← Назад
Решение #596135 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 15 май
4-1501-2304/3956-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов, даъвогар
“Худудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг жавобгар «Ўзбекистон почтаси»
акционерлик жамияти ҳисобидан 1 513 911 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий
суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти (бундан буѐн матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар «Ўзбекистон почтаси»
акционерлик жамияти (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2023
йил 18 апрель ҳолатига 1 513 911 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддасига
кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси агар, суд томонидан юридик
шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг
яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган
манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни
хабардор қилган бўлса ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси
иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ѐзма фикрини даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган
кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаѐтган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб
белгиланган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти билан
«Ўзбекистон почтаси» акционерлик жамияти ўртасида 2019 йил 4 январь кунги
03/60-сонли табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш
юзасидан шартнома имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га табиий газни
етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган табиий газ учун ўз вақтида ҳақ
тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим даражада
бажарилмасдан, етказиб берилган табиий газ учун тўловлар муддатида амалга
оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш
юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буѐн матнларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФК 470-моддаси биринчи қисмида “Энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда
тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган
ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва
абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан
аниқланади” деб қайд этилган.
ФК 477-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, энергия таъминоти шартномаси
бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ѐки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда,
энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент
эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
ФК 478-моддаси иккинчи қисмига кўра эса, агар қонун ҳужжатларида,
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ѐки у мажбурият
моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть
маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан
ушбу параграф қоидалари қўлланади.
Мазкур қарздорлик табиий газ тўловлар бўйича талаблар реестри ва солиштирма
далолатнома билан ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 1 513 911 сўм асосий қарз
ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 1 513 911 сўм асосий қарз ва тўланган 30 000 сўм почта харажати
ҳамда Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-4, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Даьво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
«Ўзбекистон почтаси» акционерлик жамияти ҳисобидан 1 513 911 сўм асосий қарз ва
30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Ўзбекистон почтаси» акционерлик жамияти ҳисобидан Республика
бюджети ҳамда Суд хокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига
300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Тарафлар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд
орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
ҚИЛДИ:
Х.Жамолиддинов