← Назад
Решение #596743 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 73 | — | law | |
| Биринчи ва апелляция инстанция судлари томонидан ИПК | 73 | — | law | |
| СКнинг | 15 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2206/7282-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – П.Закиров
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – М.Саидов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 12 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида,
ишни видеоконференцалоқа режимида кўришга кўмаклашувчи Жиззах вилоят
судининг ходими Б.Рахматов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш бўйича вакили етакчи инспектор Ш.Ғайиров (2022 йил 28 мартдаги
И-96/22-870-сонли ишочномага асосан), “HUAXIN CEMENT JIZZAKH”
хорижий корхонаси вакили Д.Бозоров (ишончномага асосан), Л.Умурзаков
(ишончномага асосан), жавобгар вакили бош юристконсульт Х.Махбубов
(2022 йил 28 декабрдаги ишончномага асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг
ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (даъвогар
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “HUAXIN CEMENT JIZZAKH”
хорижий корхонаси манфаатида)нинг жавобгар Йирик солиқ тўловчилар бўйича
ҳудудлараро Давлат солиқ инспекциясидан қонун ҳужжатлари талабларини
бузган ҳолда ундирилган 687 776 341 сўмни бюджетдан қайтариш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари
устидан жавобгар Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Давлат солиқ
инспекцияси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон
Республикаси Олий суди биносида бўлиб видеоконференцалоқа режимидаги
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Давлат солиқ инспекцияси
(бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)нинг 2021 йил 12 майдаги
00715-р-сонли ва 2021 йил 29 июндаги 00065-сонли буйруқларига асосан
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “HUAXIN CEMENT JIZZAKH”
хорижий корхонаси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади)нинг
2020 йил ва 2021 йил январь-март ойлари давомидаги фаолиятида қўшилган
қиймат солиғи (бундан буён матнда ҚҚС деб юритилади) тўғри ҳисоблаб
чиқарилиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текширувидан
ўтказилган.
Текширув натижаларига кўра, 2021 йил 29 июнда камерал солиқ
текшируви натижасида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни қайд этиш
тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган.
Мазкур далолатномага асосан солиқ тўламаслик ҳавфи юқори бўлган
ҳамда ҚҚС тўловчиси махсус гувоҳномаси бекор қилинган 3 та “шубҳали”
корхона билан 2020 йилда умумий суммаси 3 943 000 500 сўм, шундан ҚҚС
514 000 300 сўм, 2021 йил январь-март ойларида 1 313 000 500 сўм, шундан ҚҚС
171 000 300 сўм, жами 5 257 000 000 сўм, шундан ҚҚС суммаси 685 600 000 сўм
бўлган битимлар қалбаки, кўзбўямачилик учун тузилганлиги аниқланган.
Жавобгар томонидан камерал солиқ текшируви материалларини кўриб
чиқиш натижалари якуни бўйича 2021 йил 23 июлда 33/20-40237-сонли қарорга
асосан даъвогарга нисбатан 685 702 589 сўм қўшимча солиқ ҳисобланган, лекин
даъвогар томонидан эътироз билдирилганлигига қарамасдан 687 776 341 сўм пул
маблағи ечиб олинган.
Ушбу ҳолатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (бундан буён матнда бизнесомбудсман деб юритилади) даъвогарнинг манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда
ундирилган 687 776 341 сўмни бюджетдан қайтаришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 7 апрелдаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қиймайдиган учинчи шахс сифатида
Жиззах шаҳар давлат солиқ бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги жалб қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 апрелдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, даъвогардан ечиб
олинган 687 776 341 сўм пул маблағи бюджетдан жавобгар орқали даъвогар
ҳисобига қайтарилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 15 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар
томонидан кассация шикояти берилиб, унда суд қарорларини бекор қилиш ва
кассация шикоятини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш
сўралган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятидаги важларни
такрорлаб, уни қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикоятига эътироз
билдириб, контрагент томонидан қўшилган қиймат солиғи бюджетга тўланиши
лозимлигини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни,
суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Бизнес-омбудсманнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш бўйича вакили суд қарорлар тўғри чиқарилганлигини билдириб,
шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий
ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил
21 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ташкилий бўйсунуви ўзгариб,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда - ИПК деб юритилади) 46-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига
кўра, тарафлардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий
муносабатдан чиқиб кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши,
талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа
шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар
ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан
алмаштиради.
Ҳуқуқий ворислик иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида амалга оширилиши мумкин.
Шунинг учун, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Йирик
солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси унинг ҳуқуқий вориси
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги солиқ
қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси
билан алмаштирилиши лозим.
Биринчи инстанция суди жавобгар томонидан қонун талаблари бузилган
ҳолда, масалани суд тартибида ҳал қилиш чоралари кўрилмасдан, даъвогарнинг
ҳисобрақамидан 2021 йил 23 августдаги 9450002358-сонли тўлов
топшириқномаси билан 274 281 036 сўм, 9450002145-сонли тўлов
топшириқномаси билан 410 503 444 сўм, 2021 йил 25 августдаги
9452067909-сонли тўлов топшириқномаси билан 1 794 911 сўм,
9452067910-сонли тўлов топшириқномаси билан 1 196 950 сўм, жами
687 776 341 сўм пул маблағи асоссиз равишда ечиб олинганлиги Тошкент
туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 16 декабрдаги қарори билан ўз
тасдиғини топганлигини, Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанцияси
судининг 2022 йил 2 февралдаги қарорида инспекция томонидан қонун
талаблари бузилган ҳолда масалани суд тартибида ҳал қилиш чоралари
кўрилмасдан жамиятнинг ҳисоб рақамидан 687 776 341 сўм пул маблағи асоссиз
равишда ечиб олинганлиги қайд этилганлигини, ИПК 73-моддасининг учинчи
қисмига асосан ушбу масалалар бўйича мажбурийлигини инобатга олиб, даъво
талабини қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Судлов ҳайъати, судларнинг хулосалари билан қуйидаги асосларга кўра
келишмайди.
Биринчи ва апелляция инстанция судлари томонидан ИПК 73-моддаси
қўлланилган ҳолда Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2021 йил
16 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар маъмурий судининг 2022 йил
2 февралдаги қарорларини инобатга олган.
Лекин, ушбу судларнинг қарорлар билан 2021 йил 23 июлда жавобгар
томонидан қабул қилинган камерал солиқ текшируви материалларини кўриб
чиқиш натижалари якуни бўйича 33/20-40237-сонли қарори ҳақиқий эмас деб
топилмаган ва ҳозирги кунда ўз кучида.
Судлов ҳайъати, даъвогарнинг важлари билан келишмайди. Чунки, СКнинг
15-моддасига кўра, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни
танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга
қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси
ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни
бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт.
Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган
шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган
зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада
эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди.
СК 266-моддасининг 14-қисмига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни
(хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим
натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари
ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли.
Аниқланишича, “Зафаробод агро тармоқ” МЧЖ томонидан кирим
қилинмаган товар-моддий захирлар бўйича давлат бюджетига 684 246 139 сўм
миқдордаги ҚҚС суммаси тўланганлиги ҳолати мавжуд эмас ва даъвогар томонидан
ҳам исботлаб берилмади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 2 майда
3232-сон билан рўйхатга олинган “Солиқ тўловчиларнинг қўшилган қиймат солиғи
тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом
(бундан буён матнда Низом деб юритилади) 18-бандининг учинчи ва тўртинчи
хатбошиларида солиқ текширувлари ўтказиш жараёнида банк операцияларининг
хўжалик юритувчи субъект фаолияти хусусиятига ва турига, шунингдек харид
қилинадиган ва реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)
номенклатурасига мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, солиқ текшируви
жараёнида, солиқ тўловчи томонидан битим тузишдан кўзланган асосий мақсад
қўшилган қиймат солиғини тўламаслик ёки уни ҳисобга олиш эканлиги ҳамда
битим (операция) бўйича мажбурият шартнома тарафи бўлмаган шахс ёки битимни
(операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича юклатилмаган
шахс томонидан бажарилганлиги аниқланган тақдирда солиқ органлари томонидан
солиқ тўловчини рўйхатдан чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилиниши
белгиланган.
Низомнинг 19-бандида солиқ тўловчи 18-банднинг учинчи ва тўртинчи
хатбошиларида келтирилган ҳолатлар бўйича солиқ тўловчини рўйхатдан
чиқарилиши ҳақидаги солиқ органининг қароридан норози бўлган тақдирда, ушбу
қарор устидан белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги
белгиланган бўлса-да, даъвогарнинг юқорида қайд этилган контрагенти томонидан
судга мурожаат қилинмаган. “Зафаробод агро тармоқ” МЧЖ ДСҚ веб сайтидаги
ҳуқуқни суистеъмол қилган контрагент рўйхатида шу кунга қадар мавжуд бўлиб, у
томонидан солиқ мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаган ҳамда “шубҳали” деб
топилишига асос бўлган ҳолатлар бартараф этилмаган.
Бундан ташқари, “Titola” ва “Sarles max” МЧЖлар мансабдор шхсларга
нисбатан қўзғатилган жиноят ишининг ҳаракатдан тугатилиши даъвогар
томонидан ҚҚС тўламасликка асос бўлаолмайди.
Чунки, даъвогар томонидан ҳисобга олинган ҚҚС суммаси МЧЖлар
томонидан тўланмаган, яъни ушбу пул маблағлари бюджетга келиб тушмаган,
шу сабабли солиқ органи даъвогарнинг ҚҚС суммасини ҳисобга олишини
асоссиз деб топган.
Лекин, ҚҚС суммаси “Titola” ва “Sarles max” МЧЖлар томонидан иш
кўриш жараёнида 3 530 202 сўм миқдорида тўлиқ қопланган. Шунинг учун
даъвонинг ушбу қисми асосли ҳисобланади.
Қайд этилганга кўра, қуйи инстанция судларининг жавобгар томонидан
низони суд тартибида ҳал қилиш чоралари кўрилмасдан пул маблағларини ечиб
олинганлиги ҳақидаги важини судлов ҳайъати қисман асоссиз деб ҳисоблайди.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди иш учун аҳамияти
ҳолатларни тўлиқ аниқланмаган ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари
нотўғри қўллаган ҳолда даъвони қаноатлантиришни рад этган, апелляция
инстанцияси суди эса биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган
хатоликларни бартараф этмасдан, асоссиз равишда ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдирган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига биноан моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш
ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг иккинчи бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб
чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантириб, суд қарорларининг жавобгардан даъвогар фойдасига
“687 776 341 сўм қайтарилсин” қисми “3 530 202 сўмга” ўзгартиришни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига
юклатилади. Ишни биринчи инстанция судида кўриш учун даъвогардан
13 684 923 сўм ҳамда ишни апелляция ва кассация инстанцияси судларида
кўриш учун ҳар бир инстанция учун 6 842 461 сўмдан, жами 27 369 845 сўм
давлат божи республика бюджетига, жавобгар фойдасига 51 600 сўм почта
харажатлари
ундирилади.
Шунингдек,
кассация
инстанция
судида
видеоконференцалоқа режимда кўрганлиги сабабли даъвогардан Олий суднинг
депозит рақамига 75 000 сўм видеоконференцалоқа ҳаражатлари ундирилади.
ИПКнинг 343-моддасига асоосан биринчи ва апелляция инстанция
судларининг қарорлари бўйича ундирув бекор қилинади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
6
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар
бўйича ҳудудлараро Давлат солиқ инспекцияси унинг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги солиқ қўмитаси Йирик
солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Солиқ инспекцияси билан алмаштирилсин.
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Солиқ инспекциясининг
кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 апрелдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 15 июндаги қарорлари ўзгартирилсин.
Суд қарорларининг Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Солиқ
инспекциясидан масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “HUAXIN CEMENT
JIZZAKH” хорижий корхонаси фойдасига “687 776 341 сўм қайтарилсин” қисми
“3 530 202 сўмга” ўзгартирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакили даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “HUAXIN CEMENT
JIZZAKH” хорижий корхонасидан:
- Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Солиқ инспекцияси фойдасига
51 600 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 27 369 845 сўм давлат божи:
- Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 апрелдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 15 июндаги қарори бўйича 684 246 139 сўм ундирув
қисман бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
В. Сатторова