Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1106-2203/1735 Дата решения 12.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Ўзбекистон Металлургия комбинати акционерлик жамияти
Source ID 1084257 Claim ID 3276327 PDF Hash 263feca068850040... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 138-моддаси нинг 138 law
судлар томонидан СКнинг 14-моддаси судлар томонидан СК 14 law
жавобгар СКнинг 15-моддаси жавобгар СК 15 law
балки СКнинг 15-моддаси балки СК 15 law
СК 15-моддаси СК 15 law
Жиноят кодексининг 70-моддаси Жиноят кодекси 70 code_article
апелляция инстанцияси суди ИПКнинг 276-моддаси апелляция инстанцияси суди ИПК 276 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 218-моддаси ИПКнинг 218 law
онун 9-моддаси онун 9 law
ИПКнинг 343-моддаси ИПКнинг 343 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1106-2203/1735-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья М.Набиев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ж.Суяров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 12 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакиллари – катта инспектор О.Неъматов (2023 йил 7 январдаги 33/20-0113-сонли ишончнома асосида) ва бош юрисконсульт Х.Махбубов (2022 йил 28 декабрдаги 33/10-44596-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – юридик департаменти бошлиғи А.Палванова (2022 йил 11 декабрдаги 01-1/3104-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамиятидан 2 593 758 403 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) томонидан 2022 йил 3 июндаги 00316-kt-сонли буйруққа асосан “Ўзбекистон Металлургия комбинати” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки АЖ деб юритилади)нинг 2020 - 2021 йиллар ҳамда 2022 йилнинг январь - март ойлари давомидаги фаолиятида қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)ни тўғри ҳисоблаш ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Мазкур ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасига кўра, жавобгар томонидан солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган, кейинчалик Давлат солиқ қўмитаси томонидан гувоҳномалари бекор бўлган 21 та (“Keng Turdagi Sifat” МЧЖ, “Vodiy Tex Polimer” ХК, “Aziya Allians Invest Finans Stroy” МЧЖ, “Best Avalon” ХК, “Best Avangard Tradе” МЧЖ, “Excellent Golden Brand” МЧЖ, “Golden Foods 2022” МЧЖ, “Riveira Invest” МЧЖ, “Kapital Lyuks Gold” МЧЖ, “Rich And Poor” МЧЖ, “All Centr Trade” МЧЖ, “United States City” МЧЖ, “Sifatli Market” МЧЖ, “Kokand Metalex” МЧЖ, “Jemchujina Stroy Lyuks” ХК, “Temir-Beton-House” МЧЖ, “Grand-In-Trade” МЧЖ, “Optkapital” МЧЖ, “Ayzberg Gold Invest” МЧЖ, “Navbahor Albatros” ХК, “Asadbek Buyuk-Orzusi” МЧЖ) корхона билан 2020 йилнинг апрель - декабрь ва 2021 йилнинг январь - ноябрь ойларида умумий суммаси 19 885 481 078 сўм, ҚҚС суммаси 2 593 758 403 сўм бўлган шартномалар қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилганлиги аниқланган. Камерал солиқ текшируви натижасида аниқланган ҳолатлар юзасидан 2022 йил 29 июнда тегишли хулоса ва далолатнома тузилган. Камерал солиқ текширувида жавобгар контрагентлари билан шартнома тузишдан олдин лозим даражада эҳтиёткорлик чораларини кўрмаганлиги, жавобгарнинг солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган қайд этилган 21 та корхона билан тузилган шартномалар асосида қонунга зид тарзда расмийлаштириб берилган ҳисобварақ-фактуралар жавобгарнинг солиқ ҳисоботида акс эттирилганлиги натижасида жами 2 593 758 403 сўм ҚҚС суммаси асоссиз ҳисобга олинганлиги аниқланган. Шу сабабли, даъвогар томонидан жавобгарга 2 593 758 403 сўм ҚҚС фарқ суммасига солиқ ҳисоботларига тузатиш киритиш ҳақида 2022 йил 30 июнда 33/20-21041-сонли талабнома юборилган. Бироқ, амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда жавобгар томонидан солиқ ҳисоботларига тузатиш киритилмаган ёки ушбу фарқ суммасини инкор қилувчи асослантирувчи ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ва аксинча жавобгар солиқ текшируви давомида ҳисобланган 2 593 758 403 сўм ҚҚС суммасига нисбатан эътироз билдирган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 2 593 758 403 сўм ҚҚС ундиришни сўраган. Бекобод туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан давлат бюджетига 2 585 779 342 сўм ҚҚС, даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 51 715 587 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 мартдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда суд ҳужатларида жавобгар томонидан 2020 йил апрель -декабрь ва 2021 йил январь - ноябрь ойларида 21 та контрагент билан қалкаби ва кўзбўямачилик учун битимлар тузилганлиги кўрсатилганлиги, бироқ, даъвогар томонидан судда қалбаки ёки кўзбўямачилик учун битим тузилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаганлиги, судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади)нинг 138-моддасига асосан камерал текширув жараёнида битимларнинг қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилганлгини аниқлаш мумкин эмаслиги, судлар томонидан 21 та контрагент билан қалбаки ва кўзбўямачилик учун битимлар тузилганлиги тўғрисида асослантирилмаган хулосага келинганлиги, жавобгар томонидан тузилган барча шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар ва солиштирма жадваллар тақдим этилган бўлса-да, низоли ҚҚСнинг 2 183 724 408 сўми қора металл ломини сотиб олиб, кейинчалик тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун жавобгарнинг асосий фаолияти йўналишида ишлаб чиқаришда фойдаланилганлиги, қолган шартномлар давлат харидлари тизимида тузилганлиги, бу тизимда жавобгарнинг талаб қилган мезонлар асосида контрагентларни текшириш имконияти мавжуд эмаслиги, судлар томонидан СКнинг 14-моддаси талабига мувофиқ битимлар солиқларни тўламаслик ёки тўланадиган солиқ суммаларини камайтириши мақсадида тузилганлигини тўғрисида асоссиз хулосага келинганлиги, қайси битимлар қалбаки ва қайсилари кўзбўямачилик учун тузилганлиги судлар томонидан аниқланмаганлиги, биринчи инстанция суди томонидан жавобгар битимлар тузишда лозим даражада эътибор кўрсатмаганлиги ҳақиқатга тўғри келмайдиган хулосага келганлиги, жавобгар шартнома тузиш пайтида барча контрагентлар ҚҚС бўйича амалда бўлган гувоҳномага эга бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлар ва жавобгарнинг солиштирма далолатномалари тақдим этилганлиги, жавобгар СКнинг 15-моддасида назарда тутилган ўзининг мажбуриятларини бажарганлиги, апелляция инстанцияси судида жавобгарнинг контрагенти “Jemchujina story lyuks” ХК томонидан 219 878 406 сўм миқдоридаги ҚҚС тўлиқ миқдорда тўланганлиги жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят Кармана туман судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳукми билан тасдиқланиши, жавобгар вакили суд мажлисида мазкур контрагентдан ҚҚС давлат бюджетига келиб тушганлигини тасдиқлаб берганлиги, апелляция инстанцияси судига даъвогар томонидан даъво талабларига асос бўлган камида 3 та ишончсиз маълумотлар тақдим этилганлиги, биринчи инстанция суди томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра ундирилиши талаб қилинган ҚҚС суммаси камайтириб ундирилган бўлсада, апелляция инстанцияси 219 878 406 сўм ҚҚС суммаси камайтирилганлиги юзасидан ундирилиши сўралган суммани камайтирмаганлиги, судга барча контрагентлар бўйича қайта текшириш ўтказиш тўғрисида бир неча маротаба илтимосномалар берилган бўлса ҳам, апелляция инстанцияси суди томонидан хеч қандай ҳаракатлар амалга оширилмаганлиги, барча солиқ тўловчиларда контрагентларни текшириш имконияти солиқ органлари томонидан тақдим этилмаганлиги, контрагентларда қонунбузилиши мавжудлиги фақатгина солиқ текшируви давомида аниқланганлиги, бундай имконият солиқ тўловчиларда мавжуд эмаслиги, ҳозирги кунда фақатгина контрагентнинг ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини тешириш мумкинлиги, суд жараёнида даъвогар вакили томонидан контрагентларни текшириш имконияти ҳозирги кунга қадар мавжуд эмаслиги тўғрисида тушунтириш берганлиги, жавобгарда контрагентларни қўшимча текшириш имконияти мавжуд эмаслиги суд мажлисида аниқланган бўлса-да, суд томонидан даъво талаби асоссиз равишда қаноатлантирилганлигини кўрсатган. Суднинг 2023 йил 14 апрелдаги ажрими билан даъвогар унинг ҳуқуқи вориси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Солиқ инспекцияси билан алмаштирилган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирган важларни такрорлаб, даъвогар томонидан кўрсатиб ўтилган ҳолатлар иш материалларида мавжуд эмаслиги, улар даъвогарнинг манбаларидан олинганлиги, жавобгар уларни олиш имкониятига эга эмаслиги, АЖ қора металл ломини сотиб олганлиги, унинг контрагентлари қора металл ломини йиғиб, АЖга топшириши, бунинг учун штат бирлигида ходим бўлиши талаб этилмаслиги, ишчиларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ёллаб ишлатиш мумкинлиги, суддан контрагентлар АЖга етказиб берилган лом учун ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚС тўлаганлигини қайтадан текширишни сўраганлиги, бироқ, текширув ўтказилмаганлиги, апелляция инстанцияси судида “Jemchujina story lyuks” ХК бўйича ҳукмдан АЖ хабардор бўлиб, судга тақдим этганлиги, бошқа контрагентлар бўйича ҳам ҚҚС суммаси тўланган бўлиши мумкинлиги, даъвогар инсофли шахслардан ҚҚСни ундирмасдан, бундай фирибгарларни аниқлаб, уларга нисбатан чора кўриш кераклиги, жавобгар ҚҚС суммасини тўлаганлиги, иккинчи марта тўлаши керак эмаслигини баён этиб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни ёки даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар вакиллари шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб ва “Jemchujina story lyuks” ХК кирим қилган ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиб, апелляция инстанцияси судига тақдим этилган маълумотномани инобатга олмасликни, ушбу маълумот ҳолат чуқур ўрганилмасдан тақдим қилинганлиги, жавобгарга реализация қилинган қора металл ломи хусусий корхонасининг бухгалтерия ҳисоботига кирим қилинмаганлиги, бухгалтерия ҳисоботида акс эттирмаган товар-моддий бойликларни сотганда, солиқ органига тақдим қилинган ҚҚС ҳақидаги ҳисоботда бундай товарларни реализация қилинганлиги оқибатида тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини кўрсатиб бўлмаслиги, жавобгар контргаентларда нафақат ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси мавжудлигини, балки СКнинг 15-моддасида аниқланиши лозим бўлган ҳолатларни ҳам аниқлаши кераклигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. СК 14-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиниши керак. Агар битимнинг ёки иқтисодий муносабатларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши уларнинг ҳақиқатдаги иқтисодий мазмунига мувофиқ бўлмаса, солиқ органлари солиқ солиш мақсадида битимнинг юридик тавсифланишини, солиқ тўловчининг мақомини ва (ёки) унинг иқтисодий фаолияти хусусиятини ўзгартиришга ҳақли. Қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битимлар солиқ солиш мақсадида ҳисобга олинмайди. Агар бундай битимлар бошқа битимларни ниқобласа, солиқларни ҳисоблаш учун ҳақиқий битимларнинг иқтисодий мазмуни ва натижалари ҳисобга олинади. СК 15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлага мувофиқ, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом 25-бандининг бешинчи – еттинчи ва ўн иккинчи хатбошиларига кўра, ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, қалбаки ёки кўзбўямачилик учун битимлар тузиш (операциялар амалга ошириш) орқали солиқни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик ҳолатлари, ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олинадиган солиқ суммасини қонунга хилоф равишда ошириш ёки тўланадиган солиқ суммасини камайтириш схемаларининг қўлланиши натижасида асоссиз солиқ нафи олинганлик ҳолатлари ва солиқ тўловчи томонидан иқтисодий мазмунига мос келмайдиган хўжалик операциялари ҳисоботда акс эттирилиши ва (ёки) контрагентни танлашда лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш бўйича мажбурият бажарилмаслиги натижасида асоссиз солиқ нафи олиниши