← Назад
Решение #595809 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 157 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 212 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 25 | — | law | |
| шунингдек | 26 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 72 | — | code_article | |
| мазкур Кодекс | 75 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИ СТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 16 май
4-1102-2302/925-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Қибрай тумани фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг “Sayyora Agro Nur”
фермер хўжалиги манфаатида жавобгар – “Madina Мardona Biznes” МЧЖга
нисбатан ўзбошимчаликк билан қурилган (теплица) қурилмани бузиш ва
жамиятга ер учаткасини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни
даъвогар вакили – Ж.Маҳкамов (ишончнома асосида) иштирокида суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Қибрай тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши “Sayyora Agro Nur” фермер хўжалиги манфаатида (бундан буён
матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Madina Мardona Biznes” МЧЖ (бундан
буён матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан ўзбошимчаликк билан
қурилган (теплица) қурилмани бузиш ва жамиятга ер учаткасини фойдаланиш
учун яроқли ҳолатга келтириш мажбуриятини юклашни сўраган.
Судининг 2023 йил 28 февралдаги ажрими билан ишга низо предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси, Қибрай туман
ҳокимлиги ва Тошкент вилояти қурилиш бош бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан жавобгар ва учинчи шахсларнинг “гибрид почта” хизмати орқали
хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахслар бугунги суд мажлисида
иштирок этмади. Суд жавобгар ва учинчи шахсларнинг электрон почтасига
бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини
инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
жавобгар ва учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга даъво предметини
ўзгартириш тўғрисидаги 2023 йил 16 майдаги 16-сонли аризани тақдим қилиб,
жавобгарга нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани бузиш ер
участкасини фойдаланиш учун яроқли ҳолатига келтириш мажбуриятини
юклаш даъво ариза талабларининг предметига ўзгартириш киритиб, “Sayyora
Agro Nur” фермер хўжалигига тегишли бўлган Қибрай туман, “А.Жомий”
МФЙ, М.Турсунзода кўчасида жойлашган 832 контурда жойлашган 0,06 га ер
участкасига ноқонуний қурилган теплица қурилмасини бузиш ҳақида қарор
чиқаришни ва ер участкасини фойдаланиш учун яроқли ҳолатига келтириш
мажбуриятини юклаш талабидан воч кечишни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни
ва даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жамиятга
нисбатан ер учаткасини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш
мажбуриятини юклаш талаби бўйича қисми кўрмасдан қолдиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
157-моддасига асосан, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида
ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул
қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво
талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли.
Даъвогарнинг даъво талаби предметини ўзгартириш тўғрисидаги
аризасида “Sayyora Agro Nur” фермер хўжалигига тегишли бўлган Қибрай
туман, “А.Жомий” МФЙ, М.Турсунзода кўчасида жойлашган 832-контурда
жойлашган 0,06 га ер участкасига ноқонуний қурилган теплица қурилмасини
бузиш ҳақида қарор чиқаришни ва ер участкасини фойдаланиш учун яроқли
ҳолатига келтириш мажбуриятини юклаш талабидан воч кечишни сўралган.
Қайд этилганларга кўра суд даъвогарнинг даъвогарнинг даъво предметини
ўзгартириш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
– ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Мазкур Кодекснинг 212-моддасига мувофиқ қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер
участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки
архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда
қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик
билан қурилган иморат ҳисобланиб, ўзбошимчалик билан иморат қуриш
натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг
даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс
томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, Қибрай туман ҳокимининг
2019 йил 20 февралдаги 0023-сонли қарори билан “Жомий Искандар” СИУ
худудида жойлашган, жами 39,61 гектар, шундан 7,8 гектар сувли, 29,15 гектар
боғзор, 0,13 гектар ихота дарахтлари, 1,38 гектар ариқ-зовурлар, 0,06 гектар йўл
ва 1,09 гектар бошқа ерлардан иборат ер майдони “Sayyora Agro Nur” фермер
хўжалигига боғдорчилик йўналишида фаолият кўрсатиши учун узоқ муддатли
(49 йилга) ижарага берилган.
Бироқ, жавобгар “Madina Мardona Biznes” МЧЖ томонидан қишлоқ
хўжалиги харитасининг 832-контурда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган
ер майдонида белгиланган тартибда тегишли идоралардан рухсатномалар
олмасдан қурилиш ости майдони 0,06 га ер участкасига ноқонуний қурилма
қурилган.
Мазкур ҳолат юзасидан, жавобгарга юборилган огоҳлантириш хати
эътиборсиз қолганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
ИПКнинг 25-моддасида иқтисодий судга таалуқли ишлар, шунингдек
26-моддасида эса иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар рўйхати
келтирилган бўлиб, ушбу моддаларга асосан мазкур низо иқтисодий суд
томонидан ҳал этиладиган низодир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги
“Аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун
ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашга, шунингдек тадбиркорлик
мақсадлари учун ер ажратиш тартибини янада такомиллаштиришга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 467-сонли қарори билан тасдиқланган
“Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш
(бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-банди ва
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддасида ўзбошимчалик билан
эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган
ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда
тегишлилигига кўра қайтарилиши, ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли
ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини
ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилиши
белгиланган.
