Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2201/1279 Дата решения 16.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қарши туман хокимияти Ответчик / Подсудимый "ABDAXAT NABIRASI JAVLONBEK" фермер хўжалиги
Source ID 1084009 Claim ID 3183569 PDF Hash 66a67359b8ef715c... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикасининг Ер кодекси 36 code_article
зР Жиноят кодекси 228-моддаси зР Жиноят кодекси 228 code_article
банди ва 228-моддасининг 3-қисми банди ва 228 3 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2201/1279-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Л.Абдуллаев Апелляция инстанциясида маърузачи судья Д.Рахимов Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 16 май Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Абдиахат набираси Жовлонбек” фермер хўжалиги вакиллари Ф.Қурбонова (2022 йил 25 июлдаги 3-сонли ишончномага асосан), Б.Тошев ва Ж.Қурбонов (раҳбари)нинг иштирокида, даъвогар Қарши туман ҳокимлигининг жавобгар “Абдиахат набираси Жовлонбек” фермер хўжалигига нисбатан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 сентябрдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода Қашқадарё вилоят суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Қарши туман ҳокими (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг 2020 йил 31 декабрдаги ҲҚ-2138/12-сонли қарори асосида “Абдиахат набираси Жовлонбек” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар, ф/х деб юритилади)га Ипак йўли массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 726, 727-контурларидан жами 33,3 гектар ер майдонлари 49 йил муддатга ижарага берилган. Ушбу қарор асосида тарафлар ўртасида 2021 йил 7 январда ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида шартнома расмийлаштирилган. Шартнома шартларига асосан жавобгар ер участкасининг ихтисослашувини сақлаш, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштиришни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ерларнинг нормативидаги кадастр баҳосидан паст бўлмаган даражада бўлишини таъминлаш ва шу каби бошқа мажбуриятларни ўз зиммасига олган. 2022 йил 21 апрелда туман қишлоқ хўжалиги бўлими, кадастр агентлиги ва фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан далолатнома расмийлаштирилиб, унда фермер хўжалиги томонидан ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланилмаганлиги аниқланган ва далолатномада қайд этилган ҳолатлар ўрганиб чиқилиши учун ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясига тақдим этилган. Туман комиссиясининг хулосасида жавобгар ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланмасдан келганлиги, яъни 2021 йил пахта ҳосилини 40,1 фоизга бажариб, норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олганлиги сабабли ер майдонини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш кўрсатилган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 10 мартда почта алоқа бўлими орқали тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида таклиф юборилган. Бироқ жавобгар томонидан таклиф оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар билан тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни сўраган. Суднинг ажрими билан Давлат кадастрлари палатаси Қарши туман филиали низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, 2021 йил 7 январда расмийлаштирилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси бекор қилинган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 сентябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилган. Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб жавобгар томонидан кассация шикояти берилиб, унда ҳали қилув қарори ва қарорни бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда, ерни 2022 йил 7 январда ижарага олганлиги, қонун талабига кўра уч йил давомида мунтазам равишда норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олинганида шартномани бекор қилиш мумкинлиги, туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг тақдимномасида ва ер ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида хулосада фермер хўжалигининг бошлиғи вафот этиб, фаолиятни давом эттиришни хоҳловчи меросхўр бўлмаса деган асос кўрсатилганлиги, мазкур ҳолатда эса жавобгар бошлиғи тирик эканлиги, қишлоқ хўжалиги бўлими, кадастр ва фермерлар Кенгаши томонидан 2022 йил 21 апрелда тузилган далолатномада ердан оқилона фойдаланилмаганлиги қайд этилганлиги, 2021 йилда 7,6 га ерга пахта экилганлиги, 3 га ерга собиқ фермер хўжалиги раҳбари томонидан беда экилганлиги, қишлоқ хўжалик бўлими ходими Р.Султонов 2022 йил 19 апрелдаги тақдимномадаги ҳамда ишчи гуруҳнинг далолатномасидаги бўлим бошлиғи Ж.Дўсанов ўрнига имзо қўйганлигини тан олганлиги, суд эса буни инобатга олмаганлиги, суд томонидан ҳужжатлардаги имзолар қалбакилаштирилганлиги факти мавжуд бўлса-да апелляция инстанцияси ишни кўришни тўхтатмаганлиги, Қашқадарё вилоят ИИБ Эксперт криминалистика маркази томонидан 2022 йил 11 октябрдаги эксперт хулосасида ерни туман заҳирасига қайтарилишига асос бўлган 2022 йил 1 июндаги далолатномага Н.Ниёзов номидан қўйилган имзо унга тегишли эмаслиги аниқланганлиги кўрсатилган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қувватлаб, ижара шартномаси 2021 йил 7 январда тузилган бўлиб, даъвогар жавобгар 2021 йил ҳосилини 40,1% пахта хом ашёси етиштириб, контрактация шартномаси режасини бажармаганлиги важи билан шартномани бекор қилиш талабини билдирганлиги, бу даъво талаби асоссиз эканлиги, даъво аризасига илова қилинган тақдимнома, далолатнома ва хулосалар ер майдонини кўрмаган ҳолда хонада расмийлаштирилганлиги, ҳужжатлардаги имзолар сохталаштирилганлиги ҳолати юзасидан бугунги кунда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги, 3 га ерга беда экинини собиқ фермер хўжалиги раҳбари ерни ўзлаштириш мақсадида экканлиги, жавобгар ерни 2020 йил қабул қилганида беда ерга экилган бўлганлиги, шундан кейин 2021 йилда беда экилган ерни бузиб ташлаганлиги, бедани собиқ фермер хўжалигининг раҳбари экканлигини қишлоқ хўжалиги бўлими ходимлари тасдиқлаб маъълумотнома берганлиги, бу ҳолатларни суд инобатга олмай, бир томонлама қарор қабул қилганлигини билдирди. Бугунги суд мажлисида даъвогар ва учинчи шахс вакили иштирок этмади. Аввалги суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, 2020 йилда туман ҳокимининг қарори билан жавобгарга ер ажратиб берилганлиги, 2020 йилда ернинг бир қисмида беда экилган ёки экилмаганлигидан хабари йўқлиги, фермер хўжалиги шартномавий мажбуриятни бажармаганлиги ва ундан оқилона фойдаланмаганлиги учун ушбу даъво аризаси судга берилганлигини билдирган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни даъвогар ва учинчи шахс вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини ҳамда кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга ўрганган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида, 7-бандида ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши назарда тутилган. Даъвогар даъво талаби асоси сифатида жавобгар бир қатор қонунбузилишларга йўл қўйганлиги ва шартнома интизомига риоя этмаганлиги, жумладан давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилиши борасида ўз шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги, 2021 йил ҳосилини 40,1% пахта хом ашёси етиштириб, контрактация шартномаси режасини бажармаганлиги важини кўрсатиб, шартномани бекор қилишни сўраган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг важлари билан келишиб, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топган. Апелляция инстанцияси эса ижара шартномаси 17-бандининг тўртинчи хатбошисида ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинлари экилганда шартнома бекор қилиниши назарда тутилганлигини инобатга олиб, мазкур ҳолатда жавобгар ижара шартномасида белгиланмаган экин турини, яъни 3 гектар ер майдонига беда экканлиги иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида тарафларнинг тушунтиришлари билан аниқланган деб топиб, шунингдек жавобгарнинг ер майдонидан самарасиз фойдаланиб келаётганлиги юзасидан туман ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари У.