Агзамов (2022 йил 18 августдаги 302сонли ишончнома асосида), жавобгар “G‘uzor Tekstile Sifat”
масъулияти чекланган жамияти вакили Ф.Ҳайдаров (2023 йил 7
январдаги 6-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида,
даъвогар “Kattakurgan Сluster” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд
вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “G‘uzor Tekstile
Sifat” масъулияти чекланган жамиятидан 3 580 500 000 сўм
асосий қарз, 1 700 737 500 сўм пеня, жами 5 281 237 500 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган Ғузор туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 3 февралдаги ҳал қилув қарори ҳамда
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 16 мартдаги қарори устидан даъвогар
манфаатида Палата томонидан берилган кассация шикоятини
иқтисодий иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида
Самарқанд вилоят суди кўмагида видеоконференцалоқа
2
режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларни
Даъво аризасида келтирилган важларга кўра, “Kattakurgan
Сluster” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) “G‘uzor Tekstile Sifat” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида тузилган кўчмас мулк ижара шартномаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (бундан буён
матнда учинчи шахс деб юритилади) томонидан ҳисобга
қўйилиб, 2022 йил 6 майда ID754807-сонли гувоҳнома
берилган.
Шартнома бўйича даъвогар томонидан жавобгарга 2022
йил
6 майдаги топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан
вақтинча сақлаш учун 4 тип, 1 сорт, класс олий навли бўлган
жами
440
кип,
91 133,2 кг пахта толаси топширилган.
Даъвогарнинг топширилган пахта толасини 5 кун ичида
қайтариш ҳақида 2022 йил 19 августда жавобгарга юборган
талабномаси оқибатсиз қолдирилиб, пахта толаси йўқотиб
юборилганлиги оқибатида қайтарилмаган.
Шу сабабли даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгардан 3.580.500.000 сўм асосий
қарз ва 1.700.737.500 сўм пеня ундиришни сўраган.
Иш судда кўрилишида даъвогар 2023 йил 30 январда судга
ариза билан мурожаат қилиб, унда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади)нинг
157-моддасига асосан 3.580.500.000 сўм асосий қарз ундириш
талабини зарар деб ўзгартиришни сўраган ва ушбу даъво
предметини ўзгартириш ҳақидаги ариза биринчи инстанция
судининг 2023 йил 30 январдаги ажрими билан иш юритишга
қабул қилинган.
Суднинг 2023 йил 30 январдаги ажримига асосан ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитаси жалб этилган.
Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3
февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман
қаноатлантирилиб,
жавобгардан
даъвогар
фойдасига
2.961.829.900 сўм зарар ундирилиб, даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 16 мартдаги қарори билан апелляция
шикоятини қаноатлантириш рад этилиб, Ғузор туманлараро
иқтисодий
судининг
2023 йил 3 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорлари устидан
Палата томонидан кассация шикояти берилиб, унда суд
қарорларини
бекор
қилиш
ва
даъво
талабларини
қаноатлантириш
тўғрисида
янги
қарор
қабул
қилиш,
шунингдек, биринчи инстанция судининг 2023 йил 3
февралдаги хусусий ажримига ўзгартириш киритиш сўралган.
Бунга асос қилиб шикоятда, биринчи инстанция суди даъвогар
томонидан
тайёр
маҳсулот
(пахта
толаси)ни
мулкдор
"KATTAKURGAN CLUSTER" МЧЖга қайтариш бўйича юборган
талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирганлигини инобатга
олмаганлиги, аслида кўчмас мулк ижара шартномаси жавобгар
томонидан солиқ органининг “дидокс” программаси орқали
ҳисобга қўйилиб, гувоҳнома олинганлиги ва даъвогарга
электрон тарзда юборилганлиги, жавобгар эса ижара
шартномаси нусхасини даъвогарга тақдим этмаганлиги, суд
маҳсулотни қайтариш талаб этилган 2022 йил 19 августь
ҳолатида 4 тип 1 сорт класс “олий” навли пахта толасининг 1
тн учун ўртача нарх 32,5 млн. сўмдан ҳисоблаб, жавобгарга
топширилган 91 133 кг. пахта толаси учун етказилган зарарни
2,9 млрд. сўм баҳолаб ундирганлиги, суд тарафлар ўртасида
2022 йил 28 июлда ва 2022 йил 2 августдаги
5664472-сонли олди-сотди шартномаси бўйича 46 тн., ҳар бир
тн 38,5 млн. сўмдан, жами 1,7 млрд сўм, 5675027-сонли олди
сотди шартномаси бўйича 47 тн., ҳар бир тн 38,5 млн. сўмдан,
жами
1,8
млрд
сўм,
умумий
қиймати
3,5 млрд. сўмга шартномалар рўйхатга олинганлигини
инобатга олмаганлиги, даъвогар шартномалардаги баҳодан
келиб чиқиб етказилган зарарни ундиришни сўраган, суд эса
биржа савдоларида жавобгар ғолиб бўлиб пахта толасининг ҳар
бир тн.га 38,5 млн. сўм тўлаш мажбурияти олганлигига
эътибор бермаганлиги, суд зарарни ундиришда 2022 йил
19 августь ҳолатига биржада ўртача нарх 32,5 млн. сўм
эканлигидан
келиб
чиққанлиги,
кўчмас
мулк
ижара
шартномаси жавобгар томонидан солиқ органида ҳисобга
қўйилганлиги, 2022 йил 6 майдан гувоҳнома берилганлиги ва
даъвогарга электрон юборилганлиги тарафлар ўртасида
шартнома тузилганлиги ва мажбуриятлар пайдо бўлганлигини
билдиришини, суд эса шартнома тақдим этилмаганлиги сабаби
билан пеня талабини рад этганлиги, шартномалар тарафлар
келишуви билан бекор қилинганлиги, даъвогар пеняни
шартномага
асосан
эмас,
балки
“Хўжалик
юритувчи
субъектилар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25моддасига асосан сўраганлигини кўрсатган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили
кассация
шикоятини
қувватлаб,
маҳсулот
сақлаш
шартномасига
асосан
440
кип,
1 сорт, класс “олий” навли, 91 133 кг. тайёр маҳсулот (пахта
толаси) жавобарга вақтинча сақлаш учун топширилганлиги,
бироқ жавобгар ушбу маҳсулотларни қайтариб бермаганлиги,
электрон биржа савдоларида жавобгар ғолиб бўлиб, 2022 йил
28 июль ва 2 августда биржа савдолари орқали 46 тонна, ҳар
бир тоннаси 25 286 730 сўмдан 220 кип 1 771 000 000 сўмга
ҳамда 47 тонна, ҳар бир тоннаси 25 400 163 сўмдан 220 кип, 1
сорт класс “олий” навли, жами 3 580 500 000 сўмга тайёр
маҳсулот
(пахта
толаси)ни
олди-сотди
шартномалари
тузилганлиги, лекин жавобгар ўз вақтида закалат пули тўлов
қилмаганлиги учун ундан жарима ундирилганлиги, маҳсулот
жавобгарда
мавжуд
эмаслиги
аниқланганиб,
такрорий
талабнома берилганлиги, даъвогар олди-сотди шартномаларида
жавобгар ғолиб чиқиб маҳсулотнинг ҳар бир тоннаси учун
38 500 000 сўмдан тўлаш мажбурияти олганлиги сабабли
даъвогар зарар суммасини ушбу олди-сотди шартномаларидан
нархдан келиб чиқиб ҳиоблаганлиги, суд эса талабнома
берилган вақтдаги биржа нархи асосида зарарни ҳисоблаб
ундирганлиги, суд тарафлар ўртасида тузилган шартнома
солиқ
органида
ҳисобга
қўйилганлигини
инобатга
олмаганлиги, шартномани жавобгар даъвогарга тақдим
этмаганлиги сабабли даъвогарда нусхаси мавжуд эмаслиги,
даъвогар пеняни Қонунга асосан ҳисоблаган бўлиб, ушбу талаб
ҳам асоссиз рад қилинганлигини билдириб, шикоятни
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили
кассация шикоятига эътироз билдириб, тарафлар ўртасида
ижара шартномаси ҳам, маҳсулотни сақлаш шартномаси ҳам
тузилмаганлиги,
жавобгар
даъвогардан
маҳсулотни
олганлигини инкор этмаслиги, иш судда кўрилишида кадастр
органидан мутахассис қатнашиб, тарафлар ўртасида шартнома
тузиб,
давлат
рўйхатидан
ўтказилмаган,
шартнома
тузилганидан хабари йўқлиги, биржа савдоларида жавобгар
иштирок этган бўлса, йўқолган маҳсулот қийматини ушбу
биржа савдолари асосида тузилган олди-сотди шартномалари
асосида тўлашга мажбур эмаслиги, сабаби олди-сотди
шартномалари кейин тузилган бўлиб, маҳсулот олинганлиги
ҳолатида ушбу олди-сотди шартномаси мавжуд бўлмаганлиги,
бу йўқолган маҳсулотга олди-сотди шартномасининг алоқаси
йўқлигини билдириб, шикоятни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида Палата ва учинчи шахс Давлат солиқ
қўмитаси вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг
тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд
мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунга кўра судлов ҳайъати ишни Палата ва учинчи шахс
вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Судлов
ҳайъати
ишда
иштирок
этувчи
шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини
тинглаб,
кассация
шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда
ФК деб юритилади)нинг 875-моддасига кўра, омонат сақлаш
шартномаси бўйича бир тараф (омонат сақловчи) унга иккинчи
тараф (юк топширувчи) берган ашёни сақлаш ва бу ашёни тўла
ҳолида қайтариш мажбуриятини олади.
