Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2201/1619 Дата решения 16.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хонқа туман хокимлиги Ответчик / Подсудимый Мастура Дониёр Дастон фермер хўжалиги
Source ID 1083782 Claim ID 3142423 PDF Hash 5413f22d58956786... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 384-моддаси аролик кодекси 384 code_article
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2201-2201/1619-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья М.Қазақов Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.бобоназаров Кассация инстанциясида маърузачи судья А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 16 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “MASTURA DONIYOR DOSTON” фермер хўжалиги вакиллари Ш.Хўжаниязов (раҳбар), Ч.Қодиров (2023 йил 31 мартдаги ишончнома асосида), Ш.Джуманов (2023 йил 7 апрелдаги ордер асосида), Хонқа туман ҳокимлиги вакили - Қ.Рахимов (2023 йил 6 январдаги 1-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Хонқа туман ҳокимлигининг “MASTURA DONIYOR DOSTON” фермер хўжалиги билан тузилган 2019 йил 4 февралдаги 304-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 18 январдаги қарори устидан “MASTURA DONIYOR DOSTON” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Хонқа туман ҳокимлиги (бундан буён матнда туман ҳокимлиги деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “MASTURA DONIYOR DOSTON” фермер хўжалиги (бундан буён матнда фермер хўжалиги деб юритилади) билан тузилган 2019 йил 4 февралдаги 304-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Суднинг 2022 йил 3 июндаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Хонқа туман Қишлоқ хўжалиги бўлими, “XORAZM TEX” масъулияти чекланган жамияти, Хонка тумани Давлат солиқ инспекцияси, Кадастрлар агентлиги Хонқа туман бўлими, Хоразм вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Хонқа туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Хонқа туман статистика, Хоразм вилоят Молия бошқармаси, Хоразм вилоят Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган. Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 18 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикоятида судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжаликларининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Бундан буён матнда Низом деб юритилади) талаблари ўрганилмаганлиги, фермер хўжалиги томонидан 2019, 2020, 2021 йиллар давомида пахта экиш ва топширишда мунтазам равишда норматив кадастр баҳосидан кам миқдорда ҳосил олинганлиги ҳолати мавжуд эмаслиги ҳақида қажлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиш, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасида учинчи шахслардан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган фермер хўжалиги вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрадилар. Суд муҳокамасида иштирок этган туман ҳокимлиги вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилишни, туман ҳокимлигининг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Аниқланишича, туман ҳокимининг 2019 йил 29 январдаги 836қ-сонли қарори билан фермер хўжалигига Хонқа тумани “Амударё” қишлоғи ҳудудидан жами 77,4 гектар ер майдони пахтачилик-ғаллачилик йўналиши бўйича фаолият юритиши учун ажратилган бўлиб, туман ҳокимлиги ва фермер хўжалиги ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси 2019 йил 4 февралда 304-сонли тартиб рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Даъво аризасида фермер хўжалиги 2021 йил ҳосили учун экинларни жойлаштириш режасига мувофиқ ғалла экиш режаси 9,5 гектар бўлиб, ҳақиқатда 16,2 гектар майдонга ғалла, яъни режадан ортиқча 6,7 гектарга ғалла экилганлиги, 6,6 гектар ер майдонига режа ва шартномасиз шоли экилганлиги, кузги ва баҳорги агротехник тадбирлар умуман амалга оширилмаганлиги, 2019-2021-йиллар мобайнида давлат эҳтиёжлари учун пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномалари мажбуриятларини бажармаганлиги ва олинган ҳосилдорлик уч йил мобайнида кадастр баҳосидан паст бўлганлиги қайд этилган. Низомнинг 14-бандига кўра фермер хўжалиги томонидан ўз зиммасига олинган шартнома мажбуриятлари бажарилишининг чуқур таҳлили натижасида қуйидаги ҳолатлар аниқланиши керак: а) ер майдонини ижарага олиш шартномаси шартларининг қўпол равишда бузилганлиги, энг аввало, фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги - ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; б) фермер