Нормуминовнинг 2022 йил 5 сентябрдаги маълумотномасини инобатга олиб, биринчи инстанция суди ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида асосли тўхтамга келган деб топган. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди томонидан процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган. Жумладан, апелляция инстанцияси суди Қарши туман қишлоқ хўжалиги бўлими, фермер хўжаликлари ва томорқа эгалари Кенгаши, туман кадастр агентлиги вакиллари ўрганиш натижаси бўйича 2022 йил 21 апрелдаги далолатномада қайд этилишича, фермер хўжалиги томонидан агротехник тадбирлар ўз вақтида бажарилмаганлиги, экилган ғалла тўлиқ униб чиқмаганлиги, ариқлар тозаланмаганлиги, далага маҳаллий ўғит чиқарилмаганлиги, ердан самарасиз ва мақсадсиз фойдаланиб, 3 гектар ер майдонига беда экини экилганлиги аниқланган. Бироқ Қарши туман қишлоқ хўжалиги бўлими, фермер хўжаликлари ва томорқа эгалари Кенгаши, туман кадастр агентлиги ходимлари ва ҳудуд ер тузувчиси томонидан ўрганиш натижаси бўйича 2022 йил 1 июнда тузилган далолатномада фермер хўжалиги томонидан дала маданиятига эътибор берилмаганлиги, ғалла майдонларини бегона ўт ва ёввойи сули босганлиги, пахта майдонлари сифатсиз культивация қилинганлиги, бегона ўтлардан тозаланмаганлиги, вақтида ягана қилинмаганлиги, агротехник тадбирлар ўз вақтида бажарилмаганлиги аниқланган. Бироқ ушбу ўрганиш вақтида 3 гектар ерда беда экини мавжудлиги аниқланмаган. Апелляция инстанцияси қарор қабул қилишда асосланган туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари У.Нормўминовнинг 2022 йил 5 сентябрдаги маълумотномасида эса фермер хўжалиги 2021 йил пахта ҳосилини 40,1% бажарганлиги, 2022 йил ғалла ҳосилини 22,4% бажариб тузилган контрактация шартнома режаларини бажармасдан келаётганлиги, “Don agro AAA” МЧЖдан 155,1 млн сўм, “Qarshi agro klaster” МЧЖдан 27,2 млн сўм ва солиқ органидан 10,6 млн сўм қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган. Бироқ ушбу маълумотномада ердан мақсадсиз фойдаланиш ҳолати қайд этилмаган. Жавобгар вакилларининг тушунтиришларига кўра, жавобгар билан ижара шартномаси 2021 йил 7 январда тузилиб, ер унга топширилган вақтда аввалги фермер хўжалиги раҳбари томонидан 3 гектар ер майдонига беда экилганлиги, беда экини ҳолати ёмон ерга алмашлаб экиш асосида экилганлиги, ерни қабул қилгандан сўнг жавобгар бедани бузиб, ўрнига пахта экканлигини кўрсатган. Судлов ҳайъатига туман қишлов хўжалиги бўлимининг 2023 йил 25 апрелдаги 01/112-сонли маълумотномасида фермер хўжалигига жами 33,3 гектар, шундан 32,4 гектар суғориладиган ер (шу жумладан 15,4 гектар ҳолати ёмон ер) ва 0,9 гектар ариқ ва йўллар ўрнидан иборат ер майдони ажратиб берилганлиги, ажратиб берилган вақтда ер майдонида аввалги фермер хўжалиги томонидан экилган 3 гектар беда экини ҳам бўлганлиги, 2023 йил 19 апрелда жойида бориб мониторинг ишлари олиб борилганда 3 гектар беда экини бузилиб пахта экини экилганлиги аниқланган. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси жавобгарга ажратилган ер майдонида беда экини ким томонидан ва қачон экилганлиги, кейинчалик беда экини ким томонидан ва қачон бузилганлиги, беда экини жавобгарга ажратилган ер майдонининг қайси қисмида экилганлиги, жавобгарга рухсат этилган экин турлари ва экин майдонларини жойлашуви каби ҳолатларга аниқлик киритмасдан жавобгар томонидан ердан мақсадсиз фойдаланган деб барвақт тўхтамга келган. Ваҳоланки, даъвогар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланган ер участкасидан оқилона фойдаланмаслик ҳолати аниқланганлиги даъвонинг асоси сифатида келтирилгани ҳолда, апелляция инстанцияси ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатини, бу ҳолат тегишли далиллар билан тасдиқланмагани ҳолда шартномани бекор қилиш учун асос қилиб олган. Бундан ташқари, апелляция инстанцияси томонидан шикоятдаги даъво аризаси киритишга асос қилиб олинган ҳужжатлар, хусусан 2022 йил 21 апрелда тузилган далолатнома сохталаштирилганлиги тўғрисидаги важлари тўлиқ ўрганилмаган. Аниқланишича, жавобгар ва бошқа фермер хўжаликларининг Қарши туман қишлоқ хўжалик бўлими ходимлари томонидан фермер хўжаликларининг ер майдонларини бориб кўрмаган бўлса-да, сохта далолатнома расмийлаштириб, фермер хўжалиги ер майдонини захирага қайтаришганлиги тўғрисидаги аризалари асосида Касби туман прокуратураси томонидан 2023 йил 16 февралда ЎзР Жиноят кодекси 228-моддаси 3-қисмининг а-банди ва 228-моддасининг 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида фермер хўжаликларига қарашли ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиб келаётган ер майдонларини туман ҳокимлиги заҳира фондига ўтказилганлиги юзасидан мутахассислар томонидан ўрганиш олиб борилиб, натижасига кўра “Абдиахат набираси Жовлонбек” ф/х томонидан 2021 йилда белгиланган режани бажармаганлиги аниқланиб, фермер хўжалигининг ижара ҳуқуқи асосида фойдаланаётган ер майдонини олиб қўйиш амалдаги қонунчиликка (ердан белгиланган мақсадда ва оқилона фойдаланилмаганда, олинган ҳосилдорлик норматив кадастр баҳосидан муттасил (уч йил мобайнида) паст бўлганда) зид ҳисобланиши кўрсатилган. Судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг мазкур низо бўйича жавобгар ўз шартномавий мажбуриятларини бузганлиги ва мақсадсиз фойдаланганлиги тегишли далиллар билан тасдиқланганлиги тўғрисидаги тўхтами билан келишмай, апелляция инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган ва қарорда баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ эмас деб ҳисоблаб, апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилишни лозим топади. Апелляция инстанция суди эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонунийлигини кўришда юқоридаги ҳолатларни ўрганмаган ва тегишли баҳо бермаган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг учинчи бандига асосан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилган апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ишни апелляция инстанциясида янгидан кўриб чиқиш учун юборишни лозим топади. Ишни апелляция инстанциясида янгидан кўришда суд моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаши, заруратга қараб, туман қишлоқ хўжалиги бўлими, кадастр органи ва туман ер тузувчисини ишга жалб қилиш масаласини ҳал қилиб, жавобгарга тегишли ер майдонларининг уч гектар қисмида беда экини қачон ва ким томонидан экилганлиги, кейинчалик беда экини ким томонидан ва қачон бузилганлиги, беда экини жавобгарга ажратилган ер майдонининг қайси қисмида жойлашганлиги, жавобгарга рухсат этилган экин турлари ва экин майдонларини жойлашуви, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлганлиги ҳолати каби масалалар бўйича тарафларнинг тушунтиришлари ва йиғилган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, жиноят иши натижаси бўйича хулосалардан келиб чиқиб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши, суд харажатларини тақсимлаш масаласини ҳал қилиши лозим бўлади. Баён этилганларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301-304-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати 7 қарор қ и л а д и: Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 сенябрдаги қарори бекор қилинсин ва иш апелляция тартибида янгидан кўриш учун Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин. Жавобгар “Абдиахат набираси Жовлонбек” фермер хўжалигининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев