Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/849 Дата решения 16.05.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Ҳусан Мирзаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый XOLMUROD RAXMONOVICH фермер хўжалиги
Source ID 1082889 Claim ID 3286036 PDF Hash d4727190a073cf2f... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу кодекснинг 468-моддаси Ушбу кодекс 468 code_article
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2302/849-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ҳ.Абраев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 16 май Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Базаров, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида жавобгар “Холмурод Рахмонович” фермер хўжалигининг Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 мартдаги ҳал қилув қарорига нисбатан келтирилган апелляция шикояти бўйича ишни жавобгар раҳбари Р.Тошев (шахсий маълумотнома асосида), даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти вакили Н.Бахромов (ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Касби туман прокуратураси даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Холмурод Рахмонович” фермер хўжалигидан 48 292 964 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 24 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган. Ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар “Холмурод Рахмонович” фермер хўжалиги томонидан берилган апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, суд томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлигини, қарздорлик миқдори аниқланмаганлигини, даъвогар хатолик туфайли қарздорликни кўрсатганлигини, бунча миқдорда қарздорлик мавжуд эмаслигини, англашувмовчилик сабабли далолатномага имзо ва муҳр қўйганлигини, фермер хўжалиги даъво талабида кўрсатилган миқдорда электр-энергияси истеъмол қилмаганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили низо юзасидан тушунтириш бериб, ҳақиқатдан ҳам ҳисоб-китобда адашилганлигини, жавобгарнинг қарздорлиги 9 347 800 сўмни ташкил этишини маълум қилди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни апелляция шикоятидаги важлар билан бирга ўрганиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга кўра тарафлар ўртасида электр-энергияси етказиб бериш бўйича шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг 1-бандига асосан даъвогар электр-энергияси етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган электр-энергияси ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида истеъмолчи фойдаланилган энергия учун ўз вақтида тўловларни амалга ошириши лозимлиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Ушбу кодекснинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги оқибатида тарафлар ўртасида қарздорлик вужудга келган. Шу сабабли даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилинган. Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ҳамда тақдим этилган мутахассис хулосасини кўриб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, биринчи инстанция суди томонидан даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келинган деб ҳисоблайди. Чунки, “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими томонидан 2023 йил 15 майда тақдим этилган мутахассис хулосасида жавобгар 2020 йил январь ойидан 2023 йил май ойига қадар жами 44 047 800 сўмлик электр-энергияси истеъмол қилганлиги, шу давр мобайнида 34 700 000 сўм миқдорида тўловлар амалга оширганлиги, ҳисоботларни қабул қилиш ва базага киритиш жараёнида кўрсаткич нотўғри ҳисобланганлиги, асосий қарздорлик 9 347 800 сўмни ташкил этиши маълум қилинган. Шу сабабли, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Шунингдек, мазкур Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини асосий қарз ва давлат божи ундириш қисмини ўзгартиришни ҳамда суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 468моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 278280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Жавобгар “Холмурод Рахмонович” фермер хўжалигининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг “жавобгар “Холмурод Рахмонович” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 48 292 964 сўм асосий қарз ундирилсин” қисми “жавобгар “Холмурод Рахмонович” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 9 347 800 сўм асосий қарз ундирилсин” деб; Республика бюджетига 965 859, 28 сўм давлат божи ундирилсин қисми” “жавобгар “Холмурод Рахмонович” фермер хўжалигидан республика бюджетига 186 956 сўм давлат божи” ундирилсин деб ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Даъво талабининг рад этилган қисми бўйича республика бюджетига даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятидан 778 903 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятидан жавобгар “Холмурод Рахмонович” фермер хўжалиги фойдасига апелляция шикояти учун тўланган 391 451 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Олдиндан тўланган давлат божининг қолган 93 478 сўм қисми жавобгар зиммасида қолдирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириш) бериш мумкин. Раислик қилувчи М.Бозоров ҳайъат аъзолари Д.Рахимов Ҳ.Турсунов