Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2304/3527 Дата решения 15.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "AVIAXIZMAT" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "FARG масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1090377 Claim ID 3263882 PDF Hash 6c4ed8c85adee26a... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аво кодексининг 35-моддаси аво кодекси 35 code_article
аво кодекси 38-моддаси аво кодекси 38 code_article
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
суд ИПКнинг 118-моддаси суд ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 15 май 4-1501-2304/3527-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ѐрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари А.Гайнитдинов (жамият раҳбари), М.Сабиржанов (жамият раҳбари ўринбосари), Ш.Жўрабоев (ишончнома асосида), Д.Хўжамбердиев (ишончнома асосида), жавобгар вакили М.Камолов (ишончнома асосида), учинчи шахс вакили Пак Артур Валирионович (гувоҳнома асосида), Фарғона вилоят Божхона бошқармасидан мутахассис С.Амирбеков (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар «AVIAXIZMAT» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – «FARG'ONA MEXANIKA ZAVODI» масъулияти чекланган жамиятига Фарғона вилояти Фарғона шаҳар Авиасозлар кўчаси 2 уйда жойлашган № 39 цех ҳудудига ўзига тегишли бўлган 3 дона Ан-12 №3341303, №5342808, №6343807-самолѐтларни утилизация қилиш учун 6 ой муддатга ҳудудга кириб чиқишга рухсат бериш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар «AVIAXIZMAT» масъулияти чекланган жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «FARG'ONA MEXANIKA ZAVODI» масъулияти чекланган жамиятига Фарғона вилояти Фарғона шаҳар Авиасозлар кўчаси 2 уйда жойлашган № 39 цех ҳудудига ўзига тегишли бўлган 3 дона Ан-12 №3341303, №5342808, №6343807-самолѐтларни утилизация қилиш учун 6 ой муддатга ҳудудга кириб чиқишга рухсат бериш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жалб қилинган ва мутахассис сифатида Фарғона вилоят Божхона бошқармаси ходими чақиртирилган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, даъво аризасини қувватлаб, тарафлар ўртасида Россия Федерацияси Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли бўлган 3 дона Ан-12 ҳарбий самолѐтларига нисбатан даъво ҳуқуқларини топшириш бўйича 1/3ВС-сонли шартнома тузилганлиги, шартнома қиймати 1-иловага асосан 1 665 870 316,95 сўмни ташкил этиши, шартномага асосан 550 000 000 сўм тўловларни даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилганлиги, Россия Мудофаа вазирлигининг самолѐтларни металлолом сифатида сотиш учун «AVIAXIZMAT» масъулияти чекланган жамиятига топшириш ва Россия Мудофаа вазирлигининг «FARG'ONA MEXANIKA ZAVODI» масъулияти чекланган жамияти олдидаги қарзини ѐпишга эътирози йўқлиги тўғрисида розилик хатлари олинганлиги, даъвогарнинг ушбу самолѐтларга эгалик ҳуқуқи божхона юк декларациялари ва вилоят ҳокимлиги томонидан берилган хатлар билан ҳам тасдиқланиши, даъвогар жамият раҳбарларининг бир неча бор ўзгариши оқибатида даъвогарнинг № 39 цех ҳудудида турган 3 дона Ан-12 ҳарбий самолѐтларни утилизация қилиш учун киришга муаммолар келиб чиқаѐтганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабларига эътироз билдириб, тарафлар ўртасида 2021 йил 23 июль куни тузилган Россия Федерацияси Ҳарбий ҳавор кучларига тегишли бўлган 3 дона Ан-12 ҳарбий самолѐтларига нисбатан даъво ҳуқуқларини топшириш бўйича 1/3ВС-сонли шартнома «FARG'ONA MEXANIKA ZAVODI» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси “Тошкент механика заводи” АЖдан рухсат олмасдан тузилганлиги, ушбу шартнома жамият Низоми ва қонун талабларига зид равишда тузилганлиги, қолаверса даъвогар даъво талабида жавобгарнинг “Фарғона шаҳар Авиасозлар кўчаси 2 уйда жойлашган № 39 цех ҳудуди”га кириб чиқишга рухсат бериш мажбуриятини юклашни сўраганлиги, аслида низодаги 3 та самолѐтлар “Фарғона шаҳар Авиасозлар кўчаси 2 уйда” эмас, балки “Фарғона тумани Чекшўра ҚФЙ Ўрташўра кўчаси”да жойлашганлигини билдириб, тақдим қилинган ҳужжатларга асосан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги вакили даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, низодаги 3 дона Ан-12 №3341303, №5342808, №6343807-самолѐтларни даъвогар томон қабул қилиб олганлиги, қабул қилиш топшириш далолатномалари расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар қилинмаганлиги, шунингдек низодаги самолѐтлар бўйича жиноят иши қўзғатилганлигини билдириб, судга тақдим қилинган ҳужжатларга асосан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида мутахассис сифатида иштирок этган Фарғона вилоят Божхона бошқармаси ходими даъво аризаси бўйича фикрини баѐн қилиб, мазкур ҳолат бўйича 2021 йил 28 декабрь кунги Фарғона вилоят божхона бошқармаси “Импорт товарларини мониторинг қилиш гуруҳи” хулосаси тақдим қилинганлиги, ушбу ҳулосада 3 дона Ан-12 №3341303, №5342808, №6343807-самолѐтлар Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигига қарашли бўлганлиги, 1991, 1994 ва 1998 йилларда таъмирлаш учун Ўзбекистон Республикасига олиб келинганлиги ва далолатнома тузилган кунга қадар бирор бир божхона режимига жойлаштирилмаган ҳолда Фарғона шаҳридаги «FARG'ONA MEXANIKA ZAVODI» масъулияти чекланган жамияти ҳудудида сақланганлиги, «AVIAXIZMAT» масъулияти чекланган жамиятининг 2021 йил 23 декабрь кунги мурожаатига асосан ушбу 40-режимига олиниб, божхона тўловларини тўлаган ҳолда божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини билдирди. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари кўргазмасини тинглаб, мутахассис фикрини эшитиб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди. Иш ҳужжатларига кўра, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигига тегишли 3 дона Ан-12 №3341303, №5342808, №6343807-самолѐтлар таъмирлаш учун Ўзбекистон Республикасига олиб келинган бўлиб, бугунги кунга қадар «FARG'ONA MEXANIKA ZAVODI» МЧЖ ҳудудида сақланиб келинмоқда. Тарафлар ўртасида Россия Федерацияси Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли бўлган 3 дона Ан-12 ҳарбий самолѐтларига нисбатан даъво ҳуқуқларини топшириш бўйича 1/3ВС-сонли шартнома тузилган бўлиб, шартнома қиймати шартноманинг 1-иловасига асосан 1 665 870 316,95 сўмни ташкил этган. Фарғона вилоят ҳокимлигининг 2021 йил 15 ноябрдаги 02-19/7607-сонли хатида ушбу 3 дона самолѐтларни «AVIAXIZMAT» масъулияти чекланган жамияти балансига ўтказилишига қаршилиги йўқлиги маълум қилинган. Фарғона вилоят божхона бошқармасининг 2021 йил 28 декабрь кунги “Импорт товарларини мониторинг қилиш гуруҳи” хулосасига асосан 3 дона Ан-12 №3341303, №5342808, №6343807-самолѐтлар Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигига қарашли бўлганлиги, 1991, 1994 ва 1998 йилларда таъмирлаш учун Ўзбекистон Республикасига олиб келинганлиги ва далолатнома тузилган кунга қадар бирор бир божхона режимига жойлаштирилмаган ҳолда Фарғона шаҳридаги «FARG'ONA MEXANIKA ZAVODI» масъулияти чекланган жамияти ҳудудида сақланганлиги, «AVIAXIZMAT» масъулияти чекланган жамиятининг 2021 йил 23 декабрь кунги мурожаатига асосан ушбу 40-режимига олиниб, божхона тўловларини тўлаган ҳолда божхона расмийлаштирувидан ўтказилган. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хаво кучлари командири С.Суровикин томонидан 2022 йил 3 март санаси билан «AVIAXIZMAT» масъулияти чекланган жамияти ва «FARG'ONA MEXANIKA ZAVODI» масъулияти чекланган жамияти раҳбарлари номига 3 дона Ан-12 №3341303, №5342808, №6343807-самолѐтларни металлолом сифатида сотиш учун «AVIAXIZMAT» масъулияти чекланган жамиятига топшириш ва Россия Мудофаа вазирлигининг «FARG'ONA MEXANIKA ZAVODI» масъулияти чекланган жамияти олдидаги қарзини ѐпишга эътирози йўқлиги тўғрисида хатлари юборилган. Суд даъвогарнинг даъво аризасидаги важлар билан қуйидаги асосларга кўра келишмайди. Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 35-моддасига кўра, авиация турига мансублигига қараб ҳаво кемалари фуқаро, давлат ва экспериментал ҳаво кемаларига бўлинади. Ҳаво кодекси 38-моддасига кўра, фуқаро ва давлат ҳаво кемалари рўйхатдан ўтказилиши лозим. Фуқаро ҳаво кемалари Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемаларининг давлат реестрида, давлат ҳаво кемалари эса Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳаво кемалари реестрида рўйхатга олинади. Тегишли реестрда қайд қилинган ҳаво кемасининг эгасига рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома берилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемаларининг давлат реестрини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳаво кемаларининг реестрини юритиш тартиби, шунингдек ҳаво кемаларининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш тартиби тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади. Ҳолбуки, даъвогар даъво аризасида жавобгар зиммасига Фарғона вилояти Фарғона шаҳар Авиасозлар кўчаси 2 уйда жойлашган № 39 цех ҳудудига ўзига тегишли бўлган 3 дона Ан-12 №3341303, №5342808, №6343807-самолѐтларни утилизация қилиш учун 6 ой муддатга ҳудудга кириб чиқишга рухсат бериш мажбуриятини юклаш талабини қўйган бўлсада, ушбу самолѐтлар даъвогар жамиятнинг ўзига тегишли эканлигини тасдиқловчи далилларни, яъни самолѐтларни қабул қилиш – топшириш далолатномалари, тегишли реестрда қайд қилинган ҳаво кемасининг эгасига рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувоҳномани судга тақдим қилмади. Бундан ташқари, даъвогар томонидан суд мажлисида жавобгар ҳудудига кириш учун жавобгар корхона раҳбарларининг рухсати берилмаѐтганлиги бўйича важлари келтирилган бўлиб, даъвогар вакилларининг жавобгар ҳудудига киришига қаршилик ѐки тўсқинлик қиладиган ҳолатларни тасдиқловчи далиллар судга тақдим қилинмади. Қолаверса, даъвогарнинг даъво аризасида қайд қилинган 3 дона Ан-12 №3341303, №5342808, №6343807-самолѐтлар жавобгарнинг Фарғона вилояти Фарғона шаҳар Авиасозлар кўчаси 2 уйда эмас, балки жавобгарга тегишли Фарғона тумани Чекшўра ҚФЙ Ўрташўра кўчасида жойлашганлиги аниқланган. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Суд даъвогар томонидан судга тақдим қилинган ҳужжатларни 3 дона Ан-12 №3341303, №5342808, №6343807-самолѐтларга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи далиллар сифатида ҳисобламайди. Шу сабабли, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш учун ҳуқуқий асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвони қаноатлантирмасликни лозим топди. Шунингдек, суд ИПКнинг 118-моддаси талабларига риоя қилган ҳолда даъвогар томонидан тўланган суд харажатларини унинг зиммасида қолдиришни, шунингдек, ишни ВКА режмида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатини даъвогардан ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Даьво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар «AVIAXIZMAT» масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 3 000 000 сўм давлат бложи ва 30 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Даъвогар «AVIAXIZMAT» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 82 500 сўм ВКА харажати Олий суд депозит ҳисоб рақамига ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) берилиши мумкин. Раислик этувчи: ҚИЛАДИ: Х.Жамолиддинов