Бундан ташқари, юқорида келтирилган қонун нормалари талабига кўра
ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу
шахс қурган иморатини тасарруф этишга - сотишга, ҳадя этишга, ижарага
беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас.
Баён этилганларга кўра, суд Қибрай тумани фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари Кенгашининг “Sayyora Agro Nur” фермер хўжалиги
манфаатида “Sayyora Agro Nur” фермер хўжалигига тегишли бўлган Қибрай
туман, “А.Жомий” МФЙ, М.Турсунзода кўчасида жойлашган 832-контурда
жойлашган 0,06 га ер участкасига ноқонуний қурилган теплица қурилмасини
бузиш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, Қибрай туман
ҳокимининг қарори билан “Жомий Искандар” СИУ худудида жойлашган,
“Sayyora Agro Nur” фермер хўжалигига ижарага ажратиб берилган бироқ,
жавобгар томонидан қишлоқ хўжалиги харитасининг харитасининг 832контурда қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган гектар ер майдонида
белгиланган тартибда тегишли идоралардан рухсатномалар олмасдан, кадастр
ҳужжатларисиз, қурилиш ости майдони 0,06 га ташкил этадиган ноқонуний
қурилмалар қурган. Шу боис, даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга
мурожаат қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони
тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга
эга
бўлган
бошқа
ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма
ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг
маслаҳатлари(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок
этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу Кодекснинг 72-моддасига кўра, ишнинг ҳолатлари қонун
ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлса,
бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Бундан ташқари, мазкур Кодекснинг 75-моддасига асосан иш учун
аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маьлумотларни ўз ичига олган
хужжатлар ёзма далиллар ҳисобланади.
Суд жараёнида даъво талабининг асосли эканлиги ишдаги мавжуд
далиллар, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз
тасдиғини топди. Шу боис, суд даъвонинг “Sayyora Agro Nur” фермер
хўжалигига тегишли бўлган Қибрай туман, “А.Жомий” МФЙ, М.Турсунзода
кўчасида жойлашган 832-контурда жойлашган 0,06 га ер участкасига
ноқонуний қурилган теплица қурилмасини бузиш талабини қаноатлантиришни
лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгарга нисбатан ер
учаткасини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш мажбуриятини юклаш
талаби қўйилган.
Бироқ, даъвогар вакили жамиятга ер учаткасини фойдаланиш учун яроқли
ҳолатга келтириш мажбуриятини юклаш ҳақидаги талабидан воз кечиши
ҳақидаги аризасини судга тақдим этган.
ИПКнинг 157-моддаси иккинчи қисмига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай
инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни
бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ
ёки қисман воз кечишга ҳақли.
ИПКнинг 107-моддаси 8-бандига кўра, даъвогарнинг манфаатларини
кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган
даъводан даъвогар воз кечган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Суд жавобгарга нисбатан ер учаткасини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга
келтириш мажбуриятини юклаш талаби бўйича даъвогарнинг даъводан воз
кечишини ўрганиб, у қонун ҳужжатларига хилоф эмас ҳамда бошқа
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузмайди деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
“Фурмер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 3318-сонли
Қарорининг 3-бандига кўра, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари,
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи
ундирилмаслиги белгиланган.
Қайд этилганларга асосан суд, жавобгарга нисбатан ер учаткасини
фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш мажбуриятини юклаш талаби
бўйича даъводан воз кечишни иш юритишга қабул қилишни ва мазкур талаб
бўйича қисми кўрмасдан қолдиришни, ушбу талаб бўйича давлат божини
ундирмасликни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Юқорида қайд этилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво
предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни,
даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жамиятга
нисбатан ер учаткасини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш
мажбуриятини юклаш талаби бўйича қисми кўрмасдан қолдиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топиб, ЎзР ФКнинг 212моддаси ҳамда ЎзР ИПКнинг 66, 72, 107, 118, 176-179, 184, 186-моддаларини
қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси иш
юритишга қабул қилинсин.
Даъвогарнинг жамиятга нисбатан ер учаткасини фойдаланиш учун яроқли
ҳолатга келтириш мажбуриятини юклаш талаби бўйича даъвогарнинг даъводан
воз кечиши иш юритишга қабул қилинсин ва мазкур талаб бўйича қисми
кўрмасдан қолдирилсин, ушбу талаб бўйича даъвогардан давлат божи
ундирилмасин.
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Madina Мardona Biznes” МЧЖ томонидан “Sayyora Agro Nur”
фермер хўжалигига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Қибрай туман,
“А.Жомий” МФЙ, М.Турсунзода кўчасида жойлашган қишлоқ хўжалиги
харитасининг 832-контурда, 0,06 га ер участкасига ноқонуний қурилган
теплица қурилмаси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 10 (ўн) кун муддат
ичида буздирилсин.
Жавобгар “Madina Мardona Biznes” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Sayyora
Agro Nur” фермер хўжалиги фойдасига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Madina Мardona Biznes” МЧЖ ҳисобидан республика
бюджетига 3.000.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин
А.К.Пайғамов