Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/1336 Дата решения 16.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SANTA GROUP AGRO" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "ISHONCH-KELAJAK" фермер хўжалиги
Source ID 1090606 Claim ID 3260934 PDF Hash bbf520665963044b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 7 574 символов
4-1104-2302/1336-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 16 май Ўртачирчиқ тумани Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар "ХХХХ" МЧЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси жавобгар "ХХХХ" фермер хўжалиги ҳисобидан 75 594 808,02 сўм асосий қарз ва 37 797 404,01 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Д.Садиков (ишончнома асосида), иштирокида, очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар "ХХХХ" МЧЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" фермер хўжалиги ҳисобидан 75 594 808,02 сўм асосий қарз ва 37 797 404,01 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата ўз даъво аризасида ишни палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суднинг ажримлари билан Бўка туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва АТБ “Агробанк” низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга қатнашишга жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб қувватлаб, етказиб берилган маҳсулотлар жавобгар томонидан қабул қилиб олингандан бўлсада бугунги кунга қадар маҳсулот ҳақи тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини қўллаб-қувватлаб, даъво талабининг пеня ундириш қисмидан воз кечиш тўғрисида ариза тақдим қилди. Жавобгар ва учинчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида иштирок этимади, даъво аризаси юзасидан фикр билдиришмади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128,170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар ва учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакили тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг жавобгардан асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан пеня ундириш талаби бўйича эса иш юритишни тугатишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талабларига мувофиқ равишда тарафлар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда – ФК) 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайѐрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича 2022 йил 21 сентябрда 284-сонли фьючерс шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, даъвогар (кейинги ўринларда Тайѐрловчи), жавобгар (кейинги ўринларда Хўжалик)ни шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини, “Хўжалик” “Тайѐрлов”чига унга тегишли ер майдонидан белгиланган миқдорда бошоқли дон маҳсулотини топшириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.4-банди талабларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан шартномада кўрсатилган экин ер майдонидан буғдой етиштириш ва кейинчалик ўзига етказиб бериш мақсадида уруғлик, минерал ўғит, ѐқилғи мойлаш маҳсулотлари, йиғим-терим мавсуми учун керакли материаллар, ғалла имтиѐзли кредитидан иш ҳақи ажратмалари ва бошқа харажатлар молиялаштирилган. Даъвогар томонидан контрактация шартномаси доирасида олинган минерал ўғитлар, ѐнилғи ва бошқа ҳаражатлар бўйича жами 75 594 808,02 сўм қарздорлиги борлиги тўғрисида ҳужжатлар тақдим этилган. Ушбу қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолда суд даъвогарнинг 75 594 808,02 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва қаноатлантиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажармаганлиги учун шартноманинг 2.2,4.2.-бандларига асосан жавобгардан 37 797 404,01 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Бироқ, суд мажлисида даъвогар вакили жавобгардан пеня ундириш ҳақидаги талабидан воз кечиши ҳақидаги аризасини судга тақдим этган. ИПКнинг 157-моддаси иккинчи қисмига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ѐки қисман воз кечишга ҳақли. ИПКнинг 110-моддаси 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган ҳолларда иш юритишни тугатади. Суд жавобгардан пеня ундириш талаби бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечишини ўрганиб, у қонун ҳужжатларига хилоф эмас ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди деб ҳисоблайди. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг 37 797 404,01 сўм пеня ундириш талаби бўйича даъводан воз кечишини қабул қилишни ва мазкур талаб бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан пеня ундириш талаби бўйича иш юритишни тугатишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 333-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 110, 118, 157, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъвогарнинг жавобгардан 37 797 404,01 сўм пеня ундириш талаби бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечиши қабул қилинсин ва мазкур талаб бўйича иш юритиш тугатилсин. Жавобгар "ХХХХ" фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар "ХХХХ" МЧЖ фойдасига 75 594 808,02 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар "ХХХХ" фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 1 511 896,16 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 755 948,08 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш мумкин. Т.Салимов