← Назад
Решение #595781 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law | |
| кодекси | 107 | — | code_article | |
| бандига ва | 195 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 16 май
4-1102-2302/989-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “Ипотекабанк” АТИБ манфаатида жавобгар – “Chirchiq Mega Biznes” МЧЖ ҳамда
қўшимча жавобгарлар “Chirchiq Tajriba Asfalt Beton Zavodi” МЧЖ ва “Chirchiq
Best Bulding” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда 11.543.209.876,22 сўм муддати
келмаган асосий қарз, 679.012.346 сўм муддати ўтган қарзи, 3.598.484.008,29 сўм
пандемия даврида вужудга келган кредит қарздорлик, 1.283.118.533,96 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлик, 71.886.467,30 сўм муддати ўтган фоиз
қрздорлигига ҳисобланган пеняни ундириш, ундирувни қўшимча жавобгарларга
тегишли бино-иншоатларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
иқтисодий ишни даъвогар вакили – Ж.Мамаюсупов (2023 йил 16 майдаги
17-4/062-сонли махсус ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
“Ипотека-банк” АТИБ манфаатида (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Chirchiq Mega Biznes” МЧЖ МЧЖ (бундан буён матнда –
жавобгар деб юритилади) ҳамда “Chirchiq Tajriba Asfalt Beton Zavodi” МЧЖ ва
“Chirchiq Best Bulding” МЧЖ (бундан буён матнда – қўшимча жавобгарлар деб
юритилади) ҳисобидан солидар тартибда 11.543.209.876,22 сўм муддати
келмаган асосий қарз, 679.012.346 сўм муддати ўтган қарзи, 3.598.484.008,29
сўм пандемия даврида вужудга келган кредит қарздорлик, 1.283.118.533,96 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлик, 71.886.467,30 сўм муддати ўтган фоиз
қрздорлигига
ҳисобланган
пеняни
ундириш,
ундирувни
қўшимча
жавобгарларга тегишли бино-иншоатларга қаратишни сўраган.
Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз
ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баён этилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан жавобгар ҳамда қўшимча жавобгарларнинг “гибрид почта” хизмати
орқали хабардор қилинган жавобгар ҳамда қўшимча жавобгарлар бугунги суд
мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгар ҳамда қўшимча жавобгарларнинг
электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги
суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида
мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан
ишни жавобгар ҳамда қўшимча жавобгарлар иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2023 йил 16 майда
тузилган медиатив келишувни судга тақдим этиб, тарафлар ўртасида медиатив
келишувга эришилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
сўрашди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда - ИПК)нинг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун
чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча
босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади.
ИПКнинг 131-моддаси биринчи қисмига биноан эса тарафлар низони
келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай
иш бўйича тузилиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши
мумкин.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида 2023 йил 16 майда медиатив келишув
тузилган.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
3
107-моддаси 5 -бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
17-моддаси олтинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув билан медиация
тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим,
бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг
18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни ва давлат божи ундирмасликни, даъвогар томонидан тўланган
почта харажатларини эса даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
3
кодексининг 107-моддаси 5 -бандига ва 195-моддасига асосланиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармасининг “Ипотека-банк” АТИБ манфаатида киритган даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
А.К.Пайғамов