Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/1763 Дата решения 11.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение MILLIY BANK ATB акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Asadbek Durdona Baraka масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1088670 Claim ID 3263329 PDF Hash 725f58f049f0e7d3... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 130-моддаси нинг 130 law
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
кодексининг 107-моддаси кодекси 107 code_article
бандига ва 195-моддаси бандига ва 195 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 11 май 4-1102-2302/1763-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ѐрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “++++++” манфаатида жавобгар – “-------” МЧЖ ҳамда қўшимча жавобгар “-------” МЧЖга нисбатан 640.000.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 692.084.000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 520.000.000 сўм муддати келмаган асосий қарздорликни ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар “-------” МЧЖга тегишли биноиншоатларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили – +++++++++ (2023 йил 5 апрелдаги 01-1308/11-сонли ишончнома асосида), жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар вакили – +++++ (жамиятлар раҳбари) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси “++++++” манфаатида (бундан буѐн матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “-------” МЧЖ (бундан буѐн матнда – жавобгар деб юритилади) ҳамда “-------” МЧЖ (бундан буѐн матнда – қўшимча жавобгар деб юритилади)га нисбатан 640.000.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 692.084.000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 520.000.000 сўм муддати келмаган асосий қарздорликни ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар “-------” МЧЖга тегишли бино-иншоатларга қаратишни сўраган. Суд мажлисида тарафлар вакиллари тарафлар ўртасида 2023 йил 10 майда тузилган медиатив келишувни судга тақдим этиб, тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўрашди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда - ИПК)нинг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. ИПКнинг 131-моддаси биринчи қисмига биноан эса тарафлар низони келишув битимини ѐки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ѐки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараѐнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида 2023 йил 10 майда медиатив келишув тузилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси олтинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараѐнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ ѐки қисман қайтарилиши керак. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни ва давлат божи ундирмасликни, даъвогар томонидан тўланган почта харажатларини эса даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал 3 кодексининг 107-моддаси 5 -бандига ва 195-моддасига асосланиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “++++++” манфаатида киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.К.Пайғамов