← Назад
Решение #596921 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 738 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
7 371 символов
4-1104-2302/1377-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 11 май
Ўртачирчиқ тумани
раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар "Хххх" АТБ
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармасининг жавобгар – "ХХХХ" ФХ ҳисобидан 5 000 000 сўм кредит асосий
қарз, 13 114 308,23 сўм муддатида тўланмаган асосий қарз қолдиғи, 9 534,25 сўм
жорий фоиз, 688 138,81 сўм муддати ўтган фоиз, 32 192,93 сўм муддати ўтган
кредит қарзига ҳисобланган фоиз, жами 18 844 174,22 сўм ундириш, ундирувни
қўшимча жавобгар "ХХХХ" ХКга тегишли гаров мулкларига қаратиш
тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Э.Усманов (ишончнома асосида)
иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар "Хххх" АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар – "ХХХХ" ФХ ҳисобидан 5 000 000 сўм кредит асосий
қарз, 13 114 308,23 сўм муддатида тўланмаган асосий қарз қолдиғи, 9 534,25 сўм
жорий фоиз, 688 138,81 сўм муддати ўтган фоиз, 32 192,93 сўм муддати ўтган
кредит қарзига ҳисобланган фоиз жами 18 844 174,22 сўм ундириш, ундирувни
қўшимча жавобгар "ХХХХ" ХКга тегишли гаров мулкларига қаратишни сўраган.
Иш ҳужжатларида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз
ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги илтимоснома мавжуд.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан даъво талабларидаги
кредит суммаси тўлиқ тўланганлигини маълум қилиб, бу ҳақда маълумотнома
тақдим этиб, жавобгардан кредит суммасини ундирмасликни, жавобгар
қарздорликни даъво ариза судга тақдим этилганидан кейин тўлаганлиги сабабли
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
сўради.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар ва
қўшимча жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада,
уларнинг вакили иштирок этмади ва даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига
асосан ишни палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг важлари ва кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо
бериб,
қуйидаги
асосларга
кўра
даъвогарнинг
даъво
талабларини
қаноатлантиришни рад этиб, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбурият кредит шартномасидан
келиб чиққан.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, АТБ "Хххх" (кейинги
ўринларда Банк) ва "ХХХХ" ФХ (кейинги ўринларда Қарз олувчи) ўртасида 2017
йил 10 октябрь куни 471-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, шартномага
асосан Банк Қарз 60 ой муддатга, йиллик 15 фоиз устама тўлаш шарти билан 240
000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратишни, Қарз олувчи эса ўз навбатида
олинган қарз суммасини шартномада белгиланган муддат ва шартларда қайтариш
мажбуриятини олган.
2019 йил 11 апрелда тарафлар ўртасида тузилган шартномага ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида келишув тузилиб шартноманинг 2.3-бандига
ўзгартириш киритилиб, кредит учун йиллик фоиз ставкаси 17.4 фоиз қилиб
белгиланган ҳамда шартноманинг 4.2.12-бандлари чиқариб ташланган.
Ушбу кредит шартномаси бўйича Банк томонидан 240 000 000 сўм миқдорида
пул маблағлари ўтказиб берилган.
Мазкур кредит таъминоти сифатида 2017 йил 26 октябрда нотариал
тартибда расмийлаштирилган ипотека шартномасига асосан "ХХХХ" ХКга
тегишли бўлган, Тошкент вилояти, Бўка тумани, Ачамайли фермерлар уюшмаси
ҳудудида 1,7684 га ер майдонида жойлашган ғишт заводи бино ва иншоотлари
тарафлар ўртасида 2017 йил 10 октябрда имзоланган кредит маблағи таъминотига
тақдим этилаѐтган мулкнинг келишув далолатномасига асосан 300 000 000 сўмга
баҳоланган ҳолда гаровга қўйилган.
2017 йил 10 октябрда имзоланган ЗИ-01/17-сонли гаровга берилаѐтган
мулклар суғурта қилиниб, 300 000 000 кредит қайтмаслик хатарини олдини
олувчи суғурта полиси тақдим қилинган.
Бироқ жавобгар томонидан тўлов жадвали бўйича кредит ва унга
ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўланмасдан келинган.
Даъвогар томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни
бажаришни сўраб, юборилган талабномалар жавобгар томонидан эътиборсиз
қолдирилган. Натижада палата банк манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб кредит бўйича асосий қарз ва фоиз қарзи ундиришни, ундирувни
гаров мулкига қаратишни сўраган.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади.
ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши
шарт.
ФКнинг 738-моддаси қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини
таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни
бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган
вазиятларда йўқотилса ѐки унинг шартлари ѐмонлашса, агар шартномада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини
муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Жавобгар белгиланган муддатларда кредит қарздорлигини тўламаганлиги
иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ѐки лозим даражада
бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Бироқ, даъвогарнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва судга
тақдим этган маълумотномасидан кўринишича, жавобгар даъвогар олдидаги
кредит суммасини тўлиқ тўлаганлиги сабабли суд кредит суммасини ундириш
тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат
қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиѐрий равишда қаноатлантирилса, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, суд
даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда даъвогарнинг талаблари
у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиѐрий равишда
қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини жавобгар ҳисобидан
ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 118, 176-180-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даьво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар "ХХХХ" ФХ ҳисобидан "Хххх" АТБ фойдасига 30 000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" ФХ ҳисобидан Республика бюджетига 376 883,48 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов