Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2103/2184 Дата решения 11.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Гидро станко сервис масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси
Source ID 1083993 Claim ID 3261631 PDF Hash f8efd70c05970a6a... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 15-моддаси нинг 15 law
ушбу контрагентларнинг мансабдор шахсларига Жиноят кодекси 184-моддаси ушбу контрагентларнинг мансабдор шахсларига Жиноят кодекси 184 code_article
исми ва 189-моддаси исми ва 189 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 343-моддаси ИПКнинг 343 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2101-2103/2184-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ш.Хамидов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья С.Абдурасулов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 11 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўришда кўмаклашаётган Навоий вилоят судининг ходими Ж.Икромов, Навоий вилоят Солиқ бошқармаси вакили – юридик бўлим бошлиғи И.Тилавов (2023 йил 20 январдаги 10-03559-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Навоий вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси (“Gidro-Stanko-Servis” масъулияти чекланган жамияти манфаатида)нинг жавобгар Навоий вилоят Солиқ бошқармасидан 1 420 155 363 сўм пул маблағларини қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 апрелдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Gidro-Stanko-Servis” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) 2020 йилда “Siyob Diller Sarmoya” МЧЖ билан умумий миқдори 740 000 001 сўмлик, шундан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) 96 521 739 сўмлик, “Tulkin Super Business” МЧЖ билан умумий миқдори 3 205 000 000 сўмлик, шундан ҚҚС 418 043 478 сўмлик, “Ortiqov Max Building” МЧЖ билан умумий миқдори 2 036 803 250 сўмлик, шундан ҚҚС 265 669 989 сўмлик, “Pab Trans Oil” МЧЖ билан умумий миқдори 194 407 500 сўмлик, шундан ҚҚС 25 357 500 сўмлик, “Sanobar Barakali Ishlari Business” МЧЖ билан умумий миқдори 1 077 536 288 сўмлик, шундан ҚҚС 140 548 212 сўмлик, “Muruvvat Zamin Savdo” МЧЖ билан умумий миқдори 2 165 860 000 сўмлик, шундан ҚҚС 282 503 478 сўмлик, “Stroy Real Shox” МЧЖ билан умумий миқдори 455 609 941 сўмлик, шундан ҚҚС 59 427 384 сўмлик, “Comfort Job Noble Work” МЧЖ билан умумий миқдори 1 012 640 800 сўмлик, шундан ҚҚС 132 083 583 сўмлик маҳсулотларни етказиб бериш тўғрисида шартномалар тузган. Даъвогарнинг солиқ органига топширган ҚҚС бўйича ҳисоботида ушбу шартномалар бўйича контрагентларга тўланган 1 420 155 363 сўм ҚҚС ҳисобга олинганлиги кўрсатилган. Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) даъвогарга 2021 йил 3 февралда 19/9-03184-сонли хат билан мурожаат қилган ва унда солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган ҳамда маҳсулот етказиб берувчиларнинг ҚҚС тўловчиси махсус гувоҳномаси бекор қилинганлиги сабабли юқоридаги шартномалар қалбаки, кўзбўямачилик учун тузилганлиги сабабли ҳисобга олинган 1 420 155 363 сўм ҚҚС суммаси бекор қилинганлигини маълум қилиб, бюджетга тўланадиган солиқ суммасига тузатиш киритишни сўраган. Ушбу талабномага жавобан даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 8 февралда 48/21-сонли хат юборилиб, юқоридаги хатда кўрсатилган ҳолатлар асоссиз эканлиги ҳақидаги ўз эътирозини билдирган. Шунинг учун жавобгар томонидан 2021 йил 17 февралдаги 109-сонли, 18 мартдаги 602-сонли ва 16 апрелдаги 653-сонли буйруқларга асосан даъвогарнинг 2020 йилдаги фаолияти бўйича камерал солиқ текшируви ўтказилиб, 2021 йил 27 апрелда камерал солиқ текширувида аниқланган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишлари тўғрисида далолатнома тузилган ва 2021 йил 20 майдаги 699-сонли қарор билан даъвогарга солиқ текшируви натижалари юзасидан 1 420 155 363 сўм ҚҚС ҳисобланган. Ушбу ҚҚС суммаси даъвогар томонидан ихтиёрий тўланмаганлиги сабабли жавобгар томонидан 2021 йил 10 февраль куни даъвогарнинг 664 588,0 минг сўм ортиқча тўлови ҳисобидан қопланган, шунингдек, шу кунги мемориал ордер асосида 300 000 минг сўм ҳамда 2021 йил 15 февраль куни 455 567,4 минг сўм, жами 1 420 155 363 сўм ундириб олинган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 1 420 155 363 сўм ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан Навоий вилоят Молия бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 июндаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилинган ва Палатанинг даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 27 апрель куни жами 1 420 155 363 сўм ҚҚСни тўлаб бериш бўйича медиатив келишув тузилганлиги, унга асосан даъвогар ихтиёрий 300 000 000 сўм тўлаб берганлиги, Кармана туманлараро иқтисодий судининг 4-2101-2103/274-сонли иш бўйича чиқарилган 2021 йил 6 майдаги ажрими билан Палатанинг 455 321 200 сўм солиқ тўловларини қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилганлиги, даъвогар раҳбари ДСБ бошлиғи номига 2021 йил 26 апрелдаги 131/21-сонли хат билан мурожаат қилиб, қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммасини бўлиб-бўлиб тўлаш юзасидан ариза билан мурожаат қилганлигига апелляция инстанцияси суди баҳо бермаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади)нинг 15-моддасида солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларини танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлиги, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шартлиги, солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмаслиги белгиланганлигини кўрсатган. Суднинг 2023 йил 31 мартдаги ажрими билан Навоий вилоят Молия бошқармаси унинг ҳуқуқий вориси Навоий вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси билан, жавобгар унинг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг Навоий вилояти Солиқ бошқармаси билан алмаштирилган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қўллаб, 664 588 минг сўм миқдоридаги ортиқча тўловлар даъвогарнинг розилиги асосида қарздорлик эвазига ҳисобга олинганлиги, даъвогар ўзи 2021 йил 10 февралда 9-сонли тўлов топшириқномаси билан 300 000 000 сўм тўлаб берганлиги, қолган 455 567,4 минг сўмни 2021 йил 15 февралда даъвогарнинг банкдаги ҳисоб варағидан ундириб олинганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Палата, даъвогар ва учинчи шахс суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата, даъвогар ва учинчи шахснинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ва ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. СК 14-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиниши керак. Агар битимнинг ёки иқтисодий муносабатларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши уларнинг ҳақиқатдаги иқтисодий мазмунига мувофиқ бўлмаса, солиқ органлари солиқ солиш мақсадида битимнинг юридик тавсифланишини, солиқ тўловчининг мақомини ва (ёки) унинг иқтисодий фаолияти хусусиятини ўзгартиришга ҳақли. Қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битимлар солиқ солиш мақсадида ҳисобга олинмайди. Агар бундай битимлар бошқа битимларни ниқобласа, солиқларни ҳисоблаш учун ҳақиқий битимларнинг иқтисодий мазмуни ва натижалари ҳисобга олинади. СК 15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлага мувофиқ, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом 25-бандининг бешинчи – еттинчи ва ўн иккинчи хатбошиларига кўра, ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, қалбаки ёки кўзбўямачилик учун битимлар тузиш (операциялар амалга ошириш) орқали солиқни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик ҳолатлари, ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олинадиган солиқ суммасини қонунга хилоф равишда ошириш ёки тўланадиган солиқ суммасини камайтириш схемаларининг қўлланиши натижасида асоссиз солиқ нафи олинганлик ҳолатлари ва солиқ тўловчи томонидан иқтисодий мазмунига мос келмайдиган хўжалик операциялари ҳисоботда акс эттирилиши ва (ёки) контрагентни танлашда лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш бўйича мажбурият бажарилмаслиги натижасида асоссиз солиқ нафи олиниши ҳолатлари аниқланганда ҳамда ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда солиқ суммасини қоплашни рад этишни (тўлиқ ёки қисман) ўз ичига олган қарор қабул қилинади. Жавобгар томонидан даъвогарнинг 2020 йилдаги фаолияти бўйича ўтказилган камерал солиқ текширувида даъвогарга реализация қилинган товарлар “Siyob Diller Sarmoya” МЧЖ, “Tulkin Super Business” МЧЖ, “Ortiqov Max Building” МЧЖ, “Pab Trans Oil” МЧЖ, “Sanobar Barakali Ishlari Business” МЧЖ, “Muruvvat Zamin Savdo” МЧЖ, “Stroy Real Shox” МЧЖ ва “Comfort Job Noble Work” МЧЖнинг бухгалтерия ҳисобида кирими мавжуд эмаслиги, ушбу контрагентларнинг мансабдор шахсларига Жиноят кодекси 184-моддасининг учинчи қисми ва 189-моддасининг биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилганлиги аниқланган. Шунинг учун ҳам, яъни даъвогар томонидан ҳисобга олинган ҚҚС суммаси юқорида кўрсатилган контрагентлар томонидан тўланмаганлиги, яъни ушбу пул маблағлари бюджетга келиб тушмаганлиги сабабли солиқ органи даъвогарнинг 1 420 155 363 сўм ҚҚС суммасини ҳисобга олишини тан олмаган, биринчи инстанция суди эса Палатанинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли хулосага келган. Бироқ, апелляция инстанцияси суди томонидан Навоий туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 15 мартдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг 2021 йил 20 майдаги даъвогарга солиқ текшируви натижалари юзасидан 1 420 155 363 сўм ҚҚС суммасини ҳисоблаш тўғрисидаги 699-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилганлиги, даъвогарнинг солиқ қарздорлиги мавжуд ортиқча тўланган солиқ суммаси билан тўлиқ қопланганлиги, жавобгар томонидан даъвогарга қўшимча солиқ ҳисоблашда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги, қарор чиқарилмасдан ҚҚС ундириб олинганлиги асослари билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш тўғрисида нотўғри тўхтамга келган. Чунки, СК 14-моддасининг еттинчи ва саккизинччи қисмларида ҳуқуқ суиистеъмол қилинган ҳолларда, солиқ органлари солиқ тўловчи тўлаши лозим бўлган солиқларнинг суммаларини аниқлашда ҳуқуқни суиистеъмол қилиш аломатларига эга бўлган айрим операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини эътиборга олмасликка, тўланиши лозим бўлган солиқлар суммаларини бундай суиистеъмолликнинг таъсирини истисно этадиган тарзда ўзгартиришга ҳақли эканлиги, ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 27 апрель куни жами 1 420 155 363 сўм ҚҚСни тўлаб бериш бўйича медиатив келишув тузилган ва унга асосан даъвогар 2021 йил 10 февралдаги 9-сонли тўлов топшириқномаси билан 300 000 000 сўмни бюджетга тўлаб берган. Шунингдек, даъвогар раҳбари ДСБ бошлиғи номига 2021 йил 26 апрелда қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммасини бўлиб-бўлиб тўлаш юзасидан 131/21-сонли хат билан мурожаат қилган. Яъни, солиқ тўловчи (даъвогар) контрагентлар билан тузилган шартномалар бўйича тўланган ҚҚС суммасини солиқ органи томонидан ҳисобга олмаслигига рози бўлган. Бундан кўринадики, апелляция инстанцияси суди моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўллаган ҳолда асоссиз равишда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига биноан моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг иккинчи бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича айрим суд ҳужжатларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади. Ишни апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш учун ҳар бир инстанция учун 14 201 553,50 (1 420 155 363 х 2 % х 50 %) сўм, жами 28 403 107 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилади. Жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган 30 000 сўм почта харажатлари даъвогар томонидан қопланади. Шунингдек, даъвогардан Олий суднинг депозит рақамига ишни апелляция ва кассация инстанцияси судларида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 150 000 (67 500 + 82 500) сўм суд харажатлари ундирилади. ИПКнинг 343-моддасига асосан апелляция инстанцияси судининг қарори бўйича ундирув бекор қилинади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Навоий вилоят Солиқ бошқармасининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 апрелдаги қарори бекор қилинсин. Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 июндаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилсин. “Gidro-Stanko-Servis” масъулияти чекланган жамиятидан: - республика бюджетига 28 403 107 сўм давлат божи; - Навоий вилоят Солиқ бошқармаси фойдасига 30 000 сўм почта харажатлари; - Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 150 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 апрелдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: В. Сатторова И. Таджиев