← Назад
Решение #596656 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 166 | — | code_article | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2204/9449-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Х.Жамолиддинов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Б.Мамадалиев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 12 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, ишни
видеоконференцалоқа режимида кўришга кўмаклашувчи Фарғона вилоят
судининг ходими Р.Шукуров ва Қўқон туманлараро иқтисодий суди ходими
А.Охунжонов, даъвогар вакили - адвокат А.Омонов (2022 йил 14 ноябрдаги
356-сонли ордер ва 2023 йил 3 майдаги 7-сонли ишончнома асосида), Банкнинг
Фарғона вилоят филиали вакили – юрисконсульт Х.Юлдашев (2022 йил
2023 йил 23 июндаги 04-16/20-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида,
даъвогар “Vodiy-Gavhari MM” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар
АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк”и ва унинг Фарғона вилоят филиали зиммасига
мажбурият юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Банк томонидан берилган кассация
шикояти
асосида ишни Олий суднинг
биносида
бўлиб ўтган
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Фарғона вилоят Эркин иқтисодий зона ва кичик саноат зоналари
Маъмурий кенгаши (бундан буён матнда Маъмурий кенгаш деб юритилади)
йиғилишининг 2021 йил 21 апрелдаги 47-сонли баёни билан “Vodiy-Gavhari
MM” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади)нинг умумий қиймати 5,9 млн. АҚШ долларлик “Пеносевилена
маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш
учун “Grant art class” масъулияти чекланган жамиятидан “Қўқон” эркин
иқтисодий зонасига қайтарилган 1,6 гектар ер майдони даъвогарга бириктириб
берилган. Ушбу майдонда қуриб битказилган нотурар бино-иншоотларга
15:12:08:01:04:0222-сон билан кадастр рақами берилиб, 1730221/R-A1744070
реестр тартиб рақами билан 2021 йил 24 апрелда давлат рўйхатидан ўтказилган.
Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестридан кўчирмада даъвогар номига давлат
рўйхатидан ўтказилган умумий ер майдони 16 000 кв.м., умумий фойдаланиш
1
майдони 6 674,12 кв.м., қурилиш ости майдони 7 315,12 кв.м., яшаш майдони
6 674.12 кв.м. деб кўрсатилган.
Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокимининг 2021 йил 26 апрелдаги
245-сонли қарори билан Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигига оид бўлмаган
эҳтиёжлар учун ер майдонларини танлаш ва ажратиш масалалари билан
шуғулланувчи доимий ишчи туман комиссиясининг далолатномаси
тасдиқланиб, даъвогарга 1,6 гектар ер майдони бириктириб берилган.
Даъвогар Банкнинг Фарғона вилоят филиали (бундан буён матнда Банк
филиали деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, Банк филиали зиммасига даъвогарга тегишли Учкўприк тумани, “Тожик”
МФЙ, Қўқонбой қишлоғи ҳудудида жойлашган 16 000 кв.м. ер майдонидаги
бино-иншоотлардан сунъий тери маҳсулотларини ишлаб чиқариш дастгоҳини
олиб чиқиб кетиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъво аризасида Қўқон туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 7 январдаги 4-1502-2101/2225-сонли иш бўйича қабул
қилинган ҳал қилув қарори билан АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” (бундан буён
матнда Банк деб юритилади) фойдасига “Grant art class” МЧЖ ва “Master Global
Max” МЧЖдан солидар тартибда 2 823 686,55 АҚШ доллари кредит қарзи
ва 21 600 сўм почта харажати ундирилиб, ундирув “Grant art class” МЧЖга
тегишли бўлган Хитой давлатидан келтирилган сунъий тери ишлаб чиқариш
ускуналарига қаратилганлиги, суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида
гаровга қўйилган мулклар аукцион савдосига чиқарилганлиги, аммо савдоларда
сотилмаганлиги сабабли ундирувчи (Банк)га таклиф қилинганлиги ва
реализация қилинмаган мол-мулклар 10 фоиз арзонлаштирилган ҳолда Банкка
топширилганлиги, ушбу мол-мулклар ҳозирда даъвогарга тегишли бўлган
бино-иншоотларда сақланиб келиши, даъвогарнинг Банк филиалига сунъий тери
ишлаб чиқариш линияси ускуналарини бир ой муддатда олиб кетиш
тўғрисидаги 2022 йил 20 августдаги мурожаати оқибатсиз қолдирилганлигини
кўрсатган.
Суднинг 2022 йил 14 ноябрдаги ажрими билан Банк ишга жавобгар
сифатида жалб қилинган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган. Банк филиалига нисбатан иш
юритиш тугатилган.
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 20 январдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Банк номидан
унинг Фарғона минтақавий банк хизматлари офиси кассация шикояти билан
мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Бунга асос
қилиб, шикоятда Маъмурий кенгашнинг 2022 йил 16 мартдаги 55-сонли
баёнининг 1.6-бандида ҳамда 2018 йил 18 январдаги 4-сонли ва 2021 йил
21 апрелдаги 47-сонли йиғилиш баёнлари билан ЭИЗнинг 3,6 ва 1,6 га ер
майдонларида амалга оширишга рухсат берилган “Grant art class” МЧЖнинг
сунъий тери ва пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳамда мазкур
МЧЖнинг таъсисчилигидаги даъвогарнинг “Пеносевилена маҳсулотлари ишлаб
2
чиқаришни ташкил қилиш” лойиҳаси доирасида инвестиция мажбуриятлари
бажарилмаганлиги, натижада истиқболли лойиҳалар ишга тушурилгунга қадар
ер майдонлари “Қўқон ЭИЗ” таркибига қайтарилганлиги судлар томонидан
эътиборсиз қодирилганлиги, “Grant art class” МЧЖ ва даъвогарнинг таъсисчиси
А.Арипхўжаев, раҳбари эса Ш.Валижонов эканлигига суд томонидан муносабат
билдирилмаганлиги, “Grant art class” МЧЖнинг Банк олдидаги кредит
шартномаси бўйича мажбуриятларини таъминлаш учун даъвогар ва Банк
ўртасида 2021 йил 23 августда 02-сонли кафиллик шартномаси тузилганлиги,
қолаверса, даъвогарга тегишли бино-иншоотлар 2021 йил 24 августдаги ипотека
шартномасига асосан тасарруф этиш ҳуқуқи Банк ихтиёрига ўтганлигига суд
эътибор бермаганлиги, дастгоҳлар жуда катта ҳажмни ташкил қилиши, улар
Хитой давлатидан келган 10 нафар махсус билим ва малакага эга мутахассислар
томонидан узоқ муддатда йиғилганлиги ва ўрнатилганлиги, дастгоҳларни
демонтаж қилиш ва қайта йиғиш учун Хитой давлатидан мутахассисларни жалб
қилиш лозим бўлиши, бу эса катта сарф-харажат, ишчи куч ва алоҳида катта
бино-иншоот талаб қилиши, агар дастгоҳларни бошқа жойга кўчирилса, ўзининг
дастлабки хусусиятини йўқотишини кўрсатган.
Суд мажлисида Банк вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб,
шикоятни қаноатлантиришни ва суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини
қаноатлатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб,
судлар томонидан моддий ва процессуал қонун талабларига мувофиқ қарор
қабул қилинганлиги сабабли уларни бекор қилиш учун асослар мавжуд
эмаслигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва суд
ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 166-моддасига кўра,
мулк дахлсиз ва қонун билан қўриқланади. Мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга
қарши турган барча субъектларнинг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини
сақлашларидан иборатдир. Мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга,
шунингдек унинг ҳуқуқларини чеклашга фақат қонунда назарда тутилган
ҳоллардагина йўл қўйилади.
Ушбу кодекснинг 228 ва 231-моддаларига биноан мулкдор ўз
мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли
(виндикация), мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу
бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф
этишни талаб қилиши мумкин (негатор даъво).
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Қўқон туманлараро иқтисодий
судининг 4-1502-2101/2225-сонли иш бўйича 2022 йил 7 январда қабул
қилинган ҳал қилув қарори ижроси жараёнида “Grant art class” МЧЖга тегишли
бўлган Хитой давлатидан келтирилган сунъий тери ишлаб чиқариш ускуналар
аукцион савдоларида сотилмаганлиги сабабли Банкка топширилган бўлиб, ушбу
3
мол-мулклар даъвогарга тегишли бўлган бино-иншоотларда сақланиб
келинмоқда.
Ускуналарнинг даъвогарга тегишли бино-иншоотларда сақланиши
даъвогарни ўз мол-мулкидан эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ
бўлмаса-да, мазкур ҳолатда даъвогар ўз ҳуқуқларининг бузилишини бартараф
этишни талаб қилишга ҳақли.
Шунинг учун, даъвогар суддан жавобгарлар зиммасига дастгоҳларни олиб
чиқиб кетиш мажбуриятини юклашни сўраган ва биринчи инстанция суди
даъвогарнинг арз қилинган талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага
келган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Жавобгар (Банк)нинг даъвогар ва “Grant art class” МЧЖ лойиҳалари
Маъмурий кенгашнинг 2022 йил 16 мартдаги 55-сонли қарори билан бекор
қилинганлиги ва ер майдонлари “Қўқон ЭИЗ” таркибига қайтарилганлиги
ҳақидаги важи суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки,
ер майдонлари “Қўқон ЭИЗ” таркибига қайтарилган бўлса-да, дастгоҳлар
сақланиб келаётган бино-иншоотлар даъвогарга мулк ҳуқуқи асосида тегишли
ва бу кадастр органининг маълумотлари билан тасдиқланади.
Банкнинг “Grant art class” МЧЖ ва даъвогарнинг таъсисчиси
А.Арипхўжаев, раҳбари эса Ш.Валижонов эканлиги, “Grant art class” МЧЖнинг
Банк олдидаги кредит шартномаси бўйича мажбуриятларини таъминлаш учун
даъвогар ва Банк ўртасида 2021 йил 23 августда 02-сонли кафиллик шартномаси
тузилганлиги, даъвогарга тегишли бино-иншоотлар 2021 йил 24 августдаги
ипотека шартномасига асосан тасарруф этиш ҳуқуқи Банк ихтиёрига ўтганлиги
ҳақидаги важи ҳам суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди.
Чунки, ушбу ҳолатлар мулкдор (даъвогар)нинг ўз ҳуқуқларининг бузилишини
бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
Ушбу асослар билан ҳам Банкнинг дастгоҳлар жуда катта ҳажмни ташкил
қилиши, улар Хитой давлатидан келган 10 нафар махсус билим ва малакага эга
мутахассислар томонидан узоқ муддатда йиғилганлиги ва ўрнатилганлиги,
дастгоҳларни демонтаж қилиш ва қайта йиғиш учун Хитой давлатидан
мутахассисларни жалб қилиш лозим бўлиши, бу эса катта сарф-харажат, ишчи
куч ва алоҳида катта бино-иншоот талаб қилиши, агар дастгоҳларни бошқа
жойга кўчирилса, ўзининг дастлабки хусусиятини йўқотиши ҳақидаги важи ҳам
судлов ҳайъати томонидан қабул қилинмайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур
ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати Банкнинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, қуйи инстанция судларининг қарорларни
4
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига
асосан суд харажатлари Банкнинг зиммасига юклатилади ва кассация шикояти
билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ва почта харажатлари унинг
зиммасида қолдирилади.
Шунингдек, Банкдан Олий суднинг депозит рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажатлари ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг кассация шикоятини қаноатлантириш
рад этилсин.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал
қилув қарори ва Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 20 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк”дан Олий суднинг депозит рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев
5