Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2202/3952 Дата решения 16.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Namangan viloyat davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый Cafe Restaurant Zeytun масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1084398 Claim ID 3267977 PDF Hash c353d2c5ac942cf1... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2202/3952-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда кўрган судья – А.Мухиддинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья- Қ.Ходжаев Кассация инстанциясида маърузачи судья-Б.Сайфуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 16 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар В.Сатторова ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жураевнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида ўтказишда кўмаклашувчи Наманган вилоят судининг ходими Ш.Шамсиддинов, даъвогар вакили “Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш” бўлими бошлиғи ўринбосари Ш.Утанов (2023 йил 26 январдаги 22-07477-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили адвокат З.Халимов (2023 йил 6 февралдаги 1-сонли ишончнома ҳамда 2023 йил 6 февралдаги ордер асосида)нинг иштирокида, Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “CAFE RESTAURANT ZEYTUN” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 543 787 737,56 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 февралдаги қарори устидан “CAFE RESTAURANT ZEYTUN” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш билан бирга Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, “CAFE RESTAURANT ZEYTUN” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)га асосан 543 787 737,56 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 декабрдаги ҳал қилув қарори билан аризачининг аризаси қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан 543 787 737,56 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган. Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 15 февралдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмидаги “Бундан кўринадики, аризачининг жавобгарга нисбатан 543 787 737,56 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш талаби асосли ва суд аризани жами 543 787 737,56 сўм, яъни ((48 829,72*11 136,41)*10) сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади” жумлалари “Бундан кўринадики, аризачининг жавобгарга нисбатан 543 787 737,56 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш талаби қисман асосли ва суд аризани 458 886 870 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади”, хулоса қисмидаги “Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. “CAFE RESTAURANT ZEYTUN” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Низом талабларига кўра 543 787 737,56 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин” жумлалари “Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармасининг аризаси қисман қаноатлантирилсин. “CAFE RESTAURANT ZEYTUN” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Низом талабларига кўра 458 886 870 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Молиявий жаримани ундириш Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин”, деб ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда биринчи инстанция судининг 2022 йил 5 декабрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 15 февралдаги қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 19 июлдаги ПҚ-4399-сонли қарорининг 1-бандига асосан 2019 йил 21 мартда Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасида “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳасини молиялаштириш учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 25 йил муддатга 200 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қарз ажратилиши маъқулланганлиги, қарорнинг 2-бандида лойиҳа Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида амалга оширилиши ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги лойиҳани ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботни юритиш учун масъул ижро этувчи орган этиб белгиланганлиги, шу асосда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан ажратилган маблағлар тижорат банклари орқали тадбиркорлик субъектларига субкредитлар асосида ажратилганлиги, шунга кўра “Қишлоққурилишбанк” АТБ ва жавобгар ўртасида 2021 йил 11 октябрда 1 986 700 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш ҳақида 39-сонли субкредит шартномаси тузилганлиги, импорт қилинадиган товарнинг 488 297,13 АҚШ долларига тенг қийматдаги қисми олиб келинмаганлиги сабабли 2022 йил 12 апрель ҳолатига шунча миқдорда муддати ўтган дебиторлик қарз вужудга келган деб топилганлиги, Низомнинг 5-бандида контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши кераклиги ҳамда ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилиши, Низомнинг 9-бандида ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилган ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бажарилиши устидан зарур назоратни таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар, валютани назорат қилувчи органлар, товар хом-ашё биржаси, ғазначилик бўлинмалари ва тижорат банклари ўртасида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича ТСОЭЯЭАТ орқали ахборот айирбошлаш мақсадида жорий этилиши, 22-бандида хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан ТСОЭЯЭАТ орқали амалга оширилиши, ТСОЯЭАТда олиб кириш контракти олиб чиқиш контракти билан, шунингдек, сотиб олиш контракти сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилиниши, бунда валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари ўртасида ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш таъқиқланиши, 27-банди иккинчи хатбошисининг 5-кичик бандида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган импортга оид контрактларда ёки маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган импортга оид контрактларда белгиланган муддатлар бузилмаган бўлса хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима қўлланилмаслиги кўрсатилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5087-сонли қарорининг 10-бандида 2021 йилдан 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорларини икки бараварга камайтириш, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллашни тўхтатиш ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблаш белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикасига аввал етказиб берилган товарлар ҳисобидан муддати етказиб берилмаган товарларни қабул қилиб олиш юзасидан тарафлар ва “ISPARON LIVES TOKAND” фермер хўжалиги ўртасида 2022 йил 5 августда қўшимча келишув тузилиб, шу асосда товарлар етказиб берилганлиги, башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлишини, аммо апелляция инстанцияси шикоят важлари билан чекланиб, ҳал қилув қарорининг қонунийлигини тўла хажмда текширмасдан, барвақт хулосага келганлиги кўрсатилган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятидаги важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида аризачи вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Низом билан Ўзбекистон Республикасининг валютани назорат қилувчи органлари ва банкларида ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш тартиби белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармонининг 2-бандида Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахсларининг экспорт-импорт ҳамда бошқа валюта операциялари бўйича хорижий валютадаги маблағлари ҳаракати устидан назорат қилиш Марказий банк, Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасига юклатилган. Низомнинг 22-бандига кўра, хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) орқали амалга оширилади. Низомнинг 23-бандида товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг 2022 йил 11 октябрдаги 13-27/154-XDFU-сонли хатига кўра, 2022 йил 1 октябрь холатига жавобгарнинг 488 297,16 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги вужудга келганлиги баён қилинган. 2022 йил 10 октябрь ҳолатига 200048986305478944210200003 ИДН рақамли контракт бўйича “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштириш учун белгиланган муддатлар тугагандан кейин 360 кундан 545 кунгача бўлган муддатга кечиктирилганлиги сабабли жавобгарга 543 787 737,56 сўм жарима ҳисобланган (488 297,16 АҚШ доллари х 10 % = 48 829,72 АҚШ доллари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича 1 долларнинг сўмдаги эквиваленти 11 136,41 сўм). Аризачи томонидан 2022 йил 21 октябрда жавобгарнинг электрон почта манзилига ушбу суммани тўлаш ҳақида 22-65911-сонли талабнома юборилган. Жавобгар томонидан талабнома ихтиёрий равишда бартараф этилмаган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан 543 787 737,56 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Низомнинг 24-бандига кўра, экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — “экспорт” божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан - бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Низомнинг 241-бандига кўра, сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағларини қайтариш ёки сотиш контракти бўйича пул маблағларининг келиб тушиши сотиб олиш контракти бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ошмаслиги керак. Бунда сотиш контракти бўйича келиб тушган пул маблағларининг миқдори сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағлари миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Ушбу муддатда қайтарилмаган ёки белгиланган миқдорда келиб тушмаган валюта маблағлари муддати ўтган дебитор қарздорлик сифатида қаралади. Мазкур Низомнинг 27-бандида ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун - 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда, активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда, активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўланиши белгиланган. Биринчи инстанция суди жавобгар томонидан ҳақиқатда олиб келинган товар миқдори ва суммасига аниқлик киритмасдан, жавобгарнинг дебиторлик қарзи аслида 421 200 еврони ташкил этса-да, жавобгарга нисбатан 488 297,16 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебиторлик қарз суммасининг 10 фоизи миқдорида, яъни 543 787 737,56 сўм молиявий жарима қўллаб хатоликка йўл қўйган. Апелляция инстанцияси суди мазкур хатоликни тузатиб, жавобгарга нисбатан 421 200 евро миқдоридаги муддати ўтган дебиторлик қарздорлик суммасининг 10 фоизи миқдорида, евронинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюта курси (2022 йил 21 октябрь ҳолатига 1 евро – 10 894,75 сўм) бўйича 458 886 870 сўм миқдорида жарима қўллашни лозим топиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Жавобгарнинг Низом 27-бандининг иккинчи хатбошиси, 5-кичик бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган импортга оид контрактларда ёки маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган импортга оид контрактларда белгиланган муддатлар бузилмаган бўлса хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги учун жарима қўлланилмаслиги, хорижий ҳамкор ўртасида маҳсулотларни етказиб бериш муддатини узайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикасига аввал етказиб берилган товарлар ҳисобидан муддатида етказиб берилмаган товарларни қабул қилиб олиш юзасидан тарафлар ва “ISPARON LIVES TOKAND” фермер хўжалиги ўртасида 2022 йил 5 августда қўшимча келишув тузилиб, шу асосда товарлар етказиб берилганлиги, аммо апелляция инстанцияси ушбу ҳолатларни тўла хажмда текширмасдан барвақт хулосага келганлиги тўғрисидаги важлари судлов ҳайъати томонидан қабул қилинмайди. Чунки, жавобгар дебитор қарздорликни айнан чет элдан товарларни импорт қилиш ёки пул маблағларини қайтариш йўли билан амалга оширишни таъминламаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5087-сонли қарорининг 10-бандида 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорларини икки бараварга камайтириш, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллашни тўхтатиш ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблаш белгиланган бўлиб, аризачи жарима суммасини ҳисоблашда қонунчиликка киритилган ўзгартиришларни инобатга олган ва шу асосида ариза тақдим этган. Бундан кўринадики, апелляция инстанцияси суди томонидан иш юзасидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатар тўлиқ аниқланган ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган. Шунингдек, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган бошқа важлари ҳам молиявий жарима суммасини камайтириш ёки уни қўллашни рад этиш асос бўла олмайди. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш учун бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 февралдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган суд харажатлари жавобгарнинг зиммасида қолдирилади. Жавобгардан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “CAFE RESTAURANT ZEYTUN” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. 8 “CAFE RESTAURANT ZEYTUN” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради . Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: В. Сатторова