← Назад
Решение #595779 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| онуни | 12 | — | law | |
| онуни | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онуннинг | 14 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
4-1501-2301/633-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев, судья
ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
(ишончномага асосан) ХХХ, жавобгар вакиллари (ишончномага асосан) ХХХ
иштирокида, даъвогар «А»нинг жавобгар «Б»дан 251 170 763 сўмни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“А” судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» ҳисобидан 251 170 763
сўм қарздорликни регресс тартибда ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Фарғона вилоят Молия ва Фарғона вилоят
Ғазначилик бошқармалари низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб этилган.
Суднинг ажрими билан ишга дахлдор бўлмаган жавобгар «Б», ишга дахлдор
бўлган жавобгар «Б» билан алмаштирилган.
Даъвогар вакили ўз кўрсатмаларини баён қилиб, жавобгар томонидан
тўловлар кеч амалга оширилганлиги сабабли даъво аризасини киритганлигини
билдирди.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини
баён қилиб, даъвогарга 2021 йил учун белгиланган қарздорлик бўйича даъво
аризани 2023 йил 6 январь кунига судга юборганлиги, ваҳоланки ушбу суммани
жавобгар томонидан даъвогарга 2022 йил 1-чорак якунига қадар тўлаб
берилганлиги, шу сабабли даъво аризаси асоссиз киритилганлиги сабабли даъво
аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, учинчи шахслар Фарғона вилоят Молия ва Фарғона вилоят
Ғазначилик бошқармаларини суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли уларнинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни
лозим деб топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, жавобгар муассасада 22 нафар фуқароларга
рўйхат асосида 2021 йил давомида ишлаган даври учун даъвогар томонидан
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига асосан имтиёзли пенсия тайинланган ва
ҳар ойда пенсия пули тўлаб келинган. Мазкур пенсия пули ҳар ойнинг 10 санасига
қадар жавобгар томонидан ўтказиб берилиши лозим бўлсада, 251 170 763 сўмлик
тўловлар муддатида амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2014 йилдаги 357сонли Қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни
тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3.-бандига кўра,
пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими
ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини
бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида
тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга
харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади.
Ушбу Низомнинг 6.-бандига кўра, пенсионернинг ҳисобга турган жойи
бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар
ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ
регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлайдилар.
Низомнинг 13-банди иккинчи хатбошисига кўра, пенсия жамғармасининг
ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги ҳудудий бошқармалари ва туман
(шаҳар) бўлимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Низомнинг 10-бандида
кўрсатилган маблағларни, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган
тақдирда, регресс даъволар бўйича ташкилотлардан ундириб олиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуни 66-моддаси 2, 3-қисмларига мувофиқ, мулк шаклидан қатъи
назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш
ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни
тўлаш, шунингдек ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия
ёшига тўлгунга қадар ушбу Қонун 12-моддасининг “б”-“ж” бандларига мувофиқ
тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказадилар.
Пенсионер ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган ёшга тўлгунига
қадар ушбу Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига ажратиладиган Аҳолини иш билан таъминлашга
кўмаклашувчи жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади деб
белгиланган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан жами 251 170 763 сўмни регресс тартибда ундиришни сўраган.
Бироқ, жавобгар «Б» томонидан тўланиши лозим бўлган 2021 йил учун
тўловларни 2022 йил 3 март кунги мемориал ордер билан 251 170 764 сўм
даъвогарни ҳисоб рақамига яъни пенсия фонди маблағларига ўтказиб берилган.
Шундай бўлсада, даъвогар «А» томонидан эътиборсизлик натижасида
асоссиз равишда 2023 йил 6 январь кунги даъво аризаси билан мурожаат қилинган.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб суд, жавобгар томонидан ихтиёрий
равишда 251 170 763 сўм қарздорликни даъво аризаси киритилмасидан олдин
тўланганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунинг 9моддаси 5-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари —
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган маблағларни
ташкилотлардан ундириб олиш бўйича даъволар, шу жумладан регресс даъволар
юзасидан Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади деб
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни,
даъвогар томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажатини зиммасида
қолдиришни ҳамда даъвогар давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли
давлат божи ундирмасликни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг
68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар «А» томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажати зиммасида
қолдирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ажрими
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти
(протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев