Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1803-2102/28 Дата решения 12.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "GISSARNEFTGAZ" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Ғузор туман Давлат солиқ инспекцияси
Source ID 1088145 Claim ID 3192580 PDF Hash 3dff518e7840fcfe... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
СКнинг 83-моддаси СКнинг 83 law
ушбу Кодекснинг 88-моддаси ушбу Кодекс 88 code_article
олатда биринчи инстанция суди СКнинг 88-моддаси олатда биринчи инстанция суди СК 88 law
ловчи ушбу Кодекснинг 38-моддаси ловчи ушбу Кодекс 38 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПКнинг 343-моддаси ИПКнинг 343 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1803-2102/28-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – М.Мухитдинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – М.Эргашев Кассация инстанциясида маърузачи судья – В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 12 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, жавобгар вакили бош юристконсульт Х.Махбубов (2022 йил 28 декабрдаги 33/10-44596-сонли ишончномага асосан), даъвогар вакиллари бош ҳуқуқшунос Х.Шукуров (ишончномага асосан), бош ҳисобчи С.Ражабов (ишончномага асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг “Gissarneftgaz” МЧЖ манфаатида жавобгарлар Ғузор тумани давлат солиқ инспекцияси ва Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясидан ортиқча тўланган жами 64 791 553 565 сўм солиқни қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан берилган кассация шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси “Gissarneftgaz” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ғузор туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар Ғузор тумани давлат солиқ инспекцияси ва Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан ортиқча тўланган 20 213 293 929 сўм ер қаъридан фойдаланганлик солиғи, 28 846 947 813 сўм акциз солиғи, 1 846 204 660 сўм бюджетдан ташқари пенсия фондига ажратма, 1 615 429 077 сўм республика йўл жамғармасига ажратма, 576 938 956 сўм бюджетдан ташқари мактаб ва тиббиёт фондига ажратма, 4 784 636 043 сўм фойда солиғи, 6 908 103 087 сўм инфратузилма солиғи, жами 64 791 553 565 сўм солиқни қайтаришни сўраган. Суднинг 2021 йил 18 январдаги ажрими билан Қашқадарё вилояти Молия бошқармаси ишга жалб этилган. Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 4 февралдаги ажрими билан иқтисодий иш судловга тегишлилик қоидалари бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судига ўтказилган. Суднинг 2021 йил 18 февралдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, 2021 йил 10 мартдаги ажрими билан “Ўзтрансгаз” АЖ, 2021 йил 13 августдаги ажрими билан Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази, 2022 йил 8 апрелдаги ажрими билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этиш учун жалб қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар Ғузор тумани давлат солиқ инспекцияси ҳисобидан даъвогар фойдасига 61.299.638.807 сўм ортиқча тўланган солиқ суммаси ундирилган. Шунингдек, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 69.838.295,16 сўм давлат божи ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар судининг 2022 йил 23 июндаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятидаги важларни такрорлаб, даъвогарга нисбатан 2017 йилда солиқ аудити ўтказилганлиги, ушбу вақтда 51 329 453 АҚШ долларига тенг сумма 12 685 АҚШ долларига ўзгарганлиги ҳақидаги ҳолатлар аниқланмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (эски таҳрири) 91-моддасининг 12-бандида солиқ текширув ўтказилаётган даврда текширалаётган даврнинг солиқ ҳисоботига солиқ тўловчи томонидан ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмаслиги, экспертиза марказлари фақат услубий ва арифметик жиҳатдан ўрганиш билан чекланганлиги, хулосада қайси норматив ҳужжатларга асосан табиий газ реализация қилинганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди. Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикоятига эътироз билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ташкилий бўйсунуви ўзгариб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда - ИПК деб юритилади) 46-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, тарафлардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради. Ҳуқуқий ворислик иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкин. Шунинг учун, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси унинг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси билан алмаштирилиши лозим. Иш ҳужжатларидан кўринишича, биринчи инстанция суди “Ўзтрансгаз” АЖ 2015 йил давомида даъвогар томонидан етказиб берилган 253704,30 минг куб/метр табиий газни экспортга эмас, балки ички бозорга сотганлиги, шу сабабли, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ ва даъвогар ўртасида 26.01.2018 йилда 12/01-03/12-2018-сонли уч томонлама шартнома имзолаб, мазкур шартнома асосида илгари даъвогар томонидан “Ўзтрансгаз” АЖга етказиб берилган 253704,300 минг куб/метр табиий газни ички бозорга сотиш келишиб олинганлиги, 2015 йилда амалда бўлган ҳужжатларга кўра, 1000 куб/метр табий газнинг экспорт нархи 202,32 АҚШ долларига тенг бўлганлигини, ички бозорга сотиш нархи эса 50 АҚШ долларига тенг бўлганлиги, табиий газнинг 1000 куб/метри 202,32 АҚШ долларидан экспорт нархида 253704,300 минг куб/метр миқдоридаги табиий газга ҳисобланган 51.329.453,98 АҚШ долларига тенг сумма ҳар 1000 куб/метри 50,0 АҚШ долларидан, яъни (253704,300*50,0) 12.685.215 АҚШ долларига қайта ҳисобкитоб қилинганлиги, шунга кўра, Тошкент туманлараро иқтисодий суднинг 10-1510/23552-сонли иши бўйича келишув битимини тасдиқлаш хақида 07.02.2018 йилдаги ажрими билан хўжалик судининг 27.11.2015 йилдаги ҳал қилув қароридаги “Ўзтрансгаз” АЖдан даъвогар фойдасига 51.329.453,98 АҚШ доллари ундириш қисми 12.685.215 АҚШ долларига ўзгартиришга келишиб олинганлиги, ИПКнинг 73-моддасига кўра, ушбу ҳолатлар исбот қилинмаслиги, сўнг даъвогар хатлар орқали жавобгарлардан юқорида келтириб ўтилган суд хужжатларига асосан 2015 йил IV чорагида тақдим этилган солиқ ҳисоботида кўрсатилган 253704,300 минг куб. метр ҳажмдаги табиий газни “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан экспортга расмийлаштирмасдан, балки ички бозорга сотганлиги натижасида аввал тўланган солиқ суммалари камайганлигини маълум қилганлиги, янги ўзгартирилган солиқ ҳисоботини қабул қилишни сўраб мурожаат қилганлиги, даъвогар томонидан жавобгарга солиқларни камайтиришга аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи юборилганлиги, СКнинг 83-моддасига асосан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи қабул қилинмаганлиги, ушбу Кодекснинг 88-моддасига кўра, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддатлари ўтмаганлиги, суд жараёнида суд-бухгалтерлик экспертизаси ва 2021 йил 19 августдаги ажрими билан қўшимча суд-бухгалтерлик экспертизаси тайинланганлиги, реализация қилинган 253704,300 минг куб/метр бўлган табиий газни 51.329.453,98 АҚШ долларига нисбатан ҳисобланган солиқ тўловлари агарда мазкур ҳажмдаги табиий газнинг қиймати Тошкент туманлараро иқтисодий суднинг 10-1510/23552-сонли иш бўйича 07.02.2018 йилдаги ажримига мувофиқ ҳақиқатда 12.685.215 АҚШ долларига реализация қилинганлигидан келиб чиқиб, мазкур операция бўйича жамият томонидан ҳисобланган солиқ суммаси ва экспертиза олдига қўйилган савол шартига кўра ҳисобланган солиқ суммаси ўртасидаги тавофут суммаси жами камайтиришга 61 299 638 807 сўмни ташкил этганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди эса ушбу хулоса билан келишиб, уни ўзгаришсиз қолдирган. Судлов ҳайъати, биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг хулосалари билан қуйидаги асосларга кўра келишмайди. Жумладан, даъвогар ва “Ўзтрансгаз” АЖ ўртасида 2012 йил 28 декабрь куни 1 500 000 000 куб метр табиий газни экспорт қилиш ҳақида комиссия шартномаси имзоланган. Комиссия шартномаси шартлари бузилганлиги сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, “Ўзтрансгаз” АЖдан 51 329 453 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз, 908 953 АҚШ доллари миқдорида пеня ундиришни сўраган. Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2015 йил 27 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, “Узтрансгаз” АЖдан даъвогар фойдасига 51 329 453 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз, 200 000 АҚШ доллари миқдорида пеня ундирилган. Тарафлар 2018 йил 26 январь куни келишув битимини тузган ҳолда, 51 329 453 АҚШ долларини 12 685 215 АҚШ долларига камайтирилган ва бунга табиий газни ички бозорга сотиш бўйича тарафлар ўртасида 2018 йил 26 январда тузилган 12/01-сонли олди-сотди шартномаси асос бўлган. Бундан ташқари, даъвогарга нисбатан 2017 йилда солиқ аудити, яъни молиявий хўжалик фаолияти текширувдан ўтказилган бўлиб, ушбу текширув даври 2014-2017 йилларни қамраб олган ва унда 51 329 453 АҚШ долларлик эмас, 12 685 215 АҚШ доллари қийматидаги табиий газни экспортга эмас, балки импортга йўналтирганлиги аниқланмаган. Даъвогар томонидан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи айнан жамиятнинг молиявий хўжалик фаолияти текширувдан ўтказилган давр учун топширилган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (эски таҳрирдаги) (бундан буён матнда – СК деб юритилади) 91-моддасининг ўн иккинчи қисмига кўра, солиқ текширувлари ўтказилаётган даврда текширилаётган даврнинг солиқ ҳисоботига солиқ тўловчи томонидан ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, ушбу Кодекснинг 88-моддасига биноан солиқ органи ёки бошқа ваколатли орган солиқ текширувини ўтказишга, текширув натижалари бўйича солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома юборишга ёки солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тўланиши лозим бўлган солиқлар миқдорини қайта кўриб чиқишга ҳақли бўлган муддат солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ҳисобланади. Агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати, натижаларига кўра солиқ мажбурияти аниқланадиган солиқ даври тугаганидан кейин беш йилни ташкил этади. Агар солиқ мажбуриятининг юзага келиши муайян воқеа ёки ҳаракат билан боғлиқ бўлса, агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати шу воқеа ёки ҳаракат содир бўлган пайтдан эътиборан беш йилни ташкил этади. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди СКнинг 88-моддасини нотўғри талқин қилиб, даъвогарнинг аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини топшириш ва ортиқча тўланган солиқ суммасини ундиришни талаб қилиш ҳуқуқи 2018 йил 26 январдан яъни, даъвогар томонидан “Ўзтрансгаз” АЖга етказиб берилган 253704,300 минг куб/метр табиий газни ички бозорга сотиш бўйича тарафлар ўртасида шартнома имзоланган кундан эътиборан вужудга келиши ҳақида асоссиз хулосага келган. Чунки, даъвогар фаолиятида солиқ мажбуриятининг юзага келиши тарафлар ўртасида тузилган 2018 йил 26 январдаги шартнома ёхуд Тошкент туманлараро иқтисодий суднинг 10-1510/23552-сонли иши бўйича қабул қилинган 07.02.2018 йилдаги келишув битимини тасдиқлаш хақидаги ажрими билан боғлиқ эмас. Яъни, низоли ҳолат бўйича солиқ мажбурияти 2015 йилда юзага келган. Бундан ташқари, СК 84-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда даъво қилиш муддати солиқ тўғрисидаги қонунчиликка кўра солиқ тўловчи томонидан солиқ ставкаси, тўланадиган солиқ миқдори, солиқ имтиёзи ёки солиқ чегирмаси қўлланилиши ва (ёки) солиқни тўлаш муддати ўзгариши билан боғлиқ шартларнинг амал қилиш муддатига узайтирилади. СК 46-моддасининг биринчи қисмида давлат солиқ хизмати органларига солиқ ҳисоботи тақдим этилган даврга тааллуқли хатоларни ўзи мустақил равишда аниқлаган солиқ тўловчи ушбу Кодекснинг 38-моддасида белгиланган солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ичида ўша давр юзасидан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ҳуқуқига эга. Мазкур норма давлат солиқ хизмати органлари томонидан молия-хўжалик фаолияти текшируви (тафтиши) доирасида текшириш ўтказилган давр учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасининг камайишини назарда тутувчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган ҳолларда қўлланилмайди. Шу сабабли жавобгар даъвогар томонидан текшириш ўтказилган давр учун камайишини назарда тутувчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этганлигини инобатга олиб, СК 46-моддасида назарда тутилган нормани асосли равишда қўлламаган. Шу билан бирга, биринчи инстанция суди ўз қарорида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг хулосасига асосланган, бироқ унда солиқ суммаларининг услубий ва арифметик тўғри ҳисобланиши акс эттирилган, яъни етказиб берилган газ миқдори аниқлаштирилмаган. Шунинг учун судлов ҳайъати қуйи инстанция судларининг даъвогар томонидан ҳисоботларга тузатишлар юборилганлиги ва жавобгар уларни нотўғри қабул қилиб олмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази томонидан тўғри камайтирилганлиги ва ҳисобланганлиги, даъво қилиш муддати ичида тўланган солиқларни қайтарилиши мумкинлиги ҳақидаги важларини асоссиз деб ҳисоблайди. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди иш учун аҳамияти ҳолатларни тўлиқ аниқланмаган ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўллаган ҳолда даъвони қаноатлантирган, апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган хатоликларни бартараф этмасдан, асоссиз равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига биноан моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг иккинчи бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилишни ва даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади. Ишни биринчи инстанция судида кўриш учун даъвогардан 1 295 831 071 сўм ҳамда ишни апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш учун ҳар бир инстанция учун 647 915 536 сўмдан, жами 2 591 662 143 сўм давлат божи республика бюджетига, даъвогар фойдасига 51 600 сўм почта харажатлари ундирилади. Шунингдек, иш биринчи ва кассация инстанция судларида видеоконференцалоқа режимда кўрганлиги сабабли даъвогардан Олий суднинг депозит рақамига 142 500 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилади. ИПКнинг 343-моддасига асоосан биринчи ва апелляция инстанция судларининг қарорлари бўйича ундирув бекор қилинади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси унинг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси билан алмаштирилсин. Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Солиқ инспекциясининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 июндаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қарор қабул қилинсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг “Gissarneftgaz” МЧЖ манфаатида киритган даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. “Gissarneftgaz” масъулияти чекланган жамиятидан: - Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Солиқ инспекцияси фойдасига 51 600 сўм почта харажатлари; - республика бюджетига 2 591 662 143 сўм давлат божи: - Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 142 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 июндаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И. Таджиев