Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2227/59102 Дата решения 12.05.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Юсупов Ихтиёр Адхамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение «POLIMER IMEX SOLUTION» масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый BO’KAMAHSUSSUVPUDRAT» масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1084020 Claim ID 3252396 PDF Hash 8d27b2971a9f06d3... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК нинг 278-моддаси ИПК 278 law
ушбу Кодекс 279-моддаси ушбу Кодекс 279 code_article
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ФКнинг 354-моддаси ФКнинг 354 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 14 066 символов
4-1001-2227/59102 – сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Т.Салимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья И.Юсупов ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 11 май Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси, судья И.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ж.Суяров ҳамда А.Ариповдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Матчановнинг котиблигида, даъвогар вакили У.А. (2022 йил 1 декабрдаги 1-сонли ишончнома ҳамда ордер асосида), жавобгар раҳбари М.Х. иштирокида, даъвогар “POLIMER IMEX SOLUTION” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “BO’KAMAHSUSSUVPUDRAT” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 790 000 000 сўм асосий қарз, 79 000 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш ундириш тўғрисида даъво аризаси бўйича Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 21 февралдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар “BO’KAMAHSUSSUVPUDRAT” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “POLIMER IMEX SOLUTION” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “BO’KAMAHSUSSUVPUDRAT” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 21 январда 2110-12-001-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган бўлиб унга кўра, даъвогар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарганлигини, аммо жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги яъни тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли 790 000 000 сўм асосий қарздорлик вужудга келганлиги, қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисида жавобгарга талабнома билан мурожаат қилганлиги, жавобгар томонидан талабнома ҳам ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Бундан ташқари ишни судда кўриш жараёнида жавобгар томонидан ҳам қарши даъво аризаси билан мурожаат қилган бўлиб, унга даъвогар шартнома шартларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли жавобгар фойдасига 784 550 000 сўм асосий қарз, 78 455 000 сўм пеня ва 56 500 000 сўм моддий зарар ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 19 январдаги ажрими билан қарши даъво аризаси иш юритувга қабул қилинган. Суднинг 2023 йил 31 январдаги ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида “Yuksalish kelajak FMA servis” масъулияти чекланган жамияти, “UMIDA SARVINOZ BOBUR” фермер хўжалиги, “QURBON GULSIN” фермер хўжалиги, “QORAVOY OTA IBODAT AYA” фермер хўжалиги, “BAXTQUSHI HUMO” фермер хўжалиги, “JALOLIDDIN XAMIDZODA” фермер хўжалиги, “ABDUROFE RAJABZODA” фермер хўжалиги, “SHAMSULLO ABDULLAZODA” фермер хўжалиги, “SHUKIRULLO YASMINA AGRO” фермер хўжалиги, “NAVOBOD SULTON CITY” фермер хўжалиги, “G’ALLAKOR ALISHER FAYZ” фермер хўжалиги, “OLMOS DALASI” фермер хўжалиги, АТБ “Агробанк”, Бўка тумани ирригация бўлими, Бўка туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Бўка тумани электр тармоқлари корхонаси ишда иштирок этишга жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 21 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан жавобгарнинг қарши даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган, даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган ҳамда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 790 000 000 сўм асосий қарз, 12 000 000 сўм пеня 8 690 000 сўм давлат божи, 24 000 сўм почта харажати шунингдек жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 8 690 000 сўм давлат божи ундирилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган жавобгар судга апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, суд томонидан моддий ҳуқуқ нормасига амал қилинмаганлиги натижасида даъво аризаси қаноатлантирилганлиги, даъвогар шартномадаги мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли суд ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили ҳал қилув қарорига нисбатан ўз эътирозларини билдириб даъвогар томонидан бугунги кунга қадар шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги, монтаж ишлари тўлиқ якунланмаганлиги, ўзи томонидан монтаж ишлари бажарилганлиги, ҳал қилув қарорида бу чегирилмаганлиги, шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилган деб қарздорлик тўлиқ ундириб берилганлигини, биринчи инстанция суди томонидан даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида нотўғри хулосага келганлигини билдириб, суд ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъво талабини тўлиқ рад қилишни сўради. Даъвогар вакили апелляция шикоятига нисбатан ўз эътирозларини билдириб биринчи инстанция судида барча ҳолатлар тўлиқ ўрганилганлигини, тарафлар ўртасида имзоланган шартнома 2 доирасида даъвогар ўз мажбуриятларини бажариб маҳсулотни олиб келиб берганлигини, лекин қарздорлик тўлиқ тўлаб берилмаганлигини инобатга олган ҳолда биринчи инстанция судининг суд ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда жавобгарнинг апелляция шикоятини рад этишни сўради. Учинчи шахс ваклллари апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, иштирок этмади ва апелляция шикояти бўйича ўз фикрини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 274-моддаси тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важлари ва тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ҳамда апелляция шикоятида келтирилган важларни ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда низо тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. ИПК нинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга, ҳал қилув қарорини ўзгартиришга, ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва 3 иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга, ушбу Кодекс 279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди томонидан қарши даъво аризасини рад этиш тўғрисида тўғри хулосага келган бўлса-да, аммо даъво аризасининг асосий қарздорлигини тўлиқ ундириб хатоликка йўл қўйган. Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 2.2-бандига кўра буюртмачи гектарига 23 590 000 сўм (ҚҚС қўшилган) асосланган ҳолда, товарларни сотиб олиши умумий миқдори 700 гектар учун 16 513 000 000 сўмни ташкил этиши белгиланган. Шартноманинг 5.2-бандига кўра жавобгар шартноманинг 2.2-бандида кўрсатилган умумий миқдорнинг 65 фоиз миқдорида ташкил этган суммасини, банк ўтказмаси орқали олдиндан тўловни амалга оширишни, 5.3-бандига кўра эса шартноманинг 2.2-бандида кўрсатилган умумий миқдорнинг 25 фоиз миқдоридаги кейинги тўлов, етказиб берувчи томонидан юборилган товарларни Ўзбекистон Республикасининг ҳудудидаги божхонасига кириб келган кундан бошлаб, 3 кун ичида тўлов амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 5.4-бандига кўра шартноманинг 2.2-бандида кўрсатилган умумий миқдорнинг 10 фоизи миқдорида ташкил этган суммасини, якуний ҳисоб-китоб фактурани ва пудратчи иши тугатганлиги тўғрисидаги актни тақдим этган кундан бошлаб 10 кун ичида тўлов амалга оширилиши белгиланган. Бундан ташқари шартноманинг 3-4 бўлимларида пудратчи ва буюртмачининг мажбуриятлари, 6-бўлимида бажарилган хизматларини қабул қилиш тартиби, 5-бўлимида мазкур ишлар учун тўловларни амалга ошириш тартиби кўрсатиб ўтилган. Шунингдек шартноманинг 7-бўлимида кафолат шартлари тўлиқ баён этилган бўлиб, унинг 7.1 бандига кўра кафолат мажбуриятлари ушбу шартнома бўйича етказиб берилган махсулотлар Пудратчининг тасдиқланган мутахасислари томонидан ўрнатилган ва томонлар имзоланган далолатнома мавжуд бўлганда амал қилиши кўрсатиб ўтилган. Даъвогар ўз важларида мазкур шартнома бир хил лойиҳада тузилганлиги ва бир нечта мижозларга етказиб берилганлиги, жавобгар билан имзоланган лойиҳани маҳсулот етказиб бериш шартномаси деб 4 тугашини келтириб ўтган. ФКнинг 354-моддаси учинчи қисмига кўра, тарафлар турли шартномаларнинг элементларини ўз ичига оладиган шартнома (аралаш шартнома) тузишлари мумкин. Аралаш шартнома бўйича тарафларнинг муносабатларига, агар тарафларнинг келишувидан ёки аралаш шартноманинг моҳиятидан бошқача тартиб англашилмаса, элементлари аралаш шартномада бўлган шартномалар тўғрисидаги қоидалар қўлланилади. Мазкур ҳолатда ушбу шартнома аралаш шартнома ҳисобланади. Биринчи инстанция суди томонидан шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан 2021 йил 25 июндаги 9-сонли ҳисобфактура билан жами 3 420 550 000 сўм миқдоридаги томчилаб суғориш тизимлари (маҳсулотлар) жавобгарга етказиб берилган деб тўғри тўхтамга келган аммо, тарафлар ўртасида 2021 йил 25 июнь куни топшириш қабул қилиш далолатномаси тузилган бўлиб, бажарилган ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган деб нотўғри тўхтамга келган. Иш хужжатларида ушбу далолатнома даъвогар томонидан жавобгарнинг электрон почтасига юборилганлик факти мавжуд холос. Суд мажлиси жараёнида ҳам даъвогар томонидан тарафлар ўртасида имзоланиб бажарилган ишлар қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги якуний далолатномани судга тақдим этиб берилмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати шартнома мажбуриятлари тўлиқ якунланмаганлиги сабабли даъвогар томонидан шартноманинг 5.4-бандида кўрсатиб ўтилган 10 фоизлик тўловни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келмаган деб баҳолайди ва ҳал қилув қарорида ундирилган 790 000 000 сўм асосий қарздорликни (3 420 550 000*10%=342 055 000) 447 945 000 сўмга ўзгартиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати ҳал қилув қарорининг давлат божи ундириш қисмини ҳам ўзгартиришни ҳамда даъвогар томонидан даъво аризасига илова қилинган статистик маълумотга кўра, у кичик тадбиркорлик субъекти эмаслиги кўрсатиб ўтилганлигидан келиб чиқиб: - 447 945 000 + 79 000 000 = 526 945 000*2%=10 538 900 сўм қисмини жавобгар зиммасига; - 342 055 000*2% = 6 841 100 сўм қисмини даъвогар зиммасига ҳамда қарши даъво аризаси билан боғлиқ харажатларни жавобгар зиммасида қолдиришни (9 195 050 сўм ихтиёрий тўланган) лозим топади. Ҳал қилув қарорининг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 8 690 000 сўм давлат божи ундириш қисмини 1 848 900 сўмга ўзгартиришни ҳамда ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз 5 қолдиришни лозим топади. Апелляция инстанцияси учун республика бюджетига жавобгар ҳисобидан (5 269 450 + 4 597 525 = 9 866 975 – 4 345 000 = 5 521 975) 5 521 975 сўм ҳамда даъвогар ҳисобидан 3 420 550 сўм давлат божи ундиришни почта харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-72, 118, 274, 278-279-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати жамиятининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 21 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги жавобгар “BO’KAMAHSUSSUVPUDRAT” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “POLIMER IMEX SOLUTION” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 790 000 000 сўм асосий қарз ундириш қисми “447 945 000 сўмга”, 8 690 000 сўм давлат божи ундириш қисми 1 848 900 сўмга ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар “BO’KAMAHSUSSUVPUDRAT” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 5 521 975 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “POLIMER IMEX SOLUTION” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 3 420 550 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда Олий судга кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи судья: И.Юсупов ҳайъат аъзолари: Ж.Суяров А.Арипов Қарорининг кўчирма нусхаси аслига тўғри ___________ судья И.Юсупов 6