← Назад
Решение #596396 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 420 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 242 | — | code_article | |
| дирда ушбу Кодекс | 256 | — | code_article | |
| ФКнинг | 424 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПК | 114 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2302/1755-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар “Alkim Tekstil” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонанинг жавобгар “Stella-Five Textile” МЧЖга нисбатан тарафлар ўртасида 2021 йил 1 мартда
тузилган 13-ОС-сонли шартномани бекор қилиш ҳамда ушбу шартнома бўйича
жавобгарга сотилган, шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган “Тўқимачилик
цехи ишлаб чиқариш ускуналари” бўлган 18-турдаги асбоб-ускуналарни
қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
иқтисодий ишни даъвогар вакиллари М.Муминов, М.Хайитов (2023 йил
2 январдаги 1-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Alkim Tekstil” МЧЖ шаклидаги хорижий корхона (кейинги ўринларда
даъвогар деб номланади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “Stella-Five Textile” МЧЖга (кейинги ўринларда
жавобгар деб номланади) нисбатан тарафлар ўртасида 2021 йил 1 мартда
тузилган 13-ОС-сонли шартномани бекор қилиш ҳамда ушбу шартнома бўйича
жавобгарга сотилган, шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган “Тўқимачилик
цехи ишлаб чиқариш ускуналари” бўлган 18-турдаги асбоб-ускуналарни
қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Жавобгарнинг даъво
аризадаги ва stat.uz сайтидаги юридик манзилига юборилган суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисидаги суд ажрими почта алоқаси
ходимлари томонидан “кўрсатилган манзилда мавжуд эмас” қайди билан судга
қайтарилган.
Шунингдек, даъвогар вакиллари суднинг ажримини жавобгарга
топшириш мақсадида унинг юридик манзили (Сергели тумани, Кубай тепа
МФЙ, Саадий кўчаси 27-уй)га борилганда у жойда фаолият кўрсатмаслиги
аниқланиб, бу ҳақида далолатнома расмийлаштирилган.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
(бундан буён матнда “ИПК” 128-моддаси талабига кўра, суд томонидан юридик
шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили),
фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи
кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа
муассасаси судни хабардор қилган бўлса, тараф суд томонидан тегишли тарзда
1
хабардор қилинган деб ҳисобланишини инобатга олган ҳолда, суд ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, томонлар ўртасида 2021 йил 1 мартда имзоланган
13-ОС-сонли шартномани бекор қилишни, жавобгар зиммасига шартноманинг
1-иловасида кўрсатилган 18-турдаги асбоб-ускуналарни қайтариш мажбурияти
юклашни сўрадилар.
Суд даъвогар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, даъво аризаси
важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қўйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 1 мартда
13-ОС-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг
1.1-бандига асосан, “сотувчи” “Тўқимачилик цехи ишлаб чиқариш
ускуналарини” сотиш, “сотиб олувчи” эса ушбу маҳсулотларни қабул қилиб
унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ушбу шартномадан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга умумий қиймати
1.300.000.000 сўмлик “Тўқимачилик цехи ишлаб чиқариш ускуналари”ни
етказиб берган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, жавобгар умумий сумманинг
25 фоизини яъни, 325.000.000 сўмни 5 банк иш кунида олдиндан тўлов
сифатида тўлаш ҳамда тўлов графиги асосида 2021 йил 31 августда
195.000.000 сўм, 2021 йил 30 ноябрда 195.000.000 сўм, 2022 йил 28 февралда
195.000.000 сўм, 2022 йил 31 майда 195.000.000 сўм ҳамда 2022 йил 31 августда
195.000.000 сўм тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар умумий сумманинг 25 фоизи яъни, 325.000.000 сўмни
бўлиб-бўлиб кечиктириб 2021 йил 6 сентябрга қадар тўлаб берган.
Шунингдек, шартномада белгиланган тартибда 2021 йил 31 августда
тўланиши керак бўлган 195.000.000 сўм тўлов эса 2021 йил 16 ноябрда тўлаб
берилган.
Натижада жавобгар томонидан “Тўқимачилик цехи ишлаб чиқариш
ускуналари” учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлиги оқибатида
жавобгарнинг даъвогар олдида жами 780.000.000 сўм қарздорлиги вужудга
келган.
2
Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича
юборилган 2021 йил 28 июлдаги 1/ю-21/5-сонли ҳамда 2022 йил 6 сентябрдаги
258-сонли талабнома оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 420-моддасида олди-сотди шартномасида сотувчи товарни
топширишидан олдин сотиб олувчи унинг ҳақини тўлиқ ёки қисман тўлаш
(олдиндан ҳақ тўлаш) мажбурияти назарда тутилган ҳолларда, сотиб олувчи
товар ҳақини шартномада назарда тутилган муддатда, агар шартномада бундай
муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242-моддасига мувофиқ
белгиланган муддатда тўлаши лозим.
Сотиб олувчи олди-сотди шартномасида назарда тутилган товар ҳақини
олдиндан тўлаш мажбуриятини бажармаган тақдирда ушбу Кодекснинг
256-моддасида назарда тутилган қоидалар қўлланади.
ФК 421-моддасининг биринчи қисмига асосан олди-сотди шартномасида
товар ҳақини у сотувчига топширилганидан сўнг маълум вақт ўтгач тўлаш
(товарни насияга сотиш) назарда тутилган ҳолларда сотиб олувчи товар ҳақини
шартномада кўрсатилган муддатда, агар шартномада бундай муддат назарда
тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242-моддасига мувофиқ белгиланган
муддатда тўлаши лозим.
ФКнинг 424-моддасида топширилган товарнинг ҳақи олди-сотди
шартномасида белгиланган муддатда тўланмаганда ёки мулк ҳуқуқи сотиб
олувчига ўтадиган бошқа ҳолатлар юз бермаганда, агар шартномада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотувчи сотиб олувчидан товарни қайтариб
беришни талаб қилишга ҳақли.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Шартноманинг 5.1.2-бандида агар тўловлар муддати бузилиб
30 календарь кунидан ошса даъвогар шартномани бир тарафлама қисман ёки
тўлиқ бекор қилиш мумкинлиги белгиланган.
Жавобгар шартномадаги графикка асосан тўлаши лозим бўлган пул
маблағларини бугунги кунга қадар тўламаганлиги натижасида қарздорликка
йўл қўйган.
Мазкур ҳолатлар бўйича даъвогар жавобгарга бир неча бор огоҳлантириш
хатларини юбориб, шартнома бўйича тўловларни тўлашни, агарда тўловлар
тўланмаса, шартномани муддатидан олдин бекор қилиш бўйича судга даъво
аризаси киритишини маълум қилган.
ФКнинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига
мувофиқ ўзгартилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг
талаби билан шартнома суд томонидан иккинчи тараф шартномани жиддий
равишда бузса, шунингдек ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада
назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
3
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган
қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, ишнинг ҳолатлари қонун ҳужжатларига
мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлса, бошқа далиллар
билан тасдиқланиши керак эмас.
Мазкур ҳолатда жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни
бажармаганлиги натижасида шартнома шартларини бузилишига йўл қўйган.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг тарафлар ўртасида 2021 йил 1 мартда
тузилган 13-ОС-сонли шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъво талабини
асосли деб ҳисоблаган ҳолда, уни қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар шартнома бўйича жавобгарга сотилган
шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган “Тўқимачилик цехи ишлаб чиқариш
ускуналари” бўлган 18-турдаги асбоб-ускуналарни қайтариш мажбуриятини
юклашни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 1 мартда тузилган 13-ОС-сонли
шартномаси бекор қилинганлиги сабабли суд даъвогарнинг мазкур талабини
ҳам қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПК 114-моддасининг биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси молмулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар бўйича - шу мол-мулкнинг
қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Мазкур ҳолатда даъвогар жами 1.300.000.000 сўмлик 18-турдаги асбобускуналарни жавобгарга қайтариш мажбуриятини юклашни сўраганлиги
сабабли давлат божини ҳисоблашда бу ҳолат инобатга олиниши лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ФКнинг 234, 236, 382, 386,
420, 421, 424-моддалари, ИПКнинг 72, 66, 114, 118, 176-180, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин.
“Alkim Tekstil” МЧЖ шаклидаги хорижий корхона ва “Stella-Five Textile”
МЧЖ ўртасида 2021 йил 1 мартда тузилган 13-ОС-сонли олди-сотди шартнома
бекор қилинсин.
“Stella-Five Textile” МЧЖ зиммасига 2021 йил 1 мартдаги 13-ОС-сонли
олди-сотди шартномасининг 1-иловасида кўрсатилган қуйидаги “Тўқимачилик
цехи ишлаб чиқариш ускуналари” бўлган 18-турдаги асбоб-ускуналарни
“Alkim Tekstil” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонага қайтариш мажбурияти
юклатилсин:
1. Красильное обор.тек.изд.Dilmenler НТ600;
2. Красильное оборудование “НТ-600”;
4
4. Красильное обор.INOKS текст.изд.450 кг;
5. Красильное обор. тек.изд.Dilmenler НТ450 кг;
6. Отбеливающая машина на 400 кг;
7. Красильное обор.тек.изд.Dilmenler НТ300;
8. Отбеливающая машина на 200 кг Мateks;
9. Отбеливающая машина на 100 кг Мateks;
10. Центрифуга сушильной машины марки BENEKS;
11. Центрифуга сушки Мateks;
12. Раскаточная машина YAS ACMA Beneks;
13. Машина для распрямления полотна Мateks;
14. Машина для распрямления полотна;
15.Сушильная машина для сушки трикотажного полотна 4-х
цилиндровая;
16. Сушильная машина “Entema”;
17. Котел паровой;
18.Оборудование
котельной,
линии
пара,
водоснабжения
и
электроснабжения красильного цеха, иборат “Тўқимачилик цехи ишлаб
чиқариш ускуналари”.
“Stella-Five Textile” МЧЖ ҳисобидан “Alkim Tekstil” МЧЖ шаклидаги
хорижий корхона фойдасига 29.000.000 сўм давлат божи, 30.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Судья
А.О.Хаитбоев
5