Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1816 Дата решения 11.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение КИБРАЙ ТУМАНИ ХОКИМИЯТИ Ответчик / Подсудимый "TURKISTON AGRO FOOD" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1088281 Claim ID 3276813 PDF Hash 9a941f172f05f9a3... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 157-моддаси нинг 157 law
ИПКнинг 50-моддаси ИПКнинг 50 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПК 108-моддаси ИПК 108 law
давлат божини ИПКнинг 118-моддаси давлат божини ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/1816-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар - Тошкент вилоят прокуратурасининг Қибрай туман ҳокимлиги манфаатида жавобгар “Turkiston-Agro Food” МЧЖга нисбатан жавобгар эгаллаб турган Қибрай тумани “Байтқўрғон” ҚФЙ, “Байтқўрғон Марвариди” ҳудудидаги жами 5,1 гектар, шундан 5,0 гектар боғзор, 0,1 гектар ариқлардан иборат ер майдони юзасидан 2018 йил 11 июнда тузилган 172/18-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳақидаги шартномани бекор қилиш, Қибрай тумани “Байтқўрғон” ҚФЙ, “Байтқўрғон Марвариди” ҳудудидаги 0,20 гектар ер майдонида тегишли ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган қурилма(фундамент)ни ўз ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш вазифасини юклаш ҳамда бутун ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариш ва ер майдонини Қибрай тумани заҳирасига қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида жавобгар раҳбари Р.Шамурзаев иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Тошкент вилоят прокуратураси Қибрай туман ҳокимлиги манфаатида Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Turkiston-Agro Food” МЧЖга нисбатан жавобгар эгаллаб турган Қибрай тумани “Байтқўрғон” ҚФЙ, “Байтқўрғон Марвариди” ҳудудидаги жами 5,1 гектар, шундан 5,0 гектар боғзор, 0,1 гектар ариқлардан иборат ер майдони юзасидан 2018 йил 11 июнда тузилган 172/18-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳақидаги шартномани бекор қилиш, Қибрай тумани “Байтқўрғон” ҚФЙ, “Байтқўрғон Марвариди” ҳудудидаги 0,20 гектар ер майдонида тегишли ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган қурилма(фундамент)ни ўз ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш вазифасини юклаш ҳамда бутун ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариш ва ер майдонини Қибрай тумани заҳирасига қайтаришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган даъвогар Тошкент вилоят прокуратураси ва Қибрай туман хокимлиги вакили суд мажлисида иштирок этмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 1 170-моддасига асосан ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Бироқ, манфаати кўзланган Қибрай туман хокимлиги судга 2023 йил 26 апрелдаги РУ-3-395-сонли аризани йўллаб, унда “Turkiston-Agro Food” МЧЖ томонидан даъво аризаси киритиш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф қилинганлиги боис, даъво талабидан воз кечишини билдириб, суддан аризани иш юритишга қабул қилишни ва даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “Turkiston-Agro Food” раҳбари даъвогарнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризасига нисбатан эътирози йўқлигини билдириб, суддан аризани иш юритишга қабул қилишни ва даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, жавобгар раҳбарининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни ва даъвони кўрмасдан қолдиришни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда - ИПК)нинг 157-моддаси иккинчи қисмига асосан, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. ИПКнинг 50-моддасига кўра, давлат органи ва бошқа шахс томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим этилган даъво аризасидан даъвогарнинг воз кечиши даъво аризасини кўрмасдан қолдиришга олиб келади. ИПК 107-моддасининг биринчи қисми 8-бандига кўра, даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради. ИПК 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Мазкур ҳолатда Тошкент вилоят прокуратурасининг Қибрай туман ҳокимлиги манфаатида киритган даъво аризаси бўйича даъводан даъвогар Қибрай туман ҳокимлиги воз кечган. Қайд этилганларга асосан суд, Қибрай туман хокимлигининг даъводан воз кечишини қабул қилишни ва даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, давлат божини ИПКнинг 118-моддасига асосан даъвогар Қибрай туман хокимлигидан ундиришни лозим топади. Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 50, 107, 128, 157, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъвогар - Тошкент вилоят прокуратурасининг Қибрай туман ҳокимлиги манфаатида жавобгар - “Turkiston-Agro Food” МЧЖга нисбатан жавобгар 2 эгаллаб турган Қибрай тумани “Байтқўрғон” ҚФЙ, “Байтқўрғон Марвариди” ҳудудидаги жами 5,1 гектар, шундан 5,0 гектар боғзор, 0,1 гектар ариқлардан иборат ер майдони юзасидан 2018 йил 11 июнда тузилган 172/18-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳақидаги шартномани бекор қилиш, Қибрай тумани “Байтқўрғон” ҚФЙ, “Байтқўрғон Марвариди” ҳудудидаги 0,20 гектар ер майдонида тегишли ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган қурилма(фундамент)ни ўз ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш вазифасини юклаш ҳамда бутун ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариш ва ер майдонини Қибрай тумани заҳирасига қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Қибрай туман хокимлигининг даъводан воз кечиш тўғрисидаги 2023 йил 26 апрелдаги РУ-3-395-сонли аризаси иш юритувга қабул қилинсин. Тошкент вилоят прокуратурасининг Қибрай туман ҳокимлиги манфаатида киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Қибрай туман хокимлиги ҳисобидан республика бюджетига 6.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур иш бўйича тўланган почта харажати Қибрай туман хокимлиги зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.О.Хаитбоев 3 4