Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2311/15147 Дата решения 16.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "BUKHARA INDASTRY STROY" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Қибрай тумани Ҳалқ таълими бўлими
Source ID 1111632 Claim ID 3272139 PDF Hash fa3adbe53266a3bb... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
Ушбу Кодекснинг 72-моддаси Ушбу Кодекс 72 code_article
мазкур Кодекснинг 75-моддаси мазкур Кодекс 75 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 2023 йил 16 май 4-1001-2311/15147-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – “Bukhara Indastry Stroy” МЧЖнинг жавобгар – Қибрай туман Халқ таълими бўлими ҳисобидан 81.690.000 сўм асосий қарз ва 25.732.350 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили – Э.Джумаев (жамият раҳбари) иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Bukhara Indastry Stroy” МЧЖ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Қибрай туман Халқ таълими бўлими (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 81.690.000 сўм асосий қарз ва 25.732.350 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 20 апрелдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу жумладан жавобгар ҳамда ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармасининг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган жавобгар ҳамда учинчи шахс бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгар ҳамда учинчи шахснинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар ҳамда ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъвогар олдидаги асосий қарздорлик суммаси бўйича қисман бўлсада тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 19 декабрда 1122-10-139-ХТ/2022-сонли шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартномага кўра, “Бажарувчи” ушбу шартномада кўрсатилган спетсификатцияга мувофиқ, Қибрай туманидаги 2-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ташқи хожатхонасини жорий таъмирлаш мажбуриятини, “Буюртмачи” эса ушбу хизматларни ва товарларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандига мувофиқ, шартноманинг умумий баҳоси 116.700.000сўм қилиб белгиланган. Мазкур шартноманинг 2.5-бандига мувофиқ, даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилган. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова қилинган ҳисоб фактура ҳамда ўзаро ҳисоб-китоб солиштирма далолатномаси билан ўз тасдиғини топган. Бироқ, жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар учун даъвогарга тўловлар қисман амалга оширилганлиги натижасида 2023 йил 15 март ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида жами 81.690.000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Ушбу қарздорликни тўлашни сўраб даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2023 йил 20 январдаги 15-сонли талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ушбу Кодекснинг 72-моддасига кўра, ишнинг ҳолатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлса, бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Бундан ташқари, мазкур Кодекснинг 75-моддасига асосан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маьлумотларни ўз ичига олган хужжатлар ёзма далиллар ҳисобланади. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги асосий қарзи бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабларинининг 81.690.000 сўм асосий қарзни ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартномадаги мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 5.5-бандига асосан жавобгардан 25.732.350 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги ушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, (талаб қилинган) қолган 25.732.350 сўм пеня миқдорини 4.000.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топиб, ФКнинг 234, 236, 326, 333-моддалари, ИПКнинг 66, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Даъвогарнинг даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Қибрай туман Халқ таълими бўлими ҳисобидан “Bukhara Indastry Stroy” МЧЖ фойдасига 81.690.000 сўм асосий қарз, 4.000.000 сўм пеня ва 1.074.223,5 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвогар томонидан ортиқча тўланган 559.576,5 сўм давлат божи маълумотнома асосида даъвогарга қайтарилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. А.К.Пайғамов