Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2203/4125 Дата решения 11.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "POSCO INTERNATIONAL TEXTILE" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "ART SOFT HOLDING" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1084010 Claim ID 3152367 PDF Hash 71a0b085dbbd3acc... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 131-моддаси нинг 131 law
ртасида тузилган келишув битими ИПКнинг 132-моддаси ртасида тузилган келишув битими ИПК 132 law
ИПК 133-моддаси ИПК 133 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2203/4125-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Ж.Мусабоев Апелляция инстанциясида маърузачи судья Қ.Ходжаев Кассация инстанциясида маърузачи судья Ш.Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 11 май Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, Н.Зармасов котиблигида, “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси вакиллари Пак Док Мун (2022 йил 5 сентябрдаги 22-PUR-83-сонли ишончнома асосида), адвокат Д.Хўжамбердиев (2023 йил 23 мартдаги ордер асосида), У.Юлдашев ва Б.Бабахўжаев (2023 йил 10 мартдаги ишончнома асосида) ва “Art soft holding” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Б.Қўзиев ва Ж.Қаюмов (2022 йил 15 ноябрдаги 468-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси манфаатида жавобгар “Art soft holding” масъулияти чекланган жамиятидан 15 458 874 909 сўм асосий қарз, 1 186 754 106 сўм банк фоизи ундиришни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ҳамда жавобгар “Art soft holding” масъулияти чекланган жамиятининг даъвогарга нисбатан 15 458 874 551 сўмлик 579 722 кг 4-тип, 1-сорт ўрта синф пахта толасини қабул қилиш ва ўзаро ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги қарши даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги қарори устидан “Art soft holding” масъулияти чекланган жамияти ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация шикоятлари асосида ишни Олий суд жойлашган бинода очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади)нинг “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида “Art soft holding” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ундан 15 458 874 909 сўм асосий қарз, 1 186 754 106 сўм банк фоизи ундиришни сўраган. Шунингдек, жавобгар судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогарга 15 458 874 551 сўмлик 579 722 кг 4-тип, 1-сорт ўрта синф пахта толасини қабул қилиш ва ўзаро ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини юклашни сўраган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан дастлабки даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 186 754 106 сўм банк фоизи ундириш белгиланган. Дастлабки даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Қарши даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг 15 иш куни ичида бурчни асл ҳолида бажарган ҳолда, 15 458 874 551 сўмлик 579 722 кг 4-тип, 1-сорт ўрта синф пахта толасини қабул қилиш мажбурияти юклатилган. Қарши даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 15 458 874 909 сўм пахта толаси учун тўланган маблағни ундириш, дастлабки даъво аризасининг 1 186 754 106 сўм банк фоизини ундириш қисмини ҳамда қарши даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Жавобгар суд қарорлари устидан кассация шикояти бериб, шикоятда Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги қарорини бекор қилишни сўраган. Шунингдек, палата апелляция инстанцияси судининг қарори устидан кассация шикояти бериб, шикоятда Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги қарорининг даъво аризасининг 1 186 754 106 сўм банк фоизини ундириш қисмини рад қилиш ва даъвогар ҳисобидан 35 602 623,2 сўм давлат божи ундириш қисмини бекор қилиб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 15 458 874 909 сўм ва 1 186 754 106 сўм банк фоизини ундиришга ўзгартиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган тарафлар вакиллари улар ўртасида келишув битими тузилганлигини ва уни тасдиқлаб беришни сўрадилар. Судлов ҳайъати тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлашни ва иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига асосан тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 2 майда қуйидаги шартлар асосида келишув битими тузилган: - “Art soft holding” масъулияти чекланган жамияти 15 458 874 909 сўмлик 579 722 кг Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт “ўрта” синф пахта толасини келишув битими имзоланиб, суд томонидан тасдиқланган кундан бошлаб, йигирма беш кундан кечикмаган ҳолда “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасига “FСА Наманган вилояти” шарти асосида топширади; - “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси эса, 15 458 874 909 сўмлик 579 722 кг Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт “ўрта” синф пахта толасини “FСА Наманган вилояти” шарти асосида қабул қилади ва ўз ҳисобидан олиб кетади; - товарлар ўз вақтида етказиб берилмаганлик ҳолати юзасидан ҳисобланган 1 186 754 106 сўмлик банк фоизи маблағлари “Art soft holding” масъулияти чекланган жамияти томонидан қуйидаги тартибда қоплаб берилади. Яъни, 1 186 754 106 сўмлик қўшимча 5 010 кг 4-тип 1-сорт “ўрта” синф пахта толасини келишув битими имзоланиб, суд томонидан тасдиқланган кундан бошлаб йигирма беш иш кунидан кечиктирмаган ҳолда “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасига топширади; - “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси эса, умумий қиймати 1 186 754 106 сўмлик қўшимча 5 010 кг 4-тип 1-сорт “ўрта” синф пахта толасини қабул қилади ва ўз ҳисобидан олиб кетади; - ушбу келишув битимининг 5.1 ва 5.2-бандларида кўрсатиб ўтилган муддатлар ичида “Art soft holding” масъулияти чекланган жамияти томонидан товарлар “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасига топширилмаган ҳолатда “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси фойдасига “Art soft holding” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 15 458 874 909 сўм асосий қарз ва 1 186 754 106 сўмлик банк фоизи, жами 16 645 629 015 сўм ундириш борасида суд томонидан ижро варақаси берилади. Судлов ҳайъати тарафлар ўртасида тузилган келишув битими ИПКнинг 132-моддасида назарда тутилган келишув битимининг шакл ва мазмунига риоя қилинган ҳолда тузилганлиги, унинг шартлари қонунчиликка зид эмаслиги, учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қилмаслиги ва шарт асосида тузилмаганлигини инобатга олиб, келишув битимини тасдиқлашни лозим топади. ИПК 133-моддасининг еттинчи қисмига кўра, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги қарорининг хулоса қисмида ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган маълумотлардан ташқари, иш бўйича аввал қабул қилинган барча суд ҳужжатларини бекор қилиш ҳақидаги кўрсатма бўлиши керак. Баён этилганларга кўра келишув битими тасдиқланиши муносабати билан Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги қарори бекор қилинади. ИПК 118-моддасининг биринчи, еттинчи ва тўққизинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати тарафларларнинг келишувига мувофиқ суд харажатларини улар ўртасида қуйидаги тартибда тақсимлашни лозим топди: - биринчи инстанция учун даъвогарнинг даъво аризаси бўйича даъвогардан Республика бюджетига (16 645 629 015/2%) 332 912 580,3 сўм давлат божи ундириб, жавобгарнинг қарши даъво аризасидаги номулкий талабларидан келиб чиқиб жавобгар томонидан олдиндан тўланган 6 000 000 сўм давлат божини ўзининг зиммасида қолдирилади; - апелляция инстанцияси учун даъвогарнинг апелляция шикоятида даъвони тўлиқ қаноатлантириш ва қарши даъво талабини рад қилиш сўралганлигини инобатга олиб, дастлабки даъво талабидаги низолашилаётган суммадан келиб чиқиб (15 458 874 551/1%) 154 588 745,51 сўм ва жавобгарнинг қарши даъво аризасидаги номулкий талабларидан келиб чиқиб 6 000 000 сўм, жами 160 588 745,51 сўм давлат божини даъвогардан Республика бюджетига ундирилади; - кассация инстанцияси учун жавобгарнинг кассация шикоятида апелляция қарорини бекор қилиш сўралганлиги сабабли дастлабки ва қарши даъволар бўйича (16 645 629 015/1%+6 000 000) 172 456 290,15 сўм давлат божи жавобгардан, палата томонидан берилган кассация шикоятида эса, апелляция инстанцияси суди қарорининг 1 186 754 106 сўм банк фоизи ундиришни рад қилиш қисми устидан берилганлиги сабабли даъвогардан (1 186 754 106/1%) 11 867 541 сўм давлат божи ундирилади; - жавобгар томонидан биринчи ва кассация инстанциялари учун тўланган жами 618 354 988 сўмдан (6 000 000+172 456 290,15) 178 456 290,15 сўм давлат божини ўзининг зиммасида қолдирилади; - даъвогардан барча суд инстанциялари учун Республика бюджетига ундирилиши лозим бўлган жами (332 912 580,3+160 588 745,51+11 867 541) 505 368 866,81 сўм давлат божи жавобгар томонидан ортиқча тўланган (618 354 988-178 456 290,15) 439 898 697,85 сўм давлат божидан чегириб қолинади; - шунга кўра, даъвогардан Республика бюджетига (505 368 866,81439 898 697,85) 65 470 168,96 сўм давлат божи ундирилади; - чегириб қолинган жами 439 898 697,85 сўм давлат божи даъвогардан жавобгар фойдасига ундирилади; - барча почта харажатлари тарафлар зиммасида қолдирилади; 5 - ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат жавобгар ҳисобидан ундирилади. Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 130-133, 301-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қилади: Даъвогар “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ва жавобгар “Art soft holding” масъулияти чекланган жамияти вакилларининг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги аризалари қаноатлантирилсин. “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ва “Art soft holding” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2023 йил 2 майда тузилган келишув битими қуйидаги шартлар асосида тасдиқлансин: - “Art soft holding” масъулияти чекланган жамияти 15 458 874 909 сўмлик 579 722 кг Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт “ўрта” синф пахта толасини келишув битими имзоланиб, суд томонидан тасдиқланган кундан бошлаб, йигирма беш кундан кечикмаган ҳолда “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасига “FСА Наманган вилояти” шарти асосида топширади; - “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси эса, 15 458 874 909 сўмлик 579 722 кг Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт “ўрта” синф пахта толасини “FСА Наманган вилояти” шарти асосида қабул қилади ва ўз ҳисобидан олиб кетади; - товарлар ўз вақтида етказиб берилмаганлик ҳолати юзасидан ҳисобланган 1 186 754 106 сўмлик банк фоизи маблағлари “Art soft holding” масъулияти чекланган жамияти томонидан қуйидаги тартибда қоплаб берилади. Яъни, 1 186 754 106 сўмлик қўшимча 5 010 кг 4-тип 1-сорт “ўрта” синф пахта толасини келишув битими имзоланиб, суд томонидан тасдиқланган кундан бошлаб йигирма беш иш кунидан кечиктирмаган ҳолда “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасига топширади; - “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси эса, умумий қиймати 1 186 754 106 сўмлик қўшимча 5 010 кг 4-тип 1-сорт “ўрта” синф пахта толасини қабул қилади ва ўз ҳисобидан олиб кетади; - ушбу келишув битимининг 5.1 ва 5.2-бандларида кўрсатиб ўтилган муддатлар ичида “Art soft holding” масъулияти чекланган жамияти томонидан товарлар “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасига топширилмаган ҳолатда “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси фойдасига “Art soft holding” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 15 458 874 909 сўм асосий қарз ва 1 186 754 106 сўмлик банк фоизи, жами 16 645 629 015 сўм ундириш борасида суд томонидан ижро варақаси берилади. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги қарори бекор қилиниб, иш юритиш тугатилсин. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин. Жавобгар “Art soft holding” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган 178 456 290,15 сўм давлат божи ўзининг зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасидан Республика бюджетига 65 470 168,96 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасидан жавобгар “Art soft holding” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 439 898 697,85 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “Art soft holding” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига ишни кассация инстанциясида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор асосида суд харажатларини ундириш учун ижро варақалари берилсин. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Б.Исрайлов