ФКнинг 878-моддасига кўра, омонат сақловчи ашёни
шартномада келишилган муддат давомида сақлаши шарт. Агар
шартномада сақлаш муддати назарда тутилган бўлмаса ва уни
шартноманинг шартларига қараб аниқлаш мумкин бўлмаса,
ашё юк топширган шахс томонидан талаб қилиб олингунча
сақланади.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 6 май кунидаги
топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан 4 тип, 1 сорт
класс “олий” навли бўлган, жами 440 кип, 91 133,2 кг пахта
толаси
вақтинча
сақлаш
учун
топширилган
ва
маҳсулотларнинг етказиб берилганлиги юк хатлари билан
тасдиқланган.
Ушбу пахта толасини қайтариш тўғрисидаги даъвогарнинг
2022 йил 19 августдаги талабномаси жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилиб, ушбу пахта толаси қайтарилмаган.
ФКнинг 881-моддасига кўра, омонат сақловчи ўзига
сақлаш учун топширилган ашёдан юк топширувчининг
розилигисиз фойдаланишга, шунингдек учинчи шахсларга
ундан фойдаланиш имкониятини беришга ҳақли эмаслиги,
ФКнинг
890-моддасига
кўра,
ашё
йўқолганлиги,
кам
чиққанлиги ёки шикастланганлиги туфайли юк топширувчига
етказилган зарар, агар қонунда ёки сақлаш шартномасида
бошқа ҳол назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 324моддасига мувофиқ омонат сақловчи томонидан қопланади.
ФК 324-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада ўзгача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, зарарни аниқлашда мажбурият бажарилиши керак
бўлган жойда, қарздор кредиторнинг талабларини ихтиёрий
қаноатлантирган
кунда,
борди-ю,
талаб
ихтиёрий
қаноатлантирилган бўлмаса, даъво қўзғатилган кунда мавжуд
бўлган нархлар эътиборга олинади. Суд вазиятга қараб,
зарарни тўлаш ҳақидаги талабни қарор чиқарилган кунда
мавжуд
бўлган
нархларни
эътиборга
олган
ҳолда
қаноатлантириши мумкин.
Шу сабабли биринчи инстанция суди жавобгар томонидан
вақтинчалик сақлаш учун қабул қилиб олинган пахта толасини
даъвогарга қайтармаганлиги сабабли етказилган зарарни
даъвогар
томонидан
жавобгардан
ушбу
маҳсулотни
қайтаришни талаб қилинган вақт, яъни 2022 йил 19 август
ҳолатида “Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси”
акциядорлик жамияти томонидан 2022 йил 19 августь ҳолатида
4 тип 1 сорт класс “олий” навли пахта толасининг 1 тоннаси
учун ўртача нарх 32 500 000 сўмдан келиб чиқиб, жавобгарга
топширилган 91 133,2 кг пахта толаси учун етказилган зарар
миқдорини 2 961 829 900 сўм этиб баҳолаб, даъвогарнинг
3 580 500 000 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво талабини
қисман 2 961 829 900 сўмга қаноатлантиришни, қолган
қисмини эса асоссиз деб ҳисоблаб рад этишни лозим топган.
Бунда даъвгарнинг зарар суммасини кейинчалик биржа
савдоларида тузилган олди-сотди шартномасидаги нарҳ
асосида ҳисобла ундириш тўғрисидаги важлари билан келишиб
бўлмайди, сабаби жавобгарнинг зарар миқдорига асос
сифатида кўрсатган 2022 йил 28 июль ва 2 августда биржа
савдолари орқали рўйхатга олинган 5664472-сонли олди-сотди
шартномалари тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинган,
қолаверса вақтинча сақлаш учун берилган маҳсулотга алоқаси
мавжуд эмас. Шу сабабли суд ушбу олди-сотди шартномалари
асосида белгиланган нарҳларни инобатга олмай, даъвогар
талабнома юборган кундаги биржа нархидан келиб чиқиб
зарарни ундириш тўғрисида асосли тўхтамга келган.
Бундан ташқари, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди
томонидан
даъво
талабининг
пеня
ундириш
қисмини
қаноатлантиришга асослар йўқлиги тўғрисида асосли хулосага
келинган деб ҳисоблайди.
Даъво
талабида
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига асосан
жавобгар ҳисобидан 1 700 737 500 сўм пеня ундириш
кўрсатилган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакиллари Қонунга асосан
пеня ҳисобланишига тарафлар ўртасида кўчмас мулк ижара
шартномаси тузилганлиги ва ушбу шартнома 2022 йил 6 майда
ID754807-сонли гувоҳнома билан ҳисобга олинганлигини асос
қилиб келтирган бўлса-да, бироқ тарафлар вакиллари ўзларида
ижара шартномаси мавжуд эмаслигини кўрсатиб, судга тақдим
этишмаган.
Судга тақдим этилган шартномани ҳисобга олишга оид
2022
йил
6 майдаги ID754807-сонли гувоҳномада эса маҳсулотни
вақтинча сақлаш ёки маҳсулотлар ижара шартномаси эмас,
балки кўчмас мулк объектининг ижара шартномасининг
ҳисобга олиниши, ижара ҳақи тўлови бепул эканлиги қайд
этилган.
Мазкур ҳолатда пеня ҳисобланишига асос сифатида
кўрсатилган
тарафлар
ўртасида
тузилган
ижара
шартномасининг ёзма шакли судга тақдим этилмаганлиги
ҳамда шартномани ҳисобга олиш ҳақида берилган 2022 йил 6
майдаги ID754807-сонли гувоҳнома кўчмас мулк объектининг
ижараси билан боғлиқ бўлиб, унда ижара ҳақи тўлови бепул
эканлиги кўрсатилганлиги сабабли бу ҳолатда шартнома
тузилганлиги ва Қонуннинг 25-моддасига асосланиб пеня
ундириш талаби асоссиздир.
Сабаби ФКнинг 262-моддасига мувофиқ, неустойка
тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак, бундан
ташқари
ФК
263-моддасининг
биринчи
қисми
талаби
бўйича
шартномасиз
вақтинча сақланаётган
маҳсулотни
талаб
қилинган муддатда қайтарилмаганлиги учун кредиторнинг
неустойка талаб қилиш ҳуқуқи қонунда назарда тутилмаган.
Шунга кўра даъвогар пеня ундириш талабини исботлаб
бермаганлиги сабабли биринчи инстанция суди пеня ундириш
талабини рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган. Апелляция
инстанцияси ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш
тўғрисида асосли тўхтамга келган.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши шарт.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра иш учун
аҳамиятли
ҳолатларнинг
тўлиқ
аниқланмаганлиги,
суд
аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги,
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги
ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати биринчи ва апелляция
инстанцияси судлари томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари бузилмаган, суд қарорларини бекор қилиш ёки
ўзгартириш учун асос мавжуд эмас деб топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд
харажатлари
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдириш, жавобгардан республика бюджетига ишни кассация
инсанциясида кўриш билан боғлиқ 52 812 375 сўм давлат божи
ҳамда 82 500 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ харажатлари ундирилиши лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3
февралдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16
мартдаги қарори ўзгаришсиз, даъвогар “Kattakurgan Сluster”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг
кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Даъвогар “Kattakurgan Сluster” масъулияти чекланган
жамиятидан республика бюджетига 52 812 375 сўм давлат
божи ундирилсин.
9
Даъвогар “Kattakurgan Сluster” масъулияти чекланган
жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига
ишни
кассация
инстанциясида
видеоконференцалоқа
режимида
кўриш
билан
боғлиқ
82 500 сўм харажат ундирилсин.
Қарор асосида ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний
кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов