← Назад
Решение #596248 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-10-2223/9-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – А.Ибрагимов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Мирзахакимов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Б.Убайдуллаев
Такрорий кассация инстанциясида
маърузачи судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 15 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
И.Таджиев, Ш.Махмудов, Х.Эшмуратов ва В.Сатторовадан иборат таркибда,
Б.Жўраевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
бошқарма катта прокурори М.Қурбонова, “Bir Global Insaat LTD. Sti”
компанияси вакиллари адвокат А.Савенков (2022 йил 28 сентябрдаги 184-сонли
ордерга асосан), У.Хасанов (2022 йил 5 январдаги 3-сонли ишончномага асосан)
“Hyper partners” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси
вакиллари Ф.Акрамов ва Ф.Рахматов (2021 йил 10 декабрдаги ишончномага
асосан)нинг иштирокида, даъвогар “Bir Global Insaat LTD. Sti” компаниясининг
жавобгар “Hyper partners” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий
корхонаси ҳисобидан 233 956 АҚШ долларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари
устидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида Ўзбекистон
Республикаси Бош прокурори ўринбосари томонидан киритилган протестини иш
ҳужжатлари билан бирга Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Bir Global Insaat LTD. Sti” компанияси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Hyper partners”
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 233 956 АҚШ доллари ундиришни
сўраган.
Тошкент шаҳар судининг 2022 йил 4 июлдаги ҳал қилув қарори билан
даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 233 675 АҚШ
доллари ундирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 13 октябрдаги қарори билан
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати кассация инстанцияси судининг 2023 йил 7 январдаги қарори билан
апелляция инстанцияси судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари томонидан берилган
протестда мазкур ишни кассация тартибида такроран кўриб чиқиш сўралган.
Суд мажлисида прокурор суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар
тўлиқ аниқланмаганлиги, даъвогар томонидан тақдим қилинган бажарилган
ишлар ҳажми тўғрисидаги маълумотномада м2 бирлигида ҳисобланиши лозим
бўлган ишлар м3 бирлигида ҳисобланиб, иш ҳажми 4 066,8 м3 га кўп
кўрсатилганлиги, суднинг жавобгар томонидан 16 547 АҚШ доллари миқдорида
дастлабки тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги хулосалари ишдаги бирон-бир
далил билан тасдиқланмасдан, фақатгина даъвогарнинг бу ҳақдаги
кўрсатмаларига асосланганлиги, пудратчи томонидан м3 ҳисобида бажарилган
бетон ишларининг умумий ҳажми 58 320 м3 ни, 4 АҚШ доллари ҳисобидан
тўланиши лозим бўлган пудратчининг харажатлари эса 233,281 АҚШ долларини
ташкил қилганлигини баён этиб, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили кассация протестини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакиллари кассация протестини
қаноатлантиришни рад қилишни сўрашди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни
қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, даъвогар (пудратчи) ва жавобгар (буюртмачи) ўртасида
2019 йил 20 октябрдаги TSK-LO3-2-сонли қурилиш-монтаж ишларини бажариш
юзасидан тузилган пудрат шартномасига асосан даъвогар қурилиш-монтаж
ишларни бажариш (бетон (давал) маҳсулотларини етказиб бериш), жавобгар эса
бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогарнинг шартнома бўйича юзага келган қарздорликни тўлаб бериш
тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги
сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 233 956 АҚШ
доллари ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома “А” иловасининг 2.5-банди ва
“С” иловасининг 6.3-бандида буюртмачи пудратчи томонидан бажарилган бетон
қуйиш ишларнинг ҳар бир м3 учун 4 АҚШ доллари миқдорида пудратчининг
харажатлари (сарф материаллари ва қўл асбоблари фарқи – sarf malzeme farki)
учун тўловни амалга ошириши белгиланган.
Қўйи судлар даъвогар томонидан тақдим қилинган бажарилган иш ҳажми
тўғрисидаги маълумотномага асосланиб, 2019 йил 1 ноябрдан 2021 йил
1 январгача бўлган даврда ишларни қабул қилиш – топшириш далолатномалари
бўйича жами 62 555,82 м3 ҳажмдаги бетон ишлари бажарилганлиги, мазкур
ишларнинг 4 АҚШ доллари миқдоридаги қиймати 250 233 АҚШ долларини
ташкил этиши ҳақида хулосага келган.
Шартноманинг “А” ва “С” иловаларига асосан бажариладиган иш
турларидан 2 таси – 10 см. ли бетон тайёрлаш (гробетон) ва 5-7 см. ли бетон
ҳимоя қатлами қуйиш (защитный слой, изоляционная стяжка) юзаси
м2 бирлигида, қолган 2 турдаги ишлар - фундамент ҳамда устун, девор ва
шифтларга бетон қуйиш ҳажми м3 бирлигида ҳисобланиши, айнан
м3 бирлигидаги иш турлари учун белгиланган.
Тарафлар мазкур иш турларининг м3 ҳисобидан бажариладиган
қисмигагина 4 АҚШ доллари миқдорида пудратчи харажатларини тўланишига
келишишган.
