← Назад
Решение #596993 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| онуни | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онуннинг | 15 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
2023 йил 11 май
4-1102-2302/****-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – *********нинг жавобгар
– “*********” МЧЖ ҳисобидан 51.116.900 сўм қарз ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили – Ж.Тусматов
(2023 йил
25 апрелдаги 23-30-11 01/37-сонли ишончнома асосида) иштирокида очиқ суд
биносида суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
********* (бундан буѐн матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“*********” МЧЖ (бундан буѐн матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
51.116.900 сўм қарз ундиришни сўраган.
Жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Жавобгарнинг даъво аризадаги
ва “stat.uz” сайтидаги юридик манзилига юборилган суд муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисидаги суд ажрими бўйича почта алоқаси ходимлари томонидан
“қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда яшамайди” қайди билан гибрид
почта тизимига маълумот киритилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан кейин матнда - ИПК)нинг 128-моддаси
талабларига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган
охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича
юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги
сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган
бўлса, тараф суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланишини инобатга олган ҳолда, суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни
ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар
даъвогар олдидаги асосий қарздорлик суммаси бўйича қисман бўлсада,
тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 66-моддаси иккинчи қисмига кўра, мулкчилик
шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар:
боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат
вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ѐки
касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;
ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ѐшига
тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ
тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш
ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига
ўтказади.
Шунингдек, мазкур Қонуннинг 15-моддасига кўра, ногиронлик пенсиялари
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари деб
топилган шахсларга тайинланади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, фуқаро Тожибаев Рустам ва
Каримов Рузвай “*********” МЧЖда ишлаган даврида 2013 йил
8
февраль куни меҳнатда майибланиши оқибатида ногиронлик орттирган бўлиб,
ТМЭК маълумотномасига асосан меҳнатда майибланганлик оқибатида иккинчи
гуруҳ ногирони деб топилган.
Ушбу иш жараѐнида орттирилган меҳнатда майибланганлик оқибатидаги
ногиронлик бўйича фуқаро Р.Тожибаев ва Р.Каримов Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси ҳисобидан ҳар ойда 2-гуруҳ ногиронлиги бўйича пенсия
пулларини олиб келган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
23 декабрдаги 357-сонли Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқнган
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни
қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3 ва 4-бандларида пенсионернинг
яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда
кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш
билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида
тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга
харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юбориши, 4-бандида эса
ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда
олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган
боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги
ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия
жамғармасига ўтказишлари белгилаб қўйилган.
Бироқ, жавобгар томонидан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Бўстонлиқ туман бўлими ҳисоб-рақамига пенсия пулларини қоплаш учун ҳеч
қандай маблағлари ўтказилмаганлиги натижасида 2023 йил 1 март ҳолатига
жавобгарнинг даъвогар олдида 51.116.900 сўм қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг ушбу маблағни тўлаш бўйича юборган 2023 йил 23 мартдаги
01-01-35/193-сонли талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирган. Мазкур
ҳолатлар ишдаги мавжуд далиллар ҳамда даъвогар вакилининг берган
кўрсатмалари билан ҳам тасдиқланди.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Юқорида қайд этилганларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво талабини
асосли деб ҳисоблайди ва ушбу талабни тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66, 118, 128, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“*********” МЧЖ ҳисобидан ********* фойдасига 51.116.900 сўм
миқдоридаги тўланган ногиронлик пенсия пули ва 30.000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
“*********” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 1.022.338 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.К.Пайғамов