← Назад
Решение #596958 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| онунинг | 26 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | 1 | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2023 йил 11 май 4-1805-2301/1136-сонли иш
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Ғ.Игамов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси “Туронбанк” АТБ
манфаатини кўзлаб, жавобгар “REAL INNOVATSION STROY” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан муддатидан олдин 7 742 АҚШ доллари
кредит қарздорлигини ундириш ҳамда ундирувни гаровга қўйилган молмулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлар
иштирокисиз очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар
“Туронбанк” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “REAL
INNOVATSION STROY” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан муддатидан олдин 7 726
АҚШ доллари асосий кредит қарз, 16 АҚШ доллари фоиз қарзи жами 7 742
АҚШ долларини ундириб беришни ҳамда ундирувни гаровга қўйилган
мол-мулкларга қаратишни сўраган.
Суд мажлисига қадар даъвогар вакили томонидан ариза билан
мурожаат
қилиниб,
унга
кўра
Самарқанд
вилоят
судидан
видеоконференцалоқа режимига уланишнинг имкони бўлмаганлиги
сабабли ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни ва даъво
талабларини қаноатлантиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ҳамда вакили иштирокини
таъминламади.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексининг 128, 170-моддаларига асосан, ишни тараф
вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини, даъво
аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни
лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар билан
жавобгар ўртасида 2020 йил 03 июль куни 252-сонли кредит шартномаси
тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга корхона иш фаолиятини
кенгайтириш мақсадида 2 (икки) дона SHACMAN русумли юк транспорт
воситасини сотиб олиш мақсадида 36 ой муддатга, 03.07.2020 йилдан
02.07.2023 йилгача, 8 фоиз устама тўлаш шарти билан 58 000 АҚШ
доллари миқдорида кредит ажратиши, жавобгар эса кредит ва унга
ҳисобланган фоиз қарздорликларни қайтариш мажбурятини олган.
Банк жавобгарга кредит маблағини ажратиб берган. Лекин, жавобгар
кредитга ҳисобланган фоизларни қайтариш режасини мунтазам бузиб
бузиб, кредит фоизларини тўламасдан келган.
Жавобгар томонидан кредитни таъминоти сифатида жавобгарга
тегишли бўлган 2020 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами
16196078006, кузов рақами LZGJLDR43LX009773, шасси рақамсиз, ранги
сариқ, давлат рақам белгиси 30 173 КВА бўлган “SHACMAN SX3255DR404”
русумли ва 2020 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами
1620L019197, кузов рақами LZGJLDR43LX027982, шасси рақамсиз, ранги
сариқ, давлат рақам белгиси 30 174 КВА бўлган “SHACMAN SX3255DR404”
русумли
автотранспорт воситалари гаровга қўйилган ва бу ҳақда
тарафлар ўртасида 2020 йил 27 август гаров шартномаси тузилган.
Тарафлар томонидан гаровга қўйилган давлат рақам белгиси 30 173 КВА
бўлган “SHACMAN SX3255DR404” 204 934 200 сўмга ва давлат рақам
белгиси 30 174 КВА бўлган “SHACMAN SX3255DR404” 240 797 685 сўмга
баҳоланган.
Жавобгар томонидан шартнома бўйича асосий қарздорлик ва фоиз
тўловларини ўз вақтида тўламасдан кечиктириб келинган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Палата Банк манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф —
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Қонунчиликка мувофиқ кредит ташкилотлари бўлмаган тижорат
ташкилотларининг кредитлашни амалга оширишига йўл қўйилган
ҳолларда кредит шартномаси тўғрисидаги қоидалар бундай тижорат
ташкилотлари амалга оширадиган кредитлаш муносабатларига нисбатан
қўлланади. Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб
чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1параграфининг қоидалари қўлланади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва
тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Кредит шартномасининг 5.1.6-бандига кўра, агар қарздор тўлов
жадвалини мунтазам равишда бузса, яъни кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни тўлаш муддати ўн икки ой давомида икки мартдан ортиқ
кечиктирилган ҳолларда, шунингдек мазкур шартноманинг 4.2-бандида
қайд этилган ҳар қандай мажбуриятини бажармаган, шартноманинг 6.7-
банди бузилган ҳолларда кредит маблағини муддатидан аввал ундириш,
кредит ва унга ҳисобланган фоизларни гаровга қўйилган мулк ҳисобидан
ундириб олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
ФКнинг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган
ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратиш мумкин.
Шунингдек, “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг
26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини
қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки
лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши
мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22
декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг
4-банди, 3-хатбошисида судлар кредит суммаларини муддатидан олдин
ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит
суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга
олишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасининг 1-қисмида суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирлган даъво талаблари миқдорида мутоносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни,
жавобгар
ҳисобидан
даъвогар
фойдасига
муддатидан олдин 7 726 АҚШ доллари асосий кредит қарз, 16 АҚШ
доллари фоиз қарзи жами 7 742 АҚШ доллари ҳамда олдиндан тўланган 30
000 сўмлик почта харажати, даъво суммаси АҚШ долларининг даъво
аризаси киритилган ҳолатида сўмга нисбатан курси бўйича (1 USD
11 453.07 сўм) республика бюджетига 1 773 393.36 сўм давлат божи
ундиришни ҳамда ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни
лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 112, 114, 118, 128, 170, 176-179, 180, 186моддаларини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг
236, 735, 744-моддаларига асосланиб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “REAL INNOVATSION STROY” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан даъвогар “Туронбанк” АТБ фойдасига 7 726 АҚШ
доллари асосий кредит қарз, 16 АҚШ доллари фоиз қарзи жами 7 742 АҚШ
доллари ҳамда тўланган 30 000 сўмлик почта харажати ундирилсин.
Ундирув жавобгар тегишли бўлган 2020 йилда ишлаб чиқарилган,
двигатель рақами 16196078006, кузов рақами LZGJLDR43LX009773, шасси
рақамсиз, ранги сариқ, давлат рақам белгиси 30 173 КВА бўлган “SHACMAN
SX3255DR404” русумли ва 2020 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель
рақами 1620L019197, кузов рақами LZGJLDR43LX027982, шасси рақамсиз,
ранги сариқ, давлат рақам белгиси 30 174 КВА бўлган “SHACMAN
SX3255DR404” русумли автотранспорт воситаларига қаратилсин.
Жавобгар “REAL INNOVATSION STROY” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан республика бюджетига 1 773 393.36 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Касби
туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция
тартибида шикоят келтириш мумкин.
Ғ.Игамов