хўжалигини шакллантириш чоғида фермер хўжалиги ихтисослашувининг бузилганлиги - ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; в) ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланмаслик, мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олинганлиги - қишлоқ хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; г) фермер хўжалиги билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида, энг аввало, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномалари шартларининг мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) бажарилмаганлиги (форс-мажор ҳолатларининг вужудга келиши ҳолатлари бундан мустасно) - қишлоқ хўжалиги органлари, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, шунингдек тайёрлов ташкилотлари томонидан; д) хўжалик фаолиятининг самарасиз ва паст рентабеллик билан юритилиши қишлоқ хўжалиги органлари, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш билан боғлиқ масалалар бўйича даъво аризаларини қўзғатиш ва иқтисодий судга бериш учун асос ҳисобланади. Низомнинг 15-бандига мувофиқ аниқланган ҳолатлар юзасидан далолатнома тузилади, унга йўл қўйилган қонун бузилишлари ҳолатини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар ва материаллар илова қилинади, далолатнома мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар) вакиллари ва фермер хўжалиги раҳбари томонидан имзоланади. Фермер хўжалиги раҳбари далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, далолатномада бу тўғрида ёзув қайд қилинади, у туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ҳамда икки нафар жисмоний шахс томонидан тасдиқланади. Далолатнома икки нусхада тузилади, улардан бири фермер хўжалиги раҳбарига топширилади. Далолатнома асосида мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар) бир кун мобайнида тегишли тақдимномани далолатнома, шунингдек зарур ҳужжатлар ва материаллар билан бирга туман (шаҳар) ҳокимига юборадилар. Туман (шаҳар) ҳокими уч кун муддатда барча ҳужжатлар ва материалларни туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига юборади. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши икки кун мобайнида ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси ҳужжатлар ва материаллар билан биргаликда тегишли хулосани олиш учун Комиссияга юборилади. Далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топмаган ва/ёки асосланмаганлиги аниқланган тақдирда, Комиссия мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар)нинг тақдимномасини қайтариш тўғрисида қарор қабул қилиб, туман (шаҳар) ҳокимига ва кўрсатилган органлар (ташкилотлар)га билдиришнома юборади ва киритилган ҳужжатларни қайтаради. Далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топган тақдирда, Комиссия бир ҳафта муддатда тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни таҳлил қилиш асосида ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида ёхуд унинг майдонини мақбуллаштириш тўғрисида хулоса тайёрлайди, ушбу хулоса барча ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юборилади. Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда туман (шаҳар) ҳокимига юборилади. Туман (шаҳар) ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд ер майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ҳамда материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги раҳбари билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд унинг ер участкаси майдонини мақбуллаштириш тўғрисида фермер хўжалиги раҳбарига таклиф киритади. Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмаганда туман (шаҳар) ҳокими фермер хўжалиги билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожат қилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 176-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар томонидан қайд этилган талабларга риоя қилинмаган. Жумладан, туман ҳокимининг 2021 йил 19 октябрдаги 47-12-175-F/21сонли Фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 121-сонли қарори, Хоразм вилоят ҳокимининг 2021 йил 10 мартдаги 74қ-сонли қарори ҳамда Хонқа туман ҳокимининг 2021 йил 18 мартдаги 228қ-сонли қарори ижросини таъминланганлигини мониторинг тартибида ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқланган. 2022 йил 8 апрелда далолатнома тузилган бўлиб, унда фермер хўжалиги томонидан 2019, 2020, 2021 йиллар давомида пахта экиш ва топшириш шартномаси мунтазам бажарилмасдан келинганлиги учун мониторинг тартибда ўрганилганлиги, 2021 йилда 6.6 гектар ер майдонга режасиз ва шартнома тузмасдан шоли экини экилганлиги, 2022 йил ғалла режаси 11,3 гектар бўлиб, лекин 18,8 гектар ер майдонга, яъни режадан 7,5 гектар ортиқча ғалла экини экилганлиги аниқланган. Бироқ, туман ҳокимининг 2021 йил 19 октябрдаги 47-12-175-F/21сонли Фармойиши билан тасдиқлангана ишчи гуруҳи таркиби иш ҳужжатларида мавжуд эмас, 2022 йил 8 апрелдаги далолатнома ишчи гуруҳи томонидан тузилганлиги исботланмаган, далолатнома фермер хўжалиги раҳбари иштирокисиз тузилган, далолатномада кўрсатилган холисларнинг шахси ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Мазкур далолатномада фермер хўжалиги томонидан 2021 йилда 6.6 гектар ер майдонига режасиз ва шартнома тузмасдан шоли экини экилганлиги қайд этилган бўлиб, шоли экини ажратилган ер майдонининг қайси контурида экилганлигини, 2021 йилда шоли экилган бўлса 2022 йил 8 апрелда қандай аниқланганлигини, 2022 йилда режадан 7,5 гектар ортиқча ғалла экини экилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас. Ваҳоланки, Низомнинг 14-банди ва мазкур Низом 2-иловасига мувофиқ қонунчилик нормалари бузилиши аниқланган кунда қонунчилик нормалари бузилиши ҳолатларини тасдиқлайдиган зарур ҳужжатлар ва материаллар илова қилинган ҳолда далолатнома тузилади ва у мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатиб ўтилган органлар (ташкилотлар) вакиллари ва фермер хўжалиги раҳбари томонидан имзоланади. Шунингдек, Хонқа туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2022 йил 14 апрелдаги ва туман комиссиясининг 2022 йил 20 апрелдаги хулосасини қабул қилишда 2022 йил 8 апрелдаги далолатномага асосланган ва фермер хўжалиги томонидан пахта хом-ашёси топшириш режасини 2019 йилда 72,9 фоизга, 2020 йилда 72,2 фоизга, 2021 йилда 52,4 фоизга бажарилганлиги кўрсатилган. Халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг 2022 йил 22 апрелдаги қарорида эса фермер хўжалиги томонидан пахта хом-ашёси топшириш режасини 2019 йилда 101,0 фоизга, 2020 йилда 89,2 фоизга, 2021 йилда 54,6 фоизга бажарилганлиги кўрсатилган бўлиб, юқоридаги далолатнома ва хулосалардан фарқ қилади. Бундан ташқари, Халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг 2022 йил 22 апрелдаги қарорида фермер хўжалиги томонидан ўзбошимчалик билан 56 кв.м. майдонда ноқонуний қурилиш қилганлиги, 1700 кв.м. майдонда сунъий кўл ташкил этганлиги, 1.2 гектарга кўчат экиб боғ ташкил қилганлиги, 0,6 гектар майдондан узум кўчати етиштириш мақсадида фойдаланиб келаётганлиги аниқланганлиги қайд этилган бўлиб, ушбу ҳолат юқоридаги далоатнома ва хулосаларда кўрсатилмаган, мазкур қонунчилик нормалари бузилиши ҳолатлари юзасидан Низомнинг 14-бандида кўрсатиб ўтилган органлар томонидан тасдиқлайдиган зарур ҳужжатлар ва материаллар илова қилинган ҳолда тузилиши лозим бўлган далолатномалар тузилмаган. Ушбу ҳолда, биринчи инстанция суди қайд этилганларни инобатга олмасдан, даъво аризасини қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, нотўғри хулосага келган. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилишни, иш бўйича янги қарор қабул қилишни, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, ишни биринчи инстанция судида кўриш учун олдиндан тўланган 2 700 000 сўм 7 давлат божи ва 21 000 сўм почта харажатини туман ҳокимлиги зиммасида қолдиришни, ишни апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш учун олдиндан тўланган 1 350 000+1 350 000=) 2 700 000 сўм давлат божи ва (24 000+30 000=) 54 000 сўм почта харажатини туман ҳокимлигидан фермер хўжалиги фойдасига ундиришни, шунингдек суд мажлисини кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатларини туман ҳокимлиги зиммасига юклашни лозим топади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301-303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л д и: Кассация шикояти қаноатлантирилсин. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 18 январдаги қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Хонқа туман ҳокимлигининг “MASTURA DONIYOR DOSTON” фермер хўжалиги билан тузилган 2019 йил 4 февралдаги 304-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Хонқа туман ҳокимлигидан “MASTURA DONIYOR DOSTON” фермер хўжалиги фойдасига олдиндан тўланган 2 700 000 сўм давлат божи ва 54 000 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Иш юзасидан 2023 йил 24 январда берилган ижро варақаси бўйича ундирув бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш.Маҳмудов Ҳайъат аъзолари: Б.Исрайлов А.Абдуллаев