← Назад
Решение #596025 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2201/3870-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда кўрган
судья – А.Каримов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Хоназаров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Б.Сайфуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 16 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
В.Сатторова ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, ишни
видеоконференцалоқа режимида кўришга кўмаклашувчи Наманган вилоят
судининг ходими Ш.Шамсиддинов, жавобгар вакили З.Халимов (2023 йил
6 февралдаги 2-сонли ишончнома, 2023 йил 6 февралдаги 3-сонли ордер асосида),
аризачи вакили Ш.Ўтанов (2023 йил 26 январдаги 22-07477-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Наманган вилоят давлат солиқ бошқармасининг
жавобгар “Zamin Green-World” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
66 776 289 сўм жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича Наманган
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори,
Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
15 февралдаги қарори устидан “Zamin Green-World” масъулияти чекланган
жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш билан бирга Олий суднинг
Иқтисодий
ишлар
бўйича
судлов
ҳайъати
жойлашган
биносида
видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи
деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “Zamin Green-World”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 14 майдаги 283-сонли
қарорига асосан 66 776 289 сўм миқдорида жарима қўллаб беришни сўраган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрь кунги
ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан
66 776 289 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2023 йил 15 февралдаги қарори билан ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатидан норози бўлиб, жавобгар
кассация шикояти билан Олий судга мурожаат қилиб, Наманган туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори, Наманган
вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
15 февралдаги қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи
инстанция судига юборишни сўраган.
Бунга асос қилиб, шикоятда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Фарғона водийсида
қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чоратадбирлари тўғрисида” 2019 йил 19 июлдаги ПҚ-4399-сонли қарорининг
1-бандига асосан 2019 йил 21 мартда Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши
томонидан Ўзбекистон Республикасида “Фарғона водийсида қишлоқ
тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳасини молиялаштириш учун Халқаро
тикланиш ва тараққиёт банкининг 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган
ҳолда 25 йил муддатга 200 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қарз ажратилиши
маъқулланганлиги, қарорнинг 2-бандида лойиҳа Андижон, Наманган ва
Фарғона вилоятларида амалга оширилиши ва Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги лойиҳани ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш, уни
мувофиқлаштириш ва бошқариш, лойиҳани амалга ошириш даврида
мониторинг ва ҳисоботни юритиш учун масъул ижро этувчи орган этиб
белгиланганлиги, шу асосда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан
ажратилган маблағлар тижорат банклари орқали тадбиркорлик субъектларига
субкредитлар асосида ажратилганлиги, шунга кўра “Қишлоққурилишбанк”
АТБ ва жавобгар ўртасида 2020 йил 27 августда 1 980 000 АҚШ доллари
миқдорида кредит ажратиш ҳақида 798-сонли субкредит шартномаси
тузилганлиги, импорт қилинадиган товарнинг 121 776,01 АҚШ долларига тенг
қийматдаги қисми олиб келинмаганлиги сабабли, 2022 йил 1 июль ҳолатига
шунча миқдорда муддати ўтган дебиторлик қарз вужудга келган деб
топилганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 майдаги 283-cонли қарори
билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом
(бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 5-бандида контракт
шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги
маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши кераклиги ҳамда
контрактлар билан бўлгани сингари тартибда ташқи савдо операцияларининг
ягона электрон ахборот тизимига киритилиши, Низомнинг 9-бандида ташқи
савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби хўжалик
юритувчи субъектлар томонидан тузилган ташқи савдо контрактлари ва
инвойслар бажарилиши устидан зарур назоратни таъминлаш ҳамда хўжалик
юритувчи субъектлар, валютани назорат қилувчи органлар, товар хом-ашё
биржаси, ғазначилик бўлинмалари ва тижорат банклари ўртасида ушбу
Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича ТСОЭЯЭАТ орқали ахборот
айирбошлаш мақсадида жорий этилиши, 22-бандида хўжалик юритувчи
субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги
валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан
ТСОЭЯЭАТ орқали амалга оширилиши, ТСОЯЭАТда олиб кириш контракти
олиб чиқиш контракти билан, шунингдек, сотиб олиш контракти сотиш
контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилиниши, бунда валютани
назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари ўртасида ТСОЯЭАТда
шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш тақиқланиши, 27-банди иккинчи
хатбошисининг бешинчи кичик бандида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган
импортга оид контрактларда ёки маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни
амалга ошириш доирасида бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган
импортга оид контрактларда белгиланган муддатлар бузилмаган бўлса хўжалик
юритувчи субъектларга ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган
дебитор қарздорлик учун жарима қўлланилмаслиги кўрсатилганлиги,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги
ПҚ-5087-сонли қарорининг 10-бандида 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан
хориий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт
қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни
республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки
хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун
қонунчиликда белгиланган жарима миқдорларини икки бараварга камайтириш,
2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга
жарималар қўллашни тўхтатиш ва дебитор қарздорлик вужудга келиш
муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблаш белгиланганлиги,
Ўзбекистон Республикасига аввал етказиб берилган товарлар ҳисобидан
муддатида етказиб берилмаган товарларни қабул қилиб олиш юзасидан
тарафлар ва “MODERN GREENHOUSE COMPLEXES” МЧЖ ўртасида
қўшимча келишувлар ҳамда битимлар тузилиб, шу асосда товарлар етказиб
берилганлиги, башарти қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахс мажбуриятни лозим
даражада бажаришга енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян
шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон
бўлмаганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлишини, аммо апелляция
инстанцияси шикоят важлари билан чекланиб, ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини тўла ҳажмда текширмасдан барвақт хулосага келганлигини
кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятидаги важларни
такрорлаб, уни қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб,
аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида аризачи вакили кассация шикоятига эътироз билдириб,
уни қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни,
суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низом билан Ўзбекистон Республикасининг валютани назорат
қилувчи органлари ва банкларида ташқи савдо операциялари устидан
мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш тартиби белгиланган.
Низомнинг 22-бандига кўра, хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи
савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи
органлар ва тижорат банклари томонидан ташқи савдо операцияларининг ягона
электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) орқали амалга оширилади.
Низомнинг 23-бандида товарларни республикага олиб кириш ва “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш,
шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун
тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича
тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги
кераклиги белгиланган.
Низомнинг судга даъво аризаси киртилган пайтда амалда бўлган
27-бандига кўра, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация
қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки
ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб
кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг
23, 24 ва 24-1-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш
куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк иш
куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки "эркин
муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки
"эркин
муомалага
чиқариш
(импорт)"
божхона
режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки "эркин
муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига
қўшимча жарима тўлайдилар.
Қуйидаги ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима
қўлланилмайди:
жарима қўллаш ҳақидаги аризада кўрсатилган контрактлар бўйича
"Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
талабларига мувофиқ тўлиқ ёки қисман репатриация қилинган активлар
суммасига нисбатан;
асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича
импорт контрактлари шартларида асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи
буюмларни етказиб бериш, шу жумладан уларни узоқ муддатли ижарага бериш
муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан
ҳолда 180 календарь кундан ортиқ белгиланган бўлса;
чет элдаги корхона номига олиб чиқилган ҳамда транспортда ташиш ва
сақлаш жараёнида экспортчига ва чет элдаги корхонага боғлиқ бўлмаган
сабабларга кўра яроқсиз бўлиб қолган ёки импорт қилувчи давлат органи
томонидан мусодара қилинган товарларга тегишли ваколатли органнинг
экспертизаси далолатномаси ва (ёки) товарлар турган мамлакат божхона
органининг божхона назорати остида уларнинг йўқ қилинганлиги ёки мусодара
қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномаси тақдим этилганда;
айни бир қарздорлик предмети ва товарларнинг (ишлар, хизматларнинг)
амалдаги экспорт ва импорт ҳажми бўйича такрорий жарималар;
экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликнинг
умумий суммаси муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келган санадан
олдинги 36 ой давомида таъминланган валюта тушумининг 10 фоизидан ортиқ
бўлмаган ҳолатларда.
Юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резидентининг охирги ҳисобот
санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарима
санкцияларини ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида
қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда
бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги қарори билан ушбу
Низомнинг ушбу банди янги таҳрирда қуйидагича баён қилинган: Ташқи савдо
контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий
валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган
божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки
пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва
24-1-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун
(кичик тадбиркорлик субъектлари учун - 90 кун) мобайнида таъминламаган
хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда - репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда
қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда - репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Қуйидаги ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима
қўлланилмайди:
жарима қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори
чиқарилгунига қадар "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ репатриация қилинган активлар
суммасига нисбатан;
асбоб-ускуналарни ва (ёки) бутловчи қисмларни етказиб бериш
муддатлари уларнинг техник тавсифларига ҳамда ўзига хос хусусиятига қараб
бир юз саксон кундан ортиқ этиб белгиланган импортга оид контрактлар
бўйича етказиб бериш муддати даврида;
транспортда ташиш ёки сақлаш чоғида тарафларга боғлиқ бўлмаган
сабабларга кўра яроқсиз ҳолатга келган товарлар давлат органлари томонидан
йўқ қилинганлигини ёхуд мусодара қилинганлигини тасдиқловчи ваколатли
орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилган тақдирда;
айни бир қарздорлик предмети ва товарларнинг (ишлар, хизматларнинг)
амалдаги экспорт ва импорт ҳажми бўйича такрорий жарималар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган
лойиҳалар доирасида тузилган импортга оид контрактларда ёки маҳсулот
тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида бошқарувчи
қўмита томонидан тасдиқланган импортга оид контрактларда белгиланган
муддатлар бузилмаган бўлса;
экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликнинг
умумий суммаси муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келган санадан
олдинги 36 ой давомида таъминланган валюта тушумининг 10 фоизидан ортиқ
бўлмаган ҳолатларда.
Юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резидентининг охирги ҳисобот
санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарима
санкцияларини ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида
қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда
бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.
Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
2022 йил 8 июлдаги 13-27/102-XDFU-сонли хатига кўра, 2022 йил 1 июль
холатига жавобгарнинг 121 776,1 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган
дебиторлик қарздорлиги вужудга келганлиги баён қилинган.
Жавобгар суд томонидан қўлланилган молиявий жарима саммасига
эътироз билдрган бўлса-да, ушбу қарздорликка йўл қўймаганлигини далиллар
билан исботлаб бермаган.
2022 йил 26 июль ҳолатига 200047544307248294200200001 ИДН рақамли
контракт бўйича “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида
товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштириш учун белгиланган
муддатлар тугагандан кейин 180 кунгача кечикканлиги учун жавобгарга
66 776 289,8 сўм жарима ҳисобланган (121 776,1 АҚШ доллари х 5 % = 6 088,8
АҚШ доллари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича
1 долларнинг сўмдаги эквиваленти 10 967,06 сўм).
Аризачи томонидан 2022 йил 26 июлда 22-44174-сонли ушбу суммани
тўлаш ҳақида талабнома жавобгарнинг электрон почта манзилига юборилган.
Жавобгар томонидан талабнома бўйича ташқи савдо операциялари бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорлик ихтиёрий равишда бартараф этилмаган.
Бундай ҳолатда, биринчи инстанция суди жавобгарга 66 776 289,8 сўм
миқдорида жарима қўллаш ҳақида тўғри хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди эса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Жавобгарнинг Низом 27-бандининг иккинчи хатбошиси 5-кичик бандида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган
лойиҳалар доирасида тузилган импортга оид контрактларда ёки маҳсулот
тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида бошқарувчи
қўмита томонидан тасдиқланган импортга оид контрактларда белгиланган
муддатлар бузилмаган бўлса, хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги учун жарима
қўлланилмаслиги белгиланганлиги, хорижий ҳамкор билан маҳсулотларни
етказиб бериш муддатини узайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикасига аввал
етказиб берилган товарлар ҳисобидан муддатида етказиб берилмаган
товарларни қабул қилиб олиш юзасидан тарафлар ва LLL“Vodern Greenhouse”
МЧЖ ўртасида қўшимча келишувлар ҳамда битимлар тузилиб, шу асосда
товарлар етказиб берилганлиги инобатга олинмаганлиги тўғрисидаги важлари
судлов ҳайъати томонидан қабул қилинмайди. Чунки, жавобгар ва Испания
давлатининг “BUSSE GLOBAL CONSULTING SL (Spain)” компанияси
ўртасидаги 200047544307248294200200001-сонли (ИДН рақами) импорт
шартномасининг 3.2-бандида “сотувчи” маҳсулотларни аванс маблағларини
қабул қилиб олгандан сўнг 180 календарь куни ичида жўнатиш мажбуриятини
олган бўлса-да, лекин амалда белгиланган муддатларда товарлар импорт
қилинмаган ёки маблағлар қайтарилмаган.
Жавобгарнинг Испания компаниясининг розилиги билан унинг бошқа
ҳамкори бўлган LLL“Vodern Greenhouse” масъулияти чекланган жамиятидан
товарлар қабул қилган ҳолда қарздорлик бартараф этилганлиги тўғрисидаги
важлари аризани қаноатлантириш учун асос бўла олмайди. Чунки, мазкур
ҳолатда жавобгар айнан чет элдан товар келиб тушишини ёки маблағ
қайтарилишини таъминламаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорликни қўллабқувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада
яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 21 апрелдаги
ПҚ-5087-сонли қарорининг 10-бандида 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан
хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт
қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни
республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки
хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун
қонунчиликда белгиланган жарима миқдорларини икки бараварга камайтириш,
2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга
жарималар қўллашни тўхтатиш ва дебитор қарздорлик вужудга келиш
муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблаш белгиланган бўлиб,
аризачи жарима суммасини ҳисоблашда қонун ҳужжатларига киритилган
ўзгартиришларни инобатга олган ва шу асосида ариза тақдим этган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни
рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан жавобгар
томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган суд
харажатлари
унинг
зиммасида
қолдирилади.
Жавобгардан
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажатлари ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Zamin Green-World” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал
қилув қарори, Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 15 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Zamin Green-World” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг
депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев