Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1775 Дата решения 11.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение КР Минтакавий йулларга буюртмачи хизмати унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый Йул курилиш ва реконструкция килиш бошкармаси
Source ID 1088272 Claim ID 3269830 PDF Hash 5bfa003982f955df... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
Кодекснинг 236-моддаси Кодекс 236 code_article
Ушбу Кодекс 333-моддаси Ушбу Кодекс 333 code_article
мазкур кодекснинг 666-моддаси мазкур кодекс 666 code_article
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/1775-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Қорақалпоғистон Республикаси “Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУКнинг жавобгар - “Йўл қурилиш ва реконструкция қилиш бошқармаси” ҳисобидан 408.310.500 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакили У.Рахманова (2023 йил 13 февралдаги 96-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Н.Эшбоев (ишончномасиз) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Қорақалпоғистон Республикаси “Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Йўл қурилиш ва реконструкция қилиш бошқармаси” ҳисобидан 408.310.500 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризаси важларини такрорлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олиб, ҳозирги кунда пудрат шартномасида белгиланган ишлар ўз вақтида бажарилаётганлигини билдириб, бошқарманинг молиявий аҳволини инобатга олган ҳолда ундирилиши сўралаётган пеняни камайтириб беришни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, Кодекснинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган 1 бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги қайд этилган. Ушбу Кодекс 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шунингдек, мазкур кодекснинг 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Қурилиш пудрати шартномаси корхонани, бинони (жумладан уй-жой биносини), иншоотни ёки бошқа объектни қуриш ёки қайта қуриш ҳақида, шунингдек монтаж, созлаш-ишга тушириш ва қурилаётган объект билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш ҳақида тузилади. Қурилиш пудрати шартномаси тўғрисидаги қоидалар, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш ишларига нисбатан ҳам татбиқ этилади. ФК 673-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қорақалпоғистон Республикаси “Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК (буюртмачи) билан “Йўл қурилиш ва реконструкция қилиш бошқармаси” (пудратчи) ўртасида 2023 йил 6 январда АБ-17/1-сонли, АБ-17/3-сонли ва АБ-17/7-сонли шартномалар тузилган бўлиб, мазкур шартномаларга асосан жавобгар 2 Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа туманининг, Қирққизобод ҚФЙ, Буркиткала ва Наврўз аҳоли пунктларида жорий таъмирлаш ишларини олиб бориши, даъвогар эса бажарилган ишлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартномалар юзасидан жавобгарга 2023 йил 6 январда 2845500010-сонли тўлов топшириқнома билан 263.856.160 сўм, 2845500013сонли тўлов топшириқнома билан 277.972.770 сўм, 2845500022-сонли тўлов топшириқнома 264.730.568 сўм ўтказиб берган. Шартноманинг 7 ва 22-бандларида жавобгар томонидан бажарилиши лозим бўлган ишларнинг график жадвали тасдиқланиб, унда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар 2023 йил 31 март кунига қадар белгиланган. Бироқ, жавобгарга бажариши керак бўлган ишлар учун аванс тўловлари ўтказиб берилган бўлсада, жавобгар ишларни бажармаган. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига биноан умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Шундан сўнг, даъвогар жавобгарга 2023 йил 16 мартда 145-сонли талабнома йўллаб, унда шартномаларда белгиланган ишларни 2023 йил 31 мартга қадар тугатишни сўраган. Талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар шартномаларга асосан жавобгардан пеня ундириш талабини қўйган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартнома мажбурияти ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни 3 бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 408.310.500 сўм пеня миқдорини 65.000.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 263, 326, 327, 333, 666, 673-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 68, 75, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “Йўл қурилиш ва реконструкция қилиш бошқармаси” ҳисобидан даъвогар - Қорақалпоғистон Республикаси “Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК фойдасига 65.000.000 сўм пеня, 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - “Йўл қурилиш ва реконструкция қилиш бошқармаси” ҳисобидан республика бюджетига 8.166.210 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур хал килув карори устидан апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.О.Хаитбоев 4