Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/1733 Дата решения 11.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HAMKORBANK" ATB Ответчик / Подсудимый "JAMSHID-BEK INTER TRANS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1088666 Claim ID 3259830 PDF Hash d78c3f9b7285088b... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
Ушбу Кодекс 280-моддаси Ушбу Кодекс 280 code_article
Кодекснинг 281-моддаси Кодекс 281 code_article
ФК 382-моддаси ФК 382 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 11 май 4-1102-2302/1733-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ѐрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – ЧЭКИ “++++++” АТБнинг жавобгар – “++++++” МЧЖ ҳамда қўшимча жавобгар – “Magestral Logistika Trans” МЧЖ ҳисобидан 34.742.079,01 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва 44.950.551,90 сўм пеня жами 79.692.630,91 сўм қарздорликни ундириш, ундирувни гаровда турган қўшимча жавобгарга тегишли автотранспорт воситаларига қаратиш ҳамда тарафлар ўртасида 2022 йил 23 майда тузилган 54-сонли кредит шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили – **** (2023 йил 27 февралдаги 162/13-0501-1159-сонли ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ЧЭКИ “++++++” АТБ (бундан буѐн матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “++++++” МЧЖ (бундан буѐн матнда – жавобгар деб юритилади) ҳамда “Magestral Logistika Trans” МЧЖ (бундан буѐн матнда – қўшимча жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 34.742.079,01 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва 44.950.551,90 сўм пеня жами 79.692.630,91 сўм қарздорликни ундириш, ундирувни гаровда турган қўшимча жавобгарга тегишли автотранспорт воситаларига қаратиш ҳамда тарафлар ўртасида 2022 йил 23 майда тузилган 54-сонли кредит шартномасини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу жумладан жавобгар ва қўшимча жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган жавобгар ва қўшимча жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгар ва қўшимча жавобгарнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар “++++++” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “Magestral Logistika Trans” МЧЖ иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга 2023 йил 11 майдаги 272/11-05-1159-сонли банк маълумотномасини тақдим қилиб, бугунги кунда кредит қарздорлиги янада кўпайганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК)нинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ѐки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 25 майда 54-сонли кредит шартномаси имзоланган бўлиб, унга мувофиқ банк жавобгарга 12 ой муддатга, йиллик 28 фоиз тўлаш шарти билан жамиятнинг айланма маблағларини тўлдириш учун 300.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Мазкур кредит таъминоти сифатида 2022 йил 4 июнда гаров шартномаси имзоланган бўлиб, унга асосан қўшимча жавобгар “Magestral Logistika Trans” МЧЖга тегишли бўлган CHEVROLET COBALT русумли, 2017 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами В15D211172292AUYX0024, кузов рақами XWBJF69V9GA017763, шасси-рақамсиз, ранги-белодымчатый, давлат рақами белгиси 01 680 СFА бўлган автотранспорт воситаси ҳамда НК 4.0 русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами ХА18005853, кузов рақами 9351, шасси, ранги-оқ, давлат рақами белгиси 01 DA 838 бўлган транспорт воситаси (бетон коргич) гаровга қўйилган. Кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган тўлов графигида асосий кредит қарзини қайтариш ва унинг фоизларини тўлаш муддатлари белгиланган (келишилган) бўлиб, унга кўра жавобгар графикка мувофиқ асосий кредит қарзини кредит асосий қарзига нисбатан имтиѐзли давр тугаганидан кейин бўлиб-бўлиб (қисмлаб) қайтариши ҳамда ҳар ойда кредитнинг фоизларини тўлаб бориши лозим. Бироқ, жавобгар томонидан кредит шартномаси талабларини лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида 2022 йил 2 декабрдан 2023 йил 27 март ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 34.742.079,01 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва 44.950.551,90 сўм пеня жами 79.692.630,91 сўм кредит қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган қарздорликни тўлаш ҳақидаги 2023 йил 7 январдаги 6/13-0503-1159-сонли талабнома эътиборсиз қолдирилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги 34.742.079,01 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги бўйича қисман бўлсада тўловлар амалга оширилганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабларининг 34.742.079,01 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек даъвогар даъво аризасида жавобгардан 44.950.551,90 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Шартноманинг 9.4-бандига кўра, қарз олувчи томонидан олинган кредит қайтариш жадвалида белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда, тўлов муддати ўтган кундан бошлаб, муддати ўтган кредит суммага нисбатан белгиланган фоиз ставкаси 1,5 баробарга оширилган ҳолда ҳисобланиши, қарз олувчи кредит тўловларини ўз вақтида тўламаган ҳамда улар юзасидан муддати ўтган қарзлар юзага келган ҳолларда тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун банкка муддати ўтган кредит қарздорлигига нисбатан 0,2 фоиз, муддати ўтган фоиз тўловларига нисбатан 0,2 фоиз миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон Қарорининг 8-бандида кўра, кредит суммалари ва фоизларни қайтариш тўғрисидаги даъво қаноатлантирилганда бир вақтнинг ўзида кредит шартномасида назарда тутилган ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган неустойка ҳам ундирилиши мумкин, агар уни ундириш талаб қилинган бўлса. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 44.950.551,90 сўм пеня миқдорини 7.000.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар ўз даъво аризасида ундирувни гаровга олинган қўшимча жавобгарга тегишли бўлган автотранспорт воситаларига қаратишга қаратишни сўраган. 2022 йил 23 майда тузилган 54-сонли кредит шартномасининг таъминоти сифатида 2022 йил 4 июнда нотариал тартибда расмийлаштирилган гаров шартномасига асосан қўшимча жавобгар “Magestral Logistika Trans” МЧЖга тегишли бўлган CHEVROLET COBALT русумли, 2017 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами В15D211172292AUYX0024, кузов рақами XWBJF69V9GA017763, шасси-рақамсиз, ранги-белодымчатый, давлат рақами белгиси 01 680 СFА бўлган автотранспорт воситаси ҳамда НК 4.0 русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами ХА18005853, кузов рақами 9351, шасси, ранги-оқ, давлат рақами белгиси 01 DA 838 бўлган транспорт воситаси (бетон коргич) гаровга қўйилган. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ѐки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Ушбу Кодекс 280-моддасига кўра, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд ҳужжатига мувофиқ қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайнаукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади. “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон Қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи, гаров шартномасида кўрсатилган микдордаги бошланғич сотув баҳоси кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга асосланиб, суд ундирувни гаровга олинган қўшимча жавобгарга тегишли автотранспорт воситаситаларига қаратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида тарафлар ўртасида 2022 йил 23 майда тузилган 54-сонли кредит шартномасини бекор қилишни сўраган. Жавобгар томонидан кредит шартномаси талабларини лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида 2022 йил 2 декабрдан 2023 йил 27 март ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 34.742.079,01 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва 44.950.551,90 сўм пеня жами 79.692.630,91 сўм кредит қарздорликка йўл қўйилган. ФК 382-моддасига асосан, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ѐки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ѐки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Ушбу ҳолатда суд жавобгар томонидан даъвогар олдидаги мажбуриятлари тизимли равишда бажарилмай келаѐтганлиги, кредит қарздорлиги ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари шартномада ва унинг иловасида назарда тутилган тартибда қайтарилмаѐтганлиги ҳолатини шартномани жиддий бузиш деб ҳисоблайди ҳамда даъвогарнинг ЧЭКИ “++++++” АТБ Чирчиқ филиали ва “++++++” МЧЖ ўртасида тузилган 2022 йил 23 майдаги 54-сонли кредит шартномаси бекор қилиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришин лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, ФКнинг 279, 280, 333, 382, 736, 744-моддаларини, ИПКнинг 66, 118, 170, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. ЧЭКИ “++++++” АТБ Чирчиқ филиали ва “++++++” МЧЖ ўртасида тузилган 2022 йил 23 майдаги 54-сонли кредит шартномаси бекор қилинсин. “++++++” МЧЖ ҳисобидан ЧЭКИ “++++++” АТБ фойдасига 34.742.079,01 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 7.000.000 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ундирув 2022 йил 4 июнда нотариал тартибда расмийлаштирилган гаров шартномасига асосан қўшимча жавобгар “Magestral Logistika Trans” МЧЖга тегишли бўлган CHEVROLET COBALT русумли, 2017 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами В15D211172292AUYX0024, кузов рақами XWBJF69V9GA017763, шасси-рақамсиз, ранги-белодымчатый, давлат рақами белгиси 01 680 СFА бўлган автотранспорт воситасига қаратилсин. Ундирув 2022 йил 4 июнда нотариал тартибда расмийлаштирилган гаров шартномасига асосан қўшимча жавобгар “Magestral Logistika Trans” МЧЖга тегишли бўлган НК 4.0 русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами ХА18005853, кузов рақами 9351, шасси, ранги-оқ, давлат рақами белгиси 01 DA 838 бўлган автотранспорт воситаси (бетон коргич)га қаратилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “++++++” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 4.593.852,61 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. А.К.Пайғамов