Бироқ, даъвогар томонидан тақдим қилинган бажарилган ишлар ҳажми
тўғрисидаги маълумотномада м2 бирлигида ҳисобланиши лозим бўлган ишлар м3
бирлигида ҳисобланиб, иш ҳажми 4 066,8 м3 га кўп кўрсатилган.
Суд томонидан даъвогар тақдим қилган ҳисоб-китоб маълумотларининг
тўғрилиги ва асослилиги текширилмасдан, ишни тўғри ҳал қилиш учун муҳим
бўлган ҳолатлар аниқланмаган.
Бундан ташқари, судларнинг жавобгар томонидан 16 547 АҚШ доллари
миқдорида дастлабки тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги хулосалари ишдаги
бирон-бир далил билан тасдиқланмасдан, фақатгина даъвогарнинг бу ҳақдаги
кўрсатмаларига асосланган.
Иш ҳужжатларида жавобгар томонидан амалга оширилган тўловлар
ҳақидаги ҳужжатлар мавжуд эмас. Ушбу ҳужжатлар ўрганилмасдан, амалга
оширилган 2 млн. доллардан ортиқ тўловларнинг айнан қайси қисми 4 АҚШ
доллари қийматдаги пудратчи харажатлари учун тўланганлиги ҳолатига судлар
томонидан ҳуқуқий баҳо берилмаган.
Шунингдек, даъво аризада кўрсатилишича, шартноманинг 6.6-банди
талабларига кўра, буюртмачи бажарилган ишлар оралиқ далолатномасига асосан
тўловлар ҳар ойда амалга ошириши белгиланган. Шунга кўра, тарафлар ўртасида
оралиқ тўлов ҳисоботи – Hakedis raporu расмийлаштирилган ва тўловлар ушбу
ҳужжатларга асосан амалга ошириб борилган.
Хусусан, ҳар бир Hakedis raporu да унинг рақами, санаси, тўлов даври, иш
турлари, ўлчов бирлиги (м2 ёки м3), бажарилган ишлар ҳажми, солиқ ва кафолат
учун ушланмалар ҳамда м3 ҳисобида бажарилган бетон ишлари учун 4 АҚШ
доллари миқдоридаги тўловлар (sarf malzeme farki)ни ўз ичига олган умумий
тўлов миқдори кўрсатилган.
Пудратчи томонидан 2019 йилнинг ноябрь ойидан 2020 йил декабрь
ойигача бўлган даврдаги ҳар бир ой учун жами 14 та Hakedis raporu
расмийлаштирилиб, тўловга тақдим қилинган.
Ушбу ҳужжатлар ўрганилганда, пудратчи томонидан м3 ҳисобида
бажарилган бетон ишларининг умумий ҳажми 58 320 м3ни, 4 АҚШ доллари
ҳисобидан тўланиши лозим бўлган пудратчининг харажатлари эса 233 281 АҚШ
долларини ташкил қилган.
Буюртмачи томонидан 1-9-сонли Hakedis raporu лари асосида
25.12.2019 йилдан 20.10.2020 йилгача бўлган даврда жами 2 110 048 АҚШ
доллари миқдорида тўлов амалга оширилган. Шундан, буюртмачи томонидан
1-7 сонли Hakedis raporu лар асосида 1 703 582 АҚШ доллари, шу жумладан
46 739 м3 ҳажмдаги бетон ишлари бўйича 4 АҚШ доллари миқдоридаги
пудратчининг харажатларини қоплаш учун 186 958 АҚШ доллари тўлаб
берилган.
Мазкур ҳолатда судлар томонидан даъвогар ундиришни сўраган
пудратчининг қўшимча харажатлари қиймати бажарилган иш ҳажми (м3 да)
билан бевосита боғлиқ эканлигига, тарафлар ўртасида 2020 йил 20 июлда
тузилган қўшимча келишувга, яъни контрактнинг 6.6-бандига киритилган
ўзгаришларга ҳамда Hakedis raporu ларда кўрсатилган маълумотларга, тегишли
ҳуқуқий баҳо берилмаган.
ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва
7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини,
қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор
қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли эканлиги белгиланган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади.
Мазкур ҳолатда қуйи судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатилари тўлиқ
ўрганилмаган. Шу сабабли судлов ҳайъати, кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни мазмунан кўриш учун
биринчи инстанция судига юборишни лозим деб топади.
Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда юқорида кўрсатилган
ҳолатларга эътибор қаратиб, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри
қўллаган ҳолда ишни кўриш натижаси бўйича қонуний ва асослантирилган суд
ҳужжати қабул қилиши, суд ҳаражатларини тақсимланилиши лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 302, 305, 3051-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг протести
қаноатлантирилсин.
Тошкент шаҳар судининг 2022 йил 4 июлдаги ҳал қилув қарори,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 13 октябрдаги ва кассация
инстанцияси судининг 2023 йил 7 январдаги қарорлари бекор қилинсин.
5
Иш биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳар судига
юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
Ш. Махмудов
Х. Эшмуратов