← Назад
Решение #596923 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 535 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| олатларни исботлаши керак ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 920 символов
4-1104-2302/1470-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 11 май
Ўртачирчиқ тумани
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов
раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар “ХХХХХ”
МЧЖнинг жавобгар “ХХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 20 000 000 сўм асосий қарз,
5 920 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий
ишни даъвогар вакили – Ф.Садуллоев (ишончнома асосида), иштирокида,
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида, суд биносида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар “ХХХХХ” МЧЖ Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига
мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 20 000 000 сўм асосий
қарз, 5 920 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни
ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар
даъво талабидаги асосий қарз бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга
оширмаганлигини баѐн қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар
қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили
иштирок этмади ва даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буѐн матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра, суд томонидан юридик
шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили),
фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи
кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа
муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128, 170-моддасига асосан ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбурият ижара
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига хақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш
ва фойдалаш ѐки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар (ижарага берувчи) билан
жавобгар (ижарага олувчи) ўртасида 2021 йил 1 июлда 02-сонли кўчмас мулк
ижара шартномаси (электрон тасдиқланган) тузилган бўлиб, шартномага кўра
даъвогар жавобгарга умумий майдони Тошкент вилояти, Пискент тумани, Лола
ариқ МФЙ, Ўзбекистон ФХУ кўчасида жойлашган 296,3 м2 тош майдалаш
цехи, ZL 500 автоюклагич грохот, бункер, шок классификаторни ижарага
олувчига вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига беришни
беришни, жавобгар эса даъвогарга ижара ҳақи тўлашга тарафлар келишишган.
Шартноманинг 4-бандига кўра ижара шартномасининг муддати 6 ой этиб
белгиланган.
Шартноманинг 5-бандига асосан ойлик ижара тўлови 15 000 000 сўмни
умумий ижара ҳақи 90 000 000 сўмни ташкил этиб, ижарага олувчи тўловларни
ҳар ойнинг 5 санасигача амалга ошириши лозимлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан ижара ҳақлари тўлиқ тўланмаганлиги натижасида
жавобгарнинг даъвогар олдида 20 000 000 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур қарздорлик тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисоб-фактуралар билан
тасдиқланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ѐки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши
керак.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан 20 000 000 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз
вақтида бажарилмаганлиги учун жавобгардан 5 920 000 сўм пеня ундириш
талаби қўйилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 9-бандида ушбу шартнома
талабларини лозим даражада бажармаган ѐки бажаришдан бош тортган тараф
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлиши белгиланган.
ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
иқтисодий судлар амалиѐтида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий
хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига
асосан умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача
тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини
бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини
бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик
қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш
билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг
жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2бандида шартномада жарима ѐки пеня шаклида белгиланадиган неустойка
тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар, неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида судларга тушунтириш берилган.
ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги даъво
талаби асосли бўлсада, ундирилиши сўралган пенянинг миқдори мажбуриятни
бузиш оқибатларига номутаносиблигини инобатга олиб, 1 000.000 сўмга
қаноатлантиришни ҳамда пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши
керак
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 20 000 000 сўм асосий
қарз, 1 000 000 сўм пеня ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 176, 179,180, ва 186-моддаларини қўллаб,
Жавобгар “ХХХХХ" МЧЖ ҳисобидан - даъвогар “ХХХХХ” МЧЖ
фойдасига 20 000 000 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня, 300 000 сўм давлат
божи ва 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ХХХХХ" МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий
суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 75.000 сўм харажат ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов