Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2004-2201/662 Дата решения 16.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "VICTORIA DEVELOPMENT" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Қоракўл туман хокимияти
Source ID 1084324 Claim ID 3267982 PDF Hash 2b11c5283fd4f1be... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 276-моддаси нинг 276 law
нинг 985-моддаси нинг 985 law
ФК 14-моддаси ФК 14 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2004-2201/662-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Н.Зоиров Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – Ш.Ахроров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья - В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 16 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, Бухоро вилоят суди ходими З.Усмонов, даъвогар раҳбари А.В.Ким, вакили Ф.Нуриддинов, жавобгар вакиллари М.Жўраев, Ғ.Қурбоновнинг иштирокида, даъвогар “Victoria Development” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Қоракўл туман ҳокимлигидан ортиқча ҳисобланган ва қисман ушлаб қолинган 197 413 125 сўм ер солиғи ва қисман ушлаб қолинган 22 794 325,66 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Бухоро вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 августдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Victoria Development” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади)га Қоракўл туман ҳокимининг 2015 йилдаги 240-сонли қарори билан Қоракўл тумани Қораҳожи ҚФЙ ҳудудидан меҳмонхона, маиший хизмат, савдо дўкони, ошхона қурилиши, балиқчилик хўжалиги ва автотураргоҳ ташкил этиш учун 21,0 га яйлов ер майдони ажратилган ва ушбу қарор Бухоро вилоят ҳокимининг 2015 йил 13 ноябрдаги 426-сонли қарори билан тасдиқланган. Даъвогар 2021 йил 14 апрелда 4-сонли хат билан Қоракўл туман ҳокимлиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)га ариза билан мурожаат қилиб, даъвогарга тегишли ўзлаштирилмай қолган 19,9 га ер майдонларини давлат захирасига олишни сўраган. Қоракўл туман ҳокими Ш.Саломов томонидан 2021 йил 4 августда даъвогарга 541-сонли жавоб хати берилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-табдирлари тўғрисида” 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармонига асосан ер майдонларини захирага олиш ҳамда ер майдонларини юридик ва жисмоний шахсларга ажратиб бериш ишлари вақтинча тўхтатиб қўйилганлиги сабабли, жамиятга тегишли ер майдонларини бир қисмини туман ҳокимлиги захирасига қайтаришнинг имкони йўқлиги, фармон ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори чиққандан сўнг янги тартиб асосида ер майдонлари туман ҳокимлиги захирасига қайтарилиши маълум қилинган. Юқоридаги мурожаатлар бўйича ўз вақтида ва ижобий жавоб олмагандан сўнг даъвогар турли давлат идоралари ва турли инстанцияларга бир неча маротаба ёзма мурожаатлар қилишга мажбур бўлган. Бухоро вилоят ҳокимининг 2021 йил 2 декабрдаги 166-2-0-Q/21-сонли қарори билан даъвогарнинг 19,9 га ер майдонлари туман захира ер фондига қайтарилган. Даъвогар Қоракўл туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан ортиқча ҳисобланган ва қисман ушлаб қолинган 197 413 125 сўм ер солиғи ва қисман ушлаб қолинган 22 794 325,66 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 25 майдаги ажрими билан ишга Бухоро вилоят Молия бошқармаси, Бухоро вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси ва Қоракўл туман давлат солиқ инспекцияси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 20 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Бухоро вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 августдаги қарори билан Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди. Даъвогар вакиллари кассация шикоятига эътироз билдириб, ундирилган сумма асосли эканлигини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда - ИПК деб юритилади)нинг 276-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК деб юритилади)нинг 985-моддасида зарар етказганлик учун жавобгарликнинг умумий асослари белгиланган бўлиб, ушбу модданинг биринчи қисмига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки молмулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. ФК 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли. ФК 990-моддаси биринчи қисмига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Ушбу модданинг иккинчи қисмида давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар суднинг қарори асосида қопланиши лозимлиги белгиланган. ИПК 68-моддаси биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 74-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо бериши, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозимлиги белгиланган. Шунингдек, ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра, ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Жавобгар масъул вакиллари апелляция инстанцияси суд мажлисларида иштирок этиб, мазкур даъво бўйича ҳақиқатдан ҳам ўз вақтида даъвогар билан музокара қилинмаганлиги, ҳокимиятдан зарар ундирилиши тадбиркорлар ва инвесторлар олдида давлат ташкилотининг салоҳияти ва ишончи, қолаверса, мамлакатда бугунги кунда тадбиркорларга нисбатан олиб борилаётган сиёсатдан келиб чиқиб, даъвогар раҳбарлари ва ҳорижий ҳамкор таъсисчилари билан музокара ва келишувларни ташкил қилиши, сармоядорга нисбатан бир қанча қулайлик ва имтиёзлар тақдим эта олиш ҳамда манфаатли шартлар асосида томонлар ўртасида келишувга эришиш мақсадида апелляция суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни сўрашган. Чунки даъвогар томонидан туман ҳокимлиги мансабдор шахслари томонидан ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлиги) содир этилганлигини, ушбу вақт мобайнида жамиятга реал зарар етказилганлигини тасдиқловчи етарли далиллар тақдим этилган ва исботлаб берилган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиб нотўғри тўхтамга келган. Шунинг учун апелляция инстанцияси даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ жавобгар томонидан тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Шунингдек, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 82 500 сўм видеоконференцалоқа ҳаражатлари ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 – 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Қоракўл туман ҳокимлигининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Бухоро вилоят судининг 2022 йил 25 августдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Қоракўл туман ҳокимлигидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 82 500 сўм видеоконференцалоқа ҳаражатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари И.Таджиев В.Сатторова