ҳолатлари аниқланганда ҳамда ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда солиқ суммасини қоплашни рад этишни (тўлиқ ёки қисман) ўз ичига олган қарор қабул қилинади. Жавобгар билан тузилган шартномаларга асосан контрагентлар томонидан жавобгарга етказиб берилган товарлар улар (контрагентлар)нинг бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаган, шунингдек, реализациядан тушган пул маблағларидан тўланиши лозим бўлган ҚҚС тўловлари бюджетга тўлаб берилмаган. Қолаверса, ушбу контрагентларнинг эгалигида автотранспорт воситалари мавжуд бўлмаган ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳеч қандай транспорт шартномалари тузилмаган, уларнинг балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона ва транспорт воситалари мавжуд бўлмаган, улар (контрагентлар) ўз фаолияти давомида асбоб-ускуна ёки транспорт воситаларини ижарага олиш учун пул маблағлар бошқа ташкилотларга ўтказиб ҳам берилмаган. Бу ҳолат даъвогар томонидан камерал солиқ текшируви натижаси бўйича тузилган хулоса, далолатнома ва бошқа иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Шунинг учун ДУК томонидан ҳисобга олинган ҚҚС суммаси МЧЖ томонидан тўланмаганлиги, яъни ушбу пул маблағлари бюджетга келиб тушмаганлиги, ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарларни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли солиқ органи ДУКнинг ҚҚС суммасини ҳисобга олишини асоссиз деб топган. Бироқ, даъвогар ДУКдан ундириши сўралган 2 593 758 403 сўм ҚҚС суммасини ҳисоб-китоб қилишда жавобгар томонидан “Excellent Golden Brand” МЧЖдан 2020 йил август ойида жами қиймати 22 661 000 сўмлик, “Kapital Lyuks Gold” МЧЖдан 2020 йил октябрда жами қиймати 21 233 600 сўмлик ва “Temir-Beton-House” МЧЖдан 2021 йил март ойида жами қиймати 17 278 200 сўмлик сотиб олинган товар-моддий бойликларига электрон ҳисобварақ-фактуралар ҚҚСсиз расмийлаштирилганлигига эътибор бермасдан, ушбу 61 172 800 сўмлик маҳсулотга нисбатан 7 979 061 сўм ҚҚС суммаси ҳисобланган. Шунинг учун биринчи инстанция суди даъвогар томонидан ундирилиши сўралган 2 593 758 403 сўм ҚҚС суммасидан 7 979 061 сўмни айириган ҳолда, даъвони қисман қаноатлантириб, жавобгардан 2 585 779 342 сўм ундиришни белгилаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 276-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Ишни апелляция инстанцияси судида кўриш жараёнида жавобгар томонидан судга жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Кармана туман судининг 2022 йил 4 октябрдаги ҳукмини тақдим қилиб, АЖ “Jemchujina Stroy Lyuks” хусусий корхонаси билан тузилган шартномага асосан қиймати 1 685 734 446 сўмлик (шу жумладан 219 878 406 сўм ҚҚС) товар-моддий бойликлар сотиб олганлиги ва 219 878 406 сўм ҚҚС ҳисобга олинганлиги, аммо даъвогар ушбу суммани ҳам ундиришни сўраганлиги, бироқ, суднинг ҳукмига кўра, хусусий корхона томонидан ҚҚС бўйича қарздорлик суммаси бюджетга тўлиқ тўлаб берилганлигини маълум қилган. Жиноят ишлари бўйича судининг 2022 йил 4 октябрдаги ҳукмига кўра, “Jemchujina story lyuks” ХК раҳбари Ш.Олимова Жиноят кодекси 184моддасининг 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганиликда айбли деб топилиб, Жиноят кодексининг 70-моддасига асосан жазодан озод этилган. Ҳукмда Ш.Олимовани жазодан озод қилишда этказилган зарар тўлиқ қопланганлиги асос қилиб кўрсатилган. Хусусан, суднинг ҳукми билан Ш.Олимова жамиятнинг 2021 йилдаги фаолияти давомида фойда солиғи бўйича солиқ базасини 2 562 396 700 сўмга камайтириб кўрсатилиши натижасида фойда солиғи тўлови бўйича 15 фоизлик ставкасида 384 359 500 сўм, ҚҚС бўйича солиқ базасини 3 562 643 400 сўмга камайтириб кўрсатиши натижасида ҚҚС тўлови бўйича 15 фоизлик солиқ ставкасида 523 866 500 сўм, 2022 йилнинг 5 ойидаги фаолияти давомида айланмадан олинадиган солиқ базасини 4 550 494 100 сўмга камайтириб кўрсатиши натижасида айланмадан олинадиган солиқ тўлови бўйича 4 фоизли солиқ ставкасида 182 019 700 сўм, жами бўлиб 1 090 245 700 сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб, давлат бююжетига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлигида айбдор деб топилган. Бироқ, Ш.Олимова томонидан тергов жараёнида 1 044 008 300 сўм бюджетга тўлаб берилганлиги ва прокуратура органининг депозит рақамига 46 236 900 сўм ўтказиб берилганлиги, шу билан корхонанинг бюджет олдидаги 1 090 245 700 сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиқ тўланганлиги сабабли, Ш.Олимова жазодан озод қилинган. Шунингдек, даъвогар апелляция инстанцияси судига 2023 йил 9 мартдаги 33/20-06889-сонли маълумотномани тақдим қилиб, “Jemchujina story lyuks” ХК билан жавобгар ўртасида тузилган шартнома бўйича жавобгар томонидан 219 878 406 сўм ҚҚС суммаси ҳисобга олганлигини асосли деб топишни сўраган. Бироқ, апелляция инстанцияси суди ИПКнинг 276-моддаси талабларига зид равишда ушбу ҳужжатларни муҳокама қилмаган ва уларга ҳуқуқий баҳо бермаган. Ваҳоланки, ушбу ҳолатда апелляция инстанцияси томонидан амалда жавобгарнинг контрагенти томонидан тўлаб бўлинган 219 878 406 сўм ҚҚС суммасини ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиши лозим эди. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмаган, бу эса ноқонуний қарор қабул қилишга сабаб бўлган. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган хатоликларни бартараф этмасдан, асоссиз равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 3-бандларига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмаганлиги ва ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд қарорларини ўзгартиришни, жавобгардан давлат бюджетига 2 365 900 936 (2 593 758 403 - 7 979 061 - 219 878 406) сўм ҚҚС ундиришни лозим топади. ИПКнинг 218-моддасига асосан суд харажатлари қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун 9-моддаси биринчи қисмининг 12-бандига асосан давлат солиқ хизмати органлари давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли даъво талабини қаноатлантиришни рад этилган қисмидан даъвогардан республика бюджетига давлат божи ундирилмайди. Ишни биринчи инстанция судида кўриш учун жавобгардан 47 318 018,72 (2 365 900 936 х 2 %) сўм, ишни апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш учун жавобгардан ҳар бир инстанция учун 23 659 009,36 (2 365 900 936 х 2 % х 50 %) сўм давлат божи ундирилади. Жавобгар апелляция ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда ҳар бир инстанция учун 25 857 793,50 сўм давлат божи тўлаганлиги сабабли, даъвонинг қаноатлантириш рад этилган қисми бўйича жавобгар томонидан тўланган давлат божи даъвогар ҳисобидан қопланади. Бунда, даъвогардан жавобгар 8 фойдасига ҳар бир инстанция учун 2 198 784,14 (25 857 793,50 – 25 857 793,50) сўм, жами 4 397 568,28 сўм давлат божи ундирилади. Тарафлар томонидан тўланган почта харажатлари улар зиммасида қолдирилади. Шунингдек, ИПКнинг 343-моддасига асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бўйича ундирув бекор қилинади. процессуал кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Бекобод туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 мартдаги қарори ўзгартирилсин. “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамиятидан: - Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Солиқ инспекцияси фойдасига 2 365 900 936 сўм қўшилган қиймати солиғи; - республика бюджетига 94 636 037,44 сўм давлат божи ундирилсин. Бекобод туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 январдаги ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Солиқ инспекциясидан Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти фойдасига 4 397 568,28 сўм суд харажатлари (давлат божи) ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Бекобод туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 январдаги ҳал қилув қарорининг жавобгардан давлат бюджетига 2 585 779 342 сўм қўшилган қиймати солиғи, даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 51 715 587 сўм давлат божи ундириш қисмининг ижроси бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: В. Саттарова И. Таджиев