Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2201/254 Дата решения 12.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый MAX TRANS INVEST масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1081252 Claim ID 3200342 PDF Hash 740d4f8ab0415556... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2201/254-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни ўрган судья – С.Рустамов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – У.Холиков Кассация инстанциясида маърузачи судья – Б.Сайфуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 12 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўришда кўмаклашаётган Андижон вилоят суди ходими Ғ.Амирқулов, “MAX TRANS INVEST” масъулияти чекланган жамияти вакили Ш.Исаков (2023 йил 12 майдаги 21-сонли ордер асосида), Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакили С.Мухтаров (2023 йил 4 январдаги 22-00092-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг “MAX TRANS INVEST” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 758 291 250 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қабул қилинган Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 мартдаги ҳал қилув қарори устидан “MAX TRANS INVEST” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш билан бирга Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “MAX TRANS INVEST” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) билан Туркия Республикасининг “OKSID KIMYA DIS TICARET LTD STI” компанияси ўртасида 2019 йил 15 декабрда тузилган 15/12-сонли импорт шартномасига асосан жавобгарнинг 1 401 000 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги вужудга келган. Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда ДСБ деб юритилади) томонидан Марказий банк Андижон вилоят Бош бошқармасининг ушбу мазмундаги 2021 йил 10 декабрдаги 23-18/170-сонли маълумотига асосан жавобгарга муддати ўтган дебиторлик қарздорлик учун 758 291 250 сўм жарима ҳисоблаб, уни ихтиёрий тўлаш бўйича жавобгарга талабнома юборилган. Талабнома бўйича жарима суммаси ихтиёрий тўлаб берилмагач, ДСБ иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан 758 291 250 сўм миқдрида молиявий жарима қўллашни сўраган. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 мартдаги ҳал қилув қарори билан ДСБнинг аризаси қаноатлантирилган. Жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)га асосан 758 291 250 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган. Қўлланилган молиявий жаримани ундириш ДСБ зиммасига юклатилган. Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 19 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, судлар қарор қабул қилишда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига янги 111-модда киритилганлиги ва мазкур ўзгариш 2022 йил 12 мартдан кучга киритилганлигига эътибор бермаганлиги, қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан қирқ беш кундан (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаганида жарима қўлланилиши баён этилганлиги, бу ўзгаришларга асосан ДСБда бундай молиявий жарима қўллаш ҳақидаги даъво қўзғатиш ҳуқуқи 2022 йил 21 февраль кунида вужудга келганлиги, судга ариза 2022 йил 10 февралда киритилганлиги, ДСБ муддатни ҳисоблашда фақат иш кунларини ҳисоблаши кераклиги ҳақида важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ва апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган ДСБ вакили биринчи ва апелляция инстанцияси суди тўғри тўхтамга келганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ДСБ ва жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади: Низом 23-бандининг биринчи хатбошисида товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги белгиланган. Шунингдек, Низом даъво аризаси киритилган ва ҳал қилув қарори қабул қилинган амалда бўлган таҳрири 27-бандининг биринчи хатбошиларига кўра, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин 180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда, 180 кундан 365 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5087-сонли Қарорининг 10-бандида 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилиши, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган. Аниқланишича, жавобгар билан Туркия Республикасининг “OKSID KIMYA DIS TICARET LTD STI” компанияси ўртасида 2019 йил 15 декабрда 15/12-сонли импорт шартномаси расмийлаштирилган. Шартномага асосан жавобгар томонидан 2019 йил 26 декабрда 3 972 000 АҚШ доллари тўлаб берилган бўлса-да, фақат 585 000 АҚШ доллар қийматдаги дастгоҳлар олиб келинган, бироқ, 1 401 000 АҚШ доллари миқдорида товарларни олиб кирилиши таъминланмаган. Натижада ушбу сумма миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келган. Жавобгар томонидан ушбу ҳолатни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмаган. Бунинг учун даъвогар юқорида қайд этилган Низом талабларидан келиб чиқиб жавобгарга 70 050 АҚШ доллари миқдорида (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича ушбу сумма (1 АҚШ долларнинг сўмдаги эквиваленти 10 825 сўм) 758 291 250 сўм миқдорида жарима ҳисоблаган. ДСБнинг ушбу жаримани ихтиёрий тўлаш ҳақида 2022 йил 25 январдаги 22-03391-сонли талабномаси жавобгар томонидан ихтиёрий бажарилмаган. Қайд этилганларга кўра, биринчи инстанция суди аризани қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди эса уни ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўғри тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда суд қарорларини бекор қилиш учун бундай асослар мавжуд эмас. Кассация шикоятидаги судлар қарор қабул қилишда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунга янги 111-модда киритилганлиги ва мазкур ўзгариш 2022 йил 12 мартдан кучга киритилганлигига эътибор бермаганлиги, қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан қирқ беш кундан (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаганида жарима қўлланилиши баён этилганлиги, бу ўзгаришларга асосан ДСБда бундай молиявий жарима қўллаш ҳақидаги даъво қўзғатиш ҳуқуқи 2022 йил 21 февраль кунида вужудга келганлиги, судга ариза 2022 йил 10 февралда киритилганлиги, ДСБ муддатни ҳисоблашда фақат иш кунларини ҳисоблаши кераклиги ҳақида важлар аризани қаноатлантиришни рад этиш учун учун асос бўлмайди. “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунига янги 111-модда 2022 йил 11 мартдаги “Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан киритилган. Ариза эса судга 2022 йил 14 февралда киритилган. Шунингдек, Низомнинг 27-бандида кўрсатилган муддат кунлар билан ифодаланган, иш кунлари ҳисобга олиниши назарда тутилмаган. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 мартдаги ҳал қилув қарори, Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 19 майдаги қарори 5 ўзгаришсиз, “MAX TRANS INVEST” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “MAX TRANS INVEST” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И. Таджиев