← Назад
Решение #596940 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 090 символов
4-1104-2302/1393-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 11 май
Ўртачирчиқ тумани
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов,
судья
ѐрдамчиси
Ж.Ибрагимовнинг котиблигида, даъвогар "ХХХХ"
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Хххх ҳисобидан 26 379 697
сўм хатолик билан тўланган солиқ тўловини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган ишни, жавобгар вакиллари А.Турсуматов ва
А.Худаяровлар (ишончномага асосан) иштирокида очиқ суд мажлисида суд
биносида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар Хххх ҳисобидан 26 379 697 сўм хатолик билан тўланган солиқ
тўловини ундиришни сўраган.
Суднинг ажримлари билан ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида
Тошкент вилояти Молия бошқармаси ва Тошкент вилояти Ғазначилик
бошқармаси жалб этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади иш ҳужжатларида
ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриш ва даъвони тўлиқ
қаноатлантириш тўғрисида аризаси мавжуд.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабига
нисбатан эътироз билдириб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
(бундан буѐн матнда СК деб юритилади) 60-моддасига мувофиқ хатолик
билан тўланган солиқ (пеня, жарима) суммаси солиқ (пеня, жарима)
суммасини тўлаган шахсни ва (ѐки) ушбу тўловнинг мақсадини қатъий
аниқлаш имкониятини бермайдиган тўлов чоғида хатоликка йўл қўйилган
солиқ (пеня, жарима) суммаси ҳисобланишини, даъвогар эса ушбу пулларни
ўз ходими ойлик иш ҳақидан ушлаб қолиш шарти билан ўз ихтиѐри билан
ўтказиб берганлигини, ушбу тўловлар бюджетга ундирилганлигини баѐн
қилиб даъво аризани рад этишни сўрашди.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор қилинган учинчи шахслар суд муҳокамасида иштирок этмади. Бу
ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 170 моддаси талабига кўра,
низони учинчи шахсларнинг вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган далилларни ўрганиб, ишда
иштирок этувчи жавобгар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини рад этишни ва суд харажатларини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар 11.03.2023 йилдаги 1-сонли
талабнома билан жавобгарга мурожаат қилиб, хатолик билан тўланган
22 561 697 сўм солиқ тўловларини қайтаришни сўраган.
Даъвогарнинг ушбу талабномаси жавобгар томонидан ижросиз ва
жавобсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
хатолик билан тўланган 26 379 697 сўм солиқ тўловларини ундиришни
сўраган.
Аниқланишича, даъвогар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти
томонидан 2019 йил 22 августдаги 269-сонли тўлов топшириқномасига
асосан 11:10:02:02:02:03 рақамли кадастр бўйича 2019 йил ер солиғи учун
7 810 000 сўм, 2019 йил 22 августдаги 270-сонли тўлов топшириқномасига
асосан 11:10:02:02:02:03 рақамли кадастр бўйича 2019 йил мулк солиғи учун
304 000 сўм, 2019 йил 28 августдаги 271-сонли тўлов топшириқномасига
асосан 11:10:02:02:02:03 рақамли кадастр бўйича 2018 йил мулк солиғи учун
4 079 030,86 сўм, 2019 йил 15 октябрдаги 279-сонли тўлов
топшириқномасига асосан 11:10:02:02:02:03 рақамли кадастр бўйича 2019
йил мулк солиғи учун 303 611,12 сўм, 2019 йил 15 октябрдаги 280-сонли
тўлов топшириқномасига асосан 11:10:02:02:02:03 рақамли кадастр бўйича
2019 йил ер солиғи учун 7 437 056,49 сўм, 2020 йил 28 сентябрдаги 83-сонли
тўлов топшириқномасига асосан 11:10:03:02:02:0003 рақамли кадастр бўйича
2020 йил мулк солиғи учун 304.000 сўм, 2020 йил 28 сентябрдаги 84-сонли
тўлов топшириқномасига асосан 11:10:03:02:02:0003 рақамли кадастр бўйича
2020 йил ер солиғи учун 2 324 000 сўм жами 22 561 698,47 сўм ер ва мулк
солиғи учун тўловларни ўтказиб берилганлиги тўғрисида тўлов
топшириқномалари илова қилинган.
Бироқ даъвогарнинг даъво аризасида 26 379 697 сўм миқдорида пул
маблағлари ўтказиб берилганлиги қайд этилган бўлса-да, ундирилиши
сўралаѐтган қолган 3 817 998,53 сўм пул маблағларини айнан даъвогар
ўтказганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар иш ҳужжатларида мавжуд эмас.
Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйҳатидан
ўтказилганлиги тўғрисидаги Давлат реестридан олинган кўчирмага асосан
Пискент тумани, Култепа МФЙ 9000 кв.м. иборат ер участкаси 16.05.2013
йилдаги олди-сотди шартномасига асосан А.С.Каримовга тегишли эканлиги
қайд этилган.
СК 60-моддасига мувофиқ хатолик билан тўланган солиқ (пеня,
жарима) суммаси — солиқ (пеня, жарима) суммасини тўлаган шахсни ва
(ѐки) ушбу тўловнинг мақсадини қатъий аниқлаш имкониятини бермайдиган
тўлов чоғида хатоликка йўл қўйилган солиқ (пеня, жарима) суммаси
ҳисобланиши, қайси солиққа (пеняга, жаримага) нисбатан уни тўлаган шахс
солиқ тўловчи деб ҳисобланмайдиган шахсдан ѐки тўланиши лозим бўлган
бюджетдан бошқа бюджетга келиб тушган солиқ (пеня, жарима) суммаси ҳам
хатолик билан тўланган деб эътироф этилади.
СК 104-моддасининг тўққизинчи қисмида янглишиб тўланган солиқ
суммалари, шунингдек пенялар ва (ѐки) жарималар солиқ тўловчига унинг
ѐхуд банкнинг ѐки Ўзбекистон Республикаси Ғазначилигининг ѐзма
мурожаати асосида, агар хатолик улар томонидан йўл қўйилган бўлса,
қайтарилади деб кўрсатилган.
Бироқ судда аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар томонидан тўланган
ер ва мулк солиғи тўлов топшириқномалари А.С.Каримов иш ҳақидан ушлаб
қолиш шарти билан даъвогар томонидан ихтиѐрий тўлаб берилган.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогар томонидан тўланган солиқ тўловларини
хатолик билан тўланган деб ҳисоблаш учун асослар мавжуд эмас деб
ҳисоблайди.
Шу сабабли суд даъвогарнинг хатолик билан тўланган солиқ
тўловини ундириш ҳақидаги важлари билан келишмайди ва мазкур
суммалар қарздорликни қоплаш учун тўланганлиги сабабли ушбу талабларни
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишни олдиндан тўланган суд харажатларини даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 68, 118, 176-179моддаларини қўллаб, суд,
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўлаб чиқилган суд харажатлари даъвогар зиммасида
қолдирилсин.
Даъвогар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75.000 сўм харажат
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Т.Салимов