← Назад
Решение #596614 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 111 | — | code_article | |
| шунинг учун иш юртиш ИПК | 110 | — | law | |
| олатда иш юритиш ИПК | 110 | — | law | |
| аролик кодекси | 43 | — | code_article | |
| онуни | 11 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2101/1796-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – С.Солиев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Ибрагимова
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Б.Сайфуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 12 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг
котиблигида, “Keramzitobeton” масъулияти чекланган жамияти вакили
Р.Сагитов (2022 йил 27 июлдаги ишончнома асосида), Гасанов Аловсат
Башир ўғлининг вакили Р.Сагитов (2021 йил 20 октябрдаги ишончнома
асосида), Усманов Кабилджан Алимжановичнинг вакили Р.Сагитов
(2022 йил 15 октябрдаги ишончнома асосида), “Revers” масъулияти
чеклангани жамияти вакили О.Марочкин (раҳбар), Ш.Абдуалиевнинг
иштирокида, “Keramzitobeton” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси
Абдуалиев Шухрат Убайдуллаевичнинг жавобгар “Keramzitobeton”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Зангиота тумани тадбиркорлик
субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясида 2011 йил 14 октябрь
ва 2012 йил 29 мартда рўйхатдан ўтказилган “Keramzitobeton” масъулияти
чекланган жамиятининг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларни
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Зангиота туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори, Тошкент вилоят суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
2022 йил 27 октябрдаги қарори устидан “Keramzitobeton” масъулияти
чеклангани жамияти, “Revers” масъулияти чеклангани жамияти, Гасанов
Аловсат Башир ўғли, Усманов Кабилджан Алимжанович томонидан
берилган кассация шикоятини иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси
Олий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Keramzitobeton” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Абдуалиев
Шухрат Убайдуллаевич (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
“Keramzitobeton” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ
деб юритилади)га нисбатан Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, Сергели (Зангиота) тумани тадбиркорлик
субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясида 2011 йил 14 октябрь
ва 2012 йил 29 мартда рўйхатдан ўтказилган МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига
киритилган ўзгартиришларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2021 йил 19 июлдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қаноатлантирилган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 18 ноябрдаги ажрими билан МЧЖнинг апелляция шикояти
кўрмасдан қолдирилган, А.Гасанов, Ж.Машрапходжаев ва “Revers”
МЧЖнинг апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 11 мартдаги қарори билан А.Гасанов,
Ж.Машрапходжаев ва “Revers” МЧЖ томонидан келтирилган кассация
шикоятлари қисман қаноатлантирилган, Тошкент вилоят суди Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 18 ноябрдаги ажрими бекор
қилиниб, иш янгидан кўриш учун Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига юборилган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 5 апрелдаги ажрими билан МЧЖ, А.Гасанов, Ж.Машрапходжаев
ҳамда “Revers” МЧЖнинг апелляция шикоятлари бўйича иш юритиш
тугатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 6 июндаги қарори билан даъвогар, А.Гасанов,
Ж.Машрапходжаев ва “Revers” МЧЖ томонидан келтирилган кассация
шикоятлари қисман қаноатлантирилган ва Тошкент вилоят суди Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 апрелдаги ажрими бекор
қилиниб, иш янгидан кўриш учун Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига юборилган. А.Гасанов, Ж.Машрапходжаев
ва “Revers” МЧЖ томонидан келтирилган кассация шикоятларининг
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 19 июлдаги ҳал қилув
қарорини бекор қилиш тўғрисидаги қисми бўйича иш юритиш тугатилган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 5 июлдаги қарори билан А.Гасанов, Ж.Машрапходжаев ва “Revers”
МЧЖларнинг апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилган ва Зангиота
туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 19 июлдаги ҳал қилув қарори
бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Зангиота туманлараро иқтисодий
судига юборилган. МЧЖнинг апелляция шикояти эса кўрмасдан
қолдирилган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 июлдаги ажрими
билан Тошкент вилояти адлия бошқармаси, “Revers” МЧЖ, Гасанов Аловсат
Башир ўғли ва Машрапходжаев Жамоллиддинходжа Рахматходжаевич ишга
жавобгар, Усманов Кабилджан Алимжанович эса низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
ишга жалб қилинган.
Мазкур суднинг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори билан
даъвогарнинг
“Revers”
МЧЖ,
Гасанов
Аловсат
Башир
ўғли
ва Машрапходжаев Жамоллиддинходжа Рахматходжаевичнинг ҳуқуқий
мақомини ўзгартириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад
этилган. МЧЖ, Гасанов Аловсат Башир ўғли, “Revers” МЧЖ ҳамда
Машрапходжаев
Жамоллиддинходжа
Рахматходжаевичнинг
даъво
муддатини қўллаш ва низо юзасидан иш юритишни тугатиш тўғрисидаги
илтимосномаларини қаноатлантириш рад этилган. Даъво қаноатлантирилиб,
Сергели тумани тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш
инспекциясида рўйхатдан ўтган МЧЖнинг 2011 йил 14 октябрь ва 2012 йил
29 мартдаги таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ҳақиқий эмас
деб топилган.
Суд ҳужжатлари устидан МЧЖ, “Revers” МЧЖ, Гасанов Аловсат
Башир ўғли, Усманов Кабилджан Алимжанович томонидан кассация
шикояти берилган. Унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, иш юритишни
тугатиш, агар судлов ҳайъати иш юритишни тугатиш ҳақидаги фикр билан
келишмаса, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш
ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, суд қарорларида
фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2016 йил 21 ноябрь
ҳамда 2016 йил 6 декабрдаги ажримлари билан фуқаролик ишлари бўйича
Тошкент шаҳар судининг 2011 йил 11 майдаги ва Яккасарой туманлараро
судининг 2011 йил 31 декабрдаги ҳал қилув қарорлари бекор қилинганлиги
кўрсатилганлиги, бироқ суд ҳужжатларида ушбу ишлар фуқаролик ишлари
бўйича Тошкент шаҳар судининг 2016 йил 29 декабрдаги ажрими билан
битта иш юритишга бирлаштирилганлиги, қайд этилган, бироқ кейинчалик
суднинг 2017 йил 30 январдаги ажрими билан иш судга тааллуқли
бўлмаганлиги сабабли иш юритиш тугатилганлиги суд қарорларида
кўрсатилмаганлиги, биринчи ва апелляция инстанцияси суди жиноят ишлари
бўйича Олмазор туман судининг 2009 йил 26 августдаги ҳукми билан
даъвогар 15 эпизоддан иборат, таъмагирлик, ўғрилик, ҳужжатларни
қалбакилаштирганлик, солиқ қонунчилигини бузиш ва бошқа бир қатор оғир
жиноятларни содир этганлиги учун айбдор деб топилганлиги, даъвогар
суднинг ушбу ҳукми устидан апелляция шикояти берганлиги, жиноят
ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 2022 йил
18 октябрдаги ажрими билан апелляция шикояти қаноатлантирмасдан
қолдирилганлиги инобатга олмаганлиги, даъвогар ва У.Абдуалиев Тошкент
шаҳар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, МЧЖ устав
фондидаги улушларни олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиб,
дасталабки таъсисчилар У.Абдуалиевнинг 95,06 фоиз, даъвогарнинг
4,94 фоиз улушларини тиклашни сўраганлиги, Тошкент шаҳар хўжалик
судининг 2017 йил 6 майдаги ҳал қилув қарори билан ушбу даъво қисман
қаноатлантирилганлиги, бироқ ушбу ҳал қилув қарори кейинчалик янги
очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиниб, ушбу суднинг 2017 йил
30 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад
этилганлиги, МЧЖ таъсисчиси У.Абдуалиевнинг вафоти муносабати билан
Тошкент шаҳар иқтисодий судининг 2017 йил 30 августдаги ажрими билан
унинг даъвоси алоҳида иш юритишга ажратилиб, унинг ҳуқуқий вориси
аниқлангунга қадар иш юритиш тўхтатилганлиги, суднинг 2018 йил
30 июлдаги ажрими билан иш юритиш тикланганлиги, натижада судининг
2018 йил 27 августдаги ажрими билан У.Абдуалиевнинг даъвоси бўйича иш
юритиш тугатилганлиги, ушбу ҳолатлар низо иқтисодий судда кўриб
бўлинганлигидан далолат бериши, судлар ушбу ҳолатларни ҳам инобатга
олмаганлиги, ҳал қилув қарорида даъвогарнинг ишда иштирок этувчи
шахсларнинг процессуал мақомини ўзгартириш ҳақидаги илтимосномасини
қаноатлантириш рад этилганлиги, бироқ ушбу илтимоснома муҳокама
қилинмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
111-моддасида суд қонунга мувофиқ бузилган ҳуқуқни тиклаши назарда
тутилганлиги, суд МЧЖ таъсис ҳужжатлаирнинг 2011 йил 14 октябрдаги
ва 2012 йил 29 мартдаги ўзгартиришларини ҳақиқий эмас деб топганлиги,
бироқ МЧЖ таъсис ҳужжатларига 2012-2014 йиллардаги ўзгартиришлар
юридик кучда эканлиги, мазкур ҳолатда суд кимнинг ҳукуқини ва қандай
тиклаганлиги ҳақида савол туғилиши, Тошкент шаҳар хўжалик судининг
2017 йил 6 майдаги ҳал қилув қарори билан МЧЖ устав фондидаги улушлар
қуйидагича тақсимланганлиги, У.Абдуалиевда 5160 дона акция, “Revers”
МЧЖда 2134 дона акция, Ш.Абдуалиевда 1102 дона акция, яъни МЧЖнинг
таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар бекор қилинмаганлиги,
кейинчалик ушбу ҳал қилув қарори бекор қилинганлиги ва даъвони
қаноатлантириш рад этилганлиги, МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига
ўзгартиришлар киритилганлиги, бошқа иш доирасида муҳокама
қилинганлиги, шунинг учун иш юртиш ИПК 110-моддасининг 2-бандига
асосан тугатилиши лозимлиги, даъвогар МЧЖ таъсис ҳужжатларига
киритилган ўзгартиришларни рўйхатга олишни ҳақиқий эмас деб топишни
сўраганлиги, ушбу талаб маъмурий судга тааллуқли эканлиги, мазкур
ҳолатда иш юритиш ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосан тугатилиши
лозимлиги,
даъвогар
МЧЖ
таъсис
ҳужжатларига
киритилган
ўзгартиришларни рўйхатга олишни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган
бўлса-да, суд ўз ташаббуси билан даъво талабини ўзгартириб, даъвогар МЧЖ
таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларни ҳақиқий эмас деб
топганлиги, даъвогар судга мурожаат қилишда бирор-бир узрли сабабсиз
даъво муддатини ўтказиб юборганлиги, суд жавобгарнинг даъво муддатини
тиклаш ҳақидаги илтимосномаси асоссиз рад этилганлиги кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган МЧЖ, Гасанов Аловсат Башир ўғли,
Усманов Кабилджан Алимжанович ҳамда “Revers” масъулияти чекланган
жамияти вакиллари шикоятни қанотлантиришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар суд ҳужжатларини
ўзгаришсиз, шикоятни қанотлантирмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган Тошкент
вилояти
адлия
бошқармаси,
Машрапходжаев
Жамоллиддинходжа
Рахматходжаевич суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни улар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчилар шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд
қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, Сергели туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик
субъектларини рўйхатга олиш инспекциясида 2007 йил 7 февралда рўйхатга
олинган МЧЖнинг уставига ва таъсис шартномасига асосан унинг устав
фонди 236 962 915 сўмни ташкил қилган ҳамда улушлар иштирокчилар
ўртасида қуйидагича тақсимланган:
– У.Абдуалиевнинг улуши 95,06 % - 225 268 641 сўм;
– даъвогарнинг улуши 4,94 % - 11 694 274 сўм.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2011 йил
11 майдаги ҳал қилув қарори билан фуқаро А.Гасановнинг даъво аризаси
қисман қаноатлантирилган ва таъсисчи даъвогарга тегишли бўлган МЧЖдаги
41 705 473,04 сўм ёки 17,6 фоизни ташкил қилувчи 1102 дона
“Keramzitobeton” ОАЖнинг акцияларига мутаносиб бўлган улуши
А.Гасановга
топширилган.
А.Гасановнинг
фойдасига
даъвогардан
1 908 136 сўм, Т.Бойматовадан 11 704 000 сўм, У.Абдуалиевдан
28 892 392,32 сўм миқдорида дивидендлар ундирилган ва даъвогардан
дивидендлар миқдорини ундириш унинг жамиятдаги улушига қаратилган.
Натижада, жамият иштирокчиларининг улушлари қуйидагича
тақсимланган:
– У. Абдуалиевнинг улуши 67,7% - 166 365 049,64 сўм;
– А.Гасановнинг улуши 32,3% - 70 597 865,36 сўм қийматида.
Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2011 йил
31 декабрдаги ҳал қилув қарори билан “Revers” МЧЖнинг У.Абдуалиевга
нисбатан даъво талаблари қаноатлантирилган. “Revers” МЧЖ устав
фондидаги 60 228 544,6 сўм ёки 25,41 фоизни ташкил қилувчи 2134 дона
акцияларга мутаносиб бўлган улуши билан МЧЖнинг таъсисчилари сафига
киритилган. 171 639 510,34 сўм миқдоридаги зарар “Revers” МЧЖнинг
фойдасига У.Абдуалиевнинг166 365 049,64 сўмни ташкил этувчи МЧЖдаги
улушига қаратиш йўли билан ундирилган, қолган 5 274 460,70 сўмлик қисми
эса А.Гасановнинг жамиятнинг устав фондидаги улушига қаратилган ва бу
4 662 934,2 сўмни ташкил этувчи улушини 4,475 фоизга камайтириш йўли
билан ундирилган.
Натижада, МЧЖ иштирокчиларининг устав фондидаги улушлари
қуйидагича тақсимланган:
– “Revers” МЧЖнинг улуши 72,175 % - 171 027 983,9 сўм;
– А.Гасановнинг улуши 27,825 % - 65 934 931,9 сўм.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2011 йил
11 майдаги ҳал қилув қарори ва Яккасарой туманлараро судининг 2011 йил
31 декабрдаги ҳал қилув қарори билан МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига
киритилган ўзгартиришларга асосан жамиятнинг таъсис ҳужжатлари Сергели
туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан
ўтказиш инспекциясида қайта рўйхатдан ўтказилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2016 йил 21 ноябрь
ҳамда 2016 йил 6 декабрдаги ажримлари билан юқоридаги фуқаролик
ишлари бўйича судларнинг ҳал қилув қарорлари янги очилган ҳолатлар
бўйича кўриб чиқилиб, бекор қилинган ва даъволар бўйича низо фуқаролик
судига тааллуқли бўлмаганлиги учун иш юритиш тугатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 43-моддасининг учинчи
қисмига кўра, таъсис ҳужжатларидаги ўзгартишлар давлат рўйхатидан
ўтказилган пайтдан бошлаб, қонунда белгиланган ҳолларда эса - давлат
рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган ана шундай ўзгартишлар
ҳақида хабардор қилинган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга эга
бўлади. Юридик шахслар ва уларнинг муассислари мазкур ўзгартишларни
ҳисобга олиб иш юритган учинчи шахслар билан муносабатларда ана шундай
ўзгартишлар рўйхатга олинмаганлигини важ қилиб кўрсатишга ҳақли
эмаслар.
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 11-моддасининг тўртинчи
қисмига кўра, жамиятнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар жамият
иштирокчиларининг умумий йиғилиши қарорига биноан киритилади.
Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар қонунчиликда
назарда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Мазкур ҳолатда МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар
кейинчалик бекор қилинган Фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларига
асосан киритилган. Яъни, таъсис ҳужжатларига киртиш учун асос бўлган суд
ҳужжатлари ҳозирда мавжуд бўлмаганлиги сабабли биринчи инстанция суди
даъвони қаноатлантриш ҳақида тўғри хулосага келган. Апелляция
инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ушбу хулосаси билан
келишган.
Шунинг учун судлов ҳайъати мазкур ҳолатда суд ҳужжатларини бекор
қилиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди.
Кассация шикоятидаги суд қарорларида фуқаролик ишлари бўйича
Тошкент шаҳар судининг 2016 йил 21 ноябрь ҳамда 2016 йил 6 декабрдаги
ажримлари билан фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг
2011 йил 11 майдаги ва Яккасарой туманлараро судининг 2011 йил
31 декабрдаги ҳал қилув қарорлари бекор қилинганлиги кўрсатилганлиги,
бироқ суд ҳужжатларида ушбу ишлар фуқаролик ишлари бўйича Тошкент
шаҳар судининг 2016 йил 29 декабрдаги ажрими билан битта иш юритишга
бирлаштирилганлиги, қайд этилган, бироқ кейинчалик суднинг 2017 йил
30 январдаги ажрими билан иш судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли иш
юритиш тугатилганлиги суд қарорларида кўрсатилмаганлиги тўғрисидаги
важлар асоссиздир.Чунки, суд қарорларида фуқаролик ишлари бўйича
Тошкент шаҳар судининг 2016 йил 21 ноябрь ҳамда 2016 йил 6 декабрдаги
ажримлари билан фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг
2011 йил 11 майдаги ва Яккасарой туманлараро судининг 2011 йил
31 декабрдаги ҳал қилув қарорлари бекор қилинганлиги кўрсатилган. Суд
қарорларида ушбу ишлар бўйича иш юритиш тугатилганганлиги
кўрсатилмаганлиги эса суд ҳужжатларини бекор қилиш учун бўла олмайди.
Чунки, даъвони қаноатлантириш учун айнан фуқаролик ишлари бўйича
судларнинг қарорлари бекор қилинганлиги асос бўлган.
Кассация шикоятидаги судлар томонидан жиноят ишлари бўйича
Олмазор туман судининг 2009 йил 26 августдаги ҳукми билан даъвогар
15
эпизоддан
иборат,
таъмагирлик,
ўғрилик,
ҳужжатларни
қалбакилаштирганлик, солиқ қонунчилигини бузиш ва бошқа бир қатор оғир
жиноятларни содир этганлиги учун айбдор деб топилганлиги, даъвогар
суднинг ушбу ҳукми устидан апелляция шикояти берганлиги, жиноят
ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 2022 йил
18 октябрдаги ажрими билан апелляция шикояти қаноатлантирмасдан
қолдирилганлиги тўғрисидаги важларни ҳам инобатга олиб бўлмайди. Чунки,
ушбу ҳолатлар мазкур даъво передмети доирасига кирмайди. Худди шу асос
билан шикоятдаги даъвогар ва У.Абдуалиев Тошкент шаҳар хўжалик судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, МЧЖ устав фондидаги улушларни
олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиб, дастлабки таъсисчилар
У.Абдуалиевнинг 95,06 фоиз, даъвогарнинг 4,94 фоиз улушларини тиклашни
сўраганлиги, Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2017 йил 6 майдаги ҳал
қилув қарори билан ушбу даъво қисман қаноатлантирилганлиги, бироқ ушбу
ҳал қилув қарори кейинчалик янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиниб,
суднинг 2017 йил 30 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвони
қаноатлантириш рад этилганлиги, МЧЖ таъсисчиси У.Абдуалиевнинг
вафоти муносабати билан Тошкент шаҳар иқтисодий судининг 2017 йил
30 августдаги ажрими билан унинг даъвоси алоҳида иш юритишга
ажратилиб, унинг ҳуқуқий вориси аниқлангунга қадар иш юритиш
тўхтатилганлиги, суднинг 2018 йил 30 июлдаги ажрими билан иш юритиш
тикланганлиги, натижада судининг 2018 йил 27 августдаги ажрими билан
У.Абдуалиевнинг даъвоси бўйича иш юритиш тугатилганлиги, мазкур
ҳолатлар низо иқтисодий судда кўриб бўлинганлигидан далолат бериши,
судлар ушбу ҳолатларни ҳам инобатга олмаганлиги тўғрисидаги важларни
инобатга олиб бўлмайди. Яъни, Тошкент шаҳар хўжалик судида 2017 йилда
қўзғатилган даъво предмети билан, мазкур ишдаги даъво предмети
бошқа-бошқадир. Худди шу асос билан МЧЖ таъсис ҳужжатларига
2012-2014 йиллардаги ўзгартиришлар юридик кучда эканлиги тўғрисидаги
важни ҳам инобатга олиб бўлмайди.
Даъвогар МЧЖ таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларни
рўйхатга олишни ҳақиқий эмас деб топишни сўраганлиги, ушбу талаб
маъмурий судга тааллуқли эканлиги тўғрисидаги важларни ҳам инобатга
олиб бўлмайди. Чунки, МЧЖнинг таъсис ҳужжатлари давлат органлари
ҳужжати ҳисобланмайди ва уларга киртилган ўзгартиришларни ҳақиқий эмас
деб топиш талаби қитисодий судга тааллуқлидир.
Биринчи инстанция суди жавобгарларнинг даъво муддатини қўллаш
ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни ҳам асосли рад этган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш
билан боғлиқ олдиндан тўланган суд харажатларини МЧЖнинг зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал
қилув қарори, Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 октябрдаги қарори ўзгаришсиз,
“Keramzitobeton” масъулияти чекланган жамияти, “Revers” масъулияти
чекланган жамияти, Гасанов Аловсат Башир ўғли, Усманов Кабилджан
Алимжановичнинг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
В. Сатторова