← Назад
Решение #596944 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 297 | — | law | |
| ИПК | 288 | — | law | |
| ИПК | 295 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2208/41030-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья З.Хасанова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья С.Ниязов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
А Ж Р И М И
2023 йил 11 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, аризачи вакили бўлим бошлиғи А.Абдусаломов (2023 йил 5 январдаги 22-00796-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи Тошкент шаҳар Солиқ
бошқармасининг жавобгар “Toshkent Charm Savdo” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори устидан
жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда ДСБ деб
юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
2022 йил 8 июль куни тақдим қилинган 13-27/102-XDFU-сонли маълумотномаси
таҳлил қилинганда, “Toshkent Charm Savdo” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг 2022 йил 1 июль ҳолатига
импорт ва экспорт шартномалари бўйича дебиторлик қарздорлиги
407 192,12 АҚШ долларини ташкил этганлиги аниқланган.
Шу сабабли аризачи 407 192,21 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор
қарздорлик 180 кунгача кечикканлиги учун 5 фоизига тенг 20 359,61 АҚШ
доллари (222 082 582,25 сўм), ушбу дебитор қарздорлик 180 кундан 365 кунгача
кечикканлиги учун 10 фоизига тенг 407 192,21 АҚШ доллари
(444 165 164,50 сўм), жами 666 247 746,74 сўм миқдорида молиявий жарима
суммаси ҳисобланган ва уни тўлаш ҳақида жавобгарга 2022 йил 21 июлда
22-142980-сонли талабнома юборган.
Бироқ, жавобгар томонидан талабнома талаблари ихтиёрий ижро
қилинмаган ва молиявий жарима суммаси тўлаб бермаган.
Шунинг учун ДСБ иқтисодий судига ариза билан мурожат қилиб,
жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020
йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш
2
тартиби тўғрисида Низом” (бундан буён матнда Низом деб юритилади)га асосан
666 247 746,74 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан арз қилинган талаб тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгарга
нисбатан 666 247 746,74 сўм жарима қўлланилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 1 декабрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори бекор қилинган ва арз қилинган талабни қаноатлантириш ҳақида янги
қарор қабул қилинган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори
устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд
ҳужжатини бекор қилиб, арз қилинган талабни 235 741 385 сўмга
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 4 апрелдаги ажрими билан ДСБ унинг ҳуқуқий вориси
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ
қўмитасининг Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси билан алмаштирилган.
Суд мажлисида ДСБ вакили кассация шикоятига эътироз билдириб,
шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва суд ҳужжатларини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, вақти ва жойи ҳақида
хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 297-моддаси тўртинчи қисмига кўра
кассация инстанция судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти
ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини кўрмасдан қолдиришни лозим
топади.
ИПК 288-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра, кассация шикоятига
кассация шикояти вакил томонидан имзоланган тақдирда, унинг имзолаш
ваколатини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, кассация шикояти жавобгарнинг
вакили А.Давранбеков томонидан имзоланган ва кассация шикоятига 2022 йил
21 октябрдаги ишончнома илова қилинган.
Бироқ, ушбу ишончноманинг амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабрда
тугаган, кассация шикояти эса А.Давранбеков томонидан 2023 йил 29 мартда
имзоланган.
ИПК 295-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, агар
кассация шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг унинг
3
имзоланмаганлиги ёхуд уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки мансаб мавқеи
ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан
имзоланганлиги аниқланса, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини
(протестини) кўрмасдан қолдиради.
Кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд
ажрим чиқаради.
Бундай ҳолатда жавобгарнинг кассация шикояти кўрмасдан қолдирилади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига
юклатилади ва жавобгар томонидан кассация шикояти билан судга мурожаат
қилинганда тўланган почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 288 ва 295-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
а ж р и м қ и л д и:
“Toshkent Charm Savdo” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев