← Назад
Решение #596489 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 182 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси | 83 | — | code_article | |
| йича божхона назоратини амалга оширишнинг Божхона кодекси | 201 | — | code_article | |
| Божхона кодекси | 201 | — | code_article | |
| даъвогар томонидан Божхона кодекси | 201 | — | code_article | |
| йича Божхона кодекси | 201 | — | code_article | |
| ИПК | 305-1 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2102/899-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья А.Дадабаев
Апелляция инстанццияси судида маърузачи
судья Р.Мамажонова
Кассация инстанцияси судида маърузачи
судья Р.Сагатов
Ишни кассация тартибида такроран
кўришда маърузачи судья А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 15 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар Б.Исрайлов,
В.Сатторова, Б.Убайдуллаев ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда,
А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “POP SEMENT” масъулияти чекланган
жамияти вакиллари – У.Исматуллаев (2022 йил 18 августдаги ордерга
асосан), Б.Файзиходжаев (2023 йил 12 майдаги 76-сонли ишончномага
асосан), Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Наманган
вилояти бўйича бошқармаси вакиллари – Қ.Долиматов ва Э.Дадабоев
(2023 йил 10 майдаги 20/23-01691-сонли ишончномага асосан) иштирокида
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Наманган вилояти
бўйича бошқармасининг “POP SEMENT” масъулияти чекланган жамиятидан
2 733 339 053,86 сўм божхона тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 11 августдаги қарори устидан ишни кассация тартибида такроран
кўриш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисиининг ўринбосари
томонидан киритилган протестни иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд
биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“POP SEMENT” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) томонидан Хитой Халқ Республикасидан 2018 йил
14 майдаги V104052018-сонли инвойс, 2018 йил 18 майдаги 180026025-сонли
транспорт юк хати ва 2017 йил 14 октябрдаги 96008600-сонли транспорт
воситасини техник паспорти билан, шасси рақами LZZPBLSDXDJ056022
бўлган техник ҳужжати ва шасси рақамида 2017 йилда ишлаб чиқарилган
деб кўрсатилган “Sinotruc Howo” автобетоносмеситель махсус транспорт
воситаси 14010/08.02.2019/0002689-сонли божхона юк декларацияси (бундан
буён матнда БЮД деб юритилади) билан эркин муомалага чиқариш (Им-40)
божхона режимига расмийлаштирилган.
Шунингдек, жавобгар томонидан Хитой Халқ Республикасидан
2019 йил 26 июлдаги 2607019-сонли инвойс ва 190016290-сонли транспорт
юк хати ҳамда 2017 йил 5 декабрдаги XS112XXZY140167-сонли транспорт
воситасини техник паспорти билан “Sinotruc Howo” русумли шасси рақами
LZZ5BXNF7DA483721 бўлган техник ҳужжати ва шасси рақамида
2017 йилда ишлаб чиқарилган деб кўрсатилган цементовоз махсус транспорт
воситаси 14010/13.08.2019/0024824-сонли БЮД билан эркин муомалага
чиқариш (Им-40) божхона режимига расмийлаштирилган.
Мазкур транспорт воситаларига оид ҳужжатларда 2017 йилда ишлаб
чиқарилганлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилганлиги боис, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 6 мартдаги
ПҚ-4230-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида
2013 йил 20 мартда 2436-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон
Респбликаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган
қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатини
тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган рўйхатга асосан:
“Sinotruc Howo” русумли цементовоз транспорт воситаси учун
божхона божидан 988 460 016 сўм, акциз солиғидан 235 017 720 сўм,
қўшилган қиймат солиғидан 311 843 467,20 сўм, жами божхона тўловларидан
1 535 321 203,20 сўм;
“Sinotruc Howo” автобетоносмеситель махсус транспорт воситаси учун
божхона божидан 944 298 365,88 сўм, қўшилган қиймат солиғидан
253 719 484,78 сўм, жами божхона тўловларидан 1 198 017 850,66 сўм имтиёз
қўлланилган.
Наманган вилояти божхона бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) томонидан 2020 йил 28 июлда Ўзбекистон Республикаси
Божхона кодексининг (бундан буён матнда Божхона кодекси деб юритилади)
201-моддасига асосан товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона
назоратини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинган бўлиб, унда мазкур
цементовоз транспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йилига аниқлик
киритиш орқали божхона тўловларидан берилган имтиёз тўғри
қўлланилганлигини экспертиза тайинлаш йўли билан ўрганиш белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Ички
ишлар
вазирлиги
Эксперт-криминалистика бош марказининг (бундан буён матнда ИИБ ЭКБ
деб юритилади) 2020 йил 18 августдаги 468-сонли хулосасида “Sinotruc
Howo” русумли цементовоз транспорт воситаси унда мавжуд бўлган
VIN рақамлари бўйича 2017 йилда эмас, балки 2010 йилда ишлаб
чиқарилганлиги маълум қилинган.
ИИБ ЭКБнинг 2020 йил 18 августдаги 476-сонли хулосасида “Sinotruc
Howo” автобетоносмеситель махсус транспорт воситаси унда мавжуд бўлган
VIN рақамлари бўйича 2017 йилда эмас, балки 2013 йилда ишлаб
чиқарилганлиги маълум қилинган.
Даъвогарнинг 2020 йил 23 сентябрдаги жиноят иши қўзғатиш
ва терговга тегишлилиги бўйича юбориш ҳақидаги қарори вилоят прокурори
розилиги олинган ҳолда Наманган вилоят прокуратурасига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Наманган
вилоят бошқармаси Тергов бўлимининг 2020 йил 29 декабрдаги қарори
билан жавобгар мансабдор шахслари томонидан жамият номига “Sinotruc
Howo” русумли цементовоз ва автобетоносмеситель махсус транспорт
воситалари божхона ҳужжатларидан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда
Ўзбекистонга импорт қилинганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг 182-моддаси иккинчи қисмининг “а” банди билан
қўзғатилган 14004/2020-11VG-сонли жиноят иши уларнинг ҳаракатларида
жиноят таркиби йўқлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Жиноят
процессуал кодекси 83-моддасининг иккинчи бандига асосан тугатилган.
Жиноят
ишининг
“Sinotruc
Howo”
русумли
цементовоз
ва автобетоносмеситель транспорт воситаларига қўлланилган божхона
имтиёзларини ундиришга тегишли қисми ажратилиб, ажратилган
материаллар даъвогарга юборилган.
Даъвогарнинг 2021 йил 30 январда 2 733 339 053,86 сўм божхона
тўловларини 10 кун муддатда ихтиёрий тўлаш тўғрисида йўллаган
02-7/20-0514-сонли
талабномаси
жавобгар
томонидан
оқибатсиз
қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 2 733 339 053,86 сўм божхона тўловларини ундиришни сўраган.
Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 5 майдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 15 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Кассация инстанцияси судининг 2022 йил 11 августдаги қарори билан
даъвогарнинг кассация шикояти қисман қаноатлантириган. Суд
қарорларининг жавобгардан даъвогар фойдасига 1 535 321 203,20 сўм
божхона тўловлари ундиришни қаноатлантиришни рад этиш қисми бекор
қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 535 321 203,20 сўм божхона
тўловларини давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган ҳисоб рақамга
ундириш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Суд қарорларининг қолган
қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Протестда кассация инстанцияси суди даъвогарнинг “Sinotruc Howo”
автобетоносмеситель махсус транспорт воситаси учун 1 198 017 850,66 сўм
божхона тўловларини ундириш ҳақидаги талаби бўйича божхона назоратини
амалга оширишнинг Божхона кодексининг 201-моддасида белгиланган
бир йиллик муддати ўтказиб юборилганлиги сабабли, судлар томонидан
мазкур талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосаси билан
келишган бўлса-да, бироқ, судлар даъвогар томонидан 2020 йил 28 июлда
божхона назоратини амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилинганлигига
ҳуқуқий баҳо бермаганлигини, 2019 йил 13 августда расмийлаштирилган
цементовоз махсус транспорт воситаси бўйича божхона назорати бир йил
ичида амалга оширилганлигига эътибор бермаганлигини асос қилиб,
даъвогарнинг мазкур цементовоз транспорт воситаси учун ҳисоблаган
1 535 321 203,20 сўм божхона тўловларини ундириш ҳақидаги талабини
асосли деб, нотўғри хулосага келганлигини кўрсатиб, мазкур ишни кассация
тартибида такроран кўриб чиқиш сўралган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз
тушунтиришларида протестда келтирилган важларни тўлиқ қувватлаб,
кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, кассация
инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, биринчи ва апелляция инстанцияси
суди қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз
тушунтиришларида протестда келтирилган важларга эътироз билдириб.
кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, кассация инстанцияси
суди қарорини ўз кучида қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, протест
ва кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни,
кассация инстанцияси суди қарорини бекор қилишни, биринчи ва апелляция
инстанцияси суди қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 176-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ
суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак.
Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда кассация инстанцияси суди
томонидан қайд этилган талабларга риоя қилинмаган.
Божхона кодекси 201-моддасининг иш кўрилган вақтда амалда бўлган
бешинчи қисмига мувофиқ товарлар чиқариб юборилганидан кейинги
божхона назорати ҳамда божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш
товарларнинг божхона назорати остида бўлиши тугаган пайтдан эътиборан
бир йил ичида амалга оширилиши мумкин.
Биринчи инстанция суди 2019 йил 8 февралда расмийлаштирилган
автобетоносмеситель махсус транспорт воситаси бўйича 2020 йил 8 февралга
қадар, 2019 йил 13 августда расмийлаштирилган цементовоз махсус
транспорт воситаси бўйича 2020 йил 13 августга қадар божхона назоратини
амалга ошириш лозим бўлганлиги ҳақида хулосага келган. Яъни, махсус
транспорт воситалари бўйича божхона назорати бир йил ичида амалга
оширилмаганлигини асослантирган.
Апелляция инстанцияси суди ўз қарорида 2020 йил 18 августдаги
экспертиза хулосасига асосан даъвогар божхона тўловларининг ҳисобини
2020 йил 4 сентябрда аниқлаганлиги, судга даъво аризаси билан эса, 2021 йил
23 мартда мурожаат қилганлигини кўрсатиб, мазкур махсус транспорт
воситалари бўйича божхона назорати бир йиллик муддат ўтказиб
юборилганлиги ҳақида хулосага келган ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топган.
Кассация инстанцияси суди эса даъвогарнинг “Sinotruc Howo”
автобетоносмеситель махсус транспорт воситаси учун 1 198 017 850,66 сўм
божхона тўловларини ундириш ҳақидаги талаби бўйича божхона назоратини
амалга оширишнинг Божхона кодексининг 201-моддасида белгиланган
бир йиллик муддати ўтказиб юборилганлиги сабабли, судлар томонидан
мазкур талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосаси билан
келишган бўлса-да, бироқ, судлар даъвогар томонидан 2020 йил 28 июлда
божхона назоратини амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилинганлигига
ҳуқуқий баҳо бермаганлигини, 2019 йил 13 августда расмийлаштирилган
цементовоз махсус транспорт воситаси бўйича божхона назорати бир йил
ичида амалга оширилганлигига эътибор бермаганлигини асос қилиб,
даъвогарнинг мазкур цементовоз транспорт воситаси учун ҳисоблаган
1 535 321 203,20 сўм божхона тўловларини ундириш ҳақидаги талабини
асосли деб, нотўғри хулосага келган.
Чунки, даъвогар томонидан Божхона кодексининг 201-моддасига
асосан товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назоратини
амалга ошириш ҳақидаги қарор 2020 йил 28 июлда қабул қилинган бўлса-да,
махсус
транспорт
воситаларининг
ишлаб
чиқарилган
йили
қалбакилаштирилганлиги ҳақидаги экспертиза хулосаси ИИБ ЭКБ
томонидан 2020 йил 18 августда берилган ва мазкур хулосага асосан
даъвогарнинг контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими
томонидан 2020 йил 4 сентябрда махсус транспорт воситалари учун импорт
божхона божи, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғининг ундирилиши
лозим бўлган ҳисоби аниқланган.
Демак, мазкур ҳолатда кассация инстанцияси суди божхона
тўловларини ундириш ҳақидаги талаб бўйича Божхона кодексининг
201-моддасида белгиланган бир йиллик муддати ўтказиб юборилганлигини
инобатга олиб, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдириши лозим эди.
ИПК 305-1-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ ишни кассация
тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади.
ИПК 301-моддасининг 6-бандига кўра кассация инстанцияси суди
айрим суд ҳужжатларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган
суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 12-бандига кўра давлат солиқ хизмати органлари, молия
ва божхона органлари - барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек
алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун
иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, протестни қаноатлантиришни.
кассация инстанцияси суди қарорини бекор қилишни, биринчи ва апелляция
инстанцияси суди қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш
учун даъвогардан ундирилиши лозим бўлган давлат божини ундирувсиз
қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган
24 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, шунингдек
суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301-303, 305-1-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
Протест қаноатлантирилсин.
Ушбу иш бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 августдаги қарори
бекор қилинсин.
Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 5 майдаги
ҳал қилув қарори ҳамда Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2021 йил 15 июндаги қарори ўзгаришсиз, Ўзбекистон
Республикаси Давлат божхона қўмитаси Наманган вилояти бўйича
бошқармасининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Наманган вилояти
бўйича бошқармасидан суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида
ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Иш юзасидан 2023 йил 11 августда берилган ижро варақалари бўйича
ундирув бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов
В.Сатторова
Б.Убайдуллаев
А.Абдуллаев