← Назад
Решение #595892 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 732 | — | law | |
| Ушбу Кодекси | 735 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 72 | — | code_article | |
| мазкур Кодекс | 75 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2302/1251-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси А.К.Пайғамов
раислигида, судья ѐрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар - “.................”
МЧЖнинг жавобгар - “.................” МЧЖдан 120.000.000 сўм асосий қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни жавобгар вакили
– Н.Азимбаев (жамият) иштирокида очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“.................” МЧЖ (даъвогар) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “.................” МЧЖ (жавобгар)дан
120.000.000 сўм асосий қарзни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган даъвогар
бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд даъвогарнинг электрон
почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг
ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида
мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига
асосан ишни даъвогар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга ѐзма тилхатни
тақдим қилиб, мазкур қарздорликни тан олиб қисқа фурсатда бартараф
қилишини маълум қилди.
Суд, жавобгар вакилининг фикрларини эшитиб, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин
матнда – ФК)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиѐн
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “.................” МЧЖ Тошкент шаҳар
туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2229/4735-сонли иши бўйича
чиқарилган 2022 йил 7 апрелдаги ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилган
ва суднинг
2022 йил 11 февралдаги ажрими билан муваққат бошқарувчиси
этиб О.А.Адхамжанов тайинланган.
“.................” МЧЖ ва “.................” МЧЖ ўртасида 2019 йил
28
июнда 28/06-сонли молиявий ѐрдам кўрсатиш ҳақидаги шартнома тузилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан 2019 йил 26 июнда
жавобгарга жами 465.000.000 сўм миқдорида пул маблағи ўтказиб берилган.
Бироқ, мазкур молиявий ѐрдам суммаси жавобгар томонидан қисман
яъни, 2019 йил 29 августда 250.000.000 сўм ҳамда 2019 йил 30 августда
95.000.000 сўм жами 345.000.000 сўм тўловлар қисман қайтарилганлиги
натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 120.000.000 сўм қарздорлиги
вужудга келган.
ФКнинг 732-моддасига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз
берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ѐки турга хос аломатлари билан
белгиланган бошқа ашѐларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз
берувчига бир йўла ѐки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ѐки қарзга
олинган ашѐларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашѐларни (қарз
суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.
Ушбу Кодексининг 735-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз олувчи
олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва
тартибда қарз берувчига қайтариш шартлиги белгиланган.
Тугатиш бошқарувчисининг қарздорликни тўлаш бўйича юборган
талабномаси жавобгар оқибатсиз қолдирган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки
мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Ушбу Кодекснинг 72-моддасига кўра, ишнинг ҳолатлари қонун
ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлса,
бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Бундан ташқари, мазкур Кодекснинг 75-моддасига асосан иш учун
аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маьлумотларни ўз ичига олган
хужжатлар ѐзма далиллар ҳисобланади.
Жавобгар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда
ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар
олдидаги асосий қарзи бўйича қисман бўлсада тўловлар амалга
оширилганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабларининг
120.000.000 сўм асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгарга нисбатан
муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклаш, хусусан
томонлар ўртасида 2019 йил 28 июнда тузилган 28/06-сонли қайтариш шарти
билан молиявий заем шартномасининг асл нусхасини жавобгар томонидан
тақдим этилишини, даъвогар томонидан 2019 йил 28 июнда тузилган 28/06сонли қайтариш шарти билан молиявий заем шартномасига асосан жавобгар
томонидан 120.000.000 сўм қолдиқ суммаси қайси услубда қопланганлиги
тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатларни жавобгар томонидан тақдим этиши
ҳақида илтимосномани даъво аризасида сўраган.
Мазкур ҳолатда суд ушбу илтимоснома суднинг 2023 йимл 28 мартдаги
ажрими билан қаноатлантирилганлиги, илтимосномада кўрсатилган ҳолатлар
алоҳида даъво талаблари эмаслиги сабабли улар бўйича давлат божи
ундирмасликни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланиши белгиланган.
Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 234, 236, 732, 735-моддалари, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“.................” МЧЖ ҳисобидан “.................” МЧЖ фойдасига 120.000.000
сўм асосий қарз ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
“.................” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 2.400.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.К.Пайғамов