← Назад
Решение #596705 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2229/64416-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – Б.Абдурахимов
Апелляция
инстанцияси
судида
маърузачи судья – А.Нарзуллаев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья - В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 12 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва
В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакиллари
Ш.Ишниязов (2022 йил 14 ноябрдаги 241-сонли ишончнома ва 2023 йил
12 майдаги 3-сонли ордер асосида), Ш.Азимов (2022 йил 20 декабрдаги
ишончнома асосида), Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси вакили Б.Тургунбоев (2023 йил 11 январдаги 00662-сонли
ишончномага асосан)нинг иштирокида, “BTS Express Cargo Servis” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар Tошкент шаҳар ҳокимлиги зиммасига
тарафлар ўртасида имзоланган “Инвестиция мажбуриятларини қабул қилган
ҳолда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2019 йил 25 апрелдаги 161-сонли шартноманинг 4.6-бандидаги мажбуриятини
бажаришни юклаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатлари устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни
Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш юзасидан эксперимент
ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Ишчи гуруҳи йиғилишининг 2019 йил
27 январдаги 2-сонли баёнининг 2-бандига кўра Тошкент шаҳар ҳокимлигида
эксперимент тарзида 2018 йилнинг 15 ва 22 сентябрь кунлари ўтказилган “Инвестор
куни” тадбирлари натижаларига асосан маъқулланган лойиҳаларнинг туманлар
кесимидаги йиғма рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқланган.
“BTS Express Cargo Servis” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар ёки инвестор
деб юритилади) ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида “Инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил
25 апрелда 161-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома ёки инвестиция
шартномаси деб юритилади) имзоланган.
Шартноманинг 4.6-бандига кўра ер участкасини дастлабки захирага олиш
жараёнида Инвестиция шартномасининг 4.3-бандида назарда тутилган барча
шартлар бажарилгандан сўнг инвестор Тошкент шаҳар ҳокимига унга белгиланган
тартибда ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиб бериш ҳақида ариза билан
мурожаат қилиши лозим. Тошкент шаҳар ҳокими 3 иш кунида инвесторга доимий
фойдаланиш учун ер участкасини ажратиб бериш ҳақида қарор қабул қилиши
белгиланган.
Даъвогар инвестиция шартномасининг 4.3-бандида кўрсатилган шартлар
бажарилганлигини кўрсатиб, жавобгарга мурожаат қилган. Шундан сўнг ер
участкаси ажратилмасдан келинаётганлиги тўғрисидаги важлар билан иқтисодий
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар зиммасига шартноманинг
4.6-банди бўйича олган мажбуриятни бажаришни юклашни сўраган.
Суднинг 2022 йил 20 ва 27 декабрдаги ажримларига кўра ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Сергели туман ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Инвестициялар ва ташқи савдо
бошқармаси, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси ва Давлат кадастрлар
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси жалб қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 январдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад қилинган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
16 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар
томонидан кассация шикояти берилиб, унда суд қарорларини бекор қилиш ва
даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикоятини қувватлаб, уни
қаноатлантириб беришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди.
Кадастр вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини
ўзгартиришни лозим топади.
Жумладан, даъвогар томонидан унга ер майдони Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича
экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил
15 августдаги ПФ-5511-сонли Фармони асосида ажратилганлиги, ушбу Фармон
2-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, инвесторлар билан тўғридан-тўғри
музокаралар якунлари бўйича инвестиция шартномаларини тузиш орқали Тошкент
шаҳар ҳокимининг қарори асосида соддалаштирилган тартибда инвестиция
фаолиятини амалга ошириш учун доимий эгалик, доимий фойдаланиш, муддатли
(вақтинчалик) фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкаларини тақдим этиш
имконияти берилганлиги, ушбу Фармон ўз кучида эканлиги таъкидланган.
Шу билан бирга, мазкур Фармон 4-бандининг учинчи хатбошисига кўра,
инвестиция фаолиятини олиб бориш учун Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига
кўра ер участкалари бериш инвесторга ер участкасини бир йилгача муддатга
(лойиҳанинг мураккаблигидан келиб чиқиб узайтириш имконияти билан) дастлабки
захиралаш шарти билан амалга оширилади, кейинчалик инвестиция шартномасида
кўрсатилган шартлар инвестор томонидан бажарилганидан сўнг ер участкасига
эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи расмийлаштирилади. Инвестор томонидан
зиммасига олинган мажбуриятлар инвестиция шартномасида кўрсатилган шартлар
ва муддатларга мувофиқ бажарилмаганда, ер участкасини захиралаш инвесторга
компенсация бермасдан ва зарарлар қопланмасдан бекор қилинади.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулкни ҳимоя
қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик
ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини
тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек,
тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш
инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”
2019 йил 13 сентябрдаги ПФ-5780-сон Фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 15 августдаги ПФ-5511-сонли Фармон 2-бандининг
иккинчи хатбошиси ва 4-бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташланиши
белгиланган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер
муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни
ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида” 2021 йил 8 июндаги ПҚ-6243-сон Фармонининг 4-бандига кўра
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер участкаларини тўғридан-тўғри
ажратиш, фойдаланишга бериш, келгусида ажратиш учун захиралаш, бириктириш,
ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш,
бундан мазкур Фармонга мувофиқ ер участкаларини давлат ташкилотларига
доимий фойдаланишга ажратиш, очиқ танлов якунларини тасдиқлаш, ижара
шартномасини имзолаш, ер участкаларини хусусийлаштириш натижаларини
расмийлаштириш бўйича ваколатлар мустасно, 2021 йил 1 августдан бекор
қилинган.
Мазкур ҳолатда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер участкаларини
тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш ваколатлари бекор қилинган
бўлса-да, даъвогар даъво талабида жавобгар зиммасига шартноманинг 4.6-банди
бўйича олинган мажбуриятни бажаришни юклашни асоссиз сўраган.
Биринчи инстанция суди жавобгарнинг доимий фойдаланиш учун ер
участкасини ажратиб бериш ҳуқуқи бекор қилинганлиги ва даъво талабини ижро
қилиш имконияти йўқлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад
қилиш тўғрисида асосли хулосага келган.
Апелляция инстанция суди ҳал қилув қарорининг ушбу қисмига тўғри баҳо
берган.
Қайд этилганга кўра, қўйи инстанция судлари инвестиция мажбуриятлари
бажарилиши ҳолатига баҳо бериб, барвақт хулосага келган.
4
Шу сабабли, судлов ҳайъти суд қарорларининг асослантирувчи қисмидан
инвестиция шартномаси шартларининг бажарилишига оид қисмини чиқариб
ташлашни лозим топади.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи ва апелляция
инстанцияси судлари қарорларини ўзгартиришни лозим топади. ИПК
118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ кассация инстанцияси судида кўриш
учун даъвогар томонидан олдиндан белгиланган миқдорда тўланган суд
харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 – 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор қилди:
“BTS Express Cargo Servis” МЧЖнинг кассация шикоятини қаноатлантириш
рад этилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 январдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 16 февралдаги қарори ўзгартирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 январдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 16 февралдаги қарорларининг асослантирувчи қисмидан инвестиция
шартномаси шартлари бажарилишига оид қисми чиқариб ташлансин. Қарорларнинг
қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари
И.Таджиев
В.Сатторова