← Назад
Решение #595806 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| аради ва у ИПК | 108 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 63 | — | code_article | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 276 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law |
Текст решения
8 951 символов
4-1806-2301/385-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья С.Турсунов
Апелляцияинстанцияси судида
маърузачи судья М.Бозоров
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 17 май
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси
судлов хайъати судъя М.Бозоровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Б.Холмуродовнинг котиблигида, ушбу куни Яккабоғ туманлараро иқтисодий
судининг 4-1806-2301/385-сонли иқтисодий иши бўйича 2023 йил 13 мартда
қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан қўшимча жавобгар Аму-Қашқадарё
ирригация тизимлари хавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва
энергетика бошқармаси томонидан берилган апелляция шикоятини Қашқадарё
вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида, қўшимча жавобгар Насос
станциялари ва энергетика бошқармасидан вакиллар Б.Чоршанбиев, Н.Усмонов,
Ж.Турсунов (ишончнома асосида), даъвогардан электр тармоқлари вакили
Н.Исмоилов (ишончнома асосида) ва жавобгар фермер хўжалиги раиси Э.Мирзаев,
вакили Ғ.Махаммадиев (ишончнома асосида) лар иштирокида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти, судга
даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар «Мирзаев Ихтиёр Эшмўмин ўғли»
фермер хўжалигидан 18 619 557,43 сўм электр-энергиясидан қарз, 2 688 340,52
сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза
бошқармаси Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ишга қўшимча
жавобгар сифатида жалб этилган.
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 мартдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган.
Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари хавза бошқармаси ҳузуридаги Насос
станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан апелляция шикояти билан
мурожаат қилиниб, унда апелляция шикоятини қувватлаб, биринчи босқич суди
томонидан даъво аризасини ИПК талаблари асосида қабул қилинмаганлиги,
яъни низо бўйича шарномави муносабат мавжуд эмаслигини баён этиб, суднинг
2023 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар бошқарма вакили
апелляция шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантиришни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, келтирилган апелляция
шикоятини қанаоатлантиришни рад этишни, биринчи босқич судининг ҳал
қилув қарорини ўз кучига қолдиришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар фермер хўжалиги раиси
келтирилган апелляция шикоятини қанаоатлантиришни рад этишни, биринчи
босқич судининг ҳал қилув қарорини ўз кучига қолдиришни сўрашди.
Апелляция судлов ҳайъати апелляция шикояти юзасидан қўшимча
жавобгар, жавобгар ва даъвогар вакилларининг келтирган важларини тинглаб,
ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг қонуний ва асослантирилганлигини текшириб, апелляция
шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
бекор қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, Яккабоғ туман электр таъминоти корхонаси ва жавобгар
«Мирзаев Ихтиёр Эшмумин ўғли» фермер хўжалиги ўртасида 2022 йил 1 мартда
000154-сонли юридик шахслар учун электр-энергия таъминоти шартномаси
тузилган.
Шартнома шартига кўра, даъвогар ўз мажбуриятларини бажариб,
жавобгарга электр-энергия етказиб берган, аммо, жавобгар ўз мажбуриятини
бажармасдан, етказиб берилган электр-энергия қарзини тўламасдан
келаётганлиги натижасида 2023 йил 1 февраль ҳолатига 18 619 557,43 сўм
электр-энергиясидан қарз пайдо бўлган.
Жавобгарга қарзни тўлаш юзасидан юборилган талабнома оқибатсиз
қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан судга
мурожаат қилган.
Биринчи босқич суди томонидан Яккабоғ тумани электр тармоқлари
корхонаси раҳбари Ж.Кенжаевга даъво аризасини имзолаш ҳуқуқи берилмаган
бўлсада, даъво аризасини қабул қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
ҳақида хулосага келмасдан даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида барвақт
хулосага келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2019 йил 24
майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги 13-сонли Қарорини
21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал
қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан
бири ҳисобланади. ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини
кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва
кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди. Даъво аризасини
кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради ва у ИПКнинг 108-моддаси
талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
63-моддасида судда иш юритиш ваколатлари вакилга уни вакил қилган шахс
номидан барча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради,
бундан даъво аризасини имзолаш, ишни ҳакамлик судига топшириш, даъво
талабларидан қисман ёки бутунлай воз кечиш ва даъвони тан олиш, даъво
предметини ёки асосини ўзгартириш, келишув битими, медиация тартибтаомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив келишувни
тузиш, ваколатларни бошқа шахсга топшириш (ишониб топшириш), суд ҳужжати
устидан шикоят қилиш, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд
ҳужжатининг мажбурий ижро этилишини талаб қилиш, ундирилган мол-мулкни
ёки пулни олиш мустасно.
Вакилнинг ушбу моддада кўрсатилган ҳаракатларнинг ҳар бирини амалга
оширишга бўлган ваколатлари у қайси шахс томонидан вакил қилинаётган бўлса,
ўша шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши керак.
Ваҳоланки, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Қашқадарё ҳудудий
филиали директори А.А.Музаповнинг 2023 йил 10 февралдаги 05/2249-сонли
берилган ишончномасида Яккабоғ тумани электр тармоқлари корхонаси раҳбари
Ж.Кенжаевга даъво аризасини имзолаш ҳуқуқи берилмаган бўлсада лекин даъво
аризаси у томонидан имзоланган. Биринчи босқич суди эса даъво аризасини
кўрмасдан қолдириш чораларини кўрмаган.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида даъво аризаси
фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган
бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши назарда тутилган тўғрисида
тушунтириш берилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
107-моддаси 3-бандида даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш
ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми,
отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ИПК нинг 276-моддасига кўра, суд ишни
апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни
текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
ИПК нинг 278-моддаси биринчи қисми 4-бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш
юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдириш
ҳақли эканлиги белгиланган.
Шунинг учун апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилишни, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни, биринчи босқич судида ихтиёрий равишда тўлаб чиқилган давлат
божи ва почта ҳаражатини зиммасида қолдиришни, апелляция инстанцияси учун
тўлаб чиқилган 213.078 сўм давлат божи, 30.000 сўм почта ҳаражатини “Ҳудудий
электр тармоқлари” АЖ дан Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза
бошқармаси Насос станциялари ва энергетика бошқармаси фойдасига
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 274 – 279, 280- моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари хавза бошқармаси ҳузуридаги Насос
станциялари
ва
энергетика
бошқармасининг
апелляция
шикояти
қаноатлантирилсин.
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 мартдаги ҳал қилув
қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин. Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Биринчи босқич суди учун ихтиёрий равишда тўлаб чиқилган давлат божи
ва почта ҳаражатлари апеллянт зиммасига қолдирилсин.
Апелляция инстанцияси учун ихтиёрий тўланган 213.078 сўм давлат божи,
30.000 сўм почта ҳаражати “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ дан Аму-Қашқадарё
ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Насос станциялари ва энергетика
бошқармаси фойдасига ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий судининг иқтисодий судлов
хайъатига кассация тартибида шикоят бериш мумкин.
Раислик этувчи:
М.Бозоров
Ҳайъат аъзолари:
Д.Рахимов
Ҳ.Турсунов