← Назад
Решение #595782 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик Кодекси | 124 | — | code_article | |
| ФКнинг | 124 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1905-2203/74-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья С.Хусанов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья З.Тожиев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ
СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
йил 16 май
2023
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат
аъзолари
А.Абдуллаев
ва
Б.Исрайловдан
иборат
таркибда,
А.Бахшуллоевнинг
котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
бошқарма катта прокурори М.Қурбонова прокурорлигида,
“Буюк
Шерхон
даласи”
фермер
хўжалиги
раҳбари
А.Хўжамуродова, “Хавфсиз дарё” давлат унитар корхонасидан
вакил С.Расулов (ишочномага асосан)нинг иштирокида,
даъвогар
“Буюк Шерхон даласи” фермер хўжалиги манфаатида
Сурхондарё вилоят прокуратурасининг жавобгар “Zhong Wei”
масъулияти
чекланган
жамиятига
нисбатан
ижара
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмас
оқибатларини қўллаб, тарафларни дастлабки ҳолатга келтириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
қабул қилинган Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022
йил
9 февралдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12
апрелдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода
Сурхондарё вилоят суди кўмагида видеоконференцалоқа
режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги “Хавфсиз
дарё” ДУК (бундан буён матнда ДУК деб юритилади) ва “Буюк
Шерхон даласи” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
даъвогар
деб
юритилади)
ўртасида
2021 йил 23 мартда дарё ўзанини тозалаш жараёнида қумшағал материалларини қазиб олиш ишларини бажариш
ҳуқуқини бериш тўғрисида ХD-21/155-сонли шартномаси
тузилган.
Шартномага кўра, даъвогарга Сурхондарё вилоят, Шўрчи
тумани, “Какайди” ва “Маданли” маҳалла фуқаролар йиғини
ҳудудидан оқиб ўтувчи Сурхондарё дарёси ўзанидаги 2участкада (бундан буён матнда объект деб юритилади) ўзан
тозалаш жараёнида қум шағал материалларини қазиб олиш
ишлари лойиҳасини амалга ошириш ҳуқуқи берилган.
Шартноманинг
4.1.8-бандида
жавобгарнинг
мажбуриятларидан
бири
сифатида
жавобгар
лойиҳа
ҳужжатлари ва давлат экологик экспертиза хулосаси
талаблари
асосида
тозалаш
жараёнида
қум-шағал
материалларини қазиб олиш бўйича мазкур шартномадан
келиб чиқадиган вазифа ва ҳуқуқларини учинчи томонга
бермасдан ўз кучи билан бажариши қайд этилган.
Шартноманинг 10.1-банди мазмунида шартнома бажариш
даврида
бажарувчини
ўзгартиришга
йўл
қўйилмаслиги
белгиланган.
Даъвогар ушбу шартнома шартларига риоя қилмаган
ҳолда объектнинг 400 метр узунликда бўлган майдони (нотурар
жой)ни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун “Zhong
Wei” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)га ижарага бериш тўғрисида 2021 йил
26 июлда ижара шартномаси тузиб, ижарага берган.
Сурхондарё вилоят прокуратураси даъвогар манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида
2021 йил 26 июлда тузилган ижара шартномасини ҳақиқий
эмас деб топишни ва ҳақиқий эмас оқибатларини қўллаб
тарафларни дастлабки ҳолатга келтиришни сўраган.
Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9
февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман
қаноатлантирилган. Тарафлар ўртасида тузилган кўчмас мулк
объектини ижара шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган.
Шартноманинг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўлланилиб,
жавобгарга объект ичида жойлашган 400 метр узунликда
бўлган дарё ўзан қисмини қарор қабул қилинганидан бир ой
ичида ихтиёрий бўшатиш мажбурияти юклатилган.
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 12 апрелдаги қарори билан биринчи
инстанция судининг 2022 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарори
ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмдан
ушбу шартномага асосан жавобгар томонидан ўзанни тозалаш
ишларини бажариб қонуний равишда қум ва шағал қазиб олиш
ўрнига, арзон ва текинга, аукционда иштирок этмасдан
аукцион баҳосини тўламасдан, қазиб олиш учун тўловларни
амалга оширмасдан, ноқонуний ўзан қазиш ишларини амалга
ошириш
учун
А.Хўжамуродованинг
қарилиги,
ишончнувчанлигидан фойдаланиб, ғараз мақсадда яъни табиий
тоғ кон маъданли бойликларини ҳисоб-китобсиз талон-торож
қилиш учун тузилган битим бўлиб, ижарага олиш мақсадида
эмас, балки ноқонуний қазиш ишларини олиб бориш
фаолиятини яшириш мақсадида тузилган қалбаки битим
ҳисобланиши, Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
Кодексининг 124-моддасига кўра юридик оқибатлар туғдириш
нияти бўлмаган ҳолда, номигагина тузилган битим (қалбаки
битим) ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Агар битим бошқа битимни
ниқоблаш мақсадида тузилган бўлса (кўзбўямачилик битими),
тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга доир қоидалар
қўлланилади деган қисми чиқариб ташланиб, ҳал қилув
қарорининг
хулоса
қисмидаги
“Zhong Wei” МЧЖга Шўрчи тумани, “Какайди” маҳалласи
ҳудудидан оқиб ўтувчи Сурхондарё дарё ўзани ичида
жойлашган 400 метр узунликда бўлган дарё ўзан қисмини
қарор қабул қилинганидан бир ой ичида ихтиёрий бўшатиш
мажбурияти юклатилсин” қисми “Zhong Wei” МЧЖ томонидан
“Шўрчи тумани, “Какайди” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи
дарё ўзани ичида жойлашган 400 метр узунликда бўлган дарё
ўзани (нотурар жой)ни “Буюк Шерхон даласи” ф/х қайтарсин”
деб ўзгартирилган. Апелляция шикояти қисман, апелляция
протести тўлиқ қаноатлантирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорлари устидан
жавобгар томонидан кассация шикояти берилган. Кассация
шикоятида
суд
қарорларини
бекор
қилиш
ва
даъво
талабларини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул
қилиш сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда, “Хавфсиз дарё”
ДУК жалб этилмаганлиги, балки унинг юридик шахс бўлмаган
Сурхондарё вилоят бўлимидан вакил иштирок этганлиги,
ижара шартномаси нотариал тузилган, унинг ҳақиқий эмас деб
топилиши давлат реестрининг бекор бўлишига олиб келиши
сабабли нотариус учинчи шахс сифатида жалб қилинмаганлиги
кўрсатилган.
Суд мажлисига қадар жавобгар номидан илтимоснома
келиб тушган бўлиб, унда даъвогарнинг жавобгарга нисбатан
зарар ундириш ва бошқа талаблари юзасидан 4-1905-2203/284сонли иқтисодий иш бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари
устидан берилган кассация шикояти Олий суд Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кейинги суд мажлиси
2023 йил 23 май кунига тайинланганлиги, мазкур ишларда
айнан бир тарафлар иштирок этаётганлиги, кўрилаётган
низолар бир-бири билан узвий боғлиқлиги, уларни келишув
йўли билан ҳал қилиш мақсадида суд мажлисини бошқа кунга
қолдириш сўралган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар раҳбари
даъвогар
келишув
битими
тузмаслигини
билдириб,
илтимосномани рад қилишни сўради, шу билан бирга кассация
шикоятига эътироз билдириб, суд қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок эган “Хавфсиз дарё” ДУК
вакили илтимосномани рад қилишни сўради, шикоят бўйича
тушунтириш бериб Сурхондарё вилоят бўлинмаси ДУКнинг
таркибий тузилмаси эканлиги, даъвогарнинг низоли ҳудуд
ҳисобланган дарё ўзанини бошқа шахсга беришга ваколати
бўлмаганлиги, дарё ўзани унитар корхонанинг рухсатисиз
берилганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Прокурор даъвогар вакили келишув битимини тузмаслиги
тўғрисида тушунтиришини инобатга олиб, суд мажлисини
кейинга қолдириш учун асос мавжуд эмас деб илтимосномани
рад қилишни, шунингдек кассация шикоятини қаноатлантириш
учун асос мавжуд эмас деб ҳисоблаб, суд қарорини ўзгаришсиз
қолдириш тўғрисида фикр билдирди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришларини
тинглаб
ва
шикоятда
келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг илтимосномасини
қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 171-моддаси
биринчи
қисмининг
2-хатбошисига кўра суд кутилмаган ва фавқулодда ҳолатларда
ишни суд мажлисида кўриш мумкин бўлмаган тақдирда, шу
жумладан тарафнинг илтимосномаси бўйича, у низони
келишув
йўли
билан
ҳал
қилиш
мақсадида
суддан
кўмаклашишни
сўраб
мурожаат
қилган
тақдирда
суд
муҳокамасини кейинга қолдиришга ҳақли.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати даъвогар вакилининг
низони келишув йўли билан ҳал қилиш мақсади йўқлиги
тўғрисидаги тушунтиришини инобатга олиб, шунингдек айни
бир шахслар ўртасида Олий судда 4-1905-2203/284-сонли иш
кўрилаётган бўлса-да, бироқ ҳар икки ишда даъво асоси ва
даъво предмети мустақил бўлиб, шартноманинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ ишни ҳозирда кўриб чиқилиши
келгусида қарздорликни ундириш билан боғлиқ ишни алоҳида
кўриб чиқилишига монелик қилмаслигини инобатга олиб, суд
муҳокамасини кейинга қолдириш учун зарурат мавжуд эмас
деб ҳисоблаб, жавобгарнинг илтимосномасини рад қилишни
лозим топди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра тарафлар ўртасида 2021 йил 26
июлда тузилган кўчмас мулк ижараси шартномасига мувофиқ
даъвогар жавобгарга объект ичида жойлашган 400 метр
узунликда бўлган дарё ўзан қисми вақтинча эгалик ва
фойдаланиш ҳуқуқи билан берган.
Бироқ, ДУК ва даъвогар ўртасида тузилган “Дарё ўзанини
тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш
ишлари тўғрисида”ги шартнома шартларига кўра объектдан
фақат ўзанни тозалаш учун қум шағал қазиш, яъни маълум бир
хизматларни бажариш учун берилган бўлиб, ушбу дарё
ўзанини бошқа шахсларга ижарага бериш ҳуқуқи берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 538моддасига кўра, мол-мулкини ижарага бериш ҳуқуқи шу молмулк эгасига тегишлидир. Қонун ёки мулкдор томонидан молмулкни ижарага бериш ваколати берилган бошқа шахслар ҳам
ижарага берувчи бўлишлари мумкин.
Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган
шартнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сув
объектларини
муҳофаза
қилиш
тизимини
янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 25
сентябрдаги ПҚ-3286-сонли қарори талабларига зид равишда
ноқонуний тузилганлиги, “Дарё ўзанини тозалаш жараёнида
қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари тўғрисида”ги
шартномага кўра бошқа шахсларга ижарага бериш мумкин
эмаслиги, шартнома тузиш учун муҳим ҳисобланган кадастр
белгилари ва чегараларини кўрсатмасдан, “Хавфсиз дарё” ДУК
иштирокисиз, кўчмас мулк объектини ижарага бериш ҳақида
янглишиш оқибатида тузилган, бундан ташқари жавобгар
арзон ва текинга, аукционда иштирок этмасдан аукцион
баҳосини тўламасдан, қазиб олиш учун тўловларни амалга
оширмасдан, ноқонуний ўзан қазиш ишларини амалга ошириш
учун
А.Хўжамуродованинг
қарилиги,
ишонувчанлигидан
фойдаланиб, ғараз мақсадда, яъни табиий тоғ-кон маъданли
бойликларини ҳисоб-китобсиз талон-торож қилиш учун битим
тузилган, бу ижарага олиш мақсадида эмас, балки ноқонуний
қазиш ишларини олиб бориш фаолиятини яшириш мақсадида
тузилган қалбаки битим деб баҳо берган.
Шунингдек, биринчи инстанция суди даъвогарнинг кўчмас
мулк ижара шартномасини ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб,
тарафларни дастлабки ҳолатга келтириш талабини муҳокама
қилиб, тарафларни дастлабки ҳолатга келтириш талаби
асослантирилмаганлиги сабабли рад қилишни, бироқ жавобгар
даъвогарнинг фаолият юритиши лозим бўлган Сурхондарё дарё
ўзани ичида жойлашган 400 метр узунликда бўлган дарё ўзан
қисмини эгаллаб фаолият юритиб келаётгани аниқлангани
сабабли ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб, «Zhong Wei»
МЧЖни ушбу ҳудуддан чиқариб юбориш мажбуриятини
юклашни лозим топган.
Апелляция
инстанцияси
суди
биринчи
инстанция
судининг тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномаси
ноқонуний тузилганлиги, тарафлар ўртасида тузилган ижара
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслиги
оқибатини қўллаш тўғрисида асосли хулосага келганлиги
тўғрисидаги тўхтами билан келишган.
Бироқ бунда апелляция инстанцияси биринчи инстанция
судининг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб, жавобгарга
ҳудудни ихтиёрий бўшатиш мажбурияти чиқариб юбориш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги хулосаси билан келишмай,
ихтиёрий бўшатиш мажбурияти ижара шартномаси ҳақиқий
эмаслик оқибати эканлиги асослантириб берилмаган деб,
битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашда тарафлар
битим тузишдан олдинги ҳолатга келтириши ва битим ҳақиқий
бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича
олган ҳамма нарсани қайтариб бериши лозимлигидан келиб
чиқиб, ушбу ҳолатда битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибати
жавобгарни дарё ўзанини даъвогарга қайтариши лозим деб
тўхтамга келган.
Шунингдек, апелляция инстанцияси жавобгарнинг “ушбу
шартномага асосан жавобгар томонидан ўзанни тозалаш
ишларини бажариб қонуний равишда қум ва шағал қазиб олиш
ўрнига, арзон ва текинга, аукционда иштирок этмасдан
аукцион баҳосини тўламасдан, қазиб олиш учун тўловларни
амалга оширмасдан, ноқонуний ўзан қазиш ишларини амалга
ошириш
учун
А.Хўжамуродованинг
қарилиги,
ишончнувчанлигидан фойдаланиб, ғараз мақсадда, яъни
табиий тоғ-кон маъданли бойликларини ҳисоб-китобсиз талонторож қилиш учун тузилган битим бўлиб, ижарага олиш
мақсадида эмас, балки ноқонуний қазиш ишларини олиб бориш
фаолиятини яшириш мақсадида тузилган қалбаки битим
ҳисобланиши, Зеро, ФКнинг 124-моддасига кўра юридик
оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган ҳолда, номигагина
тузилган битим (қалбаки битим) ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Агар битим бошқа битимни ниқоблаш мақсадида тузилган
бўлса (кўзбўямачилик битими), тарафлар ҳақиқатда назарда
тутган битимга доир қоидалар қўлланилади” деган важи даъво
аризасида келтирилмаганлиги ва асослантирилмаганлиги
сабабли ушбу қисмини ҳал қилув қарорининг асослантирувчи
қисмидан чиқариш тўғрисида асосли тўхтамга келган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг “Хавфсиз дарё” ДУК жалб
этилмаганлиги,
балки
унинг
юридик
шахс
бўлмаган
Сурхондарё вилоят бўлимидан вакил иштирок этганлиги,
шунингдек ижара шартномаси нотариал тузилган бўлиб, унинг
ҳақиқий эмас деб топилиши давлат реестрининг бекор
бўлишига олиб келиши сабабли нотариус учинчи шахс
сифатида жалб қилинмаганлиги тўғрисидаги важлари билан
келишмайди.
ИПК талабига кўра ишда иштирок этишга жалб
қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида
суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри
қўлланилганлиги муносабати билан биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос
бўлади.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция судида “Хавфсиз дарё”
ДУК жалб этилмаганлиги, унинг юридик шахс бўлмаган
Сурхондарё вилоят бўлимидан вакил иштирок этганлиги
ҳолатини процессуал ҳуқуқ нормасини бузилиши деб баҳолаб
бўлмайди. Сабаби ИПК иш ҳолатларига аниқлик киритиш
мақсадида юридик шахс ҳисобланмайдиган учинчи шахс,
шунингдек мутахассис ёки гувоҳларни ишга жалб қилиш
имкониятини назарда тутган.
Шунингдек, низоли шартномани ҳақиқий эмаслиги уни
нотариал тасдиқлаган нотариуснинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига
таъсир қилмайди, шу сабабли ишга нотариуснинг жалб
этилмаганлиги ҳолатини ҳам процессуал ҳуқуқ нормасининг
бузилиши деб ҳисоблашга асос мавжуд эмас.
ИПК
302-моддасининг
биринчи
қисмида
биринчи
инстанция
судининг
ҳал
қилув
қарорини,
апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК
301-моддасининг
1-бандига
кўра,
кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
8
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати
жавобгарнинг илтимосномасини рад қилишни, кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан ва суд қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни
лозим
топади.
ИПКнинг
118-моддасига асосан жавобгар томонидан кассация шикояти
билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ва почта
харажати
унинг
зиммасида
қолдирилади,
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажат
жавобгардан ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ и л д и:
“Zhong Wei” масъулияти чекланган жамиятининг суд
муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномаси
рад этилсин.
“Zhong Wei” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қаноатлантирмасдан, Сурхондарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12
апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Zhong Wei” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
судига
кассация
инстанциясида ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин.
Қарор асосида ